loader
Foto

Ақиқасултон бегим

Ақиқасултон бегим  - Бобурнинг невараси, Ҳумоюннинг қизи. “Ҳумоюннома”да маълум муддат онаси билан бирга Гувалиёрда яшагани айтилган. Ҳумоюннинг 1540 й. Шершоҳ Сурий билан Ганг дарёси бўйидаги жанги бошланганда (1540 й.) йўқолиб қолган.

 

Кейинчалик Ҳумоюн қизини ўзи билан олиб кетгани учун кўп афсусланиб, бу ҳақда укаси Ҳиндолга сўзлаб берган. Бундан қаттиқ таъсирланган Ҳиндол бундан кейин Ҳумоюнга садоқат билан хизмат қилишга қасам ичган.

"Бобур Энциклопедияси" китобидан