loader
Foto

Европалик ёзувчининг хайрати

1932 йилда Швейцариялик ёзувчи Элла Майяр (1903-1997) Туркистонга саёхат қилади. Бу жасур аёл худди Вамбери каби Ўрта Осиёни хаётини асл қиёфасини кўрмоқчи бўлади. Элла Туркистондаги большевиклар юритаётган жирканч сиёсатни бор бўйи билан кўради.

Бир куни у Регистон майдонида 40 дан ошиқ махаллий эркакларни суд қилиниш жараёнига гувох бўлади. Бу бечора одамлар босмачиликда айбланаётган эди. Уларни йўлбошчиси Амир исмли киши бўлиб у большевиклар қўлидан бир неча бор қочиб кетган ва уларни зулмига қарши исён қилган экан. Қолган айбланувчилар эса большевикларни юритаётган колхозлаштириш ва аёлларни паранжисини ечтириш сиёсатига норозилик билдирган, совет хокимиятини танқид қилган ёки бехосдан қолганларга қўшилиб қолган одамлар эди. Судья стулга ўтириб олган, ёнидаги столда Ленинни бюсти турарди. Суд жараёни отлиқ милиция конвойи билан ўраб олинганди. Судья 19 та бахтсизни ўлим жазосига қолганларни эса турли хил муддатларга қамоқ жазосига хукм қилади. Эллани эслашича майдондаги одамлар хукмни эшитиб доду фарёд қиладилар, хаммалари судьяни қарғар ва худога нола қилардилар. Хуллас жуда аянчли манзара эди. Элла Майярни хайратлантирган яна бир нарса бу суд жараёни эртасигаям, индинигаям ва бошқа кунларда хам биронтаям газета ёки журналда ёритилмагани эди. Эллани Европача тушунчалари остин-устун бўлиб кетганди. Тасаввур қилинг Швейцарияда ўн тўққиз фуқарони ўлимга махкум қилинсаю, бу хақида биронта матбуот органи ёритмаса, бу фантастика эди.

Мана шундай сиёсат таъсирида Ўтра Осиё халқлари ўзлигини йўқотган ва халигача топгани йўқ.

Манба