loader

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Фавқулодда такфир (1914)

ФАВҚУЛОДДА ТАКФИР

3 январ баъдаз жумъа Самарқанднинг мунажжим Мирзо Улуғбек мадрасаси ичиндаги жомеъда беш-олти минг мусулмон ҳузуринда муаззин тарафидан усули жадидачиларни ва русча ўқутмоқға ташвиқ қилатурғонларни кофирлиги ва ҳар ким боласини усули жадида мактабиға берса, «ўзи кофир, хотуни талоқ» бўлушини форсий тил ила узун ва ҳаяжонлик бир нутқ ила халойиқға билдуруб, ҳамда ..........[1] аларни «кофир ва ўрус» ҳамда «кофир ва ўрус қилғучи» деб эълон қилинди.



Халқ ҳеч бир нима демасдан тарқалди. Бир неча ҳафтадан бери жаноб қози ва мударрислардан баъзилари маълум ерларға мажлислар қилиб эканларки, бу фавқулодда ва умумий такфир шунинг натижасидур. Чунончи, муаззин дерки, «Бу сўзларни ўзумдан айтмайман, уламо қавли ва буйруғи ила берман. Мақзуф ва макдуҳлар ушбу тўғридан шариат ва қонун маҳкамалариға ва ер юзиндаги мусулмонларни виждониға ружуъ этарлар. Шуни-да фавран ёзайинки, кофир деган одамлари азалий ва абадий мусулмондур. Унлар куфрни абадан қабул этмайдурлар. Туркистонда юз минг оталар борки, балалари усули жадид мактабиға ўқуйдур.



(Келар адад ояндада батафсил ёзармиз.)

«Ойна» журнали, 1914 йил, 12-сон, 295-бет.





[1] Жой қолдирилган. Чамаси, муҳаррир масала ойдинлашмагунча эл эътиборидаги кишиларнинг номлари бадном бўлишини истамаган.