Чингизхон (монг. Чингис хаан, асли исми — Темужин) 1155 ва 1162 йиллар оралиғида Онан дарёси бўйидаги Делуун-Болдог ҳудудида (ҳозирги Шимолий-Шарқий мўғулия) туғилган ва 1227 йилнинг 25 август куни Хара-Хото шаҳрида (ҳозирги Хитойнинг Нинся-Хуэй автоном районида) вафот этган. У мўғул империясининг асосчиси ва биринчи буюк хони бўлиб, тарқоқ ҳолдаги мўғул ва туркий қабилаларни бирлаштирган. Чингизхон саркарда ва ташкилотчи бўлиб, унинг бошчилигида мўғуллар Хитой, Марказий Осиё, Қафқоз ва Шарқий Европада босқинчилик юришларини амалга оширган. У инсоният тарихидаги энг катта қитъа империясини барпо этган.
Ёшлиги ва оиласи
Чингизхон 1155—1162 йиллар оралиғида Онан дарёси бўйидаги Делуун-Болдогда туғилган. Унинг отаси Есугей, тайжиут қабиласига мансуб кият-боржигин уруғининг бошлиғи эди. Онаси Оэлун олхонут қабиласидан бўлган. Темужин 9 ёшида Бортэ исмли қизга совчиланган ва отаси уни келиннинг уйида қолдириб кетган. Отаси Есугей татарлар томонидан заҳарланиб, уч кундан кейин вафот этган. Шундан кейин Темужиннинг болалиги ва ёшлиги бошпана излаш ва қочишда ўтган.
Мўғул қабилаларини бирлаштириш
Темужин ҳарбий истеъдод ва ташкилотчилик қобилиятига эга эди. У чжурчженлар билан тактик иттифоқлар тузиб, душманларининг кучсизлиги ва тарқоқлигидан фойдаланиб, 1183—1204 йиллар оралиғида асосий рақибларини мағлуб этди. 1206 йилда Онан дарёси водийсида ўтказилган қурултойда Темужин "Чингизхон" унвони билан буюк хон деб эълон қилинди.
Давлат ва армия ислоҳотлари
Чингизхон давлат бошқарувини марказлаштириш ва ҳарбий тизимни мустаҳкамлашга аҳамият қаратди. У мамлакатни маъмурий-ҳарбий бўлинмаларга ("мингликлар") ажратди ва уларни яқинлари ҳамда назорат остидаги нойонларга топширди. У шахсий гвардия (ҳэшиг) ташкил этди, бу гвардия аъзолари ҳокимият тизимига кириш имконига эга эди.
Армияда қатъий интизом ўрнатилди ва унда ўнлик тизим жорий этилди: ўн одамдан юзлик, юз одамдан минглик, минг одамдан туман (ўн минглик) тузилган.
Мўғул империясининг барпо этилиши
1209—1210 йилларда Чингизхон мўғулиядан ташқаридаги ҳудудларга юришларни бошлади. У аввало уйғурларни бўйсундирди, сўнгра тангутларнидан боқийлик солиқ олишга мажбур қилди. 1211 йилда унинг қўшинлари Цзинь империясига ҳужум қилди. Бу юришлар давомида тинч аҳоли оммавий қирғинга учради, шаҳарлар ва қишлоқ хўжалиги вайрон бўлди.
Чингизхон Хитой, Мовароуннаҳр, Хоразм ва Афғонистонда шахсан ҳарбий юришларга бошчилик қилди. Унинг буйруғи билан Жэбэ ва Субэдэй қўмондонлигидаги қўшинлар Киев Русига юриш қилиб, Калка дарёсида рус қўшинларини мағлуб этди.
Вафоти
1227 йилда тангутлар давлатининг пойтахтини қамал қилиш пайтида, жорияси тамонидан жинсий аъзоси кесиб ташлангани оқибатидан кўп қон йўқотиб, қийналиб, хорлик ва зорликда ўлган. Унинг қабри жойи ҳануз номаълум.
Чингизхоннинг васиятига кўра, унинг ўрнини учинчи ўғли Ўқтоғой эгаллади. Унинг ҳарбий экспансия сиёсатини ўғиллари ва неваралари давом эттирди.
Мўғул манбаларда Чингизхон қаҳрамон сифатида тасвирланса, форс ва хитой хроникаларида унинг фаолиятига қарши фикрлар ҳам мавжуд.
Чингизхон кофир бўлиб кўпгина ўрта аср хроникалари ва замонавий тарихчилар Чингизхоннинг забт этиш юришларини беқиёс масштабдаги оммавий вайронагарчиликлар сифатида тасвирлайдилар. Бу юришлар баъзи минтақаларда аҳолининг кескин қисқаришига олиб келган, бу эса оммавий қирғинлар ва очарчилик оқибатида содир бўлган. Чингизхоннинг ҳарбий юришлари натижасида ҳалок бўлганлар сони турлича баҳоланади: энг кам баҳоларга кўра 4 миллион киши, энг юқори ҳисоб-китобларга кўра эса 60 миллион киши ҳалок бўлган.
Абу Муслим