ТАРОЗ, Талас (1936 й. гача Авлиёота, 1936—1938 й. ларда Мирзоян, 1938 й. дан Жамбул, 1998 й. дан Тароз) — Козоғистон Республикаси Жамбул вилоятидаги қад. шаҳар, вилоятнинг маъмурий маркази. Олмаотадан 545 км ғарбда, Талас дарёсини т. й. кесиб ўтган жойда. Аҳолиси 325 минг кишига яқин (2003).
Археологик маълумотларга кўра, Тароз тахм. 5-а. да вужудга келган. Дастлаб, византиялиқ элчи Земарх томонидан 568 й. қайд этилган. Шаҳар араб, форс манбаларида Талас, Тароз, Янги номлари билан тилга олинган (8 — 18-а. лар).
Қад. да Тароз Талас дарёси ёқасида жойлашган. У қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. 7-а. да Тароз муҳим савдо маркази. 751 й. Т. яқинида Талас жанги бўлиб ўтган. 9-а. охиридан Сомонийлар, 10-а. охиридан Қорахонийлар давлати таркибида. 12-а. охиридан бошлаб Қорахитойлар ва Мўғуллар истилосидан анча шикастланган Тароз таназзулга учрай бошлаган. 16-а. бошида шаҳарда ғаёт барҳам топган. Тарозда ўтказилган қазишмалар чоғида зардуштийларнинг оссуарийларда кўмилган қабрлари, деворий расмлар билан безатилган 11 — 12-а. ларга оид ҳаммом, коризлар (сув ўтказгич) топилган. 19-а. да Авлиёота қалъаси қурилган. 1864 й. да Тарозни Россия қўшинлари босиб олган. 1920 й. дан Қозоғистон таркибида.
Тароз кимё (фосфор, минерал ўгитлар), енгил ва озиқ-овқат (чармпойабзал кти, жун фкаси, мебель, тикувчилик, атторлик фкалари, хром ва резина буюмлари здлари, шакарқанд, гўшт ва спирт, арақ ктлари, вино, сут, балиқ, пиво здлари) саноатининг муғим маркази. Машинасозлик (коммунал асбобускуналари, қишлоқ хўжалиги. машиналарига эҳтиёт қисмлар, агрегаттаъмирлаш здлари ва б.), қурилиш материаллари саноатлари ривожланмоқда. Тарозда 3 олий ўқув юрти (енгил ва озиқ-овқат саноати технология инти, гидромелиорацияқурилиш ва пед. интлари), ўлкашунослик музейи, драма театри бор. Шаҳар аэропорти, т. й. ва автовокзаллар ишлаб турибди.
Тароздан 18 км жан. гарбда ноёб меъморий обидалар: Бабажи хотун мақбараси (10 — 11-а. лар) ва Ойшабиби мақбараси (11 —12-а. лар) сакланган.
Ад.: Бернштам А. Н., Памятники старины Таласской долины, АлмаАта, 1941; Сенигова Тароз, Средневековый Тараз, АлмаАта, 1972.