loader
Foto

Октябр тўнтариши. Туркистонда мустабид Совет ҳокимиятининг ўрнатилиши, унинг шовинистик сиёсати

1917 йил сентябрь ойида большевиклашган Тошкент Совети солдатларни ва асли россиялик ишчиларни ўз томонига торта олган эди. Октябр ойида Россияда тўнтариш бўлиб ўтгандан cўнг, унинг таъсири тез орада мустамлака ўлкага ҳам ёйилди. Тош-кентдаги Октябр тўнтариши қатнашчилари 1 ноябрда Бош комиссар генерал Корови-ченко ва Муваққат ҳукуматнинг Туркистон қўмитасини қамоққа олдилар ва шу куни Туркистонда Совет ҳокимиятини ўрнатилганлиги эълон қилинди. Қуролланган евро-пали ишчилар, асосан темирйўлчилар, Тошкент гарнизонининг солдатлари давлат тўнтаришини ўтказдилар.

Туркистон большевиклари ўлкадаги бутун ҳокимиятни ўз қўлларига олиш учун шафқатсиз кураш олиб бордилар.

1917 йил 15-22 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ишчи, солдат ва деҳқон де-путатларининг III ўлка съездида ҳокимият масаласи ҳал қилинди. Бунда 15 кишидан иборат Туркистон Халқ комиссарлари совети тузилди (8 сўл эсер ва 7 большевик). Ҳукуматга маҳаллий аҳолидан биронта ҳам вакил киритилмади. С. Лапин бошлиқ «уламочи»лар, меншевик ва сўл эсерларнинг ўлка Совети таркибига мусулмон ва-килларини ҳам киритиш борасидаги таклифлари инобатга олинмади. Бу эса больше-викларнинг миллий масалада йўл қўйган катта сиёсий хатоси бўлиб, бунда совет раҳбарларининг шовинистик кайфиятлари очиқ намоён бўлди. Ҳукуматнинг бундай зиддиятли таркиби ўлкада европали аҳоли ҳукмронлигини мустаҳкамлади.

Россия Халқ Комиссарлари Совети 2 ноябрда «Россия халқлари ҳуқуқларининг декларацияси» ва 20 ноябрда «Россия ва Шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига» мурожаатномасини эълон қилди. Ушбу дабдабали ҳужжатларда халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи расмий равишда тан олинди; ҳаттоки ажралиб чиқиш ва мустақил давлат тузиш ҳуқуқи; ҳамма ва ҳар қандай миллий, ди-ний имтиёзлар ва чеклашлар бекор қилинди.

Бу ҳужжатлар қанчалик баландпарвоз ваъдалар бермасин, амалда қуруқ ташвиқот бўлиб чиқди. Кўп ўтмай, Туркистон ХКС «Шўрои Исломия», «Шўрои Уламо» ташки-лотларини тарқатиб юборди. Бу ташкилотларнинг аъзолари Туркистон мухториятини, кейинроқ эса миллий истиқлол ҳаракатини қўллаб қувватладилар.

Туркистон мухториятининг эълон қилиниши ва болшевиклар томонидан тор-мор қилиниши

1917 йил 26-28 ноябрда Қўқон шаҳрида Туркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда демократик мусулмон зиёлилар талаби билан Туркистон аҳолисининг европали қисми вакиллари ҳам тенг ҳуқуқли бўлиб иштирок этдилар. Туркистоннинг бошқариш тузуми тўғрисидаги масала уч кун давом этган қурултойнинг диққат марказида турди. Қурултойда ўлканинг барча минтақалари ва кўпгина жамоат ташкилотларидан 200 нафардан ортиқ вакиллар ҳозир бўлди. Унда вакилларнинг сиёсий фаоллиги туфайли муҳим масалалар юзаси-дан мунозаралар бўлиб ўтди. Мухторият эълон қилиш ғоясини қўллаб-қувватловчилар кўпчиликни ташкил этди.

Қурултойда қабул қилинган қарорда: «Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб аҳоли Россия инқилоби даъват этган халқларнинг ўз тақдирларини ўзлари белгилаш хусусидаги иродасини намоён этиб, Туркистонни Россия таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилди».

28 ноябрда таркиб топаётган мазкур давлатнинг номи аниқланиб, Туркистон мух-торияти деб аталадиган бўлди. Бутунроссия Таъсис мажлиси чақирилгунга қадар ҳокимият Туркистон Муваққат кенгаши ва Туркистон халқ (миллат) мажлиси қўлида бўлиши керак эди. Туркистон Муваққат кенгаши аъзоларидан тузилган Муваққат ҳуқумат ҳайъати таркибига 8 киши сайланди, яна 4 ўрин европа аҳоли вакилларига ажратилди.

Қурултой жараёнида Туркистон Миллат мажлиси 54 кишидан иборат қилиб сай-ланди, шундан 2/3 қисми, яъни 36 нафари маҳаллий аҳоли вакилларидан эди.

Туркистон Мухторияти ҳукумати қисқа фурсат ичида халқ ўртасида катта эътибор қозонди. Абдурауф Фитрат мухторият эълон қилинган кунни «миллий лайлатулқадримиз» деб атади. Туркистон мухториятини барча демократик кучлар қизғин қувватлади.

Афсуски, ўлка большевиклари Туркистон Мухторияти ҳуқуматига катта хавф деб қарадилар. Туркистон Советларининг IV съезди Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг аъзоларини қонундан ташқари деб ҳисоблади ва ҳукумат аъзоларини қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилди. Туркистон ХКС мухторият ҳукуматни тугатиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Туркистон большевиклари бунинг учун қизил аскар-лардан ташқари арманларнинг «Дашноқцутюн» партияси аъзоларидан кенг фойда-ландилар.

1918 йилнинг 19 февралида (эски ҳисоб билан 6 феврал) Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган Туркистон мухторияти ҳукумати большевикларнинг қонли ҳужумлари натижасида ағдариб ташланди. Ҳукумат ағдарилгач ҳам Қўқон ва унинг атрофлари-даги тинч аҳолини талаш ва ўлдириш баттар авжига чиқди. Фақат Қўқоннинг ўзида уч кун давомида 10000 киши ўлдирилди.

«Улуғ Туркистон» газетаси чуқур қайғу билан хабар берганидек, 20 (7) феврал Ҳўқанд тарихининг энг даҳшатли куни бўлди. Эски шаҳардаги ҳамма магазинлар, савдо фирмалари, банклар ва озми-кўпми яхшироқ кўринган хусусий хонадонларнинг ҳаммаси таланган. Газетадаги ушбу мақола «Ҳўқанд ҳозир ўликлар шаҳри» деб тугай-ди. Туркистон Мухториятини ағдарилиши Ўрта Осиёни советлаштиришга кенг йўл очиб берди.