Ипак йўли бўйида жойлашган ўрта асрларга тегишли икки шаҳар дронлар ёрдамида топилди, дея хабар берди Zakon.kz.
NBC News маълумотига кўра, асрлар давомида қаровсиз қолган бу шаҳарлар Марказий Осиё тоғлари этакларида жойлашган.
LiDAR (ёруқлик билан масофани аниқлаш ва ўлчашга мўлжалланган ускуна) деб аталадиган замонавий дронли харитага тушириш технологияси орқали археологлар жамоаси Тошбулоқ ва Тугунбулоқ номли икки шаҳар, изоляция ва баландликка қарамасдан, бир вақтлар цивилизация марказлари бўлганини аниқлади.
Дронлар ёрдамидаги масофадан туриб кузатишнинг янги тизими туфайли жамоа қўриқлаш мингликлари, мустаҳкамланган деворлар, мураккаб бинолар ва майдонлар билан ўралган икки йирик шаҳарнинг суратларини олди.
Тадқиқотни Ўзбекистон Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов ҳамда Сент-Луисдаги Вашингтон университети антропология профессори Майкл Фракетти бошқарди.
Тадқиқотга кўра, икки шаҳар ҳам сотиладиган темир ва пўлат ишлаб чиқарган, шунингдек, Ипак йўли сайёҳларини ёқилғи билан таъминлаган, чунки ушбу ҳудуд ғўрғонзор ўрмонлари билан ўралган эди.
Бундан олдин Италиянинг қирғоқларидан 2000 йиллик тарихга эга ибодатхона топилгани ҳақида хабар берилган эди.