loader
Foto

Чингизхонни аёл киши сўйиб ўлдирган

Қонхўр жангчи, золим саркарда, мўғулларнинг даҳо ҳукмдори кечаси қайчи тиғи билан сўйиб ўлдирилган, айрим ҳужжатларга кўра, ҳатто ғажиб ўлдирилган...

1227 йилда енгилмас жангчи, мўғул хони Чингизхоннинг ўлими ҳақидаги хабар бутун Рус бўйлаб тарқалди. Расмий хабарга кўра, мўғуллар ҳукмдори ёввойи қулан отларини овлаётганда отдан йиқилиб, бети билан ерга йиқилиб оғир жароҳатланган, сўнг касал бўлиб вафот этган. Бу Тангут давлатига қарши юриш пайтида содир бўлган. Чингизхон васиятига кўра, унинг жасади ўз ватанига олиб келинган ва Буркан-Калдун тоғи ҳудудида дафн этилган.

Албатта, улар халққа БУНДАЙ ҲАҚИҚАТни бера олмасдилар. Келинг, кўп манбаларда тасвирланган ва эҳтимоли энг юқори бўлган вариантни кўриб чиқайлик.

Хуллас, Абулғозининг татар солномасида ёзилишича, Чингизхон биринчи никоҳ кечасида ёш тангут маликаси томонидан уйқусида ўткир қайчи билан санчиб ўлдирилган.

Яна бир камроқ тарқалган ривоятга кўра, тангут маликаси хонни ғажиб ўлдирган (чунки унинг қуроли йўқ эди) ва шундан кейин у ўзини Хуан Хе дарёсига ташлаган. Бу дарё мўғулларда Хатун-мурэн номи билан атала бошлади, бу "малика дарёси" деган маънони англатади. Лекин менинг фикримча, тишлари билан ғажиб ўлдирган дейиш – буниси ҳаддан ташқари ортиқча.

Аммо қалмиқ тарихчиси Эренджен Хара-Даван бу ривоятни қуйидагича айтиб берган:

«Муаллиф ҳам эшитган кенг тарқалган мўғул афсонасига кўра, Чингизхон Тангут подшолиги қўлга киритилгандан кейин ғолиб ҳуқуқида уни ўзига хотини қилиб олган ва Чингизхон билан ягона никоҳ кечасини ўтказган гўзал Кюрбелдишин Хотун томонидан етказилган жароҳатдан вафот этган. Пойтахтини ва ҳарамини тарк этган, айёрлиги ва маккорлиги билан ажралиб турадиган Тангут шоҳи Шидурхо-хоқон гўё ўша ерда қолган хотинини никоҳ оқшомида Чингизхонга тишлари билан ўлимли жароҳат етказишга кўндирган ва унинг ҳийласи шунчалик бўлганки, у Чингизхонга хоннинг ҳаётига суиқасд қилмасликлари учун "тирноғигача" тинтиб чиқишни маслаҳат берган. Тишлари билан ғажиб ташлаганидан кейин Кюрбелдишин Хотун ўзини Чингизхон қароргоҳи унинг бўйида жойлашган Хуанхэ дарёсига ташлаган. Шундан кейин мўғуллар бу дарёни Хатун-мурен деб аташган, бу "малика дарёси" деган маънони англатади».

Давом эттирамиз. «Россия давлати тарихи»да Карамзин қуйидагиларни келтириб ўтади:

«Карпини ёзишича, Чингизхонни яшин уриб ўлдирган, Сибирь Мунгаллари эса у ўзининг Тангут хонидан зўрлик билан тортиб олинган ёш хотинини томонидан кечаси сўйиб ўлдирилган ва қатл қилишларидан қўрқиб, хотин дарёга чўктирган, шунинг учун у Хатун-Гол деб номланган, деб ёзади».

N.M.Карамзин бу далилни 1761 йилда немис тарихчиси академик Миллер томонидан ёзилган "Сибир тарихи" классик асаридан олган бўлиши мумкин:

«Абулғози Чингизнинг ўлими ҳақида қандай гапиргани маълум: унинг сўзларига кўра, бу воқеа Тангутдан қайтаётганда, ўзи тайинлаган, лекин унга қарши бош кўтарган Шидурку исмли ҳукмдорни енгиб қайтаётганида содир бўлган. Мўғул солномаларида бу ҳақида бутунлай бошқача маълумотлар келтирилган. Уларнинг ёзишича, ўша пайтда Тангутда Гаудурга хон бўлган. Унинг хотинларидан бирининг гўзаллиги ҳақида кўп эшитган Чингизхон бу хотинни ўғирлаш мақсадида ҳужум қилган. Чингизхонга ўзи истаган ўлжани олиш насиб этди. Қайтишда у Тангут, Хитой ва Мўғул ерлари ўртасидаги чегара бўлган ва Хитой орқали океанга оқиб ўтадиган катта дарё бўйида тунги тўхташ вақтида ухлаб ётганида уни ўткир қайчи санчиб ташлаган янги хотини томонидан ўлдирилган. Қотил ўз қилмиши учун халқ қасос олишини билар эди. Қотиллик содир бўлганидан сўнг дарҳол ўзини юқоридаги дарёга ташлаб, унга таҳдид солган жазодан қочиш учун шу ерда ўз жонига қасд қилган. Хитой тилида Гюан-го деб аталадиган бу дарё унинг хотирасига мўғулча Хатун-гол, яъни аёллар дарёси номини олди. Буюк татар ҳукмдори ва энг йирик қиролликлардан бирининг асосчиси дафн этилган Хатун-гол яқинидаги дашт мўғулча Нулун-талла номига эга. Абулғозий Бурхан-калдин тоғи ҳақида айтганидек, у ерда Чингиз уруғидан бўлган бошқа татар ёки мўғул ҳукмдорлари дафн этилганми ёки йўқми номаълум».

Нима бўлганда ҳам, кўпчилик худди шу нарсани айтишди. Бизда уларга ишонмаслик учун асос йўқ. Умидсизликка тушган аёллар кўп нарсага қодир... Хуллас Чингизхон аёл тамонидан сўйиб ташланган...

Абу Муслим тайёрлади