loader
Foto

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Бизга ислоҳ керак!

Хонлар замонида қози, муфти, имом, мударрис ва бошқалар-ни қозикалон ва, ёинки, ушбу ҳолда исломнинг давлат ва маъ-рифатида хонлар насаб ва тайин этар эди. Албатта, истеъдод ва қобилияти илмияларини мулоҳазага олинур эди. Шул сабабли жоҳил ва камилм кишиларни мансабга ўлтурушлари оз ва, бал-ки, йўқ ҳукминда эди. Туркистон Русияға тобе бўлгандан сўнгра янги (положения) закўн жорий бўлди. Ва ул положенияға, ма-нимча, ҳукуматнинг миссионерлари аралашиб, бизни ахлоқ ва адаб ва шариати муқаддасимизға халал келтиратурғон ва бизни йўқ бўлмоғда судрайдурган боблар тузатдилар.

Миссионерлар тарафиндан бизни йўқ ва нобуд бўлишимизни ва шариати муқаддасимизни ҳукмдан қолишини хоҳлайдурган эски ва мустабид ҳукумат тарафидан шундай закўнлар чиқарди-ки, масалан: «Ҳар бир 25 яшар туркистонлининг қози ва волост-ной бўлиши мумкиндир», деб закўн қўйилди. Қози ила волостной управителликка ҳеч бир илм-истеъдод шарт қилинмади. Муста-бид ва золим ҳукуматнинг мақсади ҳукмронларнинг бу қилган жабрлари ўзлари учун энг яхши, биз, мусулмонлар учун энг жон-сиз ва хароблиги (юз) берди. Бу закўн бизга саводсиз қозиларни ақча ва ришва ила сайланмоғига ёрдам этди. Нодон ва жоҳил кишиларни қози ва муфти бўлиш учун бу закўни замона ёрдам берар эди. Қози, муфти, мударрис ва ўзгалардан салоҳият бобин-да, илм ва истеъдод тўғрисинда на шаҳодатнома сўралур эди, на-да имтиҳон қилинур эди.

Эски золим ҳукуматнинг иши ва дин бузғувчи одамлари ва миссионерлари мадрасаларимизни ва мактабларимизни тўғри-синда ҳам бизни ҳайвониятга ва жаҳолат майдонига ҳам йўқ ва маҳв бўлмиш чуқуриға судрайдурган закўнлар вазх этдилар. Мадрасага ҳеч нима билмайдурғон ёш талабаларни мударрисға сайлаб қўйиш тадбирини закўн қилиб чиқардилар. Қозилардек мударрисларға ҳам даражаи илмия ва салоҳияти тадриясидан сўрамоқ^ ва имтиҳон этмоқ йўқ эди. Мударрис на таълим этар, на бошқа-бошқа ишларга назорат қилур эди. Бир мадрасага ик-ки-уч мударрис лозимлигини вақф эгаси шарт қилиб экан ҳамда вақфнинг шарти Худо ва расул амри ҳукминда эди. Миссионерлар ила бизнинг нафспараст баъзи уламоларимиз бул мақсад - закўндан моддан зиёда истифода этдилар. Уч-тўрт мударрис ўрнига бир мударрис кифоя, деб қарор бердилар.

Натижада уламо озайди. Ахлоқ бузилди, уламои мусулмонияға жоҳил ва хоин сарф-саводсиз кишилар қози бўлди. Тадрис ва афтодан ожиз кишилар муфти, мударрис бўлди. Бир мулла ҳам қози ва мударрис ва ҳам оқсоқол бўлиб, талаба, маориф ва аҳоли ишларини сактага учратди. Бошда тарафга карасак, кози ва мударрислик учун истеъдод томони бўлган уламоимиз оч юрадур. Оҳ, золим ҳукумат ва миссионерлар бизга налар қилдилар!

Эски ҳукумат зоҳиран бизни маданий қилмоқ учун «русский-туземний» исминда бизнинг учун мактаблар очиб, ўз фаҳмларича, бизни дунё ва охиратда некбахт, яъни насорат (христиан) қилатурғон миссионерларга топширдилар. Бу мактабларга зоҳиран мусулмон муаллими тайин этиб, анга 15 сўмдан 25 сўмгача вазифа берардилар. Албатта, бу пулға ҳеч муқтадир киши муаллимлик қилмас эди. Дигар тарафдан хуфя приказлар ила бу мактаблардағи мусулмон болаларини оз таълим бермоқға ва бақадри имкон амри-ни зоиҳ ва ўзини ҳайвон қилмоқға фармойиш қиладилар.

Мадфун золим ҳукумат усули жадид мактаблариға монеъ эди. Масалан, Хўжанднинг «Қисакўз» мавзеига Тўрахоновлар бир мактаб очди. Каттақўрғоннинг Пайшанбасидаги русский-туземний мактабига муаллим бўлиб турғон Мулла Юнусни олиб бордилар. Аммо «адолатлик» Фарғона инспектори «сан самарқандлик» деб мактабдан қувиб юборди. Ҳолбуки, Хўжанд Самарқанд вилоятиға тобедур. «Қисакўз» мактаби бир неча вақт маътал қолди. Бечора Хўжанд халқи Тошканддан Муллажон исмли муаллимни келтурдилар. Яна илм-маданият ва инсониятнинг энг қатъий душманидек ҳаракат этиб, Фарғона инспектори Муллажонни мактабдан қувди. Айби тошкандлик эмиш!

Бу тафтишлар устидан арз қилатурғон ер йўқ эди. Бунга мадфун ҳукумат тарафидан булар шундай ишлар учун қўйилиб эдилар....

Алҳамдулиллоҳ, алҳамдулиллоҳ, қутулдук, уф!

Яшасун янги ҳукумат!

Маҳмудхўжа Беҳбудий

«Нажот». 1917 йил 7 ноябрь. №18