loader
Foto

Рум императори Буюк Константин

«Насронийлар жумласига Искандариядан чиқкрн, Худонинг мутлақ ягоналигини, Исо алайҳиссалом илоҳий сиймо эмас, Худо яратган банда холослигини, унинг Руҳуллоҳлиги, еру осмон Аллоҳ таолонинг каломи ила яратилгани каби дунёга келганини таъкидлаган кашиш Арийнинг издошларидан ташкил топган гуруҳ ҳам киради. Ушбу кашиш Константинополни бунёд этган, Рум подшолари орасида насронийликни биринчи бўлиб Арий таълимотига мувофиқ қабул қилган Константин Биринчи замонида яшаган».(«Ал-фаслу фил-милоли вал ахваи ван-ниҳол».) Имом Ибн Ҳазм Андалусий

«Константин ва унинг давомчилари тринитаризмга даъват этган никейчи раҳнамоларнинг ҳаётини ниҳоятда аянчи аҳволга солиб қўйди».Тарихшунос олим Марк Эллингсен

 

Айрим одамлар Исломни тиланчилару заифлар дини эканлигига комил ишонч ҳосил қилиб олишган. Аслида бу мутлақо хато фикрдир. Ислом шариати замиридаги эҳсон, адолат ва тенглик ғоялари чиндан ҳам бошига тушган азоб-уқубат ва адолатсизликдан фориғ бўлишга умид қиладиган фақирлару мазлумларни ўзига жалб қилади. Зеро, улар динимиз таълимотида ўзларига нажот топа билишади. Бироқ бу Ислом факат кашшоқ ва тиланчилар дини бўлиши учунгина туширилганисира англатмайди. Ислом - ҳолатию аҳволидан қатъи назар барча ламларнинг динидир. Соғлом фикр юритишга қодир ҳар қандай киши шнимиз ақл-идрок ва ҳаммага маълум мантиқ талабларига жавоб бериб, калб унда ҳаловат топишини тушунади. Айнан шу сабабдан ҳам дамларнинг бошқа тоифалар билан бир вақтда, кўпдан-кўп бойлару ҳукумат соҳиблари ҳам динимизга эргашган.

Рум салтанатининг энг буюк императори ҳам мусулмон бўлганидан абарингиз борми? Асаримизнинг мазкур бобида тарихшуносларнинг фикрича башарият тарихида энг буюк ҳисобланган, хусусан, Рум подшолигини Британия оролларидан тортиб Ироққача, Германиядан тортиб Шимолий Африкагача янгитдан бирлаштира олган император ҳақида хикоя қилинади. Бу ҳукмдор Византия империясига асос солган бўлиб, қадимий Византия шаҳри харобалари ўрнига ўз шарафига ном берилган, забт этиб бўлмайдиган Константинополь шаҳрини бунёд этди. Уша подшоҳнинг исми - Гай Флавий Валерий Аврелий Константин бўлиб, тарихда кўпроқ Константин Биринчи ёки Буюк Константин номи ила танилган.

Айримлар таажжубланиши ҳам мумкин: «Эътиқоднинг Никей рамзи» дея ном олган, насронийлик тарихида биринчи марта Исо алай-хиссаломнинг Худолиги қайд этилган ҳужжатнинг тан олиниши ва бу билан Исо алайҳиссаломнинг яккахудолик таълимоти мазмунан бузилишида салбий роль ўйнаган император қанақасига мусулмон бўлиши мумкин? Ушбу саволга жавоб бир аёл зиммасига юкланган буюк вазифа замирида беркинган бўлиб, Аллоҳ таоло ўша вазифа ижроси орқали курраи заминдаги тарих жараёнини ўзгартириб юборди. Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, аёлларнинг тарихда тутган ўрни, айримлар ўйлагандек, назар илмас ёки иккинчи даражали эмас. Аксинча, уларнинг ўтмишдаги роли ҳамиша муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Тарихни дурустрок ўрганиб чиққан киши ўтмишнинг турли босқичларида тушкунликка юз тутган у ёки бу миллатнинг уйғониши бутун бошли халқнинг аҳволини ўзгартиришга эриша билган ёлғиз бир аёлнинг тутган иши сабабли рўй берганига ишонч ҳосил қилади. Ушбу ҳақиқатни тасдиқлайдиган энг яхши мисол тариқасида фиръавнлар қўлида кўп йиллар хўрланган бани Исроил қавмининг атиги бир аёл - Мусо алайҳиссаломнинг онаси тутган иш туфайли халос бўлгани ҳақидаги ривоятни келтириш мумкин.

Ҳақиқатан ҳам... Исо алайҳиссаломнинг издошлари бўлмиш, Ягона Аллоҳга эътиқод қилган заиф мусулмонлар обрўйининг кўтарилиш жараёни, Аллоҳнинг иродаси ила, бир аёл туфайли бошланиши бировнинг хаёлига ҳам келмаган. Бу аёл Рум императори Константин Биринчининг онаси - хоқон аёл Елена бўлиб чикди. Ушбу аёл аслида Исо алайҳиссаломнинг илоҳий эмас, инсоний табиатига ишониб, якка худолик дини бўлмиш Исломга, яъни ўша даврда арийчилар дини дея номланган динга эътиқод қилганини черков ўзининг насроний қавмидан узоқ вақт беркитиб келган. Елена ўз эътиқодини сир тутган аёллардан бўлмаган. Аксинча, у Исо алайҳиссаломни илоҳийлаштириш бидъатига даъват этган никейчиларга қарши курашга катта куч сарфлаган.

Агар диндошларимиздан бирор киши Еленанинг кимлигини билмаса, айтмоқ жоизки, христианлар бугунги кунгача уни энг нуфузли аёллардан бири сифатида қадрлаб, «Муқаддас Елена» дея аташади. Насроний манбаларга мувофиқ, унинг христианлик олдида кўрсатган хизмати насронийларнинг комил ишончига кўра, Исо алайҳиссалом чормихга тортилган бутнинг (крестнинг) турган жойини топганидан иборат. Биз буни ишониб бўлмайдиган маълумот сифатида эътироф этсак-да, ўша ривоят Еленанинг эътиқодига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмаган. Елена Исо алайҳиссаломнинг чормихга тортилганини фараз қилган ҳам дейлик, аммо бундай фаразидан унинг маслагига путур етмаган. Чунки у аёл Исо алайҳиссаломни илоҳий сиймо сифатида эмас, оддий инсон, Аллоҳнинг элчиси сифатида кўрган, холос. Боз устига, ўша давр насронийларининг аксарияти аслида чормихга Исо алайҳиссалом эмас, унга ўхшаб кетадиган бошқа киши тортилганини билишмаган. Ягона Аллоҳга эътиқод қилган насронийларнинг ўша крестга доир ташвиши, агар у ҳақиқатда бўлган деб фараз қилинса, Пайғамбарнинг қони теккан буюм борасидаги ташвишдан ортиқ нарса бўлмаган. Қуръони карим Исо алайҳиссаломнинг чормихга тортилганини рад этади, албатта. Лекин ҳозир биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошланишидан анча олдинги давр ҳақида сўз юритмоқдамиз. Бинобарин, ўша даврда яшаган одамларнинг чормихга тортилиш билан боғлиқ тафсилотлардан бехабарлигини узрли ҳолат деб билмоқ лозим. Эҳтимол, ўша крест аксарият насронийлар учун рамздан ўзга нарса эмасдир, худди ҳилол тасвирини кўпчилик мусулмонлар динимиз рамзи сифатида кўрган сингари. Муҳими, шуни ёдда сақламоқ лозимки, у даврда яккахудолик тарафдорлари билан никейчилар ўртасидаги баҳс мавзуси Исо алайҳиссаломнинг чормихга тортилгани эмас, балки Исо алайҳиссаломни Худо дея эълон килиш бидъатини эътироф этиш ёки рад қилиш бўлган. Ҳатто Қуръони каримда ҳам бунга далил бўладиган оятларни топишимиз мумкин. Жумладан, Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади:

«Аллоҳ - Масиҳ ибн Марямдир», - деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар... «Аллоҳ-Учтанинг биридир», деган кимсалар ҳам аник кофир бўладилар. («Моида» сураси, 72-73-оятлар)



У даврдаги ихтилоф мазмуни Исо алайҳиссаломнинг чормихга тортилгани ёки тортилмаганидан эмас, Исо алайҳиссалом Худонинг элчиси бўлганми ёки Худонинг ўзи бўлганми деган баҳсдан иборат бўлган. Ғарб манбаларининг деярли бари бир нарсага ишора қилади, у ҳам бўлса, шавкатли хоқон аёл Елена Бутунжаҳон Никей собори (йиғини) ўтганидан кейин, салтанатдаги нуфузидан фойдаланган ҳолда, Ягона Аллоҳга эътиқод қилган аксарият арийчи епископларни сургун қилинган жойидан қайтариб, ўз ўғли Константинни қуршаган даврага киритиб борган. Ундай руҳонийлар орасида Арийнинг қадрдон дўсти Евсевий ҳам бўлган. Евсевий, таъбир жоиз бўлса, ўз даврининг қаҳрамонларидан бири саналади. У Ягона Аллоҳга эътиқод қилган суриялик кашиш бўлиб, Ливаннинг Байрутида епископлик вазифасини ўтаган. Ўз устози жафокаш Лукиандан ўрганган насронийлик амалиётига доир кенг билимларга эга бўлишдан ташқари, Евсевий мақбул қарорлар қандай қабул қилинишини яхши биладиган оқил дипломат ҳам бўлган. Агар Арий ҳақ йўлни ҳимоя қилиш масаласида, мазкур асарнинг бундан олдинги бобидан билганимиздек, ўз сўзида қаттиқ турадиган, иродаси букилмас киши сифатида танилган бўлса, Евсевий нисбатан кўнгилчан, устомон бўлган. Никей соборидан сўнг уч йил жазо ўтаган Евсевий 328 йили хоқон аёл Еленанинг саъй-ҳаракати ила сургун жойидан қайтарилгач, яна Еленанинг воситачилигида император Константин ва унинг атрофидаги Византия салтанатининг катта амалдорлари даврасига аста кириб борди. Шу тариқа Евсевий император Константин билан Исо алайҳиссаломнинг монотеизмга асосланган асл таълимоти ҳақида хотиржам баҳс юрита бошлади. Тарихий ҳужжатларда Евсевийнинг император Буюк Константинга йўллаган номасидан олинган парча келтирилади. Ўша номада Евсевий Бутун-жаҳон Никей соборининг қарорини куфрга чиқариб, ундан қайтишини маълум қилади. Бу ҳужжат бир қатор тарихий манбаларда, жумладан, немисларнинг католик ёзувчиси Матис Хауфманнинг «Ўз ҳаётингни унутма!: Иброҳимнинг Худосига нигоҳ» китобида келтирилади. Хусусан, Евсевий подшоҳга нома йўллаб, унда қуйидаги иқрорини баён этади:

«Биз гуноҳга ботдик, ё ҳукмдор. Қаҳрингиздан кўрқиб куфрга рози бўлдик!»

Рум подшоҳи Буюк Константинга яқин шахсга айланган Евсевий Никомедий Арийнинг таълимоти аслида янгилик бўлмай, Исо алай-ҳиссалом тарғиб қилган таълимотнинг ўзгинаси эканлигини бутпараст ҳукмдорга аста уқтириб борди. Константин Евсевийнинг тўғри гапираётганига ишонч ҳосил қилиб, йиғинга жалб этилган кашишларни Никей соборининг қарорини тасдиқлашга мажбурлаш оқибатида насронийликка эргашган тақводорларнинг бошига тушган мусибат кўламини бутунича идрок эта билди. Шунингдек, тамойиллари Худонинг бандалари томонидан овоз бериш орқали шаклланадиган дин Яратувчи Зот туширган диндай бўла олмаслигини тушунган Буюк Константин дарҳақиқат, жуда буюк қарор қабул қилди. У шундай қарор бўлдики, ҳақ йўлга юз тутиб, гумроҳликдан воз кечиш имконини берди. Император ҳамма нарсани ўз жойига қайтаришни истаб қолди, бироқ бу вақтга келиб диний кучлар мувозанати батамом ўзгариб кетишга улгурган эди. Ахир Никей соборидан кейин «арийчилар» деган тамға босилган муваҳҳид кашишларни ўз лавозимларидан четлаштириб, империя черковларига фақат никейчи руҳонийларни тайинлаб ташлаган инсон подшоҳнинг шахсан ўзи эмасмиди? Никейчилар ҳам, ўз навбатида, арийчиларни юрган йўлида таъқиб қилиб, қийноққа солишган. Оқибатда шундай бир вазият қарор топган эдики, агар никейчиларнинг диний ҳокимиятига тахдид қилинадиган бўлса, императорнинг сиёсий ҳокимиятига нисбатан ҳам таҳдид туғилади.

Шундай бўлса-да, император Константин юзага келишига ўзи сабабчи бўлган ушбу ҳолатни таг-томири билан йўқ қилишга ахд қилди. Евсевийнинг ёрдами билан аста-секин никейчиларнинг тагига совуқ сув қуя бошлайди. Буюк император ҳақиқатан ҳам насронийликнинг аянчи аҳволини яхшилашга киришади. Никейчиларнинг уч нафар энг йирик доҳийларини эҳтиётлик билан даф қилишга эришади.

Жумладан, 330 йили катталиги бўйича империяда учинчи ўринда гурадиган Антиохий шаҳри епископи Евстафийни лавозимидан четлаштиради.

Орадан яна 5 йил ўтиб никейчиларнинг бош раҳнамоси, якка худоликнинг энг биринчи душмани, Никей соборидан кейин Искандария епископи рутбасига эга бўлиб олган Афанасийни ҳам ағдарди. Хусусан, 335 йили Ливанда Тир собори ўтказилиб, унда Афанасийнинг гарданига юкланган айбловлар, яъни епископнинг шахсан ўзи черковга оид одоб-ахлоқ меъёрларини бузгани ва молиявий коррупция билан боғлиқ гуноҳлари кўриб чиқилди. Бундай айбловлар билан Искандария насронийлари сўзга чиқиб, Афанасий мисрликлар зиммасига қонунга хилоф солиқлар солганини, бундан ташқари, епископлардан бирининг ўлдирилишига, Афанасий болалигида ўрганган фиръавнларга хос сеҳр-жоду таомилида фойдаланиш мақсадида марҳум епископнинг қўли чопиб олинишига бевосита дахли борлигини маълум қилишди. Собор мажлислари давомида ушбу айбловлар ўз тасдиғини топди. Афанасий насроний ҳакамлар томонидан суд қилиниб Искандария черковини бошқариш лавозимидан четлаштирилди ва Германиянинг Трир шаҳрига сургун қилинди.

336 йили император Константин Исо алайҳиссаломни илоҳийлаштириш бидъатига тарафдор бўлган йирик руҳонийлардан бири Маркел Анкирни ҳам лавозимидан четлаштирди.

Кўрилган ушбу чоралар натижасида салтанатда яккахудоликнинг жасур ҳимоячиси Арийни сургун жойидан қайтариш учун қулай муҳит қарор топди. Император Константин Арийни подшоҳликнинг янги пойтахти, қадимий Византия ҳаробалари ўрнига қурилган Константинополь шаҳрига чақиртирди. Шундай қилиб, узоқ йиллар давом этган курашдан сўнг, муваҳҳид-қаҳрамон Арий 336 йили империя пойтахтига етиб келди. Уни император Константиннинг шахсан ўзи ўз қасрида қарши олди. У ердан Арий Евсевий Никомедий бошчилигидаги дўстлари ҳамрохдигида тантанали юришла чиқди.

Бироқ Арий подшоҳ қасрининг остонасидан ҳатлаб чиққач даҳшатли ҳодиса рўй берди...

Арий Константинополда ўтказган қисқа вақт давомида нима билан машғул бўлгани бизга аниқ маълум эмас. Бироқ тарихий манбалардан шуни тушундикки, император Константин Константинополь епископи Александрга Арийни қабул қилиш билан боғлиқ маросимни муносиб ташкиллаштириш, уни черков ақидаларига мос келадиган ичимлик ва таомлар билан меҳмон қилиб, насронийларда қабул қилинган таомилга мувофиқ черков қавмига таништиришни буюрган. Шундан сўнг Арий уни қувончла қарши олаётган шаҳарликларни қутлаш учун кўчага, тантанавор юришга чиққан. Бундай юриш давомида Арий кутилмаганда кучли қорин оғриғини ҳис этган, ичи қаттиқ бузилган, ичак-човоғи дош бериб бўлмас оғриқла ёрилиб, кўп қон йўқотган ва охири йиқилиб, жон таслим қилган...

Исо алайҳиссаломнинг динини бузганлар йўлида узоқ йиллар даво-мида баҳайбат тоғдай турган, уларга қарши фақат ўз каломию қаламини ишлатган буюк зот шу тариқа вафот топди. Исо алайҳиссаломнинг динини - яккахудолик динини бузишни ният қилган бандалар ҳамиша дардисар бўлиб келган одамдан шу тариқа қутулишди...

Черков руҳонийлари бугунги кунда ҳам Арийнинг бундай ўлим топишини «Худо йўллаган жазо» дея изоҳлаб келишади. Унинг ўлимини улар Исо алайҳиссаломнинг илоҳийлигини рад этгани учун теккан қарғишу тавқи лаънат сифатида талқин қилишади. Бу эса ўзининг диний расмларида Арийни қонга беланган ҳолатда тасвирлашни бас қилмаётган черков бировнинг ўлимидан ичиқораликла севинишини кўрсатади.

Черковнинг бундай уйдирмаларини бир четга суриб қараладиган бўлса, тиббиётдан бироз хабари бор ҳар қандай киши юқорида тавсифланган аломатлар организмнинг овқат ҳазм қилиш тизимини ишдан чиқарган кучли заҳарланиш аломатларидан ўзга нарса эмаслигини ҳеч бир қийинчиликсиз тушуниб етади.

Шундай қилиб, 336 йилнинг кунларидан бирида, Византия империясининг бугунги кунда Истанбул деб номланадиган пойтахти Константинополь шаҳрида саксон ёшни қоралаган, умрини оташин кураш. сургун ва муҳтожликда ўтказган қаҳрамон қариямизнинг абадий кўз юмиш вақти етди. Арий ҳаёт йўлида учраган қийинчиликлар олдида вгч качон бош эгмади. Дунё бўйлаб узоқ йиллар давомида муваҳҳидликка даъват қилиб келган оғзини мажбуран юмдиришга уринганлар отдида ҳеч қачон таслим бўлмади. Жафокаш Лукианнинг шогирди, муваҳҳидликнинг насроний қаҳрамони, Ягона Аллоҳга эътиқод қилганлар партиясининг ўз давридаги бош раҳнамоси боқий дунёга келадиган кун етди. Ливияда дунёга келиб, курраи заминдаги вазиятни ўзгартириб юборган ушбу барбар баҳодир Аллоҳ таолонинг марҳамати томон йўл олди... Арий... Исо алайҳиссаломнинг динига, яъни Ягона Атлоҳга, Аллоҳнинг бизга туширган мукаммал дини - Ислом динига кўрсатган ёрдами учун Аллоҳ таоло уни ажр-савоблар ила бисёр мукофотласин, Фирдавс жаннатининг чексиз боғларидан жой берсин.

Арийни ким заҳарлаганини биз аниқ билмаймиз, бироқ қотиллик ижросида Константинополь епископи Александрнинг қўли борлигига шахсан мен шубҳа қилмайман. Афтидан, у подшоҳ Константин Арийга империя пойтахтининг епископи лавозимини таклиф қилишга тайёрлигини фаҳмлаган бўлса керак. Юқорида айтилгандек, подшоҳ йирик никейчи-епископларни алмаштиришга улгурган бўлиб, ўз лавозимини бўшатиб, Арийга топшириш навбати энди Александрга етган кўринади. Шуни ҳам қўшимча қилмоқ жоизки, Александр 325 йили ўтказилган Бутунжаҳон Никей соборида Византия шаҳри епископининг ўринбосари сифатида иштирок этган никейчи раҳнамолардан бири бўлган ўша қадимий шаҳар ўрнида юқорида айтилгандек, янги пойтахт Константинополь бунёд этилган). Александрга нисбатан туғилган гумонни кучайтирадиган яна бир ҳолат - афтидан, хиёнаткорона амалга оширган қотиллиги учун мукофот тариқасида бўлса керак, черков унга кейинчалик авлиё унвонини бергани бўлди.

Муваҳҳидликнинг бош раҳнамоси бўлмиш Арийни ўлдирган душманлар Ягона Аллоҳга насронийча даъват муаммоси бартараф этилганига комил ишонч ҳосил қилишган бир вақтда, хусусан, қотиллик содир этилган санадан бир неча ой ўтгач, ажиб бир ҳодиса юз берди. 337 йили император Буюк Константин Исломий подшоҳ эканлигини очиқ-ойдин эълон қилди. Хусусан, у Ягона Аллоҳга асосланган бўлиб, тарихий китобларда арийчилар дини номи ила маълум бўлган христианлик динини қабул қилгани ҳақида расман баёнот берди. Шундай қилиб Константин башарият тарихида Византиянинг биринчи мусулмон императори бўлди.

Мантиққа қанчалик зид бўлмасин, жаҳон черковларининг бари насронийликка кирган подшоҳ Константинни энг нуфузли авлиёлардан бири сифатида эътироф эта бошлади. Аслида бу - замирида қип-қизил ёлғон ниқобланган ҳақиқатдан ўзга нарса бўлмаган. Константин чиндан ҳам христианликни қабул қилган, лекин у насронийликнинг бузилган никей талқинини эмас, Ягона Аллоҳга асосланган ҳақиқий христианликка кирган. Ҳар қандай бошқа одамдан кўра черков руҳонийлари буни жуда яхши билишади, лекин ўз тарихини яхши билмай-диган аксарият христианлардан сир тутишади (таассуфки, мусулмонлар орасида ҳам ўз тарихидан бехабарлар кўп учрайди). Агар бугунги христианлар ўз тарихи ҳақидаги китобларни кўпроқ мутолаа қилишса, ҳар қандай насроний тарихшунос, у ўтмишда ўтган олим ёки замондош бўлсин, император Константинни христиан динига киритиш таомили унинг дўсти, Ягона Аллоҳга эргашган Евсевий Никомедий раҳбарлигида ўтгани ҳақида хабар беришини билиб олишади. Бугунги черковларнинг бари Евсевийни Арийнинг ўлимидан сўнг, арийчиларга раҳнамолик қилган шахс сифатида эътироф этиб, «Арийчиликнинг жангари доҳийси», деб билади. Бас шундай экан, асосли бир савол туғилади: нима учун император христиан динига кириш таомилини шахсан Евсевий Никомедий бошқаришини истаган? Черков бунга пухта, ишонарли жавоб берса мақбул иш бўлар эди!

Умрининг сўнгги йилларини яшаётган император Буюк Константиннинг юриш-туришидан шу нарса равшан бўладики, Никей соборидан кейин қисқа вақт ўтгач, Исо алайҳиссаломга ва унинг яккахудоликка асосланган таълимотига иймон келтирган ушбу ҳукмдор аслида Христиан динини эмас Исломни қабул қилган. Бироқ бу ҳакда, афтидан, Евсевийнинг тавсиясига кўра бўлса керак, эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан, расман баёнот бермайди. Императорнинг арийчиликни қабул қилгани ҳақидаги расмий хабар, юқорида таъкидлаб ўтилгандек, Никей соборидан кейин кескин куч олган никейчи епископлар орасида норозилик муҳити юзага келишининг эҳтимоллиги юқори бўлган. Шу боис у никейчиларнинг илдизини сиёсий ғалаёнлар кўтармаган тарзда аста-секин қуритиш мақсадида Исломга кирганини вақтинча бекитишни афзал кўрган.

Тарихий маълумотларга кўра, Румнинг мусулмон императори Константин 337 йил 22 май куни Никомедия шаҳрида, епископ дўсти Евсевийнинг ҳузурида Аллоҳ таолонинг даргоҳига йўл олган (Худо раҳмат килсин уни).

Имом Ибн Ҳазм Андалусийнинг фикрича, Константин Аллоҳга бўлган чин эътиқодга эргашганча жон берган. Жумладан, у ўзининг «Ал-фаслу фил милоли вал-ахваи ван-ниҳол» («Динлар, адашишлар ва фирқаларга оид изоҳлар») асарида қуйидагиларни маълум қилади:

Насронийлар жумласига Искандариядан чиққан, Худонинг мутлак ягоналигини, Исо алайҳиссалом илоҳий сиймо эмас, Худо яратган банда холослигини, унинг Руҳуллоҳлиги, еру осмон Аллоҳ таолонинг каломи ила яратилгани каби дунёга келганини таъкидлаган кашиш Ҳрийнинг издошларидан ташкил топган гуруҳ ҳам киради. Ушбу кашиш Константинополни бунёд этган, Рум подшохдари орасида насронийликни биринчи бўлиб Арий таълимотига мувофиқ қабул қилган Константин Биринчи замонида яшаган».(Мазкур бобнинг эпиграфига қаранг.)

Ғарбнинг тарихшунос олими Марк Эллингсен ўзининг йирик тарихий обзор шаклида битган «Мозийга нигоҳ» асарида ёзишича:

«Константин ва унинг давомчилари тринитаризмга даъват этган никейчи раҳнамоларнинг ҳаётини ниҳоятда аянчи аҳволга солиб қўйди»

Аллоҳ таоло мусулмон император Буюк Константинни Уз раҳматига олиб, Фирдавс жаннатининг чексиз боғларидан жой берсин.

Император Буюк Константиннинг вафотидан сўнг нима бўлди? Музаҳҳид-арийчилар билан никейчиларнинг орасидаги можаро қандай эивож топди? Тарихда илк бор «Муқаддас Учлик»нинг қайси тамойили христианликка жорий этилди? Қайси мусулмон император Исломни Шаркдан Ғарбгача оммалаштириб юборди?

Асарнинг кейинги бир нечта саҳифасини ўқиб чиқар экансиз, нақадар муҳим маълумотлар банибашардан, айниқса, христианлардан сир тутилганини билиб оласиз.

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан