1917 йил 27 февралда Петроградда демократик инқилоби ғалабаси Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Натижада Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депу-татлари Советлари ва ҳар хил тоифалар вакилларидан тузилган ижроия комитетлар ташкил этила бошланди. Тошкентнинг ҳамма даҳалари вакиллари тўпланиб «Шўрои Исломия» ташкилотини туздилар.
1917 йилнинг март ойида ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат демократик зиёлилар ўртасида, ҳатто оддий фуқаролар орасида ҳам тарқала бошлади. 31 март куни рус подшосининг ўлкадаги таянчи-Туркистон генерал-губернатори ҳокимиятни тарк этди. 1917 йил 7 апрелда Муваққат ҳукумат қарори би-лан кадет Н.Н.Шчепкин раислигида Туркистон қўмитаси ташкил қилинди. 9 кишидан иборат бу комитет аъзоларининг тўрттаси: А. Букейхонов, М.Тинишбоев, С. Мақсудов ва А. Давлетшинлар туркий халқлар вакилларидан эди.
Туркистон маҳаллий аҳолисининг ошиб бораётган ижтимоий-сиёсий фаоллиги шароитида Тошкентда 1917 йил 16 апрелда «Шўрои Исломия» нинг Тошкент таш-килоти ташаббуси билан чақирилган Бутунтуркистон мусулмонларининг 1 қурултойи иш бошлади.
Қурултойнинг сўнгги мажлисида марказий раҳбар орган-Туркистон ўлка мусулмон шўроси ташкил этилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Шундай қилиб Туркистоннинг бирлиги ва яхлитлиги томон муҳим қадам қўйилди.
Афсуски, бирлашиш жараёнлари ҳар доим ҳам бир текис ривожланмади. Мунаввар £ори бошчилигидаги «Шўрои Исломия»дан 1917 йил июн ойида диний уламолардан ташкил топган «Шўрои Уламо» ажралиб чиқди. «Шўрои Уламо» жамияти тарафдор-лари демократик кайфиятдаги миллий зиёлилар ва мусулмон руҳонийларнинг жами-ятда ислоҳотлар ўтказиш йўлидаги ҳар қандай уринишларига ва европача маданият-нинг кириб келишига кескин қарши чиқишди. Маърифий, сиёсий соҳадаги янгила-нишлар ҳақидаги ғояларни ҳам рад этишди.
Тошкентдаги ишчи ва солдат депутатлари Совети мусулмонлар ўртасидаги ушбу бўлинишдан усталик билан фойдаланишга уринди. Сентябр воқеалари натижасида Тошкент Совети ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат қилди.
1917 йил 10 сентябрда Тошкентда Бутунтуркистон мусулмонларининг II қурултойи очилди. Ушбу қурултой ҳокимиятни солдат, ишчи ва деҳқон депутатлари советларига беришга қарши чиқди. Сентябр воқеалари жамиятдаги сиёсий қарама-қаршиликларни кескинлаштириб, ўлкадаги ишчилар ҳаракати билан миллий ҳаракатнинг кейинги йўлларини бир-биридан ажратиб юборди.
Тошкентда 1917 йил 17-20 сентябрда туркистонлик ва қозоқ мусулмонларнинг қурултойида «Шўрои Исломия», «Шўрои Уламо», «Турон» ва бошқаларни бирлашти-риш йўли билан бутун Туркистон ва Қозоғистон учун умумий бўлган «Иттифоқи мус-лимин» деган сиёсий партия тузишга қарор қилинди.
«Уламочилар»нинг ушбу қурултойидаги асосий масала Туркистон ўлкасининг бўлғуси сиёсий бошқаруви тўғрисида бўлиб, унда демократик Россия таркибида ҳудудий федерация-»Туркистон федератив республикаси» тузилиши ғояси олға су-рилди. Феврал инқилобининг таъсири билан Туркистонда касаба уюшмалари омма-вий равишда ташкил этилди, маҳаллий халқлар тилларида газеталар чиқа бошлади.