loader
Foto

Меҳрнигор Хоним

Меҳрнигор Хоним (1455, Юлдуз -1509, Бадахшон) - Юнусхоннинг Эсандавлат Бегимдан туғилган тўнғич қизи, Бобурнинг катта холаси. Султон Аҳмад Мирзога турмушга чиққан. Шайбонийхон 1501 й. Меҳрнигор Хонимни ўз никоҳига олган. Бобурнинг ўгай бувиси Шоҳбегим Шаҳрисабздан Хуросонга жўнаганда Меҳрнигор Хоним у билан Ҳиротга борган. Муҳаммад Ҳусайн Мирзо уларни Кобулга - Бобур даргоҳига элтган (1504 й.). 1508 й.да эса жияни Мирзохон билан Бадахшонга борган. 1509 й. Муборакшоҳ уларни Қалъайи Зафарга таклиф қилган. Иўлда Абубакр Дуғлатнинг ҳужумига учраб, Меҳрнигор Хоним шериклари билан асирликка тушган ва кўп ўтмай тутқунликда вафот этган.

"Бобур Энциклопедияси" китобидан