loader
Foto

Рус маданий сиёсатининг умумий кўриниши

Рус маданий сиёсатининг мақсади Туркистон ва унинг аҳолисининг русча фикрлаши ва рус турмуш тарзини ўз ҳаётига сингдиришга эришиш эди.

Бунинг учун тил руслаштирилиши, дин ортодокслаштирилиши керак, деган тушунчани илгари суриб, рус маданиятини сингдиришга ҳаракат қилар эди. Бу сиёсат аввало, мактаб ва мадрасаларни мўлжалга олди. Бош воли фон Кауфман 1880 йилдаёқ Туркистонда ташкил этилган миллий таълим-тарбия ўрнига ёшларга рус қоидаларини ўргатиш кераклиги ҳақида подшо Александрга мурожаат қилган. Баъзи мадрасалар 1880 йилдан аввалроқ қишлаш мақсадида мусодара қилинган эди. Рус ҳукумати эски мактабларни ислоҳ қилиш йўли билан уларни рус давлати фойдасига уйғун бир шаклда қайта тузишни қонунлаштиради. 1873 йили фон Кауфман биринчи марта Туркистон миллий таълим-тарбиясига доир режани ўртага ташлаган эди. Бу режага кўра мактаблар диний таълим беришни тўхтатиши лозим. Туркистон халқининг руслар билан аралашиб кетишини кўзлаб, рус ва туркистонлик болалар бирга ўқиши керак, деб қарор қабул қилинади(Бендриков. Очерки по истории народного образования в Туркестане. - Москва: 1960, 64-6.). Аввало, 1876 йилда Тошкент ва Олмаотада тўртта гимназия очилди. 1875 йили эса Туркистондаги диний мактаблар рус амалдорлари назорати остига олиниши ҳақида қонун чиқарилган эди. Бош воли фон Кауфман диний ўқув юртларини эътироф қилишни истамасди. У1881 йил март ойи рапортида ўз ҳукуматига мадрасалар ислом динини ташвиқот қилувчи марказ эканлигини, мусулмонлар учун мутахассис етиштиришини билдиради. Фақат халқнинг ғазабидан қўрқиб, у бу ўқув юртларини ёпиб қўя олмасди. Шунинг учун ҳам мактабларда мусулмончилик қонундан ташқари деб ҳисобланиши учун интилди. 1885 йили бош воли Розенбах диний мактабларни назорат қилиши кераклигини қаттиқ туриб талаб қилди. 1890 йилда В.П.Наливкин Туркистон ислом ўқув юртлари тафтишчиси қилиб тайинланди. Бу одам мадрасаларда рус тилини ўқитиш бўйича режа тайёрлади. Лекин бу режа амалга ошмади. Мадрасаларни ислоҳ тузиш орқали рус тилидан табиий фанлар ўқитишни қоидалаштириш ҳам бефойда бўлди.

Андижон қўзғолонидан кейин 1899 йилда бош воли Духовский диний ўқув юртларига қарши шиддатли суръатда харакат бошлаб, қуйидаги фикрни илгари сурди: «Ислом бирлигини парчаламоқ асосий бурчимиздир»(Бендриков. Ўша асар, 74-бет.).

Шундан сўнг рус маҳкамалари ўқув ишларига аралашиб, Туркистонда диний ишларни бошқарадиган бир идора ташкил қилиш фармони берилди. Бундан ташқари, бутун маҳаллий мактабларни бошқаришни ўзгартириш, мактаблар ва масжид кабилар қайд қилиниши, ниҳоят, Туркистон мусулмонларига рус ҳукуматининг яҳудийларга қарши қўллаган тадбирларини татбиқ қилишга қарор қилинди. Шундан кел иб чиқиб, барча диний таълим берувчи ўқув юртларида 1893 йил 1 мартда яхудий ўқув юртларига чиқарилган қонун татбиқ қилиниб, бошланғич мактаб ўқитувчилари бир ойда 3,5 сўм, мадраса мударрислари 7,5 сўм ойлик олиши қарорлаштирилди. Бош волиларнинг бундай фармойишларидан рус маданий руҳини ёшларга сингдириш тушунчаси акс этиб турарди.

Рус ҳокимияти Туркистоннинг анъанавий ислом тарбияси йўриғини мажруҳ қилиш биланчегараланмай, уни илдизи билан қўпориб ташлашга интиларди. Шунинг учун ҳам янги жадид мактаблари очилишига тўсқинлик қилдилар. Бош воли Розенбахнинг 1885 йил 14 февралдаги рапортидан билинадики, Туркистонда рус маҳкамалари ёрдамисиз, соф миллий сармоя билан кун кўрувчи 4000 дан ортиқ ислом мактаблари фаолият кўрсатмоқда эди. 1886 йилдан бошлаб асосий эътибор халқни руслаштириш учун йўналтирилган «Рус маҳаллий (тузем) мактаблари» номидаги янги ўқув даргохдари ташкил этилди. Бу мактабларга деярли ҳеч ким бормади. Болалар сонининг озлигидан бу янги ўқув юртлари ҳам иш бермади. 1896 йил бошида рустузем мактаблари»да атиги 650 мусулмон фарзандлари таҳсил кўрарди(Бендриков. Ўша асар, 114-6. Илк рус-тузем мактаби. 19 декабрь 1884 йилда Саидғани (Саидазимбойнинг - хоиннинг ўғли] уйида очилди. Фақат бу усулдаги мактаб тизими 1886 йил 20 июнда қонуний тус олди. Қиёсланг: Barthold II, 1, 304 ва 307-6.). Аксинча, рус маҳкамалари қанча уринмасин, диний мактабларнинг сони ортиб бораверди. Рус маорифи мутасаддилари Туркистон бош волилигида 1916 йил бошида 100000 ўқувчига эга бўлган 7 101 мактаб (бошланғич) борлигини билдирдилар. Русия вассали бўлган Хивахонлигида 1909 йили 45000 ўқувчига эга 1500 мактаб бор эди(    Бендриков. Очерки по истории... ЗЗЗ-б. Погорельский, Очерки экологический и политический истории хивинского ханства конца XIX начало XX веков. - Денинград: 1968, 42-6.). Дашт бош волилигида анъанавий исломий таълим сўнди. 1916 йилда бу ерда 13 000 ўқувчи ўқийдиган ҳамда кўпчилиги руслардан ташкил топган 500 «рус-қозоқ мактаблари» бор эди(Гессен (ношир), Десять летв Казахстана. - Алма-Ата: 1930,290-6.).

Бундай маданий сиёсатнинг мақсади рус таълими таъсири ва ёзуви воситасида фақат Туркистон мусулмонларинигина эмас, балки Русиядаги барча мусул-монларни руслаштириш эди. Кўринадики, ислом дини ва мусулмонлар Русияга қарама-қарши куч эди. Чунки 1912 йилги ахборотга кўра, Русия давлати ичида 20 мил-лионга яқин мусулмон яшаган. Рус императорлигида ўша замонда 26 279 масжид ва 45 339 дин ахдлари бор эди(Рибаков, Статистика мусульман в России, 1913, СПб, 758 - 59 б: 1898 йили Русия давлатида 13.889.421 нафар мусулмон бор эди. Бу рақамга Бухоро ва Хива мусулмонлари киритилмаган.). Фақат Туркистоннинг ўзида 1909 йилда 1503 жоме масжиди, 11 230 масжид, 12 499 имом, 5 571 мударрис, 1 520 шайх, 686 эшон ва 33 ООО дан ошиқ турли дин пешволари мавжуд бўлган(«Туркманистон коммунисти» 1966, Nol2, 30-6.). Ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Русия маданий жиҳатдан ўзидан устун бўлган мусулмон миллатлари билан курашиш ҳамда мусулмонларни руслаштириш чораларини изларди(Бартольд. «Мир ислама». 1912, No 1 - 2 б: «Русияда шундай ўлкалар бор эдики, бу ерларда ислом маданияти рус миллати насронийликни қабул қилишидан анча олдин узоқ муддат юксак тараққиёт босқинчини босиб ўтган эди. Русияда мусулмонлар 20 миллион нафарни ташкил қилади. Бу мусулмонларнинг кўпчилиги турк-татарлардан иборат. Шунинг учун Русия мусулмонларининг диний ва миллий хоҳишлари Олд Осиё мусулмонларидан фарқ қилса-да, баъзи жихдтлари муштаракдир.).

Бу борада, айниқса, қозонлик миссионер Николай Ильминский (1822 - 1891) алоҳида ғайрат кўрсатди. Бу одам Русия императорлигида истиқомат қилувчи мусулмонларни руслаштириш ва христианлаштириш сиёсатининг бошловчиси ва бошчиси бўлди. Ильминский 1846 - 1861 йилларда Қозон ва Қоҳира мадрасаларида таҳсил олган(Von Mende, Der Nationale Kampf, 1936, 25-бет.) ва исломни яхши билувчи билимдонлардан эди. Араб ва форс тилларидан ташқари турки лахдсаларини ҳам яхши билган. 1861 - 1862 йилларда Қозон университети туркология профессори бўлиб, кейин Қозон ислом дини институтининг директори бўлди(Проблемм тюркологии и истории востоковедения, Қозон университети, 1964,13 - 14 б.). Ильминский мистик кайфиятли рус маорифи нозири граф Д.А.Толстовга суянди. Толстов: «Бегона миллатларни таълим-тарбия йўли билан рус руҳига яқинлаштириш истиқбол учун бениҳоя катта сиёсий аҳамиятга молик вазифадир»(Витевский, Н.И. Ильминский. - Казань: 1982, 6-6.), деган фикрни илгари сурарди. Толстов бу кураш билан чегараланиб қолмайди ва 1870 йилда: «Она ватанимиз чегараларида яшаётган барча бегона миллатларнинг таълим-тарбияси ҳам ҳеч қандай истисно ва шартларсиз руслаштиришга ва рус халқи билан аралашиб кетиш мақсадига хизмат қилиши керак»(Бёдриков. Очерки по истории, 63-6; Гессен «Десять лет в Казахстане 290-6. Граф Толстой шундай дерди: «Бегона миллатларни тарбия йўли билан рус руҳи ва миллатига яқинлаштириш давлат учун муҳим аҳамиятга молик». Қиёсланг: Остроумов. Сарти, Этнографический материали. - Ташкент: 1898,164-6.), деган фармонни берди. Маориф нозирлиги бу қарорни олиши билан астойдил ҳаракатга киришиб кетди. Ильминский қуйидаги тезисни ўртага ташлади. Ортодоксал черков ҳам уни қўллаб-қувватлади. «Бегона миллатларнинг руслаштирилиши - уларнинг эътиқод ва тил нуқтаи назаридан ҳам руслар билан кўпроқ аралашиши - мақсадга эришиш учун барча тўсиқларни йўқ қилишни ҳам энг охирги якуний мақсади бўлиши керак»(Витевский, Илминьский, 6-6.). Бу якуний мақсадга етишни назарда тутади. У1876 йил 3 майда маориф вакилига шундай ёзади: «Ислом дини бор экан, рус ҳарфларининг араб алифбосига қарши кураши қийин бўлади(Н.Ильминский, Из переписки по вопросу применении русского алфавита кинородческим язмком. - Казань: 1883, 19 ва 20-6. 1878 йил 31 январда Петербург университети шарқ факультети турк-татар тиллари транскрипцияси учун рус алифбосини етарли деб қарор қабул қилди. Шунинг учун алифбени ўзгартириш ёки кенгайтириш лозим эмаслиги билдирилди. Ильминский. Из переписки, 33-6.).1876 йил 26 майда у турли белгилар билан мусулмон тилларига мосланган рус алифбосини эълон қилди. Бундан ташқари, Ильминский «умумий турк-татар тили ўрнига ҳар бир қавм, уруғ шевасини она тили деб қабул қилиш керак», деган фикрни ҳам илгари сурди(Von Mende, der Nationale Kampf, 28-6.). Бош воли фон Кауфман ҳам 1876 йил 1 мартдаги хатида рус алифбоси барча Шарқтиллари фонетикасини акс эттиришга қобил эканлигини баён қилган(Ильминский. Из переписки, 7-6.).

Ильминский Туркистонда рус маданиятини кенг ёйишда фон Кауфманга раҳнамо бўлди ва бу ерда ўз фикрларини татбиқ қилишга киришди(Ильминскийнинг Туркистондаги уринишлари ҳақида қаранг: Бендриков. Очерки по истории, 83 - 102 6.). Ильминский ёт миллатлар ўз тилларида насронийликни тез ўрганиб олса, рус миллатига нисбатан севги ҳисси уйғонади, деб тахмин қиларди(Смирнов. Обрусение инородцев и задачи обрусительской политики, «Исторический вестник», 1892, 764-бет.). Русияда ёт миллатларни, шунингдек, туркиларни ҳам руслаштириш фикри ҳоким эди. Шундай фикрлардан бири: «Бегона миллатларнинг қатъий равишда руслаштирилиши тарихнинг кечиктириб бўлмайдиган тарихий талабидир. Бунинг учун бу тадбирни сиёсий бурч сифатида қабул қилиш лозим. Мақсадга эришиш йўлида хукумат нималар қилиши кераклигини тарихнинг ўзи кўрсатиб турибди. Бу рус мустамлака сиёсати ва Қоришиқ тилларда дарс ташкил қилган мактаблардир»(Смирнов. Обрусениеб, 765 б.).

Бу фикр атрофида жуда кўпчилик уюшган эди; фақат қандай қилиб уни рўёбга чиқариш ноаниқ эди. Шу туфайли Туркистонда ҳам ушбу таълим-тарбия сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ турли тажрибалар ўтказилди. Тажрибаларнинг баъзиларини кўриб ўтамиз: рус тилида дарс олиб бориладиган мактабларга турк болаларини олишга рухсат берилди, руслаштириш маркази (1879 йилдан Тошкентга жойлашди) қошида ўқув семинариялари очилди(Миропиев Ўқитувчилар семинариясининг муаллифларидан бири бўлиб, шўро педагогикасининг истаги билан 1882 йил 30 августда ислом таъсири унча етарли бўлмаган туркларни махсус православ мазҳабига киритиш билан, бошқаларини эса ислом динини рад қилиш йўли билан қўлга олишни талаб қилди. Бу семинарияга 1879 - 1904 йиллар давомида 415 киши қатнашди. Булардан 384 нафари рус, 31 таси турклар эди. Қаранг: Бендриков. Очерки по истории, 154-155 бетлар.) ва рус алифбосида ёзилган туркча китоблар тарқатилди. Аммо бундай саъй-ҳаракатлар натижа бермади.

Бошқа, аммо янги бир катта ҳаракат - бу турк тили ўрнига сарт тили деган бир тилни ижод қилишди. Бу фикрнинг бошловчиси ва тарғиботчиси Ильминскийнинг қобилиятли ва шуҳратпараст шогирди Н.П Остроумовдир. Устозининг тавсияси билан у Туркистонда миссионерлик ва Туркистон бош волисига маслаҳатчилик қилди. Бу зот 1883 йилдан эътиборан «Туркестанские ведомости» газетаси иловасини сарт тилида чиқарди. 1887 йилдан 1917 йилга қадар «Туркистон вилояти газетаси»га бош муҳаррирлик қилди. Туркистонда сарт тили ва сарт миллати мавжуд бўлмагани ҳолда «турк ва чиғатой турк тили» атамаларини қўлланишдан сақланишга интилди ва бу фикрини атрофидагиларга ўтказди ҳам. Остроумовнинг туб халқ тили ҳақидаги фикри шундай эди: «Туркистон қурол кучи билан руслар қўлига ўтди, энди унинг руҳини эгаллаш керак»(Остроумов. Сарти, 159-6.). Туркистонлик Шерали Лапин унга мана бундай жавоб берган: «Бизда сарт деган миллат йўқдир. Сарт сўзи маҳаллий халқни майдалаштириш учун бир уриниш. Ерлик халқ сарт сўзини қўлламаяпти ва бундан кейин ҳам қўлламайди»(Остроумов. Сарти, 14-6.: «Баъзи Туркистон муаллифлари маҳаллий газеталарда «сарт тили»нинг қўлланилишига қаршидир». Асфендияров, История Казахстана. 76-6.: «Буюк рус мустамлакачилари томонидан қўлланилган «сарт» сўзи таҳқирлаш ва хўрлаш маъносини касб этди». Петербургдаги улуслараро Шарқ конференциясида рус харбий тарихчи генерал Терентьев ҳам «сарт» сўзида таҳқирлаш маъноси борлигига ишора қилади. Қиёсланг: Остроумов, Сарти, 47-6. Spuler, Geschichte Mittel asians, 171-бет: «Сарт» сўзи XIX асрда тор маъно касб этди. Турклар уни халқ этимологиясидан келиб чиқиб «сари ит» деб тушунтиради» 252-бет. «Сартлар тил нуқтаи назаридан турклашган тужжорлар бўлиб, келиб чиқиши асосан эроний ва қисман суғдлардир».). Сарт тушунчаси олимлар ўртасида мунозарага ҳам сабаб бўлди. Уларнинг аксарияти «сартлар» тушунчасининг этнографик маъноси йўқлигини ёқладилар(Бартольднинг изоҳича, эски туркийда «сарт» савдогар маъносини ифодалайди. Радлов уни санскритча «сартхдваҳа» ёки «сартҳалаҳа» сўзларининг туркича талаффузидан бўлиб, «савдогар», «карвонбоши» тушунчасини ифодалайди, деб ҳисоблайди. Бартольд бу сўз XVI асргача «эроний» маъносини ифодалаганлигини хдм кўрсатади. Бу сўзни мўғуллар «ҳаёт ва маданият тушунчасида «сартак», «сартактой», «сартагул» шаклларида ишлатган. Рус жуғрофи Г.Федченко: «Сарт сўзи на сиёсий, на этнографик ва на антропологик маънога эга эмас. Туркистоннинг аҳолиси бу сўзни фақат шахдрликлар ёки ўтроқ қишлоқ аҳолисига нисбатан қўллайди». Қиёсланг: Остроумов: Сарти, 22-6. 1966, 51-бетида: «Бу ерда (Тошкентда - муаллиф) ерликлар Туркистоннинг бошқа жойларидаги каби, сарт номи билан аталадилар, фақат бу атаманинг ҳеч қандай этник маъноси йўқ» дейди. Масальскийнинг, «Туркестанский край» асарининг 363-бетида: «Сарт» сўзининг этник маъноси бўлмай, ўтроқ халқ тушунчасидаги яшаш тарзини ифодалайди», деб ёзилган.). Остроумов ҳомийлари турк ва тожиклардан бир «сарт миллати», тилларидан бир «сарт тили» ясаш ниятида эдилар. Мақсад Туркистонликларнинг миллий онгини қадам-бақадам йўқ қилиш эди. «Турклар» ўрнига «сартлар» сўзини қўллаш рус маданий сиёсати нуқтаи назаридан фойдали бўлса ҳам, уларнинг ўзлари ҳам бу сўзнинг маъноси ҳақида турли фикрлар билдирдилар(Бесим Аталайнинг «Девону луғату турк тизини»га кўра (495-б.) «сарт» савдогар демакдир. Алишер Навоий. Муҳокаматул луғатайн, ношир Исхақ Рефет Ишишман. Анқара, 1941. 63 - 97 бетларда «сарт» сўзи туркини яхши билмайдиган халққа нисбатан қўлланган.). Остроумов ўз газетасида туркча сўзлар ўрнига асосан араб ва форс сўзларини кўплаб қўллаб, ўзи ўйлаган сарт тилини ҳосил қилиш учун шошмасдан ҳаракат қилди. Бу тилни ихтиро қилиш ва сартлар хусусида ўзининг асосий назарияларини(Остроумов. Сарти, 52-6.; «Этнографик нуқтаи назардан сартлар эски эроний халқлар билан туркий-мўғул кўчманчи фотиҳларнинг аралашувидан майдонга келган халқдир. Ўзига хос физик хусусиятлари, турки асосида қурилган, аммо қирғизча, ўзбекча ва татарчадан фарқ қиладиган «сарт» тили номи билан танилган тиллар бу тип-нинг аниқланишида ёрдамчи восита бўлмоқда».) қабул қилдириш учун 34 йил (1883 - 1917) давомида изчил ҳаракат қилса ҳам, ўз фикрини халққа сингдира олмади. Аммо ҳаракати мутлақо изсиз кетмади. Туркистон бош волилиги туб аҳолисининг 18.31% сартлар(Масальский. Туркестанский край, «Россия», С XIX, СПб. 1913, 360-6.; Истории Узбекской ССР, II, 45-6. Туркистон бош волилигида 5.280.983 киши яшаб, шундан 35,77% ни ўзбеклар ташкил қиларди.) ташкил қилиши ҳақида 1897 йил аҳоли рўйхати натижаларида маълумот берилди. 1926 йилга келиб, «сартлар» ўзбеклар билан бир деб ҳисобланди(нинг 3-бетига биноан Ўзбекистон ССРда 1926 йилда 2.440.900 ўзбек ва сартлар яшарди. Шуни таъкидлаш лозимки, руслар «сарт миллати» ва «сарт тили» каби сунъий қавмларидан 1924 йили воз кечди. 1867 йили эълон қилинган Туркистон бош волилигининг низомномасида Туркистон халқи «Сартлар» деб зикр этилган. 1886 йилги низомда эса бу сўз «ерлик халқ» билан алмаштирилди.). Шунга қарамай Остроумовнинг «Сарт тили» ўзбек тили билан ўхшаш томони бўлмагани ҳолда, русларнинг ўзбек-турк тилини сарт тили деб қабул қилиш ҳолати Ғарбий Оврўпа илмий адабиётларида ёйилди(Benzing, «Philologicae Turcicae Fundamenta; 11, 701-6; 1964. 23-б: Сўнгги чиғатой даври ўтроқ ўзбеклари асарларида «сарт адаби-ёти» дейилади. (1966, No2, 159-6.] «Туркий манбаларда бундай адабиёт даври мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ».). Натижада оқ подшо давридаги руслаштириш ва христианлаштириш режалари барбод бўлгани кўринади. Рус маданий сиёсатининг ўзаро келиштириб бўлмас фарқ бор эди. Ҳарбий рус ҳукуматининг сиёсати ва туркистонлик мухолифлари орасида мағлубияти унингўз одати, маданияти ва маънавий бой эмаслиги исбот қилинди. Қарши курашнинг оғирлик маркази ўруслар тўлиқ истило қила олмаган, Туркистоннинг маънавий ҳаёти жабҳасига - тил, дин, адабиёт, тарих, мактаб ва мусиқа доирасида кучайди.

Др.Боймирза Ҳайитнинг

"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан