loader
Foto

Туркистонда мактаб, жарида ва уламо

«ОЙИНА»: Эшон қози ҳазратларини мактаб, жарида ва «Ойина» муҳаррири ҳақидаги сўзлари ажойибдур. Чунончи мусулмон мажлисларинда мактаб бидъат ва «Ойина»нинг муҳаррири русларни яхши деб ёзгувчи ва халқни руслаштиргувчи муҳарраби дин деб, шикоят қиладурлар. Ҳукуматға бўлса, мактаб ва газетчилар ҳукумат, халойиқға сўзлагувчи, ҳам хорижияға боргувчи ва одам юборгувчидур ва аларни... қилмоқ керак деганлари маълумдур. Бу сўзларни Самарқандни(нг) катта уламо қозиларидан муҳтарам бир киши катта мажлисларға ва ҳукуматға сўйлаганлари учун тубандаги сўзларни юз биринчи дафъа ёзармиз:

«Ойина» муҳаррирининг маслаги ўн санадан зиёда бир муддатдан бери жарида ва рисолаларға ёзган мақолалари илан ҳукуматға ва бутун халойиқға маълумдур. Қози ҳазратлари «Ойина» муҳарририға икки нимарсани нисбат берурларки, кайфияти юқориға ёзилди. Аммо иккисида, ваҳмий сўзлардур. Биз халқни русий ва насоро қилмоқчи эмас ва дини мубин исломни хароб қилдурмоқчи эмас, балки муҳтарам аҳли динимизни моддатан тараққий эттирмоғи ва дини шарифимизға маҳкам туруб Русияда яшамоқчимиз. Русиянинг граждани, илм ва ҳуқуқлик чин табъаси бўлуб ва руслардан қочмай, балки қўл-қўлға бериб, Русия ватаниға билфеъл шарик бўлуб, тараққий қилмоқ ва Русия давлатининг мансаблариға мустаҳиқ қилатурган, Русиянинг илм ва фани, замоний ўқутатурган мактаблариға ружуъ қилмоқға муҳтарам ҳамватанларимизни даъват ва ташвиқ этгувчи бир кишимиз. Муни ўн санадан зиёда бир муддатдан бери ёздук ва яна умримизни охириғача ёзармиз ва ҳам ёзганларимизға амал этмоқға бўлуб, ўз ўғлимиздин бошладукки, бу кун халқ ўртасинда кофир ва ўрус қилғучиликға, муҳарраби динликиға исм чиқариб, боламизни рус гимназиясинда ўқутуб турубмиз.

Келайлук қукуматға мухолиф сўзламоқға ва Истамбул сафариға. Туркистон ёшлари эскиларни фикр ва манъиға рағман рус илм ва фунуниға, маданият ва ҳунариға кундан-кун мойил бўлмоқдадурлар ва бу майлоннинг олдини оладурган қувват йўқ ва Русия зарариға алардан бу кунғача бир шай зоҳир бўлган йўқдур. Истамбулға борганимиз махфий эмас, балки нуқта-бануқта «Ойина»да ёзилиб турубдур. Агарда истамбуллик бўлмоқни хоҳласайдук, кетардук ва ё болаларимизни анда ўқутардукки, мунга монеъ қонуни русий йўқдур.

Ҳолбуки, Истамбулға ўқуган ила бир зарари мушоҳада қилинмайдур, балки турклар дерларки: «Русия муаззам ва муҳтарам бир давлатдур. Илм ва фани ҳам маданиятидан касб этсангиз, бизда онинг ила дўст бўлмоқчи ва Русияга талабалар юбормоқчимиз». Ал-он Русияға душманлар ҳарб этар экан, биз Русия мусулмонлари иттифоқ бўлмай, бир-биримизни ҳукуматға саоят этиб, халқ аросинда душманлик ва тафриқа солмоқға саъй этармиз.

Хулоса, биз мусулмонлар, душманларимизни кулдуруб, дўстларимизни йиғлататурган бир ҳолдамиз. Оллоҳ барчамизға инсоф ва басират берсун!

Маҳмудхўжа «Ойина» 1914 йил, 23 август, №44