Маҳаллий аҳолини ассимиляция қилиш йўлидаги асосий тўсиқ, исломдан хабардор рус мустамлакачиларининг фикрига кўра, иймон номидан ишқ ва нафрат тамойили бўлиб, ислом динига эътиқод қилувчиларда унинг кучини синдириш ёки ҳеч бўлмаганда заифлаштириш керак эди.
Бу ҳақида рус босқинчи армиясининг зобити, Туркистон генерал-губернатори Духовской шундай ёзади:
«Мусулмонларимизнинг маҳаллий рус халқи билан яқинлашиши, афтидан, мусулмонлар таълимотининг барча насронийларга душманликни тарғиб қилувчи қисми маъносига бўлган ишончини заифлаштириш асосидагина мумкин.
Фақатгина ўсиб келаётган ёш авлодда тўғри таълим-тарбияни ривожлантириш шариатда пайдо бўлган исломдан ташқари ҳамма нарсага нисбатан нафрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўтмишдаги ҳаёт шароитлари ва фаолиятининг маҳсули эканлиги, энди ўз аҳамиятини йўқотгани ҳақида ишончга аста-секин ўз ўрнини бўшатиб бериши мумкин.
Аммо кўплаб мусулмон мактабларида ёшларнинг ҳозирги таълимини рус мактабларида тўғри умумий таълим фақат қизғин, узоқ муддатли, моҳирона ва қатъиятли ҳаракатлардан кейингина алмаштириши мумкин.
Оми ва ўта хаёлпараст осиёликлар учун Ислом шу қадар кучлики, тез ўзгаришларга, айниқса унинг ҳозирги кучи сеҳри остида ўсган авлодларга умид қилиш бефойда.
Сўнгги пайтларда ҳатто Тошкентда ҳам ўзини ҳақорат қилмаслик учун шаҳарнинг қўшни, рус қисмига ҳеч қачон бормаган мутаассиблар бор эди».
Туркистон генерал-губернатори Духовскойнинг "Туркистонда ислом" ҳисоботидан, Тошкент, 1899 йил.
Ислом дини барча мусулмон халқларининг дунёқараши, маданияти, турмуш тарзининг манбаи ва уларни бирлаштирувчи энг кучли омилдир.
Ислом дини шунингдек, уларнинг ўзига хослигининг асоси ва бу халқларнинг ассимиляцияси йўлидаги енгиб бўлмас тўсиқдир.
Абу Муслим тайёрлади