loader
Foto

Тўрт улус тарихи (6)

ТЕНГИЗХОН ИБН МЕНГЛИХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тенгизхон салтанат ишларига мутасадди бўлгач, бобоси ва отаси йўриғидан четга чиқмади. 110 йил Мўғулистонда хонлик сарири ва жаҳонбонлик тахтида ўлтирди. Кексайиб, нотавон бўлгач, ўғли Элхонники, одил ва комил псдшоҳ ва шавкат соҳиби эди, ўз ўрниғатайинлади. Ўзи узлат гўшасига жўнади. Қолган умрини ғафлат айёмининг узрхоҳлиги ва қолганининг тадорикйни қуллик жодасида ўтказмоққа тутинди. Ажали яқинлашганда барчадан розичилик ва хушлик тилаб, оқибат чамани томон равона бўлди.

ЭЛХОН ИБН ТЕНГИЗХОН ИБН МЕНГЛИХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН ҚУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФ/АС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Таърих фани арбоблари китобларида зикр этилмиш ва битилмишки, Элхон ўта ҳалим ва комкор подшоҳ, карамли ва матонатли қоон эди. Айтадиларки, Элхон давлати замонида унинг иккинчи ўғли бўлган шоҳ Офаридун Тур ибн Фаридунни саноқсиз лашкару улкан, ҳисобсиз сипоҳ билан Мовароуннаҳр ва Туркистон заминга жўнатди. Тур ибн Фаридун Жайҳундан ўтиб, Мовароуннаҳрга етди ва ул ерда туриб қолмай, Туркистон диёрига отланди. Севинчхонки, Тотор маликларининг саккизинчиси эди, фурсатни ғанимат ҳисоблаб, ўч олмоқ бўлди. Ўғузхоннинг ўзаро муносабатла-ридаги ҳам иллатликдан Тур ибн Фаридун билан ошнолик пайдо қилганди. Тур ибн Фаридун билан Элхон Мўғул подшоҳи ўртасида (в. 25 а) мухолифлик пайдо бўлди. Тур ибн Фаридун Тотор хони Севинчхон билан иттифоқликда Элхон мўғулнинг элу улуси устига юриш қилганди.

ТУР ИБН ФАРИДУН БИЛАН ЭЛХОН ИБН ТЕНГИЗХОН МЎҒУЛ ЎРТАСИДАГИ ЖАНГ ЗИКРИ

Тур ибн Фаридун Элхон устига лашкар тортганда мўғул қавмлари Элхондан хушдил ва хушнуд бўлганлик-ларидан у билан мардона жанг қилдилар. Туркларнинг, уйғуру тоторларнинг кўпчилигини қатл этдилар. Шу аснода Тур ибн Фаридун билан Севинчхон тотор ҳийла ишлатиб, қоча бошладилар.

Сўнг қайтиб, икки фарсанг мўғулларга яқинлашиб тўхтадилар. Иккинчи куни ғафлатда қўйиб мўғуллар устига ёпирилдилар. Назм (мазмуни):

Карнай ноласи хурушга келди. Рўйин (биринжий) нойу рўйин ноғора. Замин отлар наълидан жўшга келиб, тиғлару хуруш унга қўшилди.

Алқисса, ҳазрати вожибул-вужуд тақдири билан Элхон ва мўғул халқи устидан ғолиб келдилар. Мўғул халқи еган тузларини ҳалоллаш йўлида ўша куни шу даражада жахд билан жанг қилдиларки, барчалари ҳалок бўлдилар. Айтишлардаа, Қаён-ибн Элхон ва унинг асранди ўғли Нукуз, икки аёл, шу иккисининг ҳамширасидан ташқари бошқа бирор киши бу жангдан тирик қолмади. Бу воқеа, айтишларича, Ўғузхондан минг йил ўтгач, содир бўлган. Баъзиларнинг ривоятича мағлубият жанги пайтида қирқ нафар қиз бир тарафга қараб қочиб кетганлар. Ўттиз нафар йигит бошқа тарафга қрчишган. Ўша қирқ нафар • қиз наслидан қирққизлар пайдо бўлган. Ўттиз ўғил наслидан ўттиз ўғул. Алахдат алоар-ровий;

Қаён ва Нукуз хотинлари билан бирга ўзларининг ўлдирган одамлари орасида қолдирилдилар. Қуёш ботйб, жанг бўлган жойда қош қорайганда ўринларидан туриб, аеир олинганлар отлари уларга яраб қолди, миндилар ва қона бошладилар. Тонг чоғида тўртталаеи бир жойга етишдилар; Назм (мазмуни):

Қанчалар тоғлар бир-бирига уланган бўлади, уларга кириш йўли банддир. Бир тоғ ҳайкалдек ажралиб турарди. Гўё фалакдан ажралган парча дейсан. Тишини худо шундай яратган эди. Ичи эса жаннатдек суву ўт-ўланга бой эди. Бир ер эдики, осмондан афзал. Лекин йўли тоғу камарлар билан беркитилгаиди.

Ҳар тўрт нафари тонг ёришгач, у ерга етганларида жон ҳавлида заҳмату машаққат билан ўзларини унга ташладилар. Ўша жойда ўтлоқ бўлиб, суву ўт-ўлан ва чашмалар, дарахтлар мўл-кўл эди. Ўша ноҳияни айланиб чиқиб, бир қалъага ўхшаш баланд тоғни кўрдилар. Ўша тоғ этагига бордилар. Ул тоғнииг* зоҳири тоғ тошидан бўлиб, тоғ ичкариси мевали дарахтларга, овланадиган ҳайвонларга мўл эди. Турклар бу тогнипг номини Арканақун дерлар. Яъми Туид Камар дегаии.

Алқисса, кўп машаққат билан ҳар тўртови ўша тоғ тепасига чикдилар. Ўзларини у тоғдан пастга олдилар. Шу ерда макон қурдилар. Бир неча муддат шу алпозда кунлар ўтди. Молу фарзандлари, асбобу чорваларини жамлаб кўпайтирдилар. Улар наслидан бир неча шўъба вужудга келди. Ҳар шўъбадан қабилалар пайдо бўлди. Назм (мазмуни):

Ўша жойда узоқ йиллар қолиб кетишди. Шу орада асбоб-ускуна, фарзандлар, мол-ҳол ҳосил бўлди. Наслла-ридан жуда кўп шўъбалар вужудга келгач, улардан қабилалар пайдо бўлди.

Ҳар қабиланинг ўз исми муайян бўлди. Бу қабила-лардан Қаён наслидан ҳосил бўлганини қиёт дейишади. Нукуз наслидан пайдо бўлган қабилани дарлакин деб атайдилар.

БУГУНГИ КУНДА РУС ВА ЗАНГ МАМЛАКАТЛАРИДА ХУНКОР НОМИ БИЛАН ШУҲРАТ ТОПГАН ОЛИ УСМОН СУЛТОНЛАРИНИНГ АЖДОДЛАРИ БАЁНИ ЗИКРИДАКИ, ЎҒУЗХОН НАСЛИДАН ҲИСОБЛАЙДИЛАР

Тарих ва хабарлар муҳаққиқлари наздида шул му-қаррарки, Ўғузхон Султон Усмонхоннинг ўн бешинчи бобосидир. У охирги султонлардан бўлиб, Чин ибн Ёфас алайҳиссалом авлодларидандир. Юқорида мазкур бўлган Ўғузхон қадимги бобоси бўлиб, Турк ибн Ёфас алай-ҳиссалом авлодидандир. Усмонхон аждодлари исмлари Ҳазрати Ёфас алайҳиссаломгача тубандагича тартибда-дир:

Усмонхон ибн Эртўғрул ибн Сулаймонхон ибн Киё Алпхон ибн Қизил буғохон ибн Бойиндурхон ибн Ойқут-луғхон ибн Турғорхон ибн Тўқтемурхон ибн Босуқхон ибн Кўк албхон ибн Ўғузхон ибн Бойсубхон ибн Ялвожхон ибн Бойбукхон ибн Тўғрулхон ибн Ойтуғмишхон (в. 26 а) ибн Кужангхон ибн Ортуқхон ибн Қасорихон ибн Бектемирхон ибн Туримхон ибн Ямоқхон ибн Қизил бўғохон ибн Ямоқхон ибн Бошбўғохон ибн Тўғрулхон ибн Қойихон ибн Жамумхон ибн Бойсурхон ибн Туғралхон ибн Севинчхон ибн Қуртилмишхон ибн Жорсуғохон ибн Қарожорхон ибн Бойчуқхон ибн Амудхон ибн Қумошхон ибн Қораўғлонхон ибн Сулаймонхон ибн Қурчулхон ибн Қўрбуғон ибн Бойтемурхон ибн Қуйхон ибн Макри Юманишхон ибн Макри Қуйхон ибн Мочинхон ибн Ёфас алайҳиссалом ибн Нуҳ алайҳиссалом.

Оли Усмон султонлари аждоди баёни шундан иборатки, 55 воситадан кейин ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга етадилар. Ал илму индоллоҳи валаҳда ало ар-рови.

АРКАНАҚУН ТОҒИДАН ҚИЁТ ВА ДАРЛАКИН ҚАВМИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ЗИКРИ

Қиёт ва дарлакин қабила ва қавмлари кўпайгач, Арканақун мақоми уларга танглик қила бошлади. Ташқари-га чиқишга ҳаракат қилдилар. Улар бу ердан чиқмоқчи бўлган чоқларида тоғнинг бир қисми темир маъданидан эканлигидан йўл-йўл қилиб олинди. Барча қавм тўпланишиб, жуда кўп ўтин ва кўмир тўда қилдилар. Кийик, Оҳу терисидан тўққиз юз дам ясадилар. Ҳар бири эллик ман келадиган кўмир оташини ёқдилар ва дамларни ишга солдилар. Назм (мазмуни).

Ўзларидаги ўтга дам бердилар, у кўк чархини қорайтириб юборди. Олов кучая боргач, тобига келди ва дарҳол темир сувдек оқа бошлади.

Кўп ҳаракатлар билан тоғнинг баъзи жойларини эритиб, йўл очдилар ва ташқари чиқцилар. У ердан кўчиб яна Мўғул диёригаки, або ва аждодлари ватани эди, кириб келдилар. Уларнинг асл ватанларига кириб олиб, эгалла-ган тотор ва бошқа қавмлар билан жанг қиддилар. Ул мавзеларни уларнинг қўлидан озод қилдилар. Ўз ерлари-ни эгаллагач, ташқарида қолган бир гуруҳ Хитойга бориб, жойлашган эдилар.. Улар бу ердан чиқиб, мўғул элига келиб қўшилдилар. Аммо мўғул халқи шу икки наслдан бошқасини эътиборга олмайдилар. Назм (мазмуни):

Мўғуллар наздида шу нарса аниққи, икки қавмнинг келиб чиқиши айни шу тартибдадир. Ўзини айланма йўллар билан уларга нисбат берувчилар эътиборга олинмай-ди.

Тарих китобларида Мўғул замини худуди ва томонла-ри муайян қилинганидек, қуйидагичадир: унинг шарқий чегараси Чину Хитой оралиғи сарҳадига етади. Чунонки, жанубда шарқий сарҳади Чин ғарби-шимолий чегараси охиригача, шимолда шарқий сарҳади Хитой шарқи-жануби чегараси охирига ва Мўғул замини ғарбий чегараси уйғур заминигача, шимоли Қорақурум ва Салангой заминигача ва жануби то Тибатга етади.

Айтадиларки, уларнинг ов ва минилмайдиган ҳайвонлар гўштидан бошқа овқати йўқ. Зеро, ул диёрда экин экилмай-ди. Ул халқнинг барчаси молдор бўлганидан экин экилади-ган ерларда мол боқиш мушкулдир. Агар аҳёнан экин экил-са, ёки экин ери бўлса, уни ҳисобга ва эътиборга олмайди-лар. Улар либосининг аксари ваҳший ва уй ҳайвонлари тери-сидандир. Чунонки, Синжоб, Самур, Қоқум, Олтойи ва бун-дан ташқари уларнинг қиймати оламда маълумдир.

ҚАЁН НАСЛИДАН БЎЛГАН ЮЛДУЗХОН ИБН МЕНГЛИХОЖАХОН ИБН ТЕМУРТОШХОН ДОСТОНИ ЗИКРИ

Қаён ибн Элхон ибн Тенгизхон ибн Менглихон ибн Юлдузхон ибн Ойхон ибн Ўғузхон ибн Қорахон ибн Мўғулхон ибн Алмужаннахон ибн Куюкхон ибн Дибад-қуйхон ибн Абулчахон ибн Туркхон ибн Ёфас ибн Нуқ алайҳиссалом наслидан Юлдузхон ибн Менглихожахон ибн Темуртош мўғул ҳокими ва пешвоси бўлДи. Мўғул элу улусини ҳусни тадбири билан маъмур қилди. Ҳар тарафга тирқираган ва бехонумон мўғулларни жамлади. Шу са-бабдан унинг иши юришди ва мўғуллар наздида ҳар кимки Қаён насаби ва наслига оид бўлса, унга эътибор кўрсатди. Зеро, Қаён наслининг мўғул авлоди эканлигига ҳеч ким шак-шубҳа қилмайди. Бошқалар назарида «яхтама­лас-сидқ валлаҳи рабо»дир. Нима нажибу саҳиҳ бўлди. Қаён авлоди мўғулга доир бўлди.

Ҳар йил улар аждоди Арганакун тоғига ўт қўйиб, (в. 27 а) дам қўйиб, унинг тошларини эритиб, темир олганлар, ўзлари эса у ердан чиқиб кетган эдилар. Ул қавмнинг аксари батамом кетиб, тошларни эритардилар ва темир ҳосил қилардилар ва тоғ йўлини келиб-кетиш учун очиб қўйдилар. Ўша диёрда яшайдиган халқлар бугунги кунда ҳар йили ўша ерда жамъ бўладилар. Назм (мазмуни):

Темирчилик асбобларидан дам, олов, кўмир, оғир болға келтириб, то қизиганча ва юмшагунча урадилар.. Қизиган тошдан оташ ёрдамида темир оладидар. Ўша кечаси барчаси айшу ишрат қиладилар. Худога зорланиб илтижо қиладилар. Меҳтарлик йўлини тутганлари те-мирчиликни касб қилмоғи лозим. Олов дамидан тошни ўтказиб, темир ҳосил қила оладилар. Темир кўпайгач, жанг ва шикор асбобларини ясайдилар. Мўғулнинг одату йўли шулдирки, яхшилар расму русумини тутгайлар.

ҚАЁН ИБН ЭЛХОН НАСЛИДАН БЎЛГАН БУЗАНЖАРХОН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ

ЧУМАНАХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН МЕНГЛИХОЖАХОН ИБН ТЕМУРТОШХОН ДАВЛАТИ ЗУҲУРИ ВА УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ КАЙФИЯТИ ЗИКРИ

Бузанжар Аланқуванинг ўғлидир. Аланқува Чуйма-нахон ибн Юлдузхоннинг қизидир. Қурлос эли ва Қиёт қавмидан. Туркларнинг тарих китобларида закий таҳқиқ-ларда зикр ва мастур қилинганки, Юлдузхон фано мағрибида ғуруб этди. Ундан икки ўғил қолди. Бирининг номи Уйманахон, иккинчисининг номи Чуйманахон. Уйма-нахондан бир ўғил туғилди, исми Дибун Баён. Чуймана-хондан бир қиз адам мулкидан қадам юзига етишдики, хусни ҳасани камоли аҳсаниятга, ҳусн аҳсанга ҳавохоҳ чеҳралари-га ва рухсори партавидан офтоб нурёб ой монанд ва у ҳам хуршид ичидаги билан, осмон манзари тизи Аланқувага Назм (мазмуни):

Аланқува ҳусни бехтарлигини у замон Парвинию Ойи кўрмаган. Келиб чиқиши Қурлос қавмидан, чеҳраси ойдек, турар жойи баландда. Гўзаллиги шу даражада эдики, кўрганлар ҳайрат бармоғини тишларди. Лаблари

сўзга келганда сўзлаётган жонга, юзи сафоликда кўз ўнгингиздаги руҳга айланарди. Икки ҳиндуси бир-бирига ноошно, икки чашми фитна, сеҳру уйқуга тўла. Гули сумбулдан тароват олган. СумбуЛи гулдан зиёнат топган. Юзини кўрган ҳар киши, илоҳий вужуд деярди уни. Қомати олдида сарв турган жойида қотиб қоларди. Ултиролмади ҳам оёқда қоларди. Исмат (покизалик, бокиралик) да дунёда навбаҳор айёмидаги ғунча рангига ўхшарди. Бошлиқлар Аланқува оёги тупроғи бўларди-лар. Ундан илҳом олиб наво қилардилар. Етти осмоннинг яратувчиси тангри тақдири Аланқувани Дибун Баённинг жуфти ҳалоли этди. Чуймана гулшанидаги гул эди, уймана жўжаси унинг булбули бўлди.

Аланқува ёши ўн тўртга етганда ўн тўрт тун ойи (кунлик) унинг рухсораси аксидан тоб оларди. Гули сурий варақлари барглари равшан пешонаси исматойин терлари мавжи рангидан сув ичарди. Байт (мазмуни): Сардорлар боши унинг висоли ҳавосининг барбоди, шаҳриёрлар думоғ пардаси унинг хаёли нақшидан тўла (мусаввар). Муқаддар дорулқазо қозиси ҳукми. қазову қадар гувоҳлигида ул юлдуз қизлар (иштирокида) ой бокира ўз амакисининг ўгли, ўшанда мўгуллар сардори ва ҳокими Дибун Баён ибн Уймана ибн Юлдузхон никоҳи шодасига мунтазам бўлди. Дибун Баён ҳиймаси Аланқува висоли жамолидан тўлин ой ҳоласидек мунаввар бўлгандан кейин, Аланқува Дибун Баёндан икки ўғил кўрди. Бирига Билкадо деб ном берди. Иккинчисига Билжадо. Улар никоҳидан уч йил муддат ўтгач, Дибун Баён вафот этди. Аланкува сийба қолди. Дибун Баён вафотидан кейин Аланқува Дибун Баён хукумати қоидалари дастурига мувофиқ мўғул қавму қабиласининг меҳтари ва элу улус сардори бўлди. Бу салтанат ҳангомида аксар ва кўпроқ мазкур ўғилларини парвариш ва тарбия қилиш билан машғул бўлди. Дибун Баён вафотидан етти йил ўтгандан кейин кечаларнинг бирида (в. 28 а) Дибун Баённинг қадим муҳаббат савдоси Аланқува дилидан қайнаб тошди, унинг фироқ шиддатининг ҳарорати Аланқува димоғи қалъасидан кўк томон ўрлади. Жисму чашмида орому уйқу ўрни қолмади. Дибун Баён ҳижрони оташи иссигида ўзининг истироҳат бистарида ул хиргоҳ тўлин ойи балиқдек (тўлғониб), меҳвар офтобидек юзи кабобдек қизиб, гирёну бирён бўла бошлади. У ёнидан бу ёнига ағдарилар, кўзи Қорачуғи нигоҳи беморлик ёстиғидаги бошга бош қўйиб, шаҳар кезиш иштиёқи асосига сеҳр қилиб, гоҳ-гоҳ хона тобадони томон боқар, гоҳи хона шифтига нигоҳ қадаб, гоҳида «Келақол, Дибун Баён!» дея оҳ чекарди. Баногоҳ, хиргоҳ туйнугидан бир нур тўлин ой партавидек нозил бўлиб, хонани тамоман равшан ва мунаввар қилди. Аланқувага яқин келиб, ул моҳлиқо суратидек мусаввар бўлди ва Аланқува туши хонасига кирди. Ул бону ва иффат ҳижланешинига интилди. Уни пардайи исмат остидан чиқариб, Аланқува бирла суҳбат қурди. Аланқува унга тан бермасликка, ўзини унинг қўлидан халос қилишга ҳарчанд уринмасин, муяссар бўла олмади. Ниҳоний сўҳбат туга-гандан кейин Алданқува қараса ул нурли мусаввар йигит рангсиз бир бедана суратига кириб, хона эшигидан ташқари чиқиб кетди. Ўша ондан бошлаб муайян муддатгача ҳар кеча шу тартибда келиб Алданқува билан ҳамсуҳбат бўлди. Алданқувада пинҳоний суҳбатлардан кетма-кет саргаронлик юз берди. Ҳомилали бўлди. Бу ҳомиладан қуту-лишнинг ҳеч бир имконини топа олмади. Уни пинҳон тутиш имкони ҳам бўлмади. Оқибатуламр, Аланқува ҳомиладорлиги тоғораси томдан тушди. Одамлар, қавму хешлар унинг қорнида боласи борлигидан хабардор бўли-шиб, лаънат тилини Алданқува таъни учун'очиб, ўлдирш ва маломат билан таҳдид солдилар. Охири, Аланқува ночор ҳолда мўғул акобир (в. 28 б) ва ашрофларини жамъ қилиб уларнинг барчасини хотирини жаъм қилмоқ ниятида изоҳ бермоқ билан ўз зиммасидан соқит қилмоққа киришди ва ўзи билан бўлган воқеанинг ҳақиқатини бирма-бир, қандай бўлган бўлса шундай сўзлаб берди. «Бу воқеа хусусида дилингизда дағдаға ўрин олган бўлса, бир неча кун кечаси ҳиргоҳим атрофида бўлинг. Токи бу яширин сир «кашшамс филажо вал-бадри физ-захо» («кўз ўнгингизда равшан ва ҳувайдо бўлур»). Йиғилган қабилалар аъёнлари ва мўғул зодагонлари Аланқува сўзи чин ёки ёлғонлигини маълум қилмоқ қасдида уч-тўрт кеча кузатдилар. Ул жамоанинг ҳар бири мушоҳадасига шу нарса аён бўлдики, ўн тўрт кунлик тўлин ой равшанлигига ўхшаган бир нур ҳар кечаси хиргоҳ хонаси туйнугидан кириб, васфини Аланқувадан эшитганларидек бир суратда муайян кўрдиларки, одамлар шаклига кириб ёстикдошлик қиларди. Кейин хуруж ҳангоми тугаши билан бедана суратига кириб, эшикдан чиқиб кетарди. Бу манзарани мушоҳада этганларидан кейин доғдаға қилганлари хотирга келиб, хижолат терига ботдилар. Маслаҳат қилдиларки, агар минбаъд одатдаги-дек келса, ўша аҳволда уни ким кўрса, хиргоҳ ноҳиясида мунтазир турганлар, хуруж пайтида қўлидаги дашна ёки тиғ билан ўша нур суратидаги одамни захмдор қилиб,  уришлари лозим. Кундуз султони мағриб хилватхонасига нузул этиб, тўлин ой миршаби равшан машъалини машриқ пойтуғида ёқиб, юлдуз кандилларини даврон Каҳкашони ипига ўнгу сўлда осганда, кечадан бир пас ўтган эдики, ўша мазкур нур одатий йўли билан, ҳар кечаги одатича хиргоҳ хонаси туйнугидан тунги кийимда-ги ул сиймин ғабғаб тўлин ой ёнига қўнди ва ҳар тунгидек ҳузурбахш суҳбат тузишга киришди. Ҳалиги жамоанинг тоқати тоқ бўлди ва айни суҳбат қизиган чоғда адоват ханжарларини ҳамият қинидан чиқариб, дуд зулматидек ўзлари кўрган вужуди нурга ҳужум қилдилар. Ҳарбири-нинг қўлидаги дашна нуки (в. 29 а) ва тиғи ул шахс аъзосининг ҳар узвига ўлдирмоқ қасдида санчилди. Шу ҳолатда ўша одамлар наздида муайян бўлдики, ул шахснинг ҳар бир аъзосига тортилган тиғдан ўзларини мажруҳ кўрдилар ва шу фурсатда бу суратдан ожиз бўлдилар, қўлларини ул суратдан тортдилар. Ул жамоанинг барчаси қоронғу кечадаги бул ажойиб воқеа ҳайрати девор нақшидек маҳв этди. Нуроний ул шахс ўша вақт зулматида суҳбатдан форуғ бўлди, бедана суратига кириб хиргоҳ эшигидан чиқиб қочди. Эл акобирлари ва улус ашрофлари ўз кирдикорлари-дан барчаси маъюс бўлиб, шунда ул соҳибжамол бону сўзларининг чинлиги манзур нуридек равшан ва нуроний бўлди. Бадгўйларнинг таъна тиллари оғизлари комида хомуш пусиб қолди. Бу қисса мазмунини ҳар ким ўз ақли даражасига қисман фаҳмлади, ўз матлубини бир навъ тушунди. Пурфитна ғулғула то қиёмат қиёмигача бу уммат орасида мажҳулулҳақиқатлигича қолди. Назм (мазмуни):

Бу яширин сир халққа ошкор бўлгач, унинг таъна тиллари ҳаракатга келди. Лекин, замонлар улуси орасида бу воқеадан фитналар зоҳир бўлди. Бу гапдан улус орасидан оқиллар бош кўтарди. Бу сир фош бўлган кечадан бошлаб халойиқ ўртасида гап-сўз кўпайди. Бири деди: девор бўлмас беғубор, одам унинг бу ҳолатидан пурсамар. Яна бири деди: руҳоний шахсдир. Жисми шаклларидан ул ердан жой олмаган. Бири деди: малакдан бошқа зод эрмас бундай ҳолати ва кўриниши шубҳа-сиздир. Бири деди: бу бир гуруҳ кишиларнинг ишидир. Кўриниши сифатининг яхшилигидандир. Бири деди: пок нури бор бўлсин. У тупрокдан сизиб чиққан сув каби. Унинг хасис палид жисмлари шундай ўқилди. Улуғлик аслига олиб келинди. Бири деди: бу бир мутлақ шуъладир. У ҳақ нурига йўғрилгандир. Марям ҳикоятларини эшитгудек бўлсанг, Аланқувага ҳам шундай тақдир берасан. Бири деди: кимдан хабар берурсан, ки Аланқува Марямга ўхшабдир. Пайғамбарлардан инсонлар фахри бўлганларга Одам ато замонидан бирор хабар келиб етмаганки, Марямдан бўлак оллоҳ руҳидан ҳомиладор бўлган бирор аёл ўтмаган. Марямга Аланқувани қиёс этмагин, эй ўғил; агар ҳақшунос бўлсанг. Лекин, шуни билгилки, буларнинг қай бири жинсияти ва унси бу мўъжизага яқин бўлди. Шу байт билан сўзни қисқа қилурман. Тангрига ҳавола қилурмиз. Иш сирридан ҳақдан бўлак ким ҳам воқиф бўларди. Кел, ҳақ сиррини унинг ўзига қўйиб қўй. Одам тили узундан-узоқ сўзлардан бу қавму элни, нималарга гирифтор қилмади. Бу тўданинг ўзи бешинчи йўли эди. Уни учинчи эьтиқод этиб кўрсатдилар. Улуснииг эру аёл, каттаю кичиги Аланқува-га бош эғиб желдилар. Алқисса .қавм иштибоҳи ўринсиз эканлиги аниқлангач, таъна қилувчилар тили тийилгандан кейин Аланқува ҳомиласи муддати етишди. Бир қориндан уч ўғил адам оламидан вужуд оламига қадам қўйишди. Биринчи ўғилни Бурқун (баъзилар Бўртақ ҳам деганлар) деб аташди, иккинчи ўғилга Бусунғур, учинчи Бузанжар деб ном бердилар. Дейдиларки, бу уч авлоднинг туғилиши ҳижрат-дан кейинги 115-санада эди. Ўша йили қирони улуввин бўлди. Яъни Амир Абумуслим Марвазий хуружи шу йилда содир бўлди. Таворих аҳли бу табақа малиқларининг аввали Бузанжарни соҳибқирон деб атайдилар. Дейдиларки, Бур-қундан икки ўғил туғилган. Бирининг номики Қабақай деб атаганларки, қабоқин қавми унинг наслидандир. Бошқасига Қаттағон деб ном берганларки, қатағон қавми ундан. Бусунғурдан икки ўғил туғилган. Бирининг номини Собиҳи дейишганки, мўғул қавмининг падари калонидир. Иккинчи-сини Солжиют деганларки, салжиют қавми унга мансубнир. Бузанжир икки ўғил кўрган. Бирининг номи Буқо бўлиб, тамомн Туркистон замин султонларининг бобосидир. Ик-кинчисининг Номини Тўқто деб аташган. Нуроний шахс пуштидан туғилган, Аланқувага нисбатан бор авлодни найирун деб атайдалар. Нисбати Аланқувага бўлиб Дибун Баён пуштидан бўлган наслларни дулкан деб аташган. Ўлар аждоди Уйманахонга бориб тақалгани сабабидан Дулкан авлодини ўймоут дейишган. Таворих арбоби таҳрир қилган-ларки, бу уч ота Аланқуводан туғилганлари сабабидан, ўша пайтдаги ҳукамолар жамъ бўлишиб, улар туғилиши муддати толеъини мулоҳаза қилганлар ва ҳукм чиқарганларки, бу авлоднинг ҳарбиридан жуда кўп фарзандлар туғилажак ва уларнинг аксари ва кўпчилиги (В 30 а) муаззиз ва мукаррам бўлурлар. Хусусан, учинчи ўғил толеъи моддасидаки, уни Бузанжар дейишган, давр соҳибқирони деб ҳукм чиқа-риштан. Айтадиларки, Бузанжар андак замон ичида жамеъи ақрону ақраболаринйнг улуғи, эътиборлиеи бўлиб олган. У ўз билагининг зўри ва қуввати билан салтанат тахтини эгаллайди. Мўғул қавмининг барча саркашларини ўз итоати сардарахтидан ўтказиб, барча турк ҳоқонлари унга бандалик ҳалқасини жон қулоқларига тақиб юрдилар. Ҳаётдиги чоғида ҳоқонлик тожини бошидан қўимади, токи ўлмас ҳоқонлик саририда мутамакқиндир. Адам йўли сафарини ихтиёр этгандан кейин авлоди ва уруғдошлари оламға шоҳлик ноғорасини чалиб, салтанатдорликнинг борлиқ яловини бошда кўтардиларки, олам инқирозигача хон, султон ва подшоҳ бўлсалар. Шунингдек, тарих китобларида зикр ва мансур этилганки, биргина Аланқуво қорнидан туғилган уч ўғилнинг ҳар қайсисининг ўз ялови бўларди. Лекин Буркун билан Бусунғур иккисининг ялови қулоқларигача тушиб турарди. Бузанжар ялови унинг боши фарқига ўғри келарди. Бу яқин шуни аломатидан эдики, ўша аср мунажжимлари унинг салтанатини кўрсатган эдилар.Бузанжарнинг бошқача аломати бор эди. Эмизикли чақалоқлиги чоғида уни орқасини ерга қилиб ётқизганларида, кўп ўтмай қорнига ўгирилиб оларди. Ҳаргиз юзини очиб ухламас эди. Бу ҳам унинг бир соҳибқиронлигининг аломатларидан, таҳамтанлик белгиси деб ҳисобладилар. Шунингдек, баъзи тарих китобларида зикр этилишича, Бузанжар бўйин томирлари жуда яқин эдики, ғояти яқинлигидан ўнгу сўлга гавдасини ҳаракатга келтирмай қарай олмасди. Одамлар унинг гарданини бир лаҳза шундай гумон қилдиларки, Бузанжар қооннинг суяклари қўшилиб кетган эди. Ҳар икки аломатини таҳамтанлик белгиларидан сйнар эдилар. Яна ўша давр мунажжимлари айтган эдиларки, парчам Бузанжар боши фарқига тўғри келиши салтанатидан, Бурқун ва Бусунғур парчамининг улар баногўшига тўғри келиши уларнинг хизматкор бўлишига далолатдир. Бу икки биродарнинг авлоди Бузанжар авлоди хизматига нисбатан итоат камарини боғлаб, салтанат қонунларига бўйин эгажаклар (в. 30 б)

давоми бор...

1, 2, 3, 4, 5