loader
Foto

Қилич Али Пошо

Жованни Дионджи Галени

«Ер юзидаги христиан дунёсида Усмонийлар давлатига ёлғиз қарши чиқа оладиган бирор христиан ўлкаси топилмайди. Магар, бунга журъат қилмоқни истасалар, христиан ўлкалари бирлашмоғи шарт».

Биз юқорида Турғут пошонинг шогирдларидан бири тамплиерлар (салибчилар гуруҳи) марказини артиллерия ёрдами билан яксон қилиб, Ўрта Ер денгизида бузуқилик қилган салибчилар қароқчиларининг кўп қисмини тор-мор этган Ислом флоти билан муваффақиятли қайтиб келганини айтиб ўтдик. У устози Турғут пошонинг ўлимидан сўнг, Ливиянинг раҳнамоси ҳамда Ислом ҳарбий-денгиз флотининг бош қўмондони бўлади. Мазкур ҳикоямиз қаҳрамони - италиялик мусулмон Қилич Али пошо.

Унинг Италиядаги исми Жованни Дионджи Галени бўлган. Исломни қабул қилгач, уни Улуч Али деб атайдилар. Унинг шу исмини атоқли испан ёзувчиси Мигель де Сервантес ўзининг жаҳонга машҳур «Дон Кихот» романида ёдга олади. Сўнгра мусулмонлар халифаси Салим Иккинчи унинг жасоратини кўриб, унга Қилич Али (Алининг Қиличи) деб ном беради.

Қаҳрамонимиз тарихи Исломнинг тирик афсонаси Хайриддин Бар-баросса кемаларининг бирида бошланади. XVI асрда Италия флоти билан Ислом халифалиги ўртасидаги тўқнашувда, Барбаросса кемаларининг бири Али Аҳмад-реиснинг раҳбарлиги остида 1536 йили Италиянинг жанубий соҳилларига ҳужум қилади. Шунда мусулмонлар христианларнинг бир гуруҳини асир олганда, улар орасида Ита-лиянинг Калабрия вилоятидаги Ле Кастелла қишлоғидан 17 ёшли бир ёш йигит бор эди. Отаси христиан динидан таълим олиши учун, уни бир монастирга юборади. Уни отаси черков хизматчиси бўлишини истаса ҳам, пешонасига бошқа тақдир битилган экан. Бу ёш йигит Ислом флоти кемаларида эшкак эшувчи бўлиб хизмат қилади. Мусулмонлар билан аралашиб юриб, унда Ислом динига бўлган муҳаббат пайдо бўлади. Христиан динида топмаган саволига Исломдан жавоб топади. Аллоҳ таоло унинг қалбига иймон нурини солиб, Исломини ошкор қилади. Шундай қилиб у мусулмонлар билан Ислом кемаларида салиб юришчиларига қарши курашиб, мусулмон баҳодирларидан бирига айланади. Қисқа фурсат ичида Али Аҳмад-реиснинг кемаларини бирига етакчилик қилади. Қўлга киритган ўлжалари натижасида, ўзи учун бир кема сотиб олиб, Хайриддин Барбароссанинг ўғли Ҳасанга қўшилиш мақсадида, Алжирга қараб сузиб кетади. У энг содиқ ва жасоратли раҳбарлардан бўлганлиги учун, тез орада амирининг ишончига сазовор бўлади. Ҳасан Барбаросса уни Алжирнинг Тлемсен шаҳрига волий этиб тайинлайди. Қилич Али пошо нафақат оқил бошқарувчи, балки жанг майдонларида жасорат кўрсатувчи кучли баҳодир ҳамдир. У Ис-паниянинг соҳилларига ҳужум қилиб, христианларнинг инквизациясидан бир қанча мусулмон биродарларини қутқарган. Испанияга қарши бир неча тўқнашувларда етакчилик қилиб, барчасида муваффақият қозониб, ўзининг фаоллигини кўрсата олган. Шундай қилиб, Ўрта Ер денгизига хавф солган Турғут пошонинг флотига келиб қўшилади. У Турғут пошога шогирд бўлиб, Сицилияга бўлган муҳорабада бирга иштирок этади. Турғут пошога қўшилгандан кейинги ўзининг бирин-чи юриши Мальтага бўлиб, 1551 йили 16 июлда Ғазо шаҳрига эгалик қилади. 1551 йили 15 августда Турғут пошо билан бирга Триполига юриш қилиб, шаҳарни тамплиерлардан озод қиладилар.

Усмонийлар флотининг бош қўмондони адмирал Пияли пошо Қилич Алини эришган ютуқларини кўриб, таажжубга тушади. Сўнгра Қилич Алини Эгей денгизидаги Самос оролига бошлиқ этиб тайинлайди. Уни 1560 йили (ҳ. 968 й.) Жерба оролидаги жангда Ислом флотининг чап қанотини бошқариб, ўзининг фаоллигини кўрсата олганини юқорида айтиб ўтдик. Шунингдек, у бейлербейи (губернаторлар генерали) номига сазовор бўлиб, 1565 йили Мисрдаги Александрия шаҳрига раҳбарлик қилган. Ўша йили усмонийларнинг Мальтани қамал қилган флотига келиб қўшилган. Қамал жараёнида устози Турғут пошо вафот этгандан сўнг, бошқарувни ўз қўлига олади. Буюк баҳодирлар ўлими билан Ислом тамом бўлади деб турган тамплиерлер қалъаларига ҳужум қилиб, уларнинг қалбларини ларзага келтирган. Бир қаҳрамон кетидан яна бир Аллоҳ йўлида курашувчи янги қаҳрамон пайдо бўлиши, салиб юришчиларини ҳайратга солади. Қилич Алининг маҳоратли ҳарбий тажрибаси туфайли, устози Турғут пошо танасини олиб Ислом флоти билан Триполига қайтиб келиб, уни ўша жойга дафн қиладилар. Сўнгра халифалик маркази бўлган Истанбулдан, устози Турғут пошо-нинг ўрнига Қилич Алини Триполи губернатори этиб тайинлангани тўғрисида буйруқ келади. Сўнгги йилларда мусулмон баҳодири Қилич Али Сицилия, Калабрия ва Неапол соҳилларида бир қанча муваффақиятли муҳорабалар олиб борган.

Қилич Алининг юлдузи Ўрта Ер денгизида порлаб, салиб юришчиларига қарши Исломнинг афсонавий қаҳрамонига айланган чоғда мусулмонлар халифаси уни Ислом ҳарбий-базаси саналган Алжирга амир қилиб тайинлайди. Қилич Али пошо янги лавозимга келаркан унинг зиммасига катта масъулиятли вазифа юклатилган эди. Улардан бири Шимолий Африкадаги салиб юришчилари қолдиқларини тозалаш бўлган. Ўзи ҳам Андалусияни қайта озод қилиш фикрида эди. Усмонийлар раҳнамоси қаерда бўлмасин, мусулмонларга ёрдам қўлини чўзиб келган. Андалусия қулагандан сўнг у ерда турли азобларга гирифтор бўлаётган мусулмонлар ҳамда уларни оммавий қувғинга дучор бўлаётганликлари Усмонийларни испан христианлари билан тинимсиз олишувига сабабчи бўлган. Андалусия қулаганига ўн йиллар бўлса ҳам, усмонийлар уларни унутганлари йўқ. Андалусиядан даҳшатли азоблардан қутқариб олиб келинганларни, у ердаги жиноятчи христианларни мусулмонларга қарши ташкил қилган инквизациясида содир бўлган воқеалар ҳақида айтилган сайин, усмонийларнинг ғазаби кучаяр эди. Усмонийларнинг Жанубий Европа, айниқса, Андалусия соҳилларига қилган юришлари, у ерда қолган мусулмонлардан тортиб олинган ерларни қайтариш умидларини оширар эди. Андалусия қулаган даврда, усмонийлар испан христианлари билан банд бўлиб қолмасдан, Византия империясининг пойтахти Константинополни қўлга киритганини айтмасак бўлмас.

Бундан аввал мориск-мусулмонларининг буюк раҳнамоси Муҳаммад ибн Умайя ҳақида ҳикоя қилган эдик. Бу оқил раҳбар мусулмонларни озод қилиш учун бир қанча қўзғолонлар уюштириб, салиб юришчила-ри қўлидан бир неча шаҳарларни тортиб олган. Агар Аллоҳ таоло бу қўзғолончиларни Усмонийлар империяси баҳодирлари билан қўлламаганда, балки мақсадлари амалга ошмаган бўлар эди. Қилич Али пошо қўзғолонга мадад кўрсатиш учун, ташкил қилинган махфий топшириқлар бажарувчи гуруҳнинг етакчиси бўлган. У хатлашиш, хуфиялар юбориш ҳамда бошқа махфий йўллар билан озодлик учун курашаётган қўзғолончиларнинг режаларидан хабардор бўлган. Қилич Али пошо мусулмон биродарларига ёрдам бериш йўлларини излар эди. Альмерия портига Андалусия озодлиги учун курашган мусулмонларга кўп миқдорда қурол-яроқ ортилган 40 кемасини юборган. Андалусияликларга ёрдам бериш билан бирга, Алжирдаги испан аскарларини бутунлай яксон қилишни режалаштирган. Қилич Али пошо Андалусиядан испан аскарларини чиқариш учун Алжирдаги Мостаганем шаҳрига қурол-аслаҳалар ортилган 1400 кемасини юбориб, усмонийлар аскарларидан 14 минг, алжирлардан 60 минг аскар жўнатган. Буларнинг барчаси унинг режасига кўра, Испаниянинг Оран базасига ҳужум қилинишига тайёр-гарлик бўлган. У бир пайтнинг ўзида ҳам Оран базаси ҳамда Андалусия соҳилларига ҳужум қилиб, испан қўшинини Андалусия ва Алжир ўртасига тарқатиб юборишни режа қилган. Лекин Аллоҳнинг иродаси билан Муҳаммад ибн Умайянинг қўзғолон режаси амалга ошгани йўқ. Андалусияда кўтарилган қўзғолон амалга ошмаганига қарамай, Қилич Али пошо андалусияликларга ёрдамини тўхтатмаган. У 1569 йили усмонийлардан бундан ҳам кўпроқ аскар тузиб, 4 минг қурол билан Андалусия ичига киргизишга эришган. Сўнгра у Андалусияни озод қилиш учун катта қўшин тўплаб, унга шахсан ўзи етакчилик қилмоқчи бўлади. Айни шу дамда Европа христианлари Усмонийлар давлатига юриш қилиш хавфи бўлганлиги учун Салим Иккинчи Қилич Алига Усмонийлар флотида жилмай туришини тайинлайди.1571 йили 25 майда Папа Пий V Усмонийлар давлатининг ғалабалари ва уларнинг юришларига нуқта қўйиш учун бутун европаликларни, айниқса, Испанияни урушга чорлайди. Бу иттифоқ салиб юришчи-ларини Усмонийлар давлати ташкил этилганидан буён уларга қарши ташкил қилинган 13 иттифоқи бўлган. Папа Пий V амирлар ва под-шоларни салиб юришчиларининг шижоатлари каби урушга ундайди. 1570 йили 8 мартда Испания подшоҳи Филипп II га ёзган номаси қуйидагича бўлган:

«Ер юзидаги христиан дунёсида Усмонийлар давлатига ёлғиз қарши чиқа оладиган бирор христиан ўлкаси топилмайди. Магар, бунга журъат қилмоқни истасалар, христиан ўлкалари бирлашмоғи шарт».

Шунингдек, Папа Пий V Эрондаги сафавийлар билан ҳам хатлашиб, уларни усмонийларни чалғитиш учун Шарқдаги мусулмонларга зарба беришга ундади. Христианлар Исломга қарши урушишлик учун кучли бир альянс ташкил қиладилар. Салиб юришчилари флоти 30 минг аскари 295 кема билан Лепанто портига келадилар. Мусулмонлар флоти уларга қараганда бирмунча озроқ эди. Уларга Пертев пошо ҳамда Али пошо Муаззинзаде етакчилик қилган. Бу икки раҳбар аввал қуруқликда лашкарбошилик қилиб, денгизга келишганига кўп бўлмаган эди. Урўш режасини тузишда ҳарбий кенгаш бир ечимга кела олмай тарқаладилар. Қилич Али пошо раҳбарлик қилган денгиз кучлари қўмондонлари ҳамда усмонийлар қалъаларидаги артиллериялар душманларни олдиндаги кемаларини тор-мор этиб, кучли зарба берганларида, уруш бошланмасидан усмонийларнинг кемалари салиб юришчилари флотини қувиб чиқаради деган хаёлда бўладилар. Лекин Пертив пошо ва Али пошо Муаззинзаде салиб юришчиларининг флотига ҳужум қилишга амр қилади. Уларнинг ўжарлигини кўрган денгиз кучлари қўмондонлари усмонийлар флотининг артиллериясидан фойдаланиб, душманлар-га шиддатли зарба бериш учун очиқ денгизга чиқишни маслаҳат берадилар. Бироқ бу таклиф раҳбарлар томонидан четга сурилади. Бундай оғир пайтда Али пошога уфкда яқинлашиб келаётган фалокат хавфи кўрингандай туюлади. Шунда у бошлиқларни олдида туриб шундай деб хитоб қилади:

«Хайриддин пошо ва Тургут пошолар билан бирга жанг қилган аскарлар қаерда қолди? Денгиз уруши қиргоқда бўлармиди?!»Қилич Али пошонинг ҳайқириғи ҳеч нарсани ҳал қила олмади. Чунки бошлиқлар қарор қабул қилиб бўлган эдилар. Уруш режасига рози бўлмаса ҳам, Қилич Али пошо чорасизликдан урушга қатнашишга бел боғлайди. Унга Ислом флотининг чап қаноти юклатилган эди. 1571 йили 7 октябрда икки алп флотлар ўртасида «Лепанто» жанги бошланади. Уруш шиддатли тус олади. Жангда Ислом флотининг бош қўмондони Али пошо Муаззинзаде шаҳид бўлади. Шундай пайтда салиб юришчиларининг чап қанотини бошқарган венециялик адмирал Бар-бариго қатл қилинади. Урушга ноқулай ер танланганлиги учун фалокат юз бериб, усмонийларнинг кемалари салибчилар артиллериясининг шиддатли ҳужумларига дучор бўладилар. Уруш ниҳоятда даҳшатли кечади. Мусулмонлар флотининг ўнг қанотини бошқарган Муҳаммад пошо шаҳид бўлади. Салиб юришчилари Али пошо Муаззинзаденинг тилла суви юргизилган ипакдан бўлган байроғини тортиб олишга муваффақ бўладилар (салиб юришчилари уни Туркияга 1965 йили қайтариб бергунча юз йиллаб Ватиканда сақлашган). Натижада Ислом флотининг ўнг қаноти ҳамда ўртаси катта талафот кўриб, фақат Қилич Али пошо бошқарган чап қанот собит турган. У ўз кемаларини бир маромда бошқариб, салиб юришчиларининг Муқаддас Иоанн орденидан иборат Мальта флотини яксон қилади. Сўнгра Мальта флотининг раҳбарини қатл қилиб, байроғини тортиб олади. У бу ишни амалга оширишда кемаларининг ҳеч бири талафот кўрмагани, ўзгаларни таажжубга солган. Сўнгра қаҳрамонимиз қолган мусулмонларнинг кемаларини салиб юришчиларидан сақлаб қолиш учун шиддатли ҳужумларни уюштириб, уларни душман ҳужумидан узоқроққа олиб кетишга муваффақ бўлади. Қилич Али пошонинг бу жангни 64 ёшида муваффақиятли ўтказаётганини эштиб, ҳайратга тушмасликни иложи йўқ.

Лепанто урушида иккала тараф ҳам катта талафот кўради. Усмонийларнинг моддий талафотлардан маънавий йўқотишлари бир мунча юқори бўлган ва бу ўзининг салбий таъсирини кўрсатган. Чунки европаликларни енгилмас деб таърифлаган усмонийлар қўшини осонлик билан енгилиб қолиши, уларни кейинги қадамларига туртки бўлади. Бу йўқотишларга қарамай, усмонийлар баҳодирлари байроқларини туширганлари йўқ. Қилич Али пошо халифаликнинг маркази Истанбулга 87 кемаси билан кириб борганларида, бу паҳлавон баҳодирни кўрган одамлар «Аллоҳу акбар!» такбири остида кутиб оладилар. Сулаймон Қонуний ўғли Салим Иккинчи Қилич Али пошони шахсан ўзи кутиб олади. Шу куни Салим Иккинчи қаҳрамонимизнинг Улуғ Али деган исмини Қилич Али деб ўзгартирган. Халифа уни Ислом ҳарбий-денгиз базасига бош қўмондон этиб тайинлайди. Қилич Али пошо Усмонийлар флотини аввалгидан ҳам кучли тайёрлаш учун Истанбулда бир ой туриб, сўнгра салиб юришчиларига мусулмонлар ҳали ҳам бор эканини, Ўрта Ер денгизида ҳали ҳам ҳукмдорлигини кўрсатиб қўйиш учун, денгиз томон сузиб кетади. Усмонийлар флотини қайта тиклашни халифа Салим Иккинчи шахсан ўзи назорат қилиб, унга кетган чиқимларни ўз ҳисобидан беради. Кема ясаш учун султон саройидаги сайил боғини бўшаттирган. Венеция ва бошқа христиан ўлкалари Лепантодаги ғалабаларини нишонлаб, ғалабларини абадий сақлаб қолиш учун ҳайкаллар бунёд этишаётган бир пайтда усмонийлар янги флот тузиш учун бор ғайрат билан тайёргарлик кўрмокда эдилар. Улар бир қиш мавсумида уруш учун мўлжаланган 153 катта кема ясайдилар. Шундай қилиб, Усмонийлар бир йилда Лепантода тор-мор этилган кемалардан кўпроқ ва кучлироқ кемалар ясашга муваффақ бўладилар. Бу Усмонийлар империясининг қудрати ҳали ҳам мавжуд эканидан далолат эди.

Реванш фурсати етди... Салиб юришчиларининг Кипрга ҳужум қилиш хабари етиб келгандан сўнг 1572 йили қаҳрамонимиз Қилич Али пошо 245 кема билан Истанбулдан Кипр томон йўлга чиқади. Усмонийлар флотига қарши бас келолмаслигини билган салиб юришчилари ортга чекинадилар. Лекин Ислом флоти уларни ўз ҳолига қўймай, 1573 йили 7 мартда Венеция билан қуйидаги шартларга кўра сулҳ тузади: Венеция Усмонийлар давлатига 300 минг олтин лира товон (контрибуция) тўлаш; Венецияга қарашли бўлган Занте ороли учун солиқни 500 лирадан 1500 лирага кўтариш; Кипрни Усмонийлар давлати ҳимоясида эканини тан олиш. Шундай қилиб, Ислом флоти яна Ўрта Ер денгизида ўз ҳукмдорлигини давом эттиради.

Айнан ўша пайтда Усмонийлар халифаси протестант Британия билан иттифоқ бўлишга сулҳ тузган. Британия қироличаси Елизавета I католик Испанияга қарши иттифоқ тузиш учун мусулмонлар халифаси Мурод III билан алоқа қилган.1587 йили 21 июнда Ислом уммати буюк қаҳрамони Қилич Али пошо билан видолашади. Сўнгра уни халифалик маркази Истанбулга дафн этадилар. Биз мактаб дастурларида унинг исмини эшитмаган бўлсак, Италия ҳукумати уни мусулмон бўлганлигига қарамай, унутгани йўқ. Италияликлар 1989 йили Қилич Али пошонинг туғилган юрти Ле Кастеллега унинг ҳайкалини бунёд этганлар.

... Андалусия қулашига нима сабаб бўлган?

Андалусия цивилизациясининг буюк меросини сақлаб қолган Мағриблик мусулмон қаҳрамони ким бўлган?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси"китобидан