loader
Foto

Кидарийлар, хионийлар, Эфталийлар сулоласи даврида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт

Милодий 1-5 асрлар Марказий Осиё тарихи кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар итифоқи юзага келиши-янги сиёсий кучлар пайдо бўлиши билан изоҳланади. Қидарийлар ҳусусидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бэйши  солномасида  ҳамда ғарб муалиф-тарихчилардан бири  Приск Панийский маълумотларида учрайди. Бэйши солномасида берилишича юечжилар ҳукумдор Цидоло (Қидар)жужанлар ҳужуми туфайли ўз қароргоҳини Боло (Балхан)га  кўсирган. Кейинчалик шу манба ҳараб беришича Қидар Шимолий Ҳиндистонга юриш қилиб    Гандҳардан шимолидаги 5 та давлатни  ўзига буйсундирган. И. Маркварт, М.Мартинларнинг шу масала юзасидан тадқиқотларига кўра (кўпроқ тангашунослик маълумотларга таяниб), Қидар давлати кушонларнинг қолдиғи бўлиб, ўзларига пойтахт этиб жужанлар ҳужумидан дейилади. Юқоридаги тадқиқцотчилар фикрича  Қидар (баъзан Қидара) I5 асрда ҳукумронлик қилган. Аввал бошда у Эрон шоҳи Шопур II га бўйсунган. Оқ ҳунлар бостириб келиши билан ўз ўғли Пирони Пешаворда қолдириб Шимолга йўл олган. Оқ ҳунар билан кураш 400-йилларга тўғри келади, дейилади. Қидар Шопур II (309-379)нинг замондоши  бўлиб аввал бошда кушонлар ҳокимиятининг давомчиси сифатида уларга бўйсуниб келган Хионийлар ёрдамида  Бақтрияда уларнинг ҳокимиятига чек қўйган. Хионийлар Эрон сосонийлари Бақтрияни  қайтариб ўз қўлларига тобеликка олишган. Баъзи бошқа тарихчи-тадқиқотчи олимларнинг фикрича Қидаррийлар шимолдан келган қабилалар иттифоқидан ажралиб чиққан. Гуруҳлар деб тушунтирилади. Декин, юқоридаги фикрлар ва бошқа ҳулосалар аҳволни бошқачароқ эканлигини кўрсатади.

Қидарийлар масаласи анча кам ўрганилган, тадқиқодлар давом эттирилиши керак бўлган масаладир. Чунки юқоридаги манбалардаги  маълумотларни(жумладан, Бэйши) кейинчалик бошқа манбалар тилга орлинмайди. Ҳиндистонга (456 й) кетиб Гупта давлатини босиб олганларидан кейинги Кидарийлар тўғрисидаги маълумотлар деярли йўқ ҳисоби. Фақатгина улар Ҳиндистонда 75 йил ҳукумронлик қилганлари, 447 йилда Ганҳардан Ҳитойга елчилар юборганликлари маълум ҳалос. Баъзи тадқиқотчилар уларнинг шарқий Туркистондан кириб келган Кушонлар қолдиғи деб ҳам тушунтириш беришади. Шунингдек Кидарийларнинг марказий Осиёнинг жанубида хинонийлар билан бирга  Эронга қарши иттифоқчилик ҳаракатлари , тўғрисида ҳам турли тахмин ва фикрлар мавжуд.

15 аср ўрталарида Марказий Осиё ерларига шимолдан кўчманчи хион қабилаларининг ҳужуми бошланади. Тарихда улар “хионийлар” номи билан танилган. Хионийлар  қадимги туркий ҳунну қабилаларига қардош бўлганлар ва ғарбда кўпгина тарихчилар уларни “оқ хуннлар” деб атаганлар. Илк бор хонийлар (хонлар) Аммиан Марцеллин асарида тилга олинган. Унинг ёзишига қараганда 346-47 йилларда Эрон шоҳи Шопур 2 ўз давлатининг шарқий қисмини бўлганлиги вақтида, унга қарши кушонлар ва хионийлар иттифоқи жанг олиб борган. Марцеллининг кейинги хабарига кўра  Шопур “узоқдаги халқлоар хионий ва геланлар билан” иттифоқчилик шартномаси тузган. Шунингдек, хионийларнинг 353 йилда Сўғд устига юриш қилганликлари ҳам маълум.

4 асрнинг 60-70 йилларида Эрон билан муносабатлар яна кескинлашиб, Шопур 2 хионийлар билан кураш олиб боради ва икки маротаба енгилади.

Ёздигард 2 (438-457) даврида шимолидаги кўсманчилар билан кураш яна кучаяди.  Шу жангларда қатнашган ва унинг замондоши бўлмиш арман тарихчиси Егише Вардапетнинг ёзишича, уларнингн Сосоний шоҳи “тўсатдан хонлар (яна, кушонлар деб ҳам аташарди)  юртига ҳужум қилди ва улар икки йил курашди ва уларни ўзига бўйсундира олмади”. “Ёдгор Зарерон” да ҳам хионийларни кушонлар билан бир деб кўрсатилади. Ёздигард 2 ҳатто ўз қароргоҳини кўчиришга ҳам мажбур бўлган. Лекин чегарадаги кескинлик узоқ вақт сақланиб турган. Вардапетнинг ёзишича 457 йил “Ёзсақланиб катта қўшин билан кушонлар юртига ҳужум қилади. Кушон шоҳи курашмай орқага чекинади”. Ёздигард “кушонлар юртини” талаб орқага қайтади. Бошқа бир тадқиқотчилар фикрича Ёздигард 2 маротаба хионийлар устига юриш қилган. Иккинчи жанга хионийлар томонидан ўлдирган.

Хитой манбаларидан эфталитларни “ида, йеда, идан, идян” деб, сурия ва лотин манбаларидан эса “эпталит, эфталит, адбал”, арман ёзувларида “идал, тетал, хептал”, араб ва форс муаллифлари “ҳайтал, йафтал, ҳетал”, ҳинд манбаларида “хуна” ва ҳоказо деб эслатиб ўтилади.

Хитойлик муаллифлар эфталитларни турклар (тукюе) билан боғлиқ равишда таърифлайдилар. Византиялик тарихчилар, масалан Проколий (6 аср) фэталитларни хунлардан деб кўрсатар экан, “улар (яъни эфталитлар) хунлардандир, таналари эса оқ” деб эслатади.

Эфталитлар билан сосонийлар ўртасида биринчи тўқнашувлар 5 аср 30 йиллардаёқ содир бўлган эди. Арман тарихчиси Вардапетнинг маълумотига кўра 5 асрнинг 50-йилларига келиб эфталитлар иттифоқи ниҳоятда кучайиб кетади. 456 йилдаёқ эфталитлар ўз элчиларини Хитойга жўнатадилар. Эфталитлар тобора жанубига қараб силжий бошлайдилар ва ўз навбатига жанубдаги қўшни Эрон билан муносабатлар кескинлаша боради. Сосонийлар билан ҳал қилувчи қарашлар даври шоҳ Перуз (Феруз) даврига (459-484 йй.) тўғри келади. Тахминан 457 йили вахшунвор (ахшунвор) Эфталон  бошсилигидаги эфталитлар Чағониён (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг шимолидаги ерлар), Тоҳаристон, Бадаҳшонда ўз ҳокимиятларини ўрнатадилар. 459 йили Эрон тахтига номи тилга олинган Перуз чиқади.

Манбаларда Перузнинг ҳокимиятга келиши эфталитлар билан боғлиқ равишда баён қилинади. Нафақат Перуз, балки унинг акаси Хўрмўзд (457-459) ҳам эфталитлар ёрдамида тахтни қўлга қиритгани маълум. Бундай ҳолат бекорга юзага келмаган. Чунки Хўрмўзд ва Перуз ўз вақтида тахт вориси сифатида сосонийлар давлатининг шарқий вилоятларини (Сейистондан Марғиёнагача бўлган ҳуду) бошқарганлар. (Хўрмўзд 420-457 йиллари, Перуз 457-459 йиллари). Шу муносабат билан қўшни ўлка сиёсий, савдо доиралари билан яқиндан муомалада бўлганлар.

Перуз эфталитларнинг кучайиб боришини вақтинчалик деб билиб, улар кучидан Эрон тахтига келиш учун фойдаланган бўлиши керак. Аммо эфталитлар қудрати ошиб тез орада улоар сосонийларга ҳам қарши туришларини англаган Перуз эфталоитларга қарши жангга киради. Бу тўғрисидаги маълу3мотлар “Бахмал-Яшта” да ҳам, араб тарихчиси ат-Табарийнинг асарларида ҳам учрайди. Перуз (459-484) 3 маротаба эфталитларга қарши юриш қилади.

Биринчи курашдаёқ Перуз мағлубиятга учрайди  ва асирга тушади. Византия императори Зенон ўртага  тушиб, уни озод қилиб олади. Перуз чегарадаги Талқон (Таликон)  шҳарларини эфталитларга топширилган ва Вархрон 5 Баҳромгўр белгиган чегарадан ўтмаслик мажбуриятини олади. Бу мағлубиятдан хулоса чиқариб олмай, у яна 2-мартоба эфталитлар устига юриш бошлайди.

3-чи урушда баҳона бўлиб Приск Панийскийнинг маълумотича, Перузнинг эфталитларни алдаши хизмат қилган. Перуз ўлпон тўлаб бўлгач, эфталитлар билан муносабатни янгилашга ҳаракат қилади. У эфталитларга сулҳ тузишни ва ўзининг эфталитларга тинч мақсадида “хунар ҳукумдорига” ўз таклифини кафолат сифатида синглисини унга турмушга беришлигини таклиф этади. 484 йили эфталитлар ва сосонийлар ўртасида охириги кураш бошланниб кетади. Бу кураш Марв яқинида сосонийларнинг тугал мағлубияти билан якунланади.

Араб тарихчилар Деноварий ва Табарийларнинг ёзишича Перуз ўз қўшинининг бир қисми билан пистирмадаги чуқур ҳандаққа тушиб кетган ва эфталитлар томон6идан тошлар билан уриб ўлдирилган эан. Унинг бутун лагери, хонадони,мол-мулки эфталитлар қўлига тушиб мусодара қилинган. Бу курашдан сўнг Эрон устига оғир ўлпон солинган.

Сосонийлар қудратига эфталитлар томонидан шундай қилиб чек қўйилди. Эроннинг ўзида шу вақтдга келиб ички сиёсий аҳвол кескинлашиб кетди. Оғир иқтисодий қилиб аҳвол, қулчиликнинг емирилиши, солиқларнинг ўсиши, қуйи табақаларнинг қашшоқланиши, урушдан кейинги хонавайронликлар натижасида норозилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Халқ ғалаёнлари диний тус олиб, бу ҳаракатларга Маздах бошчилик қилди.

Маздак Ҳамдадон (470-529) зардуштийликнинг асл ғояларини ҳаётга тадбиқ қилмоқчи бўлиб, ўз ҳаракат мафкурасини яратди. Унинг таълимотчи кишилар бу дунёнинг нематларидан баробар фойдаланишлари лозим, шунингдек у ижтимоий ҳаётга жамоа ҳуқуқларини тиклаш, ер-сув, мол-мулкка баробар эгалик қилиш, ҳамманинг ўзаро тенглигига эришиши лозим, деган ғояни илгари суради. Маздак тарафдорларининг сони Эронда жуда кўплаб одамларни ташкил этди. Берунийнинг хабарига кўра, унинг ортидан минглаб кмшилар эргашдилар. Маздакийлар  янги ижтимоий-иқтисодий муносабат-феодализмнинг талабаларини олға сура бошланди. Маздакийлик ҳаракати ниҳоятда кучайиб кетган Қубодшоҳнинг (489-531) ўзи у бмлан ҳисоблашишга мажбур бўлди. Кубот Маздак тарафига ўтиб уни Эроннинг бош кохини етиб тайинлайди. Маздак ҳокимиятини ўз қўлига киритиб олгач, унинг тарафдорлари охир-оқибатда Куботни 496 йил тахтдан ағдариб ташлаб зиндонга ташлайдилар.

Унинг ўрнига укаси тахтга чиқади Кубот зиндондан қочиб Эфталитлар даргоҳидан паноҳ топади. У ўз вақтида эфталитлар ҳукумдорининг сингилига уйланган эди. Суриялик муаррих Ийшу Стилит эфталитлар ҳузуридаги Куботнинг аҳволини шундай тарифлайди: “у кўзида ёши билан ҳар куни (эфталитлар ҳукумдоридан) лашкар билан қўллаб-қуватлашни илтимос қилардики, то яна давлат бошқарувини қўлга олсам” деб. Кубот эфталитлардан етарлича ҳарбий ёрдам олиб 499 йил Эронга юриш қилди. Чегарага етган пайтдаёқ укаси буни эшитиб тахтни ташлаб қочиб кетади. Қубот шоҳ I яна тахтга ўтиради. Аввал маҳфий, кейинчалик ошкора маздақатл эттирилиб, унинг тарафдорларига қарши аёвсиз кураш олиб борилади.

Қуботнинг ўғли Хусрав I Анушервон (531-579) даврида кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилиши билан бирга маздакийлар ҳаракатига буткул чек қўйилади. Эфталитлар эса ўз қўллари остида Тоҳаристон, Бадахшон, Сўғд, Шарқий Туркистон ва Марказий Осийнинг бошқа баъзи ерларини бирлаштирдилар.

Қубодшоҳ эфталитлар билан деярли тинч-тотув яшади. У 502-506 йилларда эфталитлар билан иттифоқчиликда Византияга қарши юришларда ҳам Эфталитлар Марказий Осиё, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос соладилар. Кушон подшолиги ҳудудларини ҳам яна ўз қўллапри остига бирлаштирдилар. Эфталитлар сосонийларнинг Ўрта Шарқдаги ҳукумронлигига чек қўядилар.

Эфталитлар давлати Марказий Осиё ҳалқлари тарихида муҳим ўрин тутиб, кейинчалик ўз ўрнини 563-567 йиллардаги курашдан сўнг тарих майдонидаги янги сиёсий куч-Турк ҳоқонлигига бўшатиб берди.

Илк ўрта асрлардаги Хитой манбаларида эфталитларнинг кўчманчи қабилалар эканлиги, уларнинг юртида шаҳарлар йўқлиги, ўзлари  ўтлоқларда яшаганликлари таърифланади. Кейинги давр тарихчилар хусусан ғарб манбаларида бошқача маълумотлар келтирилди.

Византиялик муаррих Прокопий Кесаркий (VI аср) шундай деб ёзади: “эфталитлар (салтанати) бир ҳукмдор орқали   идора этилиб, ўз қонуний (адолатли) давлатчиликларига эгадирлар. Ўзаро ва қўшниплар билан (муносабатларда) адолат меъёрини сақлашда византияликлар ва форслардан ҳеч бири қолишмайдилар”. Демак, эфталитлар даврида ҳам кушонлар давридаги каби салтанат якка ҳукпмдор томонидан бжошқарилган.

Ҳали кушонлар давридаёқ ер ва қўрғонларга эга бўлган аслзодалар ажралиб чиқа бошлаган, деҳқонлар маҳалий зодагонларга  кўпроқ тобе бўла бошлаган. Эфталитлар улкан ҳудудда бошқарувни қўлга киритгач обод деҳқончилик воҳаларига, ривожланган шаҳарларга, савдо йўлларига эга бўлдилар. Вақт ўттиши билан эса маҳаллий аҳоли билан аралашиб кета бошладилар. Натижада уларнинг бевосита ворисига айланади. Шу боисдан 568-569 йилларда Византия императори Юстин ҳузурида бўлган турк елчиси императорининг “Эфталитлар шаҳарларда яшайдилардими   ёки қишлоқлардами?” деган саволга “улар шаҳарллик сулолар, олий ҳазратлари деб жавоб берган”

Эфталитларнинг бир қисми кўчманчи чорвадор бўлса, асосий каттарорқ қисми шаҳар ва қишлоқларда яшайдиган ўтроқ аҳоли бўлган. Тохаристон ва Суғдда деҳқончилик ва боғдорчилик ривож топган. Қашқадарё ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари шоли ҳам етиштирилган. Хитой манбаларида қапйт этилишича %6 асрларида ҳусусан Шарқий Туркистон ва Туркистон ерларида кўплаб ғўза екилар эди. Марказий Осиёнинг пахта толаси Хитойда ҳам машхур бўлган. Тоғ ва тоғ олди ерларидаги аҳоли йилқичилик билан шуғулланган. Фарғона водийсида зотдор арғумоқлар кўпайтирилар эди. Феодал муносабатларнинг таркиб топа бошлаши билан суғориладиган ер майдонларини маълум бир қисми мулкдор зодагон табақа вакиллари-“деҳқонлар” қўлида тўпланар бошланган эди.

Бунинг натижасида қишлоқ жамоасининг еркин деҳқонлари маълум даражада зодагор деҳқонлар асоратига тушиб, уларга қарам “кабивар” ларга айланмоқда. Суғорма ерларнинг бир қисми ибодатхоналарни мулки ҳисобланган. Бундай ерлар “Вағинзе”  деб юритилган эди. Яйловларнинг асосий қисми оқсоқол зодагонлар қўлида бўлган.   Эфталитлар орасида мол-мулк табақаланиши ҳам кучли бўлган. Улар орасида феодал муносабатлар шакилланиши билан бир қаторда ибтидоий жамоа тузуми сарқитлари ҳам сақланиб қолган эди.

Хитой солномаларида қайд қилинишича эфталитларда полиандрия (кўп ерлик) ҳам тарқалган эди. Бир неча ака-укада умумий битта хотин бўлиб, унинг бошидаги қалпоғининг бурчаклари сонига кўра ака-укалар нечталигини билиш мумкин эди. Олий табақа вакиллаари ичида кўп хотинлик одати айниқса кенг тарқалган.

Энг бой зодагонлар доимий ҳамроҳ сифатида 20 ва ундан ортиқ дўстларга эга бўлишган. Зодагон қафот этганда, қоида бўйича дўстлари ҳам тириклигича қабрга қўйилган. Бэши солномасида ёзилишича, зодагонлар қазо этган қавтда махсус тайёрланган тош даҳмаларга, оддий эфталит мурдаси эса тупроққа қўйилган. Бу икки хил кўмиш жамиятининг синфий табақаланишидан далолат беради.

Зодагонлар қиммаатбаҳо кийимларда юришган. Бу ҳақда Сон Юн ўз эсдаликларидан қайд қилиб ўтади. Жиноятчилик қилган шахс ким бўлишидан қатъий назар боши  кесилган, ўғирланган мол-мулк миқдоридан қатъий назар ўн баробар қилиб ундириб олинган.

Эфталитлар кучли қўшинга эга бўлишган. Лашкарнинг асосий қисмини суворийлар ташкил этган. Суворийлар асосан гурзи ва қилин билан қуролланганлар. Хитойликлар уларни моҳир камонбоз деб ҳам таърифлашган. Отлиқ қўшин асосий аҳамият касб этган.

V VI  асрларга деҳқончилик воҳаларида эфталитларнинг ўтроқлашуви кучаяди, бунинг оқибатида суғорма каналлари қазиб чиқарилиб, минглаб гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилади. Суғориш услуби такомиллашади, шоҳариқлар чуқурлашиб, серсув суғориш тармоқларига айланган. Ҳозирги вақтда ҳам мавжуд бўлган Заҳариқ, Бўзсув, Дарғом каналлари V асрда барпо этилган энг йирик суғориш тармоқларидан бўлган. Шунингдек тоғ олдиларига сув чиқариш учун сув  чиқариш  асбобларидан ерларда зодагон деҳқонлоарнинг қалин хом ғиштдан уриб чиқилган ва баланд пойдевори устига қурилган улкан қўрғонлари, истеҳкомлар юзага кела бошлаган.

Истеҳкомларнинг тўрт бурчаги билан буржлар билан мустаҳкамланиб, девору-мўрилари бир неча қфатор камондан ўқ узгич нишон туйнуклари билан таъминланган. Қалин мудофаали феодал қўрғонлари илк ўрта асрнинг ўзига хос меъморчилик намуналаридан бўлиб, Нахшаб воҳасидаги Заҳоки-Морон қалъаси, Бухородаги Шаҳри Вайрон, Хоразмдаги Фир қалъаси шулар қаторидандир.

Воҳаларни ташқи душмандан ҳимоя қилиш мақсадида бир неча чақиримлаб қалин деворлар барпо этилган. Самарқанд          воҳасидаги 12 та дарвоза эга бўлган Девори қиёмат, Бухоро воҳасидаги узунлиги 336 км. Ли Кампирак, Тошкент воҳасидаги Кампирдевор истеҳком деворлари шулар жумласидандир.

Шу давр меъморчилигида қасрлар қурилиши айниқса аҳамиятли бўлган. Қасрлар одатда 2 қаватли, шипи текис, гумбасимон ва равоқсимон ёпилган бир неча хонадан иборат бўлган. V асрдан бошлаб сарой, қасрлар қурилишда пахса ва хом ғишт билан бир қаторда кирпеч (пишиқ ғиштлар) ҳам ишлатилина бошлаган. Сарой ва ибодатхоналар деворлари одатда рангдор тасвирлар билан безатилган.

Бундай тасвирий санъат намуналаридан бири Болаликтепа (Сурхандарё) қасри деворларида қайд этилган. Бу нодир тасвирий санъат асарларида башанг кийинган аёл ва эркакларнинг зиёфати тасвири берилган. Расмлар катта дид маҳорат билан ишланеган.

Шу давр моддий маданият ёдгорлиги сифатида Хоразмда Тупроққалъа харобасини ҳам кўрсатиш мумкин. Бу қалъа қалин истеҳком деворига эга бўлиб, қалъа ичидаги тўғри йўналтирилган кўчалар шаҳарни 10 та мавзега бўлиб турган. Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида кўтарма супа устига хом ғиштдан сарой қурилган. Унинг ёнида арк биноси бўлган. Шунингдек 100га яқин турар, қадимги Хоразм ёзувларида битилган 80 тадан ортиқ ҳужжатлар топилган.

Эфталитлар меъморчилигининг ажойиб намуналаридан бири Бухоро яқинидаги Варахша саройи бўлган. Бу қўрғон улкан тўртбурчак шакилдаги тепа устига қурилган. Деворлари ганч қилиниб, суратлар билан безатилган. Хоналар кенг-кенг бўлиб, қалин деворлар билан бир-биридан ажралиб турган. Бу қаср бухорхудотларнинг VI - VII  асрларда қароргоҳи бўлган. Шунингдек Тошкент воҳасидаги Оқтепадан, Жўн ариғи яқинидан, Пойкентдан ва бошқа бир қатор жойлардан эфталитлар даври ёдгорликлари топиб тадқиқ қилинган.

Эфталитлар даврилда ҳунармандчилик ҳам ривож топган. Айниқса кулолчилик, шишасозлик, чилангарлик, бўзчилик, заргарлик, қуролсизлик касб-ҳунарлари равнақ топган. Чочда ясалган ўқ ва ёй “камони чочий” номи билан машҳур бўлган. Катта-кичик ўаҳарлар сони кўпайган. Биргина Зарафшон воҳасида Ривдад, Кушония, Хариман, Арқуд, Ромитон, Варахша, Пойканд каби савдо-ҳунармандчилик шаҳарлари мавжуд эди. Айрим маълумотларга кўра Пойканд шаҳри эфталитларнинг пойтахти бўлган.

Эфталитлар халқаро савдо соҳасида Эрон, Византия, Ҳиндистон, Хитой билан савдо-сотиқ муносабатларини олиб боришган. Эфталитлар “Ипак йўли” ни назоратга тутишга ҳаракат қилганлар “Ипак йўли” савдосидаги ва умуман савдогарлар ичида Суғдлар етакчи ўринни эгаллаган эди. Бу пайтда Марказий Осиёда олтин, кумуш, бадахшон лаълиси, рангли шиша ва шиша буюмлар турли ҳил мевалар, ип газлама, қора кўл, зоттор тулпорлар билан савдо қилинарди.

Аввал бошида Эфталитлар Сосонийлардан бўлган вараҳран V ва Перознинг кумуш тангаларидан ўзаро савдо-сотиқда фойдаланар эдилар. Кейинчалик Эфталитлар Эрон шоҳи Варахран V Бахромгўр тангаларига тақлит қилган ҳолда кумуш тангалар зарб қилдилар. Бундан ташқари Бухоро, Пойкант, Самарқанд, Хоразмдаги маҳаллий хокимлар томонидан чиқарилган тангалар ички савдода кенг муомилада бўлган.

V - VI асрлардла диний эътиқод ва тасавурлари билан узвий боғлиқ бўлган тасвирий санъат сопол ҳайкалчаларни ясаш ва уларга топиниш кенг ёйилади. Сопол ҳайкалчалар жой турларига кўра турлича бўлиб кийим-кечаклар, юз сиймолари тақинчоқлари жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилган. Улкан ҳудуддаги Эфталитлар жуда кўп халқларни ўзида бирлаштирганлиги сабаби диний эътиқодлари турлича бўлган. Суғдда зардуштийлик кенг тарқалган бўлса, Тохаристон ва Шарқий Туркистонда буддийликка эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этган. Шаҳарларда Насронийлар ва Яҳудий жамоалари ҳам  мавжуд эди. Молилик ва Маздак таълимоти тарафдорлари ҳам  пайдо бўлаётган эди. Навруз куни Бухоро оташпараслари Сиёвуш қабри устида хўроз сўйиб қурбонлик қилар эдилар.

Жанубда Буддийлик таъсири  кўпроқ эди. Чорвадор аҳоли Туркийча сўзлашганлиги сабабли Туркий тил тобора кўпроқ ёйила бошлаган. Ўтроқ аҳолининг катта қисми суғдий тилда сўзлашар эдилар. Сўғд тили ва ёзуви етти сув, Фарғонадан ўтиб Шарқий Туркистонга қадар етиб боради. Унинг “Самарқанд усули” кенг ёйилган эди. Бундан ташқари Хоразм Кхарошди, Бухоро ёзувлари ҳам мавжуд бўлган. Бундай ёзув ёдгорликлари Зангтепа, қоратепа, Афросиёб харобаларидан Кофирқалъадан топилган.