Улуғ Туркистон тарихига бағишланган ўзбек тилидаги ягона, илмий асосланган мукаммал манба — “https://tavorix.islamonline.uz/” сайтига 20 йил бўлди.
Бу ажойиб ва нодир веб ресурс профессор Абу Муслимнинг бетакрор тадқиқот платформаси.
Тарих фақат подшоҳлар, урушлар ва сиёсий воқеалардан иборат эмас. Тарих — бу ернинг, тупроқнинг, иқлим ва табиатнинг ҳам тарихи. Ҳар бир минтақанинг тўз таркиби, геологик қатламлари ва иқлимий ўзгаришлари халқлар тақдирига, цивилизацияларнинг ривожига ва тарихий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатган. Шу нуқтаи назардан қаралганда, профессор Абу Муслим томонидан ишга туширилган “https://tavorix.islamonline.uz/” сайти — нафақат Ўзбекистон, балки бутун туркий ва ислом оламида бу соҳадаги ягона ва пешқадам илмий манба сифатида алоҳида эътиборга лойиқдир.
Бу сайт:
• Жаҳон тарихини манбалар асосида босқичма-босқич баён қилади,
• Ўзбекистон ва Туркистоннинг ҳар бир вилояти, воҳаси ва ҳудудининг тарихини илмий нуқтаи назардан ёритади,
• Қадимги манбалар, тарихий рисолалар, географик асарлар ва замонавий тадқиқотларга таянади,
• Хариталар, инфографикалар ва илмий таҳлиллар орқали маълумотларни аниқ ва тушунарли тақдим этади.
Профессор Абу Муслимнинг бу фойдали лойиҳаси — узоқ йиллик изланишлар, бой академик билим ва миллий ифтихор руҳида бажарилган буюк меҳнат намунасидир. У киши нафақат тарихшунос, балки гео-тарихий тафаккурни шакллантирувчи мутафаккир олим сифатида намоён бўлади.
“https://tavorix.islamonline.uz/” — бу шунчаки веб-сайт эмас, бу — тарихий хотирани тикловчи, илм-фан асосида қайта барпо этувчи, миллат учун юксак илмий қадрият яратувчи миллий академик платформадир.
Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
Тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
Эртак , афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
Болалар бобосин кимлигин билсин,
Шонли ўтмиш ҳануз жимлигин билсин.
Сардорлик қонида жўш урган элим,
Йўллари тиканли симлигин билсин.
Содиқ тонгинг отар, порлар қуёшинг,
Узоринг чароғон, тўхтагай ёшинг,
"Илму фан, маърифат, Ҳаққа ибодат"
Дебон иқбол этса, қари-ю ёшинг.
Митти қорин учун кезилса сарсон,
Нон ғамида чопса эркагу жувон ,
Боболар битигин кемирса сичқон,
Улғайиш бўлурми, эй, азиз ўғлон?!