Туркистоннинг энг эски шаҳарларидан бири бўлган Тошкент(Наливкин, 127 - 129-6.) Туркистондаги Бухоро ва Қўқон каби рақиб давлатларнинг ва Мўғулистон, Хитой, Жунгория билан Русиянинг яқиндан таъсирини бошдан кечирди. Бу ҳолат Тошкентнинг жуғрофий жойлашиши билан боғлиқ. Тошкентнинг мустақиллиги ва бу шаҳар учун Бухоро билан Қўқон орасидаги ғавғоларга тўхталиб ўтирмаймиз, чунки бу алоҳида бир сабабга бориб тақалади: Тошкент Дашти Қипчоқ ва Трансоксанияга чиқишда муҳим аҳамиятга моликдир.
Тошкент 1598 - 1723 йиллар орасида қозоқ туркларининг, 1723 - 1747 йилларда қалмоқлар ҳокимияти остида эди. Қалмоқларнинг Тошкентдаги волиси, ўзбек туркларидан бўлмиш Ҳакимбек 1747 йили Тошкентнинг мустақиллигини эълон этди, лекин эски хўжайинларининг таъсиридан қутула олмади. У 1749 йили ўлдирилди. Вориси қалмоқ асоратидан қутулишга муваффақ бўлди, лекин 1755 йили Хитой томонидан босиб олинди. Тошкент хукмдорлари бу шаҳар-давлатнинг бирлигини таъминлай олмадилар.
1780 йилга қадар шаҳар тўрт даҳасининг ҳар бири мустақил беклар томонидан идора этилди. Фақат Шайх Хованди Тохур (халқ тилида Шайхонтавур, XIV юзйилликнинг машхур ислом олими] ва 1780 йилда Тошкент беги Юнусхўжа Тошкентнинг тўрт даҳасига ўзининг ҳокимиятини қабул эттирди. Шундай қилиб, у Тошкентни яхлит ҳолда мустақиллигини таъминламоқчи бўлди(Куропаткин, Кашгария..., 119-6., Корнилов, 18-6; Bellew, 185-6.). Юнусхўжа идораси остида: Рустам тўра - оталиқ(Иванов, Очерки, 186-6.; Ф. Назаров, Записки о некоторнх народах и землях средней части Азии». Москва, 1968 й, 37-6. (Назаров 1813 - 1814 йилларда Ўрусиянинг Қўқондаги элчиси эди, хотиралари 1821 йилда Петербургда нашр қилинди. В. Абдуллаев, Ўзбек адабиёти тарихи, II жилд., Тошкент, 1964 й., 93-бетга кўра хонлик XVIII аср ўрталарида Тибет, Қошғар ва Дашти Қипчоқ чегараларигача етган эди.); Бобохон тўра - ўрда қўмондони; Бошчихўжа - девонбеги эди. Юнусхўжа адолат ишларини ўз зиммасига олди(Тошкент тарихи ҳақида, қаранг: Barthold II (Тошкент номи остида), 1 ж., 499-502 бетлар; «Register», 994-бетда; Hayit, 23-25-бетлар.). Юнусхўжа даврида бу шаҳар-давлат тўртта бек томонидан идора этилмай, тўрт оқсоқол (давлат маъмури) уни бошқарди. Ҳукмдор 1800 йилгача Сайрам, Чимкент, Туркистон (Ясса) ва Сирдарёнингчап қирғоғидаХўжанд шаҳри чегараларига қадар бўлган ерларни забт этишга муваффақ бўлди(Barthold, II, 279-6.; Ю. А. Соколов, Ташкент, Ташкентць! и Россия, Ташкент, 1965 й., 38-саҳифада Юнусхўжанинг 1784 йил Тошкентда тўлиқўз нуфузини ўрнатганлиги хдқида фикр билдирган.). Бунинг натижасида Тошкентнинг давлат чегаралари Шимолда Туркистонга (Ясси); шимолий ғарбда Қоратоғга, Шарқда Сайрам тоғларига; Жанубда Угом дарёсига қадар кенгайди. Тошкентнинг, ҳар қандай шароитда мустақиллиги қўриқлаб келинди ва тижорат муносабатларини турли йўналишда йўлга қўйишда, айниқса, кўп ҳаракат қилинди. 1794 йилда Муҳаммад Раҳимхўжа ва Азизхўжа бошчилигидаги Тошкент карвони Омск шаҳрига борди. Айни шу йили А.С.Безносиков ва Т.С.Бурнашев раҳбарлигидаги Русия тижорат карвони Тошкентга келди. Тошкент карвонининг савдо-сотиқдан бошқа мақсади бўлмаган. Улардан фарқли ўлароқ Русия карвонидан Безносиков Омскдан Тошкентга қадар бўлган йўлларнинг харитасини чизиши, Бурнашев ҳам йўл бўйлаб, мавжуд бўлган маъдан конларини ўрганиш каби топшириқларни рус хукуматидан олган эди.
1795 йилда Тошкент Бухоро амирлиги томонидан ишғол этилди. Бунга қарши 1796 йили Юнусхўжа Тошкентнинг мустақиллигини таъмин этди. Зеро, Хуросонда бўлаётган ғалаёнлар боис Бухоро Ўрдаси орқага қайтишга мажбур бўлган эди. Руслар ҳам Тошкентнинг кучайиб бораётганлигини тушуниб тургандилар. 1797 йилнинг 29 августида Ишим султони Дмитрий Тетятников бошчилигидаги рус делегацияси Тошкентга келди. 9 кишидан иборат бўлган бу элчилар Тошкентда бир йил қолиб, шаҳарни атрофлича ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Тошкент билан Омск орасидаги йўлларнинг харитасини тайёрладилар. Руслар ҳарбий мақсадда ўз ишларини давом эттираётган бир пайтда Муллажон Охун Махсум ва Ашурали Баҳодир Тошкентдан элчи сифатида 9 ноябрь 1797 йили Петербургга бориб, тижорат муносабатларини ўрнатиш билан боғлиқ эзгу музокаралар бошлаб юборишди.
Тошкент хони Юнусхўжа мавқеини мустаҳкамлаб, Еттисув ўлкасига қадар ўз салтанатини кенгайтирди. Қўқон хонлиги эса Тошкентни ўз хонлигига қўшиб олишга ҳаракат қиларди. 1799 йили Хонхўжа қўмондонлигидаги Қўқон ўрдаси Тошкентга юрди. Қўқон Оқсувда муҳорабани бой берди. Хонхўжа асир олинди ва 70та қўқонлик билан бирга қатл қилинди. Юнусхўжа ҳарбий кучларининг енгилмаслигига ва қўзғолон кўтарган Хўжанд беклари ёрдамида Қўқонни ҳам босиб олишига ишонар эди. Аскарлари Қўқон шаҳрининг чегараларигача етиб борди. 1 октабрь 1800 йилда Юнусхўжа Қўқон жангида енгилди. Омон қолган тошкентликлар қочишди. Юнусхўжа Қўқон сафаридан қайтгач, ўша йили вафот этди(Соколов, 94-бетга кўра, Тошкент хони Юнусхўжа ҳижрий 1215 (1800) йилда вафот этган. Ф. Азадаев, Ташкент во второй половине XIX века, Ташкент, 1959, 20-саҳифасига кўра 1810 йилда, Бартольдга кўра, вафот этган йили маълум эмас.).
Юнусхўжанинг ўрнига шу сулоладан бўлмиш Муҳаммадхўжа ўтирди. У ҳам 1801 йили бошларида Юнусхўжанинг ўғли Султонхўжа томонидан тахтдан четлатилди. Шу йили Қўқон хонлиги билан Тошкент хонлиги орасида яна уруш бошланди. Бу урушда Тошкент енгилди. Тошкент хони Султонхўжа асир тушди. Қўқонликлар яна Юнусхўжа оиласига мансуб Ҳамидхўжани хон этиб тайинладилар. У ҳам Тошкентни Қўқон хукмронлигидан қутқаришга ҳаракат қилди. Ҳамидхўжа 1808 йилда Қўқонга қарши урушга киришгунча кўқонлик Олимхон Тошкентни забт этди. Тошкент Қўқон билан қайтадан уруш бошлаши керак, деган ғоя ташвиқотчиси Рустамтўра оталиқ(Оталиқ туркистонлик турк ҳукмдорларининг шарафли унвони эди. Ҳар бир ҳукмдорнинг бир оталиғи бўлиб, бу унвон эгалари хон, амир ёки бекдан кейинги энг катта обрў эгаси бўларди. Улар халқ орасидаги ёки шаҳзода ва беклар ўртасидаги адолат ишларига аралаша олганликларидан, давлат ҳаётида алоҳида ўрин тутардилар. Оталиқ муассасаси XIX аср ўрталарида барча Туркистон хонликларида йўқ қилинди. Бухоро амирлигида оталиқлар 15-даражали ваколатга эга бўлиб, 16-даражали ваколатга фақат шахсан амиргина соҳиб ҳисобланар эди.) Бухорога қочди. Тошкентнинг мустақиллиги шу билан тугади. 1813 йили Рустам тўра оталиқ Бухоронинг ёрдами билан Тошкентга юриш қилган бўлса ҳам бирон-бир натижа чиқмади. Олимхон жангларда ғолиб чиқдигина эмас, ҳатто Тошкентга тегишли бўлган бошқа ерларни ҳам Фарғонанинг мулкига қўшиб олди.
Тошкент идораси учун қўқонликлар бек бошчилигидаги волиларни тайин этдилар. 1835 йили Тошкент бекига «Бекларбеги» унвони берилди. Бекларбегига Сирдарёнинг қуйи оқимига қадар бўлган ерлар ва Еттисув ўлкасининг бошқаруви ҳам топширилди.
Тошкентнинг Қўқон ҳокимиятига қўшиб олиниши Бухоронинг ҳам бу шаҳарга қизиқишини орттирди. 25 йил ичида (1840 - 1865) Тошкент етти марта Бухоро ёки Қўқон хонликларига ўтди. Бухоро амирлиги билан Қўқон хонлиги орасидаги Тошкент учун қилинган жанглар «на сенга, на менга» деган аҳволга келдики, бундан Русия жуда усталик билан фойдаланди.
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан