loader
Foto

Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олинди

Ўзбек киноижодкорлари Самарқанд амири, машҳур саркарда, Регистон асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишлаб тарихий бадиий фильм суратга олди. Фильмнинг премьераси Наврўз байрами арафасига режалаштирилган. O’zbekkino фильмнинг трейлерини эълон қилди.

Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигидаги “Амир Баҳодир Ялангтўш” филмининг жанг саҳналари “Nomad Stan’s” халқаро каскадёрлар жамоаси иштирокида суратга олинган. Бу жамоа халқаро каскадёрлар академияси мукофоти “Таурус”га сазовор бўлган.



Жамоа кўплаб Голливуд фильмларининг жанг саҳналари устида ишлаган, уларнинг сўнггиси режиссёр ва продюсер Ридли Скотнинг “Напoлeон” филми ҳисобланади.



Фильмда ўзбек актёрлари билан бирга Қозоғистон ва Қирғизистон кино юлдузлари ҳам суратга тушган.