loader
Foto

Бугун Польшанинг миллий мустақиллик байрами

102 йил аввал, 1918 йил 11 ноябрда Польша яна мустақилликка эришди. Ўша куни, Магдебург қалъасидан озод қилинган Юзеф Пилсудский Польша Қироллиги Регентлик кенгашидан ҳарбий ҳокимиятни қабул қилди ва уч кундан кейин фуқаролик ҳокимиятини қўлга киритди. У "Польша армияси олий қўмондони сифатида [...] урушда иштирок этувчи ва нейтрал давлатлар ҳукуматлари ва халқларига қайтадан "Қайта тикланган ва Мустақил Польша Давлати"нинг дунё харитасига қайтгани ҳақида" маълум қилди. 123 йилдан сўнг Польша яна суверен давлат сифатида халқаро майдонда ўз ўрнини топди.



Беш авлод инқилобларда кураш олиб борди, улар поляк миллатининг руҳини сақлаб қолди, германизация ва русификацияга қаршилик кўрсатишди, шундай қилиб 1918 йил ноябрида поляклар эркинликдан мамнун бўлишлари мумкин эди. Юзеф Пилсудский, Роман Дмовский, Игнаций Ян Падеревский, генерал Юзеф Галлер, Игнаций Дашиньский, Винцентий Витос ва Войцех Корфанти – Мустақил Польша оталари сифатида эътироф этилган давлат арбоблари. Улар турли сиёсий доираларни ифодалашарди, аммо 1918 йилда уларнинг ягона мақсади поляклар учун ўз давлатларини тиклаш эди.



Ўша вақтдаги бош вазир Енджей Морачевский ўша унутилмас лаҳзаларни шундай таърифлайди: "Ўша пайтда поляклар ҳис қилган шодликни, ўзини тутолмасликни сўзлар билан ифодалаш мумкин эмас. 120 йиллик чегаралар йўқолди (...). Эркинлик! Мустақиллик! Бирлик! Бизнинг ўз мамлакатимиз! Доим! Хаос? Аҳамияти йўқ. Ҳаммаси яхши бўлади. [...] Бу қисқа кунларни, бутун халқ билан биргаликда шодликдан девона бўлган пайтларни бошдан кечирмаган киши ҳаётида энг олий шодликни ҳис эта олмайди".



Польша яна Мустақиллик ва Эркинликка эришган ўша тарихий кун, 102 йил олдин содир бўлган, ҳали ҳам поляклар учун Ватанимиз – Польша учун хизмат қилиш йўлида илҳом манбаидир.

Граф Абу Муслим