Қатағон йиллари халқимиз бошига тушган энг қора кунлар сифатида тарих саҳифаларида муҳрланди. Қатағон дейилса, кўпчилик 30-йилларнинг охирини тушунса-да, аслида у 1924 йилдан бошлаб босқичма-босқич давом этди. Мустабид тузум раҳбар лавозимларда ишлаш учун Москвадан Ўзбекистонга ўзининг садоқатли ходимлари, вакилларини узлуксиз юбориб турди.Улар ёрдамида ўлка ҳаётида кечаётган барча жараёнлар, ўзгаришлардан доимий хабардор бўлиб, маҳаллий кадрлар фаолиятини кузатиб, назорат қилиб борди.Халқи, ватанининг манфаатларини ҳимоя қилиб,унинг истиқболини кўзлаган, бунга ўзида куч-ирода топиб, ҳақиқатга тик қарашга журъат қила олган юртдошларимиз бирин-кетин марказнинг қаҳрига дучор бўлдилар.
30-йилларга келиб, партия ҳамма жабҳада ҳукмрон бўлиб олгач, деярли барча соҳа ва йўналишлардан “халқ душманлари”ни излаб топиш ва уларнинг“қўпорувчилик фаолиятини” фош қилиш авж олди. Ҳукуматтомонидан маданий-оқартув муассасалари: қизил чойхоналар, клублар, маданиятсаройлари.турли кўргазмали ишларташкил қилинди ва уларда тарғибот-ташвиқот ишларига жиддий эътибор қаратилди. Зеро, ҳар қайси халқни ўтмишидан, маданиятидан маҳрум этилса, уларнинг онгига ҳар қандай мафкурани сингдириш, исталган кўйга солиш мумкин бўлади. Шунга кўра ташкил этилган бундай “қизил” жойларни ривожлантириш учун бир қанча сиёсий талаблар ишлаб чиқилди. Хўш, бутадбирлар қай усулда амалга оширилди?
Энг аввало мадраса ва масжидлар эскилик сарқити, хурофот ўчоғи деб ёпиб ташланди, диндорлар социализм душманларига айлантирилди, уйидан араб имлосидаги китоб топилган кишилар қамоққа олинди. Шундан сўнг халқ орасидаги фидойи инсонларни йўқотиш чоралари кўрилди:улар оғмачилик, бузғунчиликда айбланиб, номига халқ душмани, миллатчи, аксилинқилобчи, буржуа малайлари каби лаънаттамғаси тиркалди. Зиёли ва тараққийпарвар ўзбек миллий кадрлари шаънини булғашга қаратилган “ўн саккизлар гуруҳи”(1925 й.), “иноғомовчилик” (1926 й.), “қосимовчилик” (1929 й.)(История Узбекистана, с. 32 (тегишли адабиётлар ўша ерда берилган).) каби асоссиз бўҳтонлар уюштирилди.
Шу тариқа 1937-1938 йилларда Ўзбекистонда гўё Республика раҳбарлари Акмал Икромов (1898-1938) ва Файзулла Хўжаев (1896-1938) бошчилигидаги “Буржуа-миллатчилик аксилинқилобий маркази”, Абдувоҳид Абдурауфқориев(Абдувоҳид Абдурауфқориев (1858-1937) -1917-1918 йилларда "Шўрои исломийнинг биринчи раиси бўлган. 1933 йили ҳибсга олинган.) раҳбарлигида“Мусулмон руҳонийларнинг миллатчи-исёнчилар ташкилоти”, “Аксилинқилобий ўнг троцкийчи жосуслар ташкилоти маркази”, “Бухоро ва Туркистон бахт-саодати” аксилинқилобийташкилоти.Исроил Ортиқов бошчилигида“Ёшларнинг аксилинқилобий буржуа-миллатчилик ташкилоти”, “Инглиз жосуслик резидентураси”, “Япон жосуслик-қўпорувчилик резидентураси” каби “аксил-инқилобий тузилмалар” борлиги тўқиб чиқарилди. Бугунги кунда сўнгги маълумотлар, тарихий ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш аслида бундай ташкилотлар умуман бўлмаганини тасдиқлайди.
Давр тақозосига кўра бундай туҳматлар диний арбобларга ҳам тиркалди. Зеро, коммунистик партиянинг жиловбардорлари диний
жамоаларни халқларнинг ақл-идрокини эгаллаш учун курашда ўзларининг рақиби, деб ҳисобларди. Шунинг учун динни камситиш, руҳонийларни йўқотиш ва омон қолганларини бўйсундириш учун энг кескин чораларни кўрди.Дин сунъий равишда мафкуравий курашнинг ўта қизғин жабҳасига айлантириб қўйилди. 30-йилларда юзлаб дин арбобларқуламолар, мударрислар,борингки,қаерда илмли киши бўлса, бари“босмачиларга ёрдам бергани учун”, Англия ёкиТуркия фойдасига “жосуслик қилгани учун”,“Туркистон мухторияти аъзоси бўлгани учун” каби ясама айбловлар билан жавобгарликка тортилди.Халқимиз учун бебаҳо меъморий ва тарихий қадрият саналган кўплаб обидалар динга алоқадорлик важидан харобага айлантирилди. Шундан сўнг собиқ Совет республикаларидаги мусулмонлар орасида чин маънодаги билимдон мураббийлар камайиб кетди. Имом Ҳасанхон Абдулмажидов, Ҳожи Акбархон Муҳитдинов, Усмон Содиқов, Умар Икромов, Мулла Али Шермуҳамедов, Исроил Иноятов,Фузаил махсум Шамсиддинов.Абдулла қори Йўлдошев, Тиллатўра Қосимтўраев, Насруллахон Ҳошимов, Шорасул қори Қорабоев, Нишон ҳори Раҳматуллаев каби даврининг кўзга кўринган уламолари турмага ташланди, кўплари қамоқда вафот этди.1937-1939-йилларнингўзидаЎзбекистонда 43 мингдан зиёд киши қамоққа олинган.Улардан 6 минг920 нафари отибташланган, 37 минг нафари эса турли муддатли қамоқ ва сургунларга ҳукм этилган.
Бироқ бу қатағону қийноқлар, тақиқлару тазйиқлар халқимиз онги ва шууридан динга бўлган муҳаббат, имон-эътиқодни чиқариб ташлай олмади. Уламолар, зиёлиларга бўлган эҳтиром сўнмади. Президентимизнинг бу борадаги хулосаси барчамиз учун айни муддаодир: “Дин бизнинг қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганкқуни ҳеч қандай куч,ҳеч қандай ташвиқотбилан чиқариб бўлмайди. Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги маънавий ҳаётини, дину диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. Бинобарин, халқ ҳақида, унинг миллий хусусиятлари, диний ҳиссиётлари ҳақида кўр-кўрона ҳукм чиқариб бўлмайди”.(Каримов И. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. "Туркистон-пресс" агентлиги мухбирининг саволларига жавоблар. Тошкент, 1999, б. 7.)
"Ўзбекистон Уламолари" китобидан