Бухоронинг манғит хонадони 1753 йили ҳокимиятни қўлга киритгач, ҳукмронлиги даврида фақат ички осойишталикни таъмин эта олмадигина эмас, балки қўшни давлатлар (Хива, Қўқон, Афғонистон) билан ҳам яхши муносабатлар ўрната олмади. Манғит хонадонининг асосчиси Муҳаммад Раҳим оталиқнинг 1751 йилда вафот этиши биланоқунинг вориси Дониёл (1758 - 1785) замонида ўзининг қули, эронлик Давлатнинг девонбеги этиб тайинланиши замоноқ, Бухоро амирлигида тартибсизликлар бошланди.
Давлат хазинани ўз хоҳишича сарф қилганлигидан хазина бўшаб қолди. Бу эса аҳоли зиёлиларининг норозилигига ҳам сабаб бўлди. Бу норозилик тўлқинига Дониёлнинг ўғли Шоҳ Мурод ҳам қўшилди. Дониёлнинг ва Давлатнинг душманлари ҳар иккаласининг ҳокимиятига чек қўйишга муваффақ бўлдилар ва 1785 йили Шоҳ Муродни тахтга кўтардилар. Шоҳ Мурод (шоҳлик даври 1785 - 1800) мадраса таълимотини яхшилаш чораларини амалга ошириш борасидаги ишлари билан танилди. Унинг замонида Бухоро мадрасаларида ЗООООдан ортиқ талаба бор эди(Ўрис истилосидан аввал Хоразм хонлигининг умумий тарихи ҳақида қаранг: Бартольд, II ж., 283-350-6; Ризо Нур IV. 272-333-6; Иванов, Очерки, 100-6: Н. Қаландаров ва бошқалар; Хоразм, Тошкент, 1962; Василевский 16-6; 2.У. 142-143-бетлар.). Марв ва Балхни ўз ҳокимияти остига олгандан сўнг ўрнига унинг мақсадларини амалга ошираётган ўғли Амир Саид Ҳайдар (1801-1821) ўтирди. Ҳайдар илмли ва одил бир ҳукмдор эди. Ҳукмронлиги даврида ЮООга яқин талабага шахсан ўзи ислом илмлари юзасидан дарс берган эди(Иванов. Очерки, 105-6.). 1817 йили Хоразм ҳужумини тўхтатиш учун қўшин тузишга мажбур бўлди: сепаратист Шаҳрисабз бегига қарши курашни бошқарди ва хитой-қипчоқ уруғининг Шаҳрисабздаги қўзғолонига қарши курашди. Бухороликлар бу тўқнашувларнинг барчасидағолиб чиқди. Амир Саид Ҳайдар тўнғич ўғли Ҳусайнни тахтга ворис қилиб тайинлади. Ҳусайн фақат икки ойу ўн кун ҳукмрон бўлди. Уни қатл қилинганлиги тахмин қилинади. Бошқа ўғиллари: Кармана ҳокими Умархон ва Қарши ҳокими Насруллоҳ (бошқа исми Баҳодир) тахтни қўлга киритиш учун бир-бири билан рақиб бўлдилар. Насруллоҳ заиф характери билан танилган ҳоким эди. Шу боис беклар Умарни хон этиб сайладилар. Насруллоҳ бунга қаршилик қилди ва Бухорога юриш қилди. Шаҳарни етмиш кун қамалда ушлади. Шу орада отасининг девонбеги Муҳаммад Ҳаким қушбегини турли найранглар билан ўзига оғдириб, Бухоро дарвозаларини очтирди ва шаҳарни ишғол қилди. Куч билан тахтни эгаллагач, аввалги иттифоқчиси Муҳаммад Ҳаким қушбегини қатл эттирди(Мирзо Абдулазим Соми. Тарихи салтанати манғития. Москва, 1962, 53-бет.). Насруллоҳ (1826 - 1860 (61) ғаддорлиги билан ном таратди. 1840 йилда Фарғона хонлигига юриш қилди ва бошкенти Қўқонни ишғол этиб, Қўқон хони Муҳаммад Аминни қатл эттирди. Шаҳрисабзга 32 марта юриш қилди ва ниҳоят 1855 - 1856 йилда бу шаҳарни ва атрофини бўйсундирди. Насруллоҳ салтанати даврида Балх, Маймана, Андхой, Кундуз, Шибирғон ва Амударёнинг сўл қирғоғидаги Мозори Шариф бекликларининг ажралиб чиқиш учун қилган ҳаракатлари ўз натижасини берди. Насруллоҳ бу бекларнинг ажралиб чиқишига қарши жиддий ҳаракатлар қилди. Балх, Шибирғон ва Мозори Шариф бекларини ёнига чақириб, уларни ҳибс этди. Лекин у тарихда афғонлилар деб аталган Амударё-нинг чап қирғоғидаги эркинлик учун курашганларни йўқ қила олмади. 1849 йили Бухоро Балх шаҳри ва вилоятини Афғонистон фойдасига қўлдан чиқарди. Насруллоҳ замонида афғонлар «Афғон Туркистони»(Н. Хаников, Описание бухарского ханство, 228-229-бетларга кўра Насруллоҳнинг ёнидан Муҳаммад Ҳаким Қушбеги билан тўпчибошиси амир Саид Аёз ҳам жой олган.) деб номланган заминни ишғол қилдилар. Шундай қилиб, Бухоро ҳокимияти Хоразм хонлиги ҳудудларига қадар Амударёнинг ўнг соҳилидан (Оқим бўйича) чегараланадиган бўлди. Асилзодалар Насруллоҳдан шубҳа қилишар эди: унинг томонидан табризли бир қотил Абду-самад Бухоро ҳарбий кучлари қўмондони қилиб тайин этилгач, унга бошқа ишонмай қўйдилар. Насруллоҳнинг мустабид салтанати бу машъум одамнинг фаолиятини тўхтатиш билан охирига етди(Афғон Туркистониҳақида қаранг: Монич. Афганский Туркестан. НВ., N16-17,319-328-6.). Насруллоҳнинг ўрнига отасидан фарқ қилмайдиган ва 1861 йилдан 1885 йилгача ҳокимлик қилган ёлғиз ўғли Музаффар ўтирди.
Амир Музаффар 1865 йилда Тошкент бошидан ўтказган воқеалар ва фожиаларга қисман бўлсада сабабчи бўлди. Қўқон хонлиги Тошкент учун Русия билан қонли бир урушга киришган бир пайтда, ўзи бошчилигидаги ўрдасини хонликнинг бошкенти Қўқонга бурди ва уни ишғол этди ва амалда русларга ёрдам берди. Тошкент-дан келган «Бизларга ёрдам беринг» деган илтимосларга қулоқ солмади. Музаффар Русия истилосидан аввалги Бухоронинг сўнгги мустақил хукмдори эди. Бухоронинг Русияга тобе бўлишига Бухоро халқи эмас, 1868 йилда ўрусларга қарши урушда мағлуб бўлган Музаффарнинг қўрқоқлиги, қобилиятсизлиги ва худбинлиги сабаб бўлди.
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан