loader
Foto

Дмитрий Григорьевич Павлов

Туғилган санаси: 4 ноябрь 1897 йил (янги сана бўйича)  

Туғилган жойи: Вонюх қишлоғи, Кологрив уезди, Кострома губернияси (ҳозирги Кологрив тумани, Кострома вилояти)  

Вафот санаси: 22 июль 1941 йил, Москва  

Лавозими: Совет армияси генерали (1941), Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1937)  



Таржимаи ҳол



Дмитрий Павлов деҳқон оиласида туғилган. Аввалида черков мактабида, кейин эса икки синфли ўқув юртида таълим олди. Бўлажак генерал ўқув юртини ташлаб, гимназиянинг тўрт синфини экстерн тарзида топширди.  



Биринчи Жаҳон урушида иштирок этиши  

1914 йилда Биринчи жаҳон уруши бошланганидан кейин Россия императорлик армияси сафига қўшилди. Уруш давомида бир қатор полкларда хизмат қилди. Улуғ урушнинг оғир кунларида катта унтер-офицер унвонигача етди. 1916 йилда яраланиб, Германияда асирга тушди. Асирликда шахталарда ишлади ва 1919 йилда Россияга қайтди.  



Фаолиятининг давоми

1919 йилдан Қизил Армияга сафарбар этилди. Гражданлик уруши (1917–1922) давомида взвод ва эскадрон командири бўлиб хизмат қилди. Жанубий, Жануби-Ғарбий ва Туркистон фронтларида жангларда қатнашди .

1923 йил бошида бригада таркибида Туркистон фронтига ўтказилди. 1923 йил феврал ойидан бошлаб, йўқ қилиш отряди қўмондони сифатида Хўжанд яқинидаги босмачилар қозоғи Турдибой отрядига қарши жангларда қатнашди. 1923 йил августидан бошлаб Шарқий Бухорода 77-кавалерия полки қўмондони сифатида Иброҳимбек, Ало-Назар, Барот, Хўжаман, Ҳожи-Али отрядларига қарши жангларни бошқарган. (босмачилар билан кураш ниқобида, жуда кўп мусулмонларни ўлдирган)

1924 йил июнь ойидан 48-кавалерия полкида пиёда қўшинлари бўйича қўмондон ёрдамчиси лавозимида хизмат қилди. Шу йил октябридан эса 47-кавалерия полкида шундай лавозимда ишлашни давом эттирди.



1928 йилдан Павлов қатор полклар ва механизациялашган қисмларни бошқарди. 1936–1937 йилларда Испаниядаги фуқаролик урушида республикачи ҳукумат томонидан танк бригадаси қўмондони сифатида қатнашди.  



Совет Иттифоқига қайтгач, Автобронетанк бошқармасини бошқарди. Испанияда танклардан фойдаланиш тажрибасидан келиб чиқиб, у дизель двигателли ва кучли зирҳли танклар ишлаб чиқаришни илгари сурди. Шунингдек, танк корпусларини тарқатиб юборишни таклиф қилди, улар ўрнига алоҳида танк батальонлари ва бригадаларини ташкил қилишни режалаштирди.  



Иккинчи жаҳон урушидаги фаолияти

1940 йилда Беларусия махсус ҳарбий округи қўмондони этиб тайинланди. 1941 йилда Германия ҳужуми бошланганида Ғарбий фронт қўмондонлигини олиб борди. Белосток-Минск жангида фронт жиддий мағлубиятга учради, бу эса Павловнинг лавозимдан четлатилишига сабаб бўлди.  



1941 йил 4 июль куни Дмитрий Павлов қўлга олинди. 22 июль куни СССР Олий суди ҳарбий коллегияси томонидан қўрқоқлик ва қўмондонлик вазифаларини бажармаганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. У ўша куни итдек отиб ташланган.  



Реабилитация

1957 йилда СССР Олий суди Павловни оқлаб, унга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Шу йили у ўз ҳарбий унвони ва мукофотларига тикланди.

Абу Муслим