loader
Foto

Бухорода афсонавий турк хоқони Алп Эр Тўнга (Афросиёб)нинг қабри топилибди

Бу Ўзбекистон учун жаҳонда катта тарихий муваффақият бўлиши мумкин.

Алп Эр Тўнга қабри Туркиянинг Гази университети профессори доктор Нежати Демир томонидан Бухорода олиб борилган изланишлари давомида топилган.

“Турк дунёсини қутлайман. Туркийларнинг умумий бобокалони Алп Эр Тўнга қабри мен томонимдан Бухородан топилди. Қадимги араб ва форс манбаларида Алп Эр Тўнга мақбараси Бухорода эканлиги айтилган. Мени вилоят тарихчилари ва тадқиқотчилари ҳам қўллаб-қувватлашди. Тафсилотларни яқин кунларда баҳам кўраман”, деган доктор.

Маълумот учун, Алп Эр Тўнга милоддан аввалги VII асрда яшаган, деб тахмин қилинади.

Алп Эр Тўнга таниқли ҳарбий саркарда ва машҳур давлат арбоби бўлиб, у туркий халқлар бобокалони ҳисобланади. У кўчманчи чорвадор аҳоли ўртасида Алп Эр Тўнга, ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолиси ўртасида Афросиёб номи билан машҳур бўлган шахс Турон давлатига асос солган ва унинг биринчи қоони (хоқони) бўлган.

Алп Эр Тўнга ҳақида Маҳмуд Кошғарий ўзининг “Девону луғотит турк”, Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида маълумот беради.



Хуллас Алп Эр Тўнга (Афросиёб)нинг тарихий шахслиги ва қабрининг кашф этилишини жаҳон афкор оммаси томонидан тан олиниши йўлида барча зиёли тарихчи ва олимларимизнинг бирлашиши вақти келди, деб ўйлайман.

Тарихий ҳақиқатни тиклаш миллий ҳаракатга айланиши лозим.