loader
Foto

Қирол Аларих Биринчи

«Весттотлар қироллигининг тарихи диний кураш орқали шаклланиб борган. Вестготлар, ўша даврнинг қолган герман халқлари каби арийчи халқ бўлган. Арийчилар Исони Худо томонидан яратилган банда сифатида кўришса, Рум черкови аксинча, Исонинг илохийлигига эътиқод қилган».

Тарихшунос олим Жон Мидлтон «Жаҳон монархиялари ва уларнинг сулолари» асаридан

 

 

Ягона Аллоҳга эътиқод қилган Рум императори Констанций Иккинчи розияллоҳу анҳунинг вафотидан сўнг Византия империясини бошқариш абзали Муқаддас Учлик ақидасини қабул қилган никейчиларнинг қўлига ўтди. Улар муваҳҳид насронийларни ҳақиқий геноцидга мубтало қилишди...

Тўртинчи аср хотимасида кутилмаганда диний-сиёсий кучлар мувозанатини ўзгартириб юборган ғаройиб ҳодиса рўй берди. Буюк император Констанций Иккинчининг раҳнамолиги ва ҳомийлиги остида курраи заминдаги ўша давр муваҳҳидларининг етакчиси устоз Евсевий Никомедий розияллоҳу анҳу томонидан кўп йиллар муқаддам шошмасдан, авайлаб экилган уруғлардан бири катта ҳосил берди. Евсевийнинг ўзи 341 йили вафот топган бўлса-да, меҳнатининг ҳосиласи - готларнинг герман қабиласига мансуб европалик қаҳрамонлардан бири Исломга кириши бўлди. Уни немис халқининг миллий қаҳрамони дея дадил айтиш мумкин.

Ул зоти шарифнинг исми Вульфила бўлиб, қадимий готлар тилида «бўривачча» маъносини англатган. Евсевий Никомедийнинг мактабида таҳсил кўрган Вульфила Европа бўйлаб сафар қилар экан, бир герман кабиласидан иккинчисига ўтиб Исонинг ягона Худога эътиқод қилишга доир асл таълимотининг мазмун моҳиятини тушунтирганча, бут ва санамларга эътиқод қилишни бас қилишга даъват этган. Шу тариқа Ислом у ёки бу даражада герман қабилалари орасида оммалаша бошлаган.

Тринитаризмга эътиқод қилган Византия империяси қўшинлари Ягона Аллоҳга эргашган гот қабиласи ва бошқа герман қабилаларини таъқиб қилишга киришди. Уша давр румликлари билан европалик герман қабилалари ўртасидаги урушларнинг узоқ чўзилгани айнан шу сабаб-ла изоҳланади. Католик тарихшунос олим Григорий Турскийнинг тавсифига мувофиқ диний омил румликлар билан герман қабилалари ўртасида узоқ чўзилган урушларнинг сабаби бўлган. Бошқача қилиб айтганда, бу урушлар тринитарийчи румликлар томонидан муваҳҳид европаликларга қарши олиб борилган урушлар бўлган. Вульфила гот кабилаларига муваҳҳидлик таълимотини сингдиргач, герман қабилалари ушбу таълимотни Европанинг узоқ-яқин бурчакларига тарқатишганча, насроний қиролликларга асос солишга киришишди ва бу киролликларнинг ҳар бири арийчи (Исломий) давлат бўлди. Уларни истаганча аташ мумкин, муҳими ўша қиролликларда Ягона Аллоҳга Исо таълимотига мувофиқ эътиқод қилинган бўлиб, маҳаллий аҳоли Худонинг ягоналигига, Исо эса Худонинг яратган бандаси эканлигига ишонган. Бундай қиролликларнинг энг биринчиси Вестготлар қироллиги бўлган.



ВЕСТГОТЛАР ҚИРОЛЛИГИ. Шундай қилиб, готлар Вульфиланинг даъватига эргашганча асл Христианлик динини қабул қилишди ва айнан ўша замонда улар орасидан, Аллоҳнинг иродаси ила ўз халқининг, кейинчалик бутун Европанинг тарихини тубдан ўзгартириб юборган буюк бир қаҳрамон чиқди. Ул зоти шариф европалик мусулмон қирол Аларих Биринчи эди. Арийчи қирол Аларих Биринчи ўз халқини бирлаштириб, герман готларидан иборат қудратли европа армиясини тузишга эриша билди. Унинг армияси шу кунга келиб Европа ҳудудининг йирик қисмини босиб олган Византия подшоҳлиги қўшинларига қарши тура олди. Арийчи готлар ўз қироли Аларих Биринчи қўмондонлиги остида бир қатор муҳорабалар ўтказиб Рум империясининг тумонат қўшинларини тор-мор келтиришди ва Византия подшоҳлигига қарам бўлмаган мустақил европа давлатига тарихда илк бор асос солишди. Аларих Биринчининг Болгария шимолида турган қўшини аста-секин Европанинг ғарби томон илгарилаб бораверди. Ушбу қўшин 395 йили Юнонистон пойтахти Афинани забт этиб, тринитарийчи румликлар томонидан қатағон қилингунча болқон халқларининг аксарият қисми каби Ягона Аллоҳга эътиқод қилган грекларнинг кўпчилигини озодликка чиқарди.

Аларих Биринчи Рум подшоҳлигининг тарихий пойтахти бўлмиш Рим шаҳрига қадам-бақадам яқинлашиб борди. Бунёд этилганига саккиз юз йил бўлган ушбу кўҳна шаҳарни ҳали бирорта бўлсин ташқи душман забт эта олмаган, Рум подшоҳлигига қарашли шаҳар бўлган-ча қолиб, босиб олишга уринган ҳар қандай душман ҳамиша енгилиб келган эди. Ҳатто карфагенлик машҳур лашкарбоши Ганнибал ҳам милоддан аввалги 214 йили ўз филлари билан Африкадан дастлаб денгиз сузиб, сўнг Альп тоғларини ошиб ўтиб, Римни эгаллай олмаган. Римликлар унинг армиясини тор-мор келтириб, Карфагенни таслим бўлишига мажбур қилган қақшатқич талафот етказишган. Шу сабабдан римликлар ўз шаҳрини «Мангу шаҳар» деб аташар ва бу билан уни ҳеч ким забт эта олмаслигига шама қилишар эди.

Бироқ бу ҳолат германларнинг мусулмон доҳийси Аларих Биринчи таваллуд топгунча давом этган, холос. Ушбу саркарда 410 йили тарихда илк бор Римни забт этишга муваффақ бўлди. Румликлар узоқ йиллар давомида муваҳҳид христианларни талаб орттирган бойликларнинг маълум қисми готлар томонидан қайтариб олинди. Аслида Аларих Биринчи фақат Римни забт этиш эмас, янада юксак мақсадни кўзлаган. Уз ғалабалари билан у тринитарчи румликларнинг зулмидан нажот қидираётган муваҳҳид европаликларга Ватан топиб беришни хоҳлаган, ушбу Ватанда улар румликларнинг ҳамласидан хавфсирамай тинч яшашини орзу қилган.

Шундан сўнг, арийчиларнинг доҳийси Аларих Биринчи ўз қўшинини Италиянинг жануби томон йўллаб, кетма-кет олинган шаҳарларни румликлар ҳокимиятидан озод қилиб борган. Бироқ буюк саркарда, европалик муваҳҳид қирол Аларих Биринчи 410 йили, яъни Римни забт этган йили Италиянинг жанубидаги Калабрия шаҳрига етиб вафот топди (Аллоҳ уни раҳмат қилсин).

Аларихнинг вафотидан сўнг салтанатни Атаульф мерос олди. Қирол Атаульф бошқарган гот қўшини Ғарбий Европанинг энг четигача етиб эоришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, Атаульф бугунги олтита давлат, хусусан, Испания, Португалия, Франция, Гибралтар, Монако князлиги ва Андорра князлиги ҳудудини қамраб олган европача мусулмон завлатга асос солди. Франциянинг Тулуза шаҳри янги тузилган арийча киролликнинг пойтахти бўлди. Вестготлар қироллигини Атаульфдан кейин бир ярим аср давомида Ягона Аллоҳга эътиқод қилган қиролгар бошқарди. Ундай ҳукмдорлар орасидан мисол тариқасида европа-лик мусулмон қирол, Европа қитъасида бугунги кунда ҳам афсонавий каҳрамон саналадиган Теодорих Биринчини кўрсатиб ўтиш мумкин. Айнан мана шу мусулмон қиролнинг жасорати атоқли инглиз ёзувчиси Жон Рональд Руэл Толкиенга ўзининг машҳур «Узуклар ҳукмдори» дея номланган қаҳрамонликларга бой эпопеясисида Роҳан қироли Теоден образини яратишга илҳом бахш этган.

Шунингдек, Ягона Аллоҳга эътиқод қилган готлар қироли Теодорих Иккинчини ҳам алоҳида кўрсатиб ўтмоқ жоиз. Ушбу қирол Поргугалиядаги свевлар халқига муваҳҳидлик дини амалиётини ўргатиши учун Аякс исмли миссионерни юборган. Ушбу тарғиботчи мусулмон-нинг меҳнати натижада свевларнинг бари Исломга кириб, уларнинг Португалиядаги қироллиги ўнлаб йиллар давомида арийча қироллик бўлиб келади. Вақт ўтиб аллақандай жумбоқли ҳодиса рўй беради-ю, ушбу қироллик сирли равишда католиклар мазҳабига кириб қолади. Узоқ давом этган изланишларим шуни кўрсатмоқдаки, свевлар қироллигининг арийчилик даври ва ундан кейинги даврларга тааллуқли архив материаллари атайин йўқ қилиниб, аждодлари асос солган қироллик аслида Исломий давлат бўлгани ҳақидаги маълумотлардан воқиф бўлиш имконидан шўрлик португалияликлар маҳрум бўлган.

586 йили муайян сиёсий сабаблар туфайли Реккаред Биринчи исмли қироли котоликлар мазҳабига кириб олгунча Вестготлар қироллиги 150 йил давомида Исломий (арийча) давлат бўлиб келган. Шундан сўнг, арийчи насронийлар ва яҳудийлар тринитарчи католиклар томонидан қатағон қилинади.

Бу ҳодисани фикр тарозисидан обдан ўтказинг, чунки ушбу Исломий қироллик қулашидан 17 йил муқаддам Арабистон яриморолида ўғил бола туғилган бўлиб, унга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам исми берилган бўлади. Яна 20 йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб, ўша йигитча жамики жаҳонга янгиланган Ислом динини олиб келади. Заминида Исломий арийчи идора тизимига барҳам берилганидан кейин 120 йил ўтиб, Ислом динига эътиқод қилган мусулмонлар Андалусияга яна яккахудолик динини қайтаришади. Шундай экан, арийчилик тарихининг чуқур англаб етилиши биз учун муқаддам жавоби топилмаган кўпдан-кўп тарихий жумбоқларни фош этади. Бундай жумбоқлар жумласига мусулмонларнинг Андалусияни осонликча забт этгани киради. Биринчи забткор мусулмонлар томонидан намоён этилган мардлик ва жасорат намуналарининг назар-писанд қилинмаслигига йўл қўйиб бўлмайди, албатта. Бироқ шуни тушуниб етмоқ жоизки, атиги бир неча ой ичида мураккаб тоғ рельефидан иборат Андалусиядек катта ҳудудни забт этиб, унинг истило қилинган шаҳарларининг тўла-тўкис бўйсунишини таъминлаш осон кўчмайди. Айниқса, Исломий қўшинлар сон жиҳатдан оз бўлгани инобатга олинадиган бўлса.

Мусулмон жангчилар ўлимдан қўрқмас қаҳрамонлар эканлиги ҳаммамизга маълум, албатта. Бироқ бу ҳолат ўзаро ёрдам, ўзаро манфаатлар асосида тузилган стратегик иттифоқлар омилини инкор этмайди. Зеро, ушбу омиллар уйғунлиги ғалабага тез ва осон эришишнинг сабаби сифатида хизмат қилди.

Асарнинг мазкур бобини битишга ҳозирлик кўрар эканман ғарб манбаларида мени кучли тўлқинлантириб юборган бир маълумотга дуч келиб қолдим. Аниқланишича, қироллик ҳаётининг сўнгги йилларида тринитар насронийликни қабул қилган қиролларининг зулмидан қочиб жон сақлаган европалик муваҳҳид вестготлар Мағрибда яшашган экан. Ва айнан мана шу қочқин вестготлар орасидан чиққан арийчилар Андалусияни забт этишга отланган мусулмонларга яқиндан ёрдам кўрсатиб, зарурий маълумотларни ҳавола этишган экан. Ўша ғарб манбаларида айтилишича, вестготларнинг кўпчилиги Мағриб шимолидаги Сеут ҳокими Юлианга илтимос-ла мурожаат қилиб, бошпана сўрашган. Юлиан эса Тариқ ибн Зиёдга Андалусияни забт этишга амалий ёрдам берган ҳукмдор бўлган, хусусан, у қўшини денгиз ошиб ўтиши учун Тариқ ибн Зиёдга кемалар берган. Бу ҳакда кейин ҳикоя қиламиз.

Андалусиянинг мусулмонлар истилодан олдинги тарихи билан танишиб чиққач, нима учун маҳаллий яҳудийлар Андалусия мусулмонлар томонидан забт этилишини маъқул топишганини тушуниб етамиз. Гап шундаки, сефардлар - Андалусия ва Пириней яримороли яҳудийлари Ягона Аллоҳга эътиқод қилган арийчи вестготлар ҳукумати даврида тинч ва эркин яшаб келишган.

Қироллик ҳокимлари Реккаред Биринчига эргашганча католик мазҳабига кириб олишгач, ҳозирги Испаниянинг Толедо шаҳрида бир қатор диний соборлар ўтказишган. Учинчи Толедо соборидан эътиборан католиклар яҳудийларни католик мазҳабига мажбуран киритиш мақсадида таъқиб қилишга доир бир қатор қонунлар қабул қилишди. Иш охир-пировардида шу даражага бориб етдики, яҳудийларга қул сифатида қаралиб, фарзандлари тортиб олинди. Яҳудийларнинг трини-тарчилар томонидан бундай қатағон қилиниши насроний манбаларда келтирилган маълумотларни биз учун тушунарли қилиб қўяди. Уша манбаларда яҳудийлар Андалусияни забт этиш ва истило қилинган шаҳарларни қўриқлаш масаласида мусулмонларга яқиндан ёрдам бергани ҳақида гап боради. Шунингдек, Исломий манбаларда келтирилган маълумотлар мазмуни ҳам бизга янада тушунарли бўлиб қолади. Зеро, уларда айтилишича, мусулмонлар ўзлари истило қилган шаҳарларга яҳудийларни жойлаштириб, уй-жой билан таъминлашган экан.

Аслида эса Андалусияни забт этишда мусулмонларга ёрдам берган яҳудийларнинг роли, уларни сотқин деб билиб, Андалусия католик мазҳаби тусига кириб олгач, яҳудийларга нисбатан амалга оширилган қатағонни оқлашга уринган католиклар томонидан ё ҳаддан ортиқ бўр-тиб кўрсатилади, ё тўла-тўкис инкор этилади. Аммо ғарб манбалари ва Исломий манбаларнинг бир масалада якдиллиги кузатилади, у ҳам бўлса, Андалусияни забт этиш ва истило қилинган шаҳарларни қўриқлаш масаласида яҳудийлар халоскор мусулмонларга кам деганда логистик ёрдам кўрсатишгани аниқ.

Андалусияликлар биринчи мусулмон забткорларни шошилинч равишда қабул қилишганига, афтидан, маълум мазмунда юзага келган жамоатчилик омили таъсир кўрсатган. Бу омил авваламбор, асосий қисми 150 йилдан зиёд вақт давомида муваҳҳид бўлган вестготлардан ташкил топган Андалусия аҳолиси ўз ҳаёти ва қалбида яккахудолик амалиётининг асосларини сақлаб колганидан иборат. Шубка йўкки, аксарият арийчилар ўзининг муваҳҳидлик маслагини тринитарчи қироллари олдидаги кўркув сабабли беркитишган. Ва айнан мана шу ҳолат Андалусиянинг туб аҳолиси, ушбу заминда 800 йилдан буён барҳаёт сақланган Ислом маданиятига тез қўшилиб кетишига ва кўплаб вестготлар Исломни қабул қилишига туртки берган бўлса, ажаб эмас.

Дарҳақиқат, Ислом дини инсон табиатидаги юксак маънавий сифатларни шакллантириб, тарбиялайди, шариати амал қилиш жиҳатидан қийин кечмайди, эътиқод масалалари соғлом ақл идрок этиши учун тушунарли, мусулмонлар сафига қўшилаётган одамларнинг аждоди муқаддам яккахудолик динига эътиқод қилиб келган халқлар орасидан келиб чиққан бўлиши шарт ҳисобланмайди. Бироқ ҳаёт ҳақиқати шундан иборатки, инсон ўз табиатига кўра шу чоққача унга номаълум бўлган нарсаларга душманларча, эҳтиёткорона муносабат билдиради.

Балким Андалусиядаги муваҳҳид арийчиларнинг ушбу тарихи айрим Исломий ғалабалар тарихини тушуниб етишимизга омил бўлар, валлоҳу аълам.

Ушбу давлат ўзининг Андалусия деган номига қандай эга бўлди? Ўша даврда барпо этилган арийчи муваҳҳидларнинг давлатларига нима бўлди? Ким экан ўша Африка шимолида арийлилар давлатига асос солган, Румни забт эта билган европалик муваҳҳид қирол? Ушбу арийчи қирол Рум флотига (Ўрта денгиз тарихида муқаддам бўлмаган энг қудратли флотга) талафот етказган денгиз муҳорабасининг тарихи қандай бўлган?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан