Руминияда 1965–1989 йиллар давомида ҳукмронлик қилган. Унинг ҳокимияти "Секуритате" (Руминиянинг махсус хизмати)га таянган бўлиб, бу ташкилот бутун мамлакатни қўрқувда сақлаган.
Чаушескунинг пропаганда машинаси уни "Ватан отаси", "Карпатлар деҳоси", "Нур манбаи" деб улуғлаган. Бироқ мамлакатда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, ҳар хонага фақат 15 ваттли лампочка қўйишга рухсат берилган. Бу қийинчиликлар ташқи қарзларни муддатидан аввал тўлаш учун қўлланган тежамкорлик режими сабабли юзага келган.
Шу билан бирга, диктаторнинг оиласи шон-шараф ва дабдабада яшаган. 1989 йилги инқилоб натижасида ағдарилган ва аёли билан бирга отиб ўлдирилган.
Абу Муслим