loader
Foto

Слободан Милошевич (1941–2006)

1991 йилда Югославиянинг парчаланиши жуда шиддатли кечди: урушлар, қирғинлар ва чегараларнинг қайта белгиланиши билан. Сербия президенти Милошевич бу жараёнда фаол иштирок этди. У коррупцияга ботган диктатура ўрнатди, унинг асосий қуроли телевидение эди.  



Телевидениеда кеча-кундуз Сербиянинг душманлар билан ўраб олингани ҳақида гапирилар, сербларни "аслий ерларимиз" ва чет элдаги "биродарларимиз"ни ҳимоя қилишга чақирарди.  



Аммо реаллик бошқача эди: Сербиянинг кучи на Хорватиядан ер қайтаришга, на ўз таркибидаги Косовони сақлаб қолишга етди (Косовода мусулмонлар аллақачон бошқа миллатларни сиқиб чиқаришган эди).  



Натижада Милошевич мағлубиятларга учради, инқилобга юз тутди ва Гаага халқаро трибуналига топширилди.

Абу Муслим