«Византияга қарши жанг қилаётган салжуқийларга тўрт юз отлиқ аскарини олиб, ёрдамга келиши билан, Усмонийлар империясининг пойдеворини биринчи тошини қўйгандай бўлган».
Тарихчи Сами ибн Абдуллоҳ Маглус «Усмонийлар давлатининг тарихи атласи»
Тарихда Ислом уммати кўплаб мусибатларга дучор бўлган. Мусулмонлар бир қанча қийинчилик ва камситишларни бошидан ўтказган. Душманлари уларнинг атрофида, ўлаксани титиб егувчи йиртқич бўридай тўпланишган. Бу ҳолатга гувоҳ бўлганлар: «Бу уммат батамом йўқ бўлиб кетади», - деб ўйлашган. Айнан ўша палланинг ўзидан бошлаб, уммат қайтадан оёққа туради. Аввалгидек кучга эга бўлиш учун эмас, балки ундан ҳам қудратлироқ бўлиш учун олға интилади. Тарихий манбаларни ўрганиш мобайнида, умматни ҳар он ҳайратомуз йўл ила оёққа турганига гувоҳ бўлдим. Баъзида умматни йўқ қилишни истаган душманларининг ўзи, уни қайтадан жонланишига сабабчи бўлган. Бу билан Аллоҳ таоло уларни (бадкорларни) охиратдан аввал, шу дунёнинг ўзида хор бўлишини хоҳлаб, уларнинг мусулмонларга қарши қилган ҳийла-найранглари, ўзларининг кўз ўнгида умматнинг ғалабасига айланиб кетганини кўрсатади.
Исломнинг қуёши сўнаётган бир пайтда, у қуёш бошқа жойдан янгидан чиқа бошлайди. Шунчаки эмас... Балки у мусулмонларга илиқлик ва ёрқин нур сочади. Осмон марказидан йўқ қиламиз деб ўйлаганларни аёвсиз куйдиради.Усмонийларни вужудга келиши, бунга яққол мисол бўла олади. Монголлар Ислом дунёсини даҳшатли тарзда қирғин қилаётган бир пайтда, баъзилар Ислом уммати ер юзида бутунлай йўқ бўлиб кетади деб ўйлашган. Уша пайтда туркларнинг кичик бир шохобчаси монголларнинг ваҳший қатағонидан қочиб, Анатолиянинг (Онадўли) тепаликларига бориб қарор топади. Кейинчалик, худди шу қабила Ислом ва мусулмонларни юз йиллар мобайнида ҳимоя қилган буюк Ислом империясига асос солган. Бу империя - буюк Усмонийлар империясидир. Мана шу империя Умавийлар ва Аббосийлар енга олмаган Константинополни мағлуб этиб, империяни илдизини қуритади. Усмонийлар тарихидаги аҳамиятли сана - бу милодий 1258 йил (ҳ.656 й.). Шу йили монголлар томонидан Боғдоддаги Аббосийлар халифалиги барҳам топган бўлса, айнан шу йилда Усмонийлар империясининг асосчиси Эртўғрул ўғли Усмон туғилади... Субҳаналлоҳ!
Қаҳрамонимиз Эртўғрулнинг тарихи ғалабага қандай эришишликни ўргатади. Бу буюк баҳодирнинг ҳаёти, оғир турмуш шароитидан ортга чекинмай, дадиллик билан муваффақият сари интилувчи инсонларга мисол бўла олади. Бу турк паҳлавонининг ҳеч қандай ерга эга бўлмай қочиб юриб, майдонининг кенглиги уч қитъани ўз ичига олган, империянинг пойдеворини бошлаб қўйганини билишлик кифоядир. Қочқинликни бошидан ўтказган одам, қочқинда юрган одамни ҳар бир сонияда бўладиган оғир синовларни яхши тушунади. Шунга қарамай. Эртўғрул ҳар қандай оғир кунларга дуч келмасин, қийин палладаги мушкулаларни ўзининг ўжарлиги ва олдига қўйган эзгу мақсади ила енгиб ўтган.
Эртўғрул ва жамийки усмоний туркларининг келиб чиқиши ўғуз элининг Қай уруғига бориб тақалади. Турклар кўпчилик араб-Ислом манбаларида ёзилганидак, Ёфас ибн Нухдан тарқалишган. Уларнинг асл ватани - Ўрта Осиёдаги Туркистон ҳисобланади. Унинг майдони - шарқда Монголия ва Хитойнинг шимолидан тортиб, ғарбда Каспий денгизигача, шимолда Сибирдан тортиб, Ҳиндистонгача бўлган. 13 асрнинг (ҳ.7 аср) бошида монголларнинг босқинчилик тахдидидан сўнг, Қай қабиласи бошлиқлари Қундуз Алпнинг етакчилиги остида Анатолияга (Кичик Осиё) бориб ўтроқлашиб қолади. Бу ер ҳозирги Туркиянинг кўп қисмини ўз ичига олади. Қундуз Алп ўлими олдидан тахтни ўғли Сулаймон Шоҳга топширади. У кейин Фурот дарёсида чўкиб ўлади. Унинг ўлимидан сўнг, усмонийлар ўлкасига асос солган Усмоннинг катта отаси Сулаймон Шоҳга гумбаз турғизишади. У ҳозир Суриянинг Алеппо шаҳрида қолган. 20 асрнинг бошида Сурияни босиб олган Франция ва Туркия битим тузганда, гумбаз турган ер туркларга қараб, уни Туркиянинг аскарлари қайтариб олишган. Кейинчалик Туркияни Сурия билан чегарадош ерига кўчириб олиб келинган.
Сулаймон Шоҳнинг ўлимидан сўнг, тахтга унинг ўртанчи ўғли Эртўғрул (қочқинликни оғир кунларида туғилган бола) келади. У қолган қабиладошларини бирлаштириб, шимоли-ғарбий тарафга келиб, Эрзинжон водийсига жойлашади. Эртўғрул у ерда салжуқ мусулмонлари билан византияликлар ўртасидаги жангга гувоҳ бўлади. Шунда у 400 отлиқ аскари билан салжуқийларга ёрдамга келиб, византияликларни енгиб олишади. Бу ёрдами учун салжуқийлар султони Алоуддин Қайқубод I Эртўғрулга Анатолиянинг шимоли-ғарбий тарафидаги Византия империясига чегарадош ўлкани тортиқ қилади. Шу билан бирга, унга салжуқийлар султони «Уч бек (бей)» (чегарачи) унвонини беради. Ана-толияга жойлашгандан сўнг, бу турк баҳодирининг қалбида еб-ичиш, вақтичоғлик қилиш ёки халқни шунчаки сўзи билан бошқариш эмас, балки буюк бир мақсадни амалга оширишни кўзлаб юрарди. Эртўғрулда ўзгартириш умиди бор эди. Унинг мақсади ўзини, халқини, умматни ва бутун инсониятни аҳволини ўзгартириш эди. У салжуқийлар султонидан Рим империясига қарши урушмоқчи бўлиб рухсат сўраганида, у ғарбга томон қўлдан келишича эгаллаб кетишга рухсат берган. Шундай килиб Эртўғрул византияликларнинг ерларидан оз-оздан эгаллаб, ўз ерини кенгайтиради. Қабиласидаги жамоат ишларини тартибга солиб, қўл остидагилар ўртасида адолат ўрнатади. Уни римликларни енгани ҳақида хабар тарқаганда, унга туркларнинг бошқа қабилалари ва отлиқ аскарлар қўшилади. Унинг буюк мақсади минг йилдан ортиқ даврда ҳукм суриб, насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийларнинг қонини дарёдай оқизган, золим Византия империясини йўқ қилиш эди. Эртўғрул бу мақсадига эришиш учун, шахдам қадам ташлайди. Балки тирик чоғида имкониятдан фойдаланиб қолай дегандир. Бироқ Эртўғрул ўша пайтда ғалабаларни амалга оширишдан ҳам зарур бўлган, келажакда умид қилинган чиройли ғалабаларга ҳам тайёрланишни маъқул кўради.Шунинг учун ўғли Усмонни отасининг йўлини давом эттириши учун, унинг қалбига эзгулик, ҳалоллик уруғларини экиб, фидокорлик, садоқат руҳида тарбиялайди. Буюк мусулмон баҳодири - Сулаймон Шоҳ ўғли Эртўғрулни Аллоҳ ўз раҳматига олсин.
Эртўғрул Ғозий оламдан ўтгандан сўнг нималар рўй берди?
Унинг ўғли Усмон олти асрдан кўпроқ ҳукм сурган империяга асос солишга қандай эришган?
Бу ҳакда кейинроқ...
Ат-Турбонинйниг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси