loader
Foto

Пол Пот (1925–1998)

Камбоджада коммунистик диктатор, "қизил кхмерлар" етакчиси сифатида танилган. Унинг раҳбарлигига оддийлик ва шаффофлик хос бўлган. Ўз режаларини ошкора баён этиб, мамлакатдаги 5 миллион аҳолидан фақат 1 миллиони социализм қуриш учун етарли эканлигини айтган.  



Пол Пот ҳокимиятда 1976–1979 йиллар мобайнида (2,5 йил) турган ва бу даврда тахминан 2,7 миллион одамни ўлдирган. Ўлдириш усуллари жуда содда бўлиб, одатда, мотиқ билан бошга урилган.  



1978 йилда Вьетнамга қарши уруш бошлади, лекин мағлубиятга учраб, ҳокимиятдан ағдарилди. Кейинги 20 йилини жунглиларда яширинган ҳолда ўтказган ва ўша ерда ўлиб кетган.

Абу Муслим