loader
Foto

1917 - 1924 Йилларда Туркистоннинг миллий давлатлари

Қўқонда Туркистон миллий мухтор жумҳурияти

Тошкент шўро комиссарлиги Туркистон мусулмонлари анжуманининг 1917 йил бошларидаги «мамлакатни ўзимиз идора қиламиз» деган қарорини рад қилди. 1917 йил ноябридаги шўролар анжумани туркистонликларни «инқилоб ҳокимиятига» яқинлаштирмаслик қароридан ҳамда шўро комиссарлари ва миллий марказ ўртасидаги Туркистонни идора қилиш бўйича музокаралар натижасиз тугаганидан кейин Миллий марказ имкони борича тез ҳаракат қилиб, Туркистонни миллий асосларга таянган давлат сифатида сақлаб қолишга қарор қилди. Миллий марказ икки ташкилотдан ташкил топганди: бири 1917 йил 17 мартда Мунаввар Қори(Абдурашидхон Сотиболдихон Олимўғли Мунаввар Қори 1880 йили Тошкентда туғилди. Отаси эрта вафот этди. Уни онаси Хосият отин ўстирди. Мунаввар Қори дастлабки маънавий тарбияни Усмон Қоридан олди. Мадрасада ўқиш учун 1898 йили Бухорога келди. Моддий қийинчиликлар туфайли мадрасани тарк этди. Тошкентга келиб, Дархон маҳалласида имомлик қилди. 1900 йилдан ислоҳотчилик ҳаракатига қўшилди ва «Таржумон» газетаси воситасида янгича ўқитиш усулини ўрганди. Ўртоғи Расим Кишад билан бирга ўзлари янгича мактаб очишди (1901 й.). Билим олиш учун ёшларни чет мамлакатларга (Туркия, Озарбайжон) юборди ва ана шу мақсадда «Жамияти хайрия» тузди. Бу жамиятни 1913 йили руслар ман қилди. Мунаввар Қори томонидан ислоҳот руҳида ёзилган «Адиби аввал» ва «Адаб ус-соний» дарсликлари ўқитишнинг янги усулига асос солди. Мунаввар Қори 1917 йили мартида «Ислом шўроси» ташкилотини тузди. «Таржумон» газетасига монанд «Хуршид» газетасини чиқара бошлади. У зот «Нашриёт ширкати»нинг ҳам тузувчисидир. Октабрь инқилобидан кейин тараққийпарвар ислоҳотчилар (жадид) жамиятини бошқарди. Мунаввар Қори Туркистон миллий озодлик курашининг ташвиқотчиларидандир (масалан, Қўқон миллий мухтор жумҳурияти эълон қилинишида ва босмачилик ҳаракатини ташвиқ қилишдаги меҳнатлари бунинг гувоҳидир). Мунаввар Қори 1921 - 1922 йилларда Туркистон мухтор ССЖ Маориф халқ Комиссари бўлди. 1924 - 1933 йилларда қамоқда бўлди. газетасининг 1934 йил 2 январидаги маълумотига кўра, Мунаввар Қори 1933 йили шўро руслари томонидан отиб ўлдирилган. Мунаввар Қори ҳақида тўлароқ маълумот учун қаранг: Мунаввар Қори - юртсевар ва реформист, МТ., 1952, 76 (инглизча нашри), 14-17-6., Мунаввар Қори (бир неча муаллиф), УТ (Ёш Туркистон), 1934, 50-сон, 2-24-6; Апкача, 1965, N0 1-2,161-172.) бошчилигида тузилган «Ислом шўроси», иккинчиси 1917 йил июнида Шерали Лапин (Алишер Лапин, Оқмачитда туғилган. Туркистон бош волилигининг турли маҳкамаларида тилмочлик билан шуғулланган. «Сарт тили» назариясининг ҳимоячиси миссионер Остроумовнинг ашаддий рақиби эди. Февраль инқилобидан сўнг Оқмасжид халқ вакиллари шўроси раиси, 1917 йил майидан эътиборан Тошкентда «Уламо жамияти»нинг раиси бўлиб келди. Қўқон ҳукуматида (10 декабрь, 20 февраль 1918 йилгача) халқ шўроси вазифасини ўтади. 1918 йил июнида Истанбулга ва ўша йили октабрида Берлинга кетади. Бу ерда кайзер 1 Вильҳелмга Мухтор Туркистон ҳукуматининг ахборотини тақдим қилди. 1919 йил охирларида Туркистонга қайтди ва тез орада оламдан ўтди. Қиёсланг: Чўқай ўғли, 1917 йил... 24-6; 480 - 481-6.) раҳбарлигида ташкил этилган «Уламо жамияти» эди. Бу икки уюшма орасида келишмовчилик ҳам бор эди. «Ислом шўроси» асосан, жадидлардан иборат бўлиб, «Уламо жамияти»нинг кўпчилигини эса анъаначилар ташкил қиларди. Биринчиси Туркистон учун бир мухтор қонун органи тузилиши учун курашса, иккинчиси рус парламентида Туркистон билан боғлиқ масалаларни ҳал қилувчи «Ислом адлияси» тузиш учун ҳаракат қиларди. Бошқа тафовутлар ташкилий масалаларда эди. «Ислом шўроси» Тошкент шаҳар мажлисида туркистонликлар кўпчиликни ташкил қилишини истарди. «Уламо жамияти» эса шаҳар мажлиси (1917 йил июль) сайлов қоғозига 1916 йили Туркистондаги миллий ҳаракатни бостиришда қўполлик ва ҳурматсизлик қилган русларнинг номини қайд қилди(Уламо жамиятидан Тошкент шўросига сайланадиган рус номзодлар қуйидагилар: Марков ва генерал Лакушин, Марков ашаддий анархист эди ва 1917 йил июнида Тошкент шаҳар идораси раислигига сайланган эди, Лакушин 1916 йилги қўзғолон вақтида Самарқанд вилояти раиси бўлиб, ҳеч қандай ҳукмсиз, маст ҳолатда 4000 исёнчини оттирган эди. Уламо жамиятининг ўзига хос бу икки аъзоси икки ташкилот орасидаги ихтилофни бартараф қиларди. Бу икки ташкилот орасидаги келишмовчилик сайлов асносида, бари-бир кескинлашди. 1917 йил июнида Ислом шўроси аъзоларидан Убайдуллахўжа «Уламо жамияти»га қуйидагича айб қўйди: «Бир рус монархисти бўлмиш Марковни Тошкент идораси раислигига таклиф қилган ва бу мансабга сайлаганлар «Уламо жамияти» аъзолари бўлмиш беклар ва бой Лапиндир». Бунга жавобан Лапин: Ислоҳотчи [жадид] Убайдуллахўжага қараганда мақбул бир рус монархисти Марковни сайлаш яхшироқдир», - деди. Қиёсланг: Чўқай ўғли, 1917 йил, 79-6.). Туркистоннинг бу икки жамияти ўзаро келишолмаётган бир вақтда шўролар ҳам худди Керенский каби Туркистонга мухторият беришга шошилмасди. Туркистоннинг миллий жамиятлари Тошкентни тарк этишга мажбур эди. Чунки ҳокимиятни аскар ва полиция кучи билан қўлга олган шўро Русияси миллатпарварлар фаолияти учун бу ерда имкон колдирмаганди. Шу сабабли Туркистон миллий маркази Тошкентни тарк этиб, миллий талаблар маркази сифатида Қўқон шаҳрини танлади. «Ислом шўроси» ва «Уламо жамияти» 1917 йил ноябрида шошилинч Туркистон анжуманини чақиришга қарор қилди. Умидсиз бир вазият ҳар икки ташкилотни бирлашишга мажбур қилди. Мўлжалланган анжуманга рус социал-демократларининг антиболшевик қанотидан Чайкин ва Бухоро яҳудийлари вакили Саломон Херцфелд қатнашиши кутилган эди. 1917 йил 9 декабрида Туркистон мусулмонларининг 4-фавқулодда анжумани собиқхон саройида очилиб, унда 180 вакил қатнашди(1917 йил 10 декабрида 200 миллат вакил тасдиқланди. Фарғона водийсидан 150дан ортиқ вакил қатнашиб, улар кўпчиликни ташкил қилди. Самарқанддан 21, Сирдарёдан 22, Бухородан 4, Ҳазар минтақасидан 1 вакил қатнашди. Қиёсланг: Castagne, Le Turkestan, 47 б.). Шундай қилиб, Қўқон «Ислом шўроси» ташаббуси билан бутун антиболшевистик ва миллий кучларнинг бирлашган бир «Антисовет маркази»га айланди(Большая Советская Энциклопедия, 1938, С. XXX. 267-6.).

Кун тартиби қуйидагича белгиланди:

1. Туркистоннинг ҳукумат тарзи.

2. Туркистоннинг «Жанубий-шарқий федерация»га кириши масаласи.

3. Ижроия кўмита сайлови.

4. Туркистоннинг «Ўқйўриқ (конституция) мажли-си» тузиш.

1917 йил 10 декабрида вакиллар буюк рус инқилоби тартибларига асосланган ҳолда демократик ва федератив Русия доирасида Туркистонни «маҳаллий Мухтор жумхурият» деб эълон қилишга қарор қилдилар(Қарорнинг матни: ТУ 1930, 13, 5-6; Benring, Turkestan, Berlin, 1934, 20-6.). Анжуман 54 кишилик «Халқ шўроси» сайлади. Буларнинг 36 нафари туркистонли бўлиб, қолганлари рус ё бошқа туркистонлик бўлмаган шахслар эди. Шўро вақтинча парламент вазифасини ўтайдиган бўлди. Шерали Лапин Халқ шўросининг раиси бўлди. «Халқ шўроси» 10 декабрда 10 кишидан иборат қўмитаси - хукуматни сайлади(Хукумат тубандаги аъзолардан майдонга келган эди: Муҳам-маджон Тинишбой - раис ва ички ишлар нозири, Шоаҳмад Шоислом

- раис муовини, Убайдуллахўжа Абдуллахўжа - миллий мудофаа ва амният нозири, Ҳидоят Юргулоға - деҳқончилик нозири, Миродил - саломатлик нозири. Абдураҳмон Уразай - қалам мудири ва ички ишлар нозирининг вакили, Назирхон Тўра - таълим-тарбия нозири, Обиджон Маҳмуд - озуқа нозири. Саломон Ҳерзфельд - молия нозири, Қиёсланг: Hayit, Die Nationalen. Regierungen, 61 - 66 6.). Қўқон ва Алаш Ўрда хукуматлари бирлашиб кетиши эҳтимолини ҳисобга олиб, 3 курси бўш қолдирилди. Анжуман «Туркистонни шарқий-жанубий иттифоққа кириши» масаласига алоҳида эътибор берди. Бу фикр, яъни «Давлатлар иттифоқи» фикри Урал казаклари бошчиси антиболшевик атаман Дутовники эди. Бошқирдлар йўлбошчиси Заки Валидий ҳам бу режани қабул қилди. Бу иттифоқ 15673680 82% мусулмон) киши яшайдиган 4010139 км2 ерни қамраб олиши керак эди. Иттифоқ эски Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги, Қозоқ ўрдалари (Юзлари), бошқирдлар билан Оренбург казаклари ўлкалари ўрнида майдонга келиши кўзда тутиларди. Анжуман шундай бир қарорни Туркистон ўқйўриқ мажлиси муҳокамасига қўйишни лозим топди(Чўқай ўғли, «Хўқанд мухторияти ҳақида». 1927. No7, 11-6: Жа-нубий Шарқий казак қисмлари Туркистондаги бу бирликлар билан қўшилиши учун Туркистон миллий конгрессига мурожаат қилди. Қўқон конгресси бу масала юзасидан бўлажак ўқйўриқ мажлисининг қарори кераклигини билдирди. Бу эса аслида ўша қисмлардан воз кечиш, деган гап эди.). Мухтор Туркистон ҳокимияти 5363941 аҳолиси бўлган 1524765 км2 майдонда жорий деб ҳисобланди. Хукумат ва халқ бу миллий мухториятни соғломлаштиришга интилди. Сим шаҳрида [Янги Марғилон Скобелев-Фарғона) Санжар Асфандиёр ва Султонхўжа идорасидаги «Туркистон ишчи ва деҳқон бирлиги» 1917 йил 27 декабрида қуйидаги телеграммани юборди: «Тошкентда тузилган шўро комиссарлиги туркистонлик бўлмаган оломонга, яъни Русия хукумати аскарларига таянганликлари учун уни тарқатиб юборишни талаб қиламиз. Қўқон хукумати қонуний хукумат сифатида эътироф қилиниши керак. Акс ҳолда, Туркистон ишчи ва деҳқон бирлиги зарур чораларни кўришга мажбурдир»(УТ, 1930. №13. 9-6, МТ, 1945, №62,19-6.). Аммо шўро хукумати маҳаллий ишчи ва деҳқонларнинг иродасига рўйхушлик бермади. Туркистон ишчи ва деҳқон бирлигига 5 январь 1918 йили хукумат номидан И.В. Сталин жавоб йўллади: «Шўролар ўз ишларида эркиндирлар. Бунинг учун меҳнаткаш туркистонликлар Тошкент комиссарлигини тугатиш борасида Петербург ҳукуматидан илтимос қилиши шарт эмас. Аксинча, уларни куч ишлатиб, тарқатиб юбориш керак. Агар Туркистон ишчи оммаси бундай кучга эга бўлса...»(Ленин и Сталин о Средней Азии. - Москва: 1941, 163-6; УТ, №83,11-6.) На Қўқон ҳукумати, на маҳаллий ишчилар Тошкент шўро комиссарлигини тарқатиб юборадиган кучга эга эмаслиги аниқ эди. Бу телеграмма мухтор ҳукуматга ҳамда Туркистон ишчи ва деҳқон бирлигига юборилган илк уруш эълони десак, хато бўлмас. Миллий хукумат миллий мухториятни ҳимоя қилишга ва ташқи сиёсат асосларини белгилашга киришди. Ташқи ишлар нозири Чўқай 1917 йил 26 декабрида Туркистон шаҳрида (Ясса) Алаш Ўрда хукумати билан учрашди. Бу учрашув натижа бермади. Алаш Ўрда хукумати Русия қонун чиқарувчи мажлиси ташкил қилинишини кутарди. Ҳолбуки, бу ҳар икки хукумат бирлашиши учун шароит уларнинг заминидан бошлаб мавжуд эди. Қўқон хукуматининг жумхур раиси ва ички ишлар нозири Тинишбой айни замонда Алаш Ўрда ички ишлар нозири ҳам эди. Чўқай эса ҳар икки хукумат ташқи ишлар нозири ҳисобланарди.

Туркистон мухтор жумхурияти мавжудлигини ҳимоя қилган Қўқон мухторияти моддий-молиявий қийинчиликларга дуч келди. Молия нозири Шоислом(1917 йил декабрининг охирларида раис ёрдамчиси Шоислом молия нозирлиги вазифасини қабул қилди.) 1918 йил 15 январда халқдан қисқа муддатга 30 миллион сўм қарз ундириш учун «Халқ шўроси» розилигини сўради. «Халқ шўроси» бу илтимосни маъқуллади, аммо Тинишбой шу боисдан истеъфо берди. «Халқ шўроси» давлат бошлиғи лавозимига Убайдуллахўжани таклиф қилди, аммо у таклифни қабул қилмади. Кейин Мустафо Чўқай давлат бошлиғи(Мустафо Чўқай (Чўқай ўғли, Чўқаев, Чўқайбий) (7.1.1890-27. 12.1941). Оқмачитда туғилган. Отаси Чўқайбий Тўрғай додҳо (1841 - 1913) қозоқларнинг қипчоқ уруғи беги эди. Бу уруғ шу ном билан айни пайтда қозоқларда, ўзбекларда, туркманларда, қорақалпоқларда ва қозон татарларида бор. Қиёсланг: Тинишпаев, Материалм к истории казак-киргизского народа. - Ташкент: 1925, 27-6. Мустафо Чўқай Петербургда ҳуқуқдан таҳсил олган. Убайдуллахўжа таклифи билан Туркистон миллий шўросининг раиси бўлди (апрель-декабрь 1917 й.) Қўқон мухтор ҳукуматининг асосий ташкилотчиларидан бири. Бу ҳукуматда у ташқи ишлар нозири бўлиш билан бирга Алаш Ўрда ҳукуматида ҳам шу вазифани ўтади. Тинишпай истеъфо бергач, Қўқон ҳукумати бош нозири бўлди. Қўқон хукумати йиқитилгач, у Оренбургга қочди ва 1918 йил мартида Бокуга келди (қиёсланг: RMM. 11, 249-6). Бироз Тифлисда яшади. У ердан Туркияга, сўнг Парижга кетди. Оврўпода 1929 йилгача «Туркистон мил-лий бирлиги» ташкилотининг намояндаси ва вафотига қадар ўша уюшманинг раиси бўлди. Булардан ташқари Мустафо Чўқай «Ёш Туркистон» жаридасининг бош муҳаррири ҳам эди. Париж, Берлин (1929 - 1939) ва бошқа Оврўпо мамлакатлари газеталарига кўплаб мақолалар ёзди. 15 декабрда Чнестахау ҳарбий асирларини зиёрат қилди. У ерда тиф касалига мубтало бўлиб, 27 декабрь 1941 йили Берлинда вафот этди. 1962; УТ, No 47,94-6. Доктор М. Делил, Туркистон туркларининг буюк миллатчиси ва юртсеварларидан Мустафо Чўқай албуму, Истанбул, 1942; Истанбул, 21.1.1941; ЭРТУРК (Ҳайит (Мустафо Чўқай, МТ, 1950, No65,11 - 14 6: Булоқбоши. Истиқлол курашчиси, МТ, 1952, №76 A 13 - 16 6.) ва Убайдуллахўжа унинг муовини қилиб сайландилар.

Рус хукумати, яъни Тошкентдаги шўро комиссарлиги мухтор хукуматни ўзига тахдид солувчи ташкилот ҳисоблади ва миллий асосда ташкилланган бу хукуматни турли воситалар билан йиқитиш пайига тушди. Тошкентдаги «Рус ишчи, аскар ва деҳқон шўроси» 1918 йил 31 августда шундай қарор қабул қилди:

1. Қўқон мухтор хукумати тарқатилиб, унинг аъзолари ҳибсга олиниши керак.

2. Қўқон хукумати идораларини шўролар (Советлар)га берилиши.

3. Чанишевни(Революция в Средней Азии» мажмуаси. - Тошкент: 1920, 12 -25 б: Якуб Жангирович Чанишев Қўқон ҳукумати аъзоси бўлган деб даъво қилинади, УТ, 1930, 3-4 бетида бу ерда ўша даъво рад этилади. 1892 йили туғилган Чанишев 1917 йилдан эътиборан Тошкентда шўро халқ комиссарлигида фаолият кўрсатган ва қизил қўшин татар қисмининг комиссари сифатида Туркистондаги миллий ҳаракатларни бостиришда жонбозлик кўрсатган. I жаҳон уруши вақтида генерал унвонига эга эди, Туркистондаги миллий озодлик ҳаракати - босмачиликка қарши кураш хотираларини «Қардош Туркистон халқларига ёрдам» ибораси билан ниқоблаб, «За Советский Туркестан» номли (Тошкент, 1963) асар ёзган.) дарҳол Қўқон милицияси бошлиғи қилиб тайинлаш.

Шўро комиссарлиги сўнг тезлик билан Қўқонни ишғол қилиш ҳозирликларини кўрди(Сафаров, Колониальная революция. 70-6. Қўқон мухтор хукуматини нишонга олган конгрессларда Тошкентдаги шўро русла-рининг энг асосий тушунчаларини билиш учун қаранг: Гордиенко. Образование Туркестанской АССР. - Москва: 1968, 167 - 168 бетлар, шўро конгрессида бошқа масалалар билан бирга қуйидагиларга ҳам диққат тортилди: «Болшевиклар партияси мақсади, ўлкада бир пролетариат мухторияти ташкиллаштириш ҳаракатидадир». Қиёсланг: Гордиенко. Творческий рол, 116-6. Шўро конгрессининг қарорида: «Миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашдан биз фақат меҳнаткаш синфгина ўз тақдирини ўзи белгилашини тушунамиз», деб аниқлик киритилди. Қиёсланг: Уразаев, Ленин и строительство, 190-6.).1918 йил 7 февралида Моисей Кузмин Шкарупа қўмондонлигидаги (140 аскар, 4 пулемёт) рус ҳарбий қисми Қўқонга келди. Шкарупа шундай маълум қилади: «Бу қисм Қўқонга кирганда ҳамма ерда сукунат ҳукмрон эди. Сўнгра бу қисм арман дошноқлари партиясидан 120 аскар қўшилмаси билан мустаҳкамланди. 11 февралда бир томонда рус ва армани қисмлари, бошқа томонда Қўқон милициялари тўқнашуви бошланди. Дастлабки жанглар 15 февралгача давом этди. Тошкентдан ёрдам кучи олган рус қисмлари 18-19 февралда уруш комиссари Г.Парфилов қўмондонлигида шаҳарга ҳужум қилдилар». Шкарупа давом этиб шундай деди: «Қисмларимиз шаҳарни уч томондан қуршаб олдилар. Мудофаа қилиш (Қўқонликлар мудофааси - муаллиф) фойдасиз эди. Фақат мухториятчилар бизни урушишга зўрлашарди. Жанг нихоятда ку-чайди. Кўчалар бир неча марта кўлдан қўлга ўтди. Чеки кўринмаган ёнғин бошланди. Шаҳар уч кун ёнди»(Зевелов, За Советский Туркестан, 95-6.). 22 февралда рус ва арманилардан пайдо бўлган қизилбирликлар Қўқонни босиб оладиган даражага етишди. 1000 дан ортиқ дўкон пойдеворларигача ёниб кул бўлди. Шўро рус ва арманилари қатли ом бошладилар. Қўқонда ЮОООга яқин маҳаллий халқ ўлдирилди(Қиёсланг: Castagne, RMM, Benzing, Turkestan, 19-6.; Шомагдиев, Очерки истории гражданской войни в Ферганской долине. Ташкент, 1961, 54-6. Ўлдирилган одамлар сонини таққосламай қабул қилган. Фарқи шундаки, уларни дашноқлар ўлдирганми ёки босмачими деб шубҳага боради. Ҳолбуки, бу даврда ҳали босмачилик ўзи йўқ эди. Дашноқлар эса рус қисмлари билан қўлни қўлга бериб, жангга кирган эди (Шкапуранинг «За Советский Туркестан» ахборотининг 91 - 92 бетига қаранг]. Қўқондаги оммавий қатли ом айбдори шўро манбаларининг ўзиданоқ арманлар эканлигини кўрсатиб турибди. Қизил қўшин қаноти остида бўлган армани дашноқларининг феъл-атворини Шомагдиев шундай ёзади: «Туркистондаги дашноқлар аксилинқилобий фаолиятларини яшириш йўли билан хоинлардан ва баъзи шўро раҳбарларидан ёрдам олдилар. Шу йўл билан бу қароқчилар шўро қисмлари деб эълон қилиниб, қурол билан таъминланди». Очерки истории, 54-55 6. Совет арманларининг ғазаби қўрқинчли эди. Улар Фарғона водийсида 130 қишлоқни ёндирди. Сузоқ, Қўқон қишлоқ ва Бозорқўрғон қишлоғи аҳолисини бутунлай қириб ташлади. Армани дашноқлари 1918 йил бошларида Марғилонда тахминан 7000, Андижонда 6000, Наманганда 2000, Бозорқўрғон билан Қўқон қишлоқда 4500 атрофидаги кишини бошини танасидан жудо қилдилар. Қиёсланг: Шомагдиев. Очерки истории, 56-6. Асли наманганлик бўлиб, арманилар катлиомида шаҳид бўлган имом Нуриддин Нақибхўжа Намангонийнинг ўғли 17 октабрь 1969 йилда билдиришича, арманилардан ташкил топган совет бирликлари 1919 йилнинг бошида Наманган шаҳрида бир ярим ой давомида уйларга ўт қўйдилар. Улар уйдан уйга кириб, ким дуч келса, болта билан чопдилар.).

Қўқон учун қатағон уруш асносида шўро делегацияси Мухтор жумхурият раиси Чўқай билан учрашди ва ундан хукуматни тарқатиб юборишни талаб қилди. Чўқай шундай жавоб берди: «Сиз кучлисиз. Бизни, ҳозирча, миллий ҳуқуқимиздан бошқа кучимиз йўқ. Фақат биз бундай курашлардан ҳали умидимизни узмадик. Бизни енга оласиз, аммо Туркистондаги диктаторлигингизни ва шўро ҳукуматингизни тан олмаймиз»(Vaidyanath, The Formation, 83-6. «Қўқон мухториятини тугатиш билан ерлик халқ Туркистонда совет-рус тузумига қарши курашни тўхтатмади, аксинча, унинг ниятлари жиддийлашди».). 1918 йил 12 февралида шўро қисмлари ҳукумат биносини ишғол қилди. «Халқ шўроси» ҳамда хукумат аъзоларидан тахминан 50 киши қўлга олинди. Бошқалари қочди. Қўқон миллий ҳукумати куч ишлатиб йўқ қилинди. Аммо бу ҳодиса Туркистондаги миллий озодлик курашининг янги босқичини бошлаб берди. «Босмачилик ҳаракати» бошланди.

Шўро тузуми Туркистоннинг Қўқондаги қонуний ҳукуматини ағдариш билан ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатиб қўйди ва «Русия халқларининг хуқуқлари» ҳақида баёноти жиддий эмаслигини исботлади. Шундай қилиб, шўро хукумати тарихий «миллатларни эзиш» сиёсатини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилди ва давом эттирди(А. И. Туманов, Борьба за установление и упрочение советской власти в Туркестане, «Установление Советской власти на местах» (Москва, 1953) китобидан олган Шамагдиев «Очерки истории»нинг 10-бетида шундай ёзади: «Туркистон коммунистлари (рус коммунистлар демоқчи) миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, аввалги вақтдаги миллатларни жиловлаб туриш сиёсатини тугатиш учун бир ёрдамчи восита эканини тушуниб етмадилар».).

Др.Боймирза Ҳайитнинг

"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан