loader
Foto

Чигиллар

ЧИГИЛЛАР, Чикил — туркий қабилалар иттифоқи. 10—11а. ларда Иссиқкўлнинг шим. шарқида ва Татар рнида яшаганлар.

Чигиллар Или дарёси водийсида, Қашқар яқинидаги қишлоқларда ва истеҳкомли кичик Чигил ш. (ҳоз. Авлиёота яқинида)да яшашган. Туркман ўғузлар Амударёдан Хитойгача бўлган ҳудудларда яшаган барча туркий қавмларни Чигиллар деб аташган. Чигиллар кўчманчи ҳаёт кечириб, асосан, чорвалик билан шуғулланганлар. Тахм. 900 й. Ч. яғмолар билан бирга ислом динига киришган. Чигилларнинг бир қисми христиан бўлган. Чигиллар Қарлуқлар ва яғмолар билан бирга Ҳорахонийлар давлатида мухим роль ўйнашган, хусусан, давлат бошқарув аппарати ва қўшиндаги энг муҳим мансабларни улар эгаллаган. 10—11а. бошида Чигилларнинг астасекин ўтроқлашув жараёни содир бўлган. 11а. нинг 1ярмида Чигилларнинг бир қисми Зарафшон водийсига кўчиб келиб, маҳаллий . аҳоли билан аралашиб кетган. Аду:Бартольд В. В.,Очерк истории Семиречья,Сочинения, т.2, ч. 1, М., 1963;Шониёзов К., Узбекхалкинингшаклланиш жараёни, Т., 2001.