loader
Foto

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Баёни ҳақиқат

Билмоқ керакки: «Ҳақ олинур, берилмайдур!»

Билмоқ керакки: «Ҳақ олинур, берилмайдур!»

Ҳар бир миллат ва мамлакат халқи ўзини ҳуқуқи диния ва сиёсиясини ҳаракат ва иттифоқ ила бошқалардан олади. Дунё жиҳодгардур. Жиҳод - жаҳд ва жиҳодни шакли ҳар замонда бошқа бўлур... Ҳозир бизни жиҳодимиз фикр, газет ва басират ҳамда иттифоқ ила бўлур. Биз, мусулмонлар, хусусан, Туркистон мусулмонлари, истаймизки, ҳеч бир киши бизнинг дин ва мил-латимизға зулм ва таҳдид ҳилмасин ва бизни ҳам бошқаларға таҳдид қилмоққа асло фикр ва ниятимиз йўқ. Зотан, динимиз-да мунга монеъдурки, Туркистон яҳудийларини 1300 санали ҳоли бунга шоҳиддир... Биз истаймизки, бутун Русия мусулмонлари мухторият (федерация) усули юзасидан тириклик қилсунлар. Русия мусулмонларининг ҳар бир шуъбаси муҳити жуғрофий ва мамлакатларини ҳудуди табиияси бўйинча айрим бўлакларга бўлиниб, ўз тарафларида ўз ҳуррият ва одатлариға мувофиқ идора қилиниб ва бутун Русия мусулмонлари учун пойтахтига бир «Мусулмон марказий идора» вужудга келиб, сиёсий ва иқтисодий ва мамлакат ишлариға руслар ила қўл-бақўл ушлашиб, дунё ва тараққий майдониға ҳаракат ва бирга жавлон этулсун.

Мана шул (Русиядан ажралмаган ҳолда мухториятли маишат) ни вужудга келтирмоҳ учун биз, Русия мусулмонлариға, алалху-сус, биз Туркистон мусулмонлариға лозимки, аввало қадим ва жадид низо лавзисини ҳўйиб, ўзаро иттифоҳ истасак.

Биз истаймизки, Туркистон мусулмонлари бундаги русий, яҳудий ва бошқалар қўшилган ҳолда ўз бошлариға Русияни бир парчаси ҳисобланадурғон Туркистон ҳукумати таъсис этсак, ўзимизни мажлис муборровотимиз (парламентаризм) бўлсин. Туркистон мусулмонлари ўз шариат ва одатлариға, ўз закўн ва динлариға мувофиқ тириклик ҳилсунлар. Туркистон яҳудий ва ... (бошқа) мусулмонлари учун ҳаммаларининг манфаатларини эътиборга олатурғон қонунлар тузулсин... Агарда биз, Туркистон мусулмонлари, хоҳласакки, дин ва миллатимизни иттифоқ этиб, бу кундан ислоҳотға, иттифоққа қадам қўйсалар, зиёли ва та-раққийпарварларимиз, бой ва уламомиз бирлашиб, дин ва миллат ва ватанни ривожи учун хизмат этсак. Агарда биз мухторият ривожини хоҳласак ва русларға ҳурриятдан ва ҳамватанликдан баҳра топмоқчи бўлсак, лозимки, ўзимиздан бора-бора тадрижий суратда... аскарларимиз бўлсун, ул миллий аскарларимизни вазифасини, қиёфат ва шаклини, либос ва тарз маишатини ўзимиз тайин қилурмиз.

Мана, бизнинг олдимизға энг катта ишлар турубдур. Агарда ҳаммамиз иттифоқ этиб, «Шўрои ислом» жамиятини ўзимиз учун сиёсий ва мўътабар бир жамият қарор этуб, барча шаҳарларға шуъбаларини очиб, қадим ва жадидимиз бирлашуб истасак, мухториятли ҳурриятга ноил ўлурмиз. Вале ҳозирги Туркистон аҳволиға қараганда, яна биз, мусулмонлар, русларнинг фуқароси ва раияси бўлган ўлкадек, алардан даст ва рижоға қолурмиз.

Колония (мустамлакот) қоидаси ила бизни идора эдарлар-ки, бунга ўз ихтилофимиз сабаб бўлур. Мана шуларнинг чораси шулким, ёшлар тезлик ва бемаъниликни қўйиб, фанний ила иш қилсунлар. Ман ҳам тезлик тарафдори эдим. Аммо на чора, бу фикрнинг тарафдори оз. Бас, оҳиста кетишдан бошқа илож йўқ. Катталаримиз ва муллоларимизға ҳам арз қилурмизким, ёшлардан нафрат қилмай, аларнинг хизматидан миллатни маҳрум эттирмасунлар.

Ёшлар истайдурларки, миллатға ва халқ оммаға хизмат этсалар. Аларнинг айби шулким, ичлари тор. Олдимизға иш кўп. Бошқа халқлар ҳар дақиқа тараққий этмоқдадурлар. Такрор арз қилурмизки, ёш ва катталар бир бўлиб ишламоқ керак. Вале бизға на ҳуррият қолур, нада мухторият берилур. Азбаски, бу неъматлар ҳар бир халқни ҳозирлиғига қараб берилур. Тўғриси, ҳар миллат ўзини мужоҳидаси ила бу неъматларга мойил бўлур.

Халқимизнинг ҳозирги ихтилофи мени дилхун этар, маъюс этар. Бошқа миллатлар иттифоқ ила ишлаганда, биз бир-биримиз ила душманлиқға турсак, вой бизнинг ҳолимизға. Шунида ёзаманки, баъзи бир масалалар борки, алн бизға андин баҳс этмоқ мумкин йўқ. Масалан, хотунлар масаласини ҳозир ўртадан чиқармоқ керак. Мана бул бутун Туркистонни ихтилофиға сабаб бўлуб, дўстларимиз бағрини қон ва душманларни хурсанд этар. Бизни иттифоқимизни хоҳлаганлардан рижо этармизки, хотун масаласидан ҳозир баҳс этмасунлар ва муваққат замонға ҳавола этсунлар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий «Улуғ Туркистон». 1917 йил 14июнь. №10