loader
Foto

Қалмоқ ва Хитой тажовузидан аввалги Шарқий Туркистон

Чиғатой улуси ҳукмдорлари XVI аср бошларига қадар Шарқий Туркистоннинг эгалари эди. Туркистоннинг бу қисми «Мўғулистон» деб аталар эди. Лекин Шарқий Туркистон ҳукмдорлари Мўғулистоннинг ғарбий қисмини Муҳаммад Шайбоний бошчилигидаги ўзбекларга беришга мажбур бўлгандилар. 1508 йилга келиб эса уларнинг қўлида фақат Илининг ғарби билан Тангри тоғнинг (ТяньШаннинг) жанубий қисмигина қолди(Spuler, 32-6.).

Чиғатой улуси ҳукмдорлари XVI аср бошларига қадар Шарқий Туркистоннинг эгалари эди. Туркистоннинг бу қисми «Мўғулистон» деб аталар эди. Лекин Шарқий Туркистон ҳукмдорлари Мўғулистоннинг ғарбий қисмини Муҳаммад Шайбоний бошчилигидаги ўзбекларга беришга мажбур бўлгандилар. 1508 йилга келиб эса уларнинг қўлида фақат Илининг ғарби билан Тангри тоғнинг (ТяньШаннинг) жанубий қисмигина қолди(Spuler, 32-6.).

Чиғатой хонадонининг Шарқий Туркистондаги ҳоки-мияти номигагина эди. Чунки 1347 йилдан бери давлатнинг ҳақиқий идораси турки Дуглат (дулат)(XIX асргача дулатлар мўғул қабилаларидан эканлиги ҳақидаги фикр ҳукмрон эди. Рус этнографи Н. А. Аристов 1894 йили уларнинг турки эканлигини исботлади. В. В. Востров, М. С. Муханов.Родоплеменной состав и расселения казаков (конец XIX начало XX веков). Алма-Ата, 1968.36-40-6. Дуглатлар шажараси ҳақида қаранг. Тинишпаев. 65-бетга қаранг.) уруғининг қўлида эди. Чиғатой улусининг сўнгги вакили Аҳмадхон ўзбеклар ҳокимиятига қарши курашди. Аввалроқ бир жангни бой бергач, 1508 йилда ўзбеклар томонидан Хўжандда ўлдирилди. Бу билан Шарқий Туркистонда Чиғатой хонадонининг ҳукмронлик даврига нуқта қў-йилди. Аҳмадхоннинг ўлими Шарқий Туркистоннинг сиёсий парчаланишини бошлаб берди. Масалан, Султон Абу Бакр Дуглат Олтишаҳарнинг жанубий ўлкалари хукмдори сифатида (Қошғар, Янги Ҳисор, Ёркент, Хўтан ва Куча) ўз ерларининг мустақиллигини эълон қилди. Куча, Кумул, (Ҳами) ва Ғулжа волийси Музаффархон ҳам ўз ўлкаларининг мустақиллигини эълон қилди. Давлат идораси мавжуд бўлмаганлигидан во-лийлар ўз мулкларида 1516 йилгача эркин ҳаракат қилдилар. 1516 йилда Алашхон авлодидан Султон Саид (1488 й. туғ.) Шарқий Туркистоннинг сиёсий бирлигини янгидан қуришга муваффақ бўлди. Султон Саиднинг хон қилиб сайланиши билан «Саидия» ёки «Хужалар» даври бошланган бўлди(Муҳаммад Амин Буғрахон, Шарқий Туркистон тарихи, Сринагар, 1940, 270-6; Қорахўжа Амач, «Шарқий Туркистон - Хитой мустамлакаси», Истанбул, 1960, 7-16-6: Юқорида номи зикр қилинган муаллифлар бу хусусда манба кўрсатишмаган бўлса ҳам, Султон Саид хўжалар уруғидан бўлиши эҳтимоли бор.). Султон ҳокимиятни биродари Мансур (1503 - 1545) билан бўлишди. Ўзи Қошғардаги жанубий Тарим ҳавзасини; Мансур Кумулда Еттисув ва Турфан воҳасини идора этди. 1529 йили Саидхон тўнғич ўғли Абдуррашидни тахтнинг вориси деб эълон қилди. 1583 йили Абдуррашид отасининг тахтига ўтирди. Афсуски, у Шарқий Туркистоннинг сиёсий бирлигини қўриқлай олмади.

Ўзларини тўғридан-тўғри Пайғамбар(с.а.в.)нинг халифаси деб ҳисоблаган хўжалар (ёки саидлар) XIV юзйилликнинг ўрталаридан бери ислом маънавий ҳаётини танзим ва тайин этишарди. Сиёсий курашларга қўшила оладиган даражада ўзларини кучли ҳис қилар эдилар. Абдуррашиднинг саройида хукмдорнинг ва халқнинг мутлақ ҳурматини қозонган Маҳмуд Аъзам(«Тазкираи Хважон» муаллифи Муҳаммад Содиқ Қошғарий, Махдуми Аъзамнинг бобоси Саййид Камолиддин Мажнуний асли маккалик бўлиб, Ўтрор, Косон, Фарғона ва Ўш ҳукмдори Султон Илик Мазийнинг ҳукумат бошкенти Ўзгандан келганини қайд қилади. Ҳукмдор Мажнунийнинг қизига уйланади. Бу никоҳдан Бурҳониддин ва Қилич исмли ўғиллар, аввалги никоҳидан Жалолиддин ва кенжа хотинидан Махдуми Аъзам исмли ўғиллар кўрганди. Қиёсланг: Robert B.Shaw, The History of the Khojas of Eastern Turkistan, 31-32-6; Муҳаммад Атиф. Қошғар тарихи, Истанбул, 1882, 153-саҳифага биноан Махдуми Аъзам 1407 (ҳижрий 810 й.) Қошғарга келган: A. Н. Куропаткин, Кашгария, 85-саҳифасига биноан у XV аср бошида келган. Махдуми Аъзам 1520 йилларда Қошғарда яшаган: Martin Hartman, Chinesisch Turkestan, 16-17-бетларига кўра Маҳдуми Аъзам 1520 йилларда оиласи билан Қошғарда яшаган. Owen Lattimore, Pivot of Asia, 15-16-6. кўра Маҳдуми Аъзам оиласидан тарқалган хўжалар XV асрда хам Чиғатой хонларига таьсир кўрсатардилар. История народов Узбекистана, 1, 13-46, 246-саҳифаларига кўра Махдуми Аъзам XVI юзйиллик бошида Косонда (Фарғона водийси) яшар эди ва Бобурнинг дин борасидаги ишларини юритарди. Шарқий Туркистонда исломнинг мустаҳкамланишида ғайрат кўрсатди. Баъзи муаллифлар уни «Косоний» деб ҳам номлашади. 1548 йили 78 ёшида Самарқанд яқинидаги Даҳбид қишлоғида вафот этган. Хўжалар тарихига оид энг нуфузли тадқиқот сифатида Хартманнинг «Ein Heiligenstaat im Islam» номли асари тан олинган.) яшар эди(Куропаткин, 81-6; Валиханов, II, 301-6.). Маҳмуди Аъзамнинг вафотидан сўнг ўғиллари икки хил диний мазҳабга бўлиндилар. Эшон Калон «Ишқия» тариқатини, Хўжа Исҳоқ Вали эса «Исҳоқия» тариқатини туздилар(Буғрохон, 334-6.). Бу тариқатларнинг талаба ва мухлислари, тариқат ташкилотларининг йўриғи билан юриб, ишқияга алоқадорлари Оқ тоғлик ва исҳоқияга дахлдорлари Қора Тоғлиқ гуруҳларига ажралдилар. Оқ тоғликнинг маркази Қошғар, Қора тоғликнинг маркази Ёркент бўлди. Ҳар икки тариқат гуруҳлари хукмдорларга таъсир ўтказа олар, фақат ўзларининг орасидан бир хукмдор чиқара олмас эдилар.

Бу тариқатлар бири иккинчисининг омонсиз рақиби бўлди. Абдуррашиднинг ўлимидан сўнг ислом бичими асосида мамлакатни парчалаётган бу икки оқим ўртасидаги тортишувларни Мансур (1545) ҳам бартараф қила олмади. Бу ички келишмовчиликлар хонларнинг сайланишига ҳам таъсир қиларди. Абдуррашиднинг ўрнига ўғли Шаҳобиддин Маҳмуд келди. Аммо Турфон ҳукмдори Шоҳхон унга қарши исён кўтарди. Фақат тақрибан 50 йил кейин Абдуллатифхон 1579 йилга қадар ўз хукмронлиги даврида осойишталик ва ички сиёсат мувозанатини янгидан таъсис эта бошлади. Абдуллатифдан сўнг ҳокимиятга Махдумхон келди. Яна тахт ғавғоси бошланди. Маҳмудхоннинг халафи Абдуллоҳ ўз ўғли Йўлбарсга қарши урушишга мажбур бўлди. Ўғлига қарши юришдаги жангда 1667 йилда мағлуб бўлган Абдуллоҳнинг юртни тарк этишдан бошқа чораси қолмади. Худди шу йили Йўлбарс хон бўлди, фақат уни биродари Абдулмўмин мағлубиятга учратди ва у золим сифатида эълон қилиниб, 1670 йилда ўлдирилди(Қ. Т. (Аноним), Шарқий Туркистондаги тарихий вокеалардан, «Ёш Туркистон», 1936 й„ N 85, 23-6. Оппоқхўжа Шарқий Туркистонга Самарқанд атрофидаги Даҳбиддан борган чоғда 33 ёшида эди. Буғрохон бўйича Мухдммад Амин Еркентга юрди ва Оппоқхўжани мағлуб қилгач, хон сифатида сайланди.). Тахт Абдуллоҳнинг қардоши Исмоилхонга ўтди. Исмоилхон мамлакатга осойишталик келтирди. Аммо Оқ тоғлиққа мансуб хўжаларнинг нуфузини кесишга ҳаракат қилганлиги учун Эшон Калоннинг ўғли, Оқ тоғликлар раҳбари Оппоқхўжа хоннинг ашаддий рақибига айланди.

Исмоилхон Оппоқхўжани Ёркентдан сургун қилди. Оппоқхўжа Тибетга қочди. Бу ерда жунғорлар билан бирга Исмоилхонга қарши уруш очмоқучун Далай Ламанинг кўмагини илтимос қилди. Далай Лама Оппоқхўжанинг бу орзусини жунгорлар хони Галданга (1671-97) билдирди. Галдан Оппоқхўжа тарафдорларининг ёрдами билан 1678 йили Қошғар ва Ёркентни ишғол этди. Оппоқхўжа Ёркентда «Жунғория хони вакили» сифатида эълон қилинди. Исмоилхон эса мамлакатни тарк этиш заруратида қолди. Оппоқхўжа халқ, хусусан, Қора тоғл ик тариқати орасида Далай Ламанинг ёрдамида жунғорларни Шарқий Туркистон ҳокимиятига олиб келганлиги, ҳатто ўзи ислом хукмдорига қарши қурол ишлатиб курашганлиги учун хоин деб қабул қилинди. Оппоқхўжа жунғорлар манфаатига зид бўлса ҳам Исмоилхоннинг биродари, Учтурфонли Муҳаммад Аминни 1670 йилда хон деб эълон қилиш мажбуриятини ҳис қилди(Валихонов. ЗОЗ-б., Куропаткин, 88-6.; Spuler, 243-6; H.W. Bellov, History of Kashghar, «Report of a Mission to Varkund in 1873 under Command Sir T.D. Forsyth, Calcuta 1875,179-6.). Муҳаммад Амин жунғорларни чекинтиришга муваффақ бўлган ва улардан 30000 дан ортиқ асир олган Муҳаммад амин ҳам ўлдирилди. Бу ҳодисадан сўнг, табиийки, Оппоқхўжа жунғорлар ёрдамида ҳокимиятни яна қўлга киритди. Шу билан Шарқий Туркистонда хўжаларнинг мустақил ҳокимияти даври бошланган бўлди. Оппоқхўжа 1693 йилда Қошғарда ўлди. Халқнинг назарида бир хоин бўлган Оппоқхўжанинг қабри кейинги йилларда тарафдорларининг зиёратгоҳи бўлди. Унинг хотини Хонимпошша эрининг ўлимидан сўнг ҳокимият курашига аралашди. Мақсади ўғли Меҳдини ҳоким қилиш эди. Бу ғояни амалга ошириш учун Оппоқхўжанинг бошқа хотинидан бўлган ўгай ўғли Яҳёхонни қатл эттирди. Оппоқхўжа оиласидаги бу фо-жиадан Исмоилхоннинг қардоши Оқбош фойдаланди. Тарафдорлари қўзғалиб, Ёркентда уни хон даражасига кўтардилар. Оқ тоғликлар ҳам ўз сафларидан Аҳмадхўжани Қошғарда хон деб эълон қилдилар. Шарқий Туркистоннинг Хитой ва жунғор хавфи натижасида тараф-тараф бўлиб турган бу онда, икки тариқатнинг икки хони тарафдорлари орасида қонли бир урушни четлаб ўтиш мумкин бўлмаган бир аҳволга келди.

Оқбош Хўжандда қочқин бўлиб яшаётган машҳур Хўжа Донилдан Ёркентга қайтишини сўради. Хўжа Донил бу ерда диний раҳбарликни ўз қўлига олди. Номаълум сабабларга кўра Оқбош ва Меҳди (Оппоқхўжанинг Хонимпошша билан никоҳидан бўлган ўғли) Ёркентни тарк этдилар. Бунинг оқибатида Хўжа Донил ҳокимиятни шахсан ўз қўлига олди. Фақат Жунғория хони Тсеванг Рабдан (1697 - 1727) Ёркентни ишғол қилди. Хўжа Донил Рабданнинг Қошғарга киришига ёрдам берди. Бунга жавобан Рабдан 1720 йилда Олтишаҳар ҳокимиятини Хўжа Донилга топшириш йўли билан уни мукофотлади. Донил айрим волийларни шахсан ўзи тайинламоқ ва давлат даромадлари юзасидан мустақил қарорлар чиқармоқ хуқуқларини қўлга киритди. Шу билан бирга жунғорларга бўлган садоқатининг гарови сифатида тўнғич ўғли Жаҳонхўжани Ил ига жўнатмоққа мажбур бўлди. Дастлаб Хўжа Донил етакчилигида Оқ тоғликлар Қора тоғликлар билан бўлган жангда ғолиб бўлдилар. Жунғорлар Хўжа Донилга қарши чиқишнинг иложи бўлмагач, унинг обрўси ортишига путур етказишга ҳаракат қилишдан бошқа чораси қолмади. Донил қадам-бақадам жунғорларнинг хукмронлик даъволарини чеклаб борди. Фақат жунғорлар сабр-тоқат билан ҳаракат қилар ва қулай бир фурсатни кутар эдилар. Хўжа Донилнинг ўлимини улар шу фурсат келган деб билдилар.

Жунғор хони Галдан Тсеринг (1727 - 1745) Туркистон (Олтишахдр) Хўжа Донилнинг тўрт ўғли орасида бўлиниши ғоясини берди. Донилнинг тўнғич ўғли Жаҳон Ёркент ҳокими, бошқа ўғиллари Юсуф, Айюб ва Абдуллоҳ тартиби бўйича Қошғар, Оқсув ва Хўтан ҳокимлари бўлдилар(Златкин, 439-6.). Бу билан Шарқий Туркистонда тўрт «шаҳардавлат» ташкил этиладиган бўлди. Бу тўрт мустақил ҳукмдорлардан Қошғар ҳукмдори Юсуф, онаси жунғор маликаси экани ва ўзи жунғорчада яхши гаплашиши ҳамда жунғорлар саройида тарбияланган бўлишига қарамай, жунғорларга душман эди. Жунғорларнинг ўзига хос хусусиятларини яхши биларди. У 1754 йили эски Қошғар қалъасини янгидан қура бошлади. Мақсади жунғорлардан мамлакатни озод қилиш эди. Унга Ёркент ҳокими Жаҳон ҳам қўшилди. Жунғорлар ўз мухолифлари ҳаракатини бостириш учун элчилар юборди. Бунга жавобан Юсуф аввалроқ бошлаган юришини давом эттирди ва халқни озодлик учун курашга чақиради. Халқ бу чақириққа қўшилди. Бунга қарши жунғорлар Ёркент волийси Ғозибекнинг уйида Жаҳонни ҳибсга олишга муваффақ бўлдилар. Қамоқдан қочган Жаҳоннинг ҳимояси учун 1000 кишини Юсуф Ёркентга юборди. Ҳибсдан қочган Жаҳоннинг ўғли Со-диқхўжа ҳам атрофига 7000 қуролли одам тўплаб, Ёркентни ишғол қилди. Отасини қутқарди ва Ғозибекни ҳибсга олди. Ғозибек Жаҳондан узр сўради ва жунғор элчиларини ҳибсга олишга изн сўради. Жаҳон узрни қабул қилди. Фақат у «динсизларни уруш майдонидагина ўлдира олиш» фикрида бўлганлигидан, элчиларни ҳибсга олиб, ўлдирилишига рухсат бермади. Аксинча, бирмунча кузатувчилар билан соғ-саломат ватанларига жўнатишни таъминлаш амрини берди.

Қошғарнинг мустақиллик ҳаракатларига Хўтан ҳам қўшилди. Фақат аҳвол 1753 - 1754 йилларда хитойликларнинг фойдасига ўзгарди. Юз йилга яқин вақтдан бери жунғорлар билан урушиб келган хитойлар уларнинг ички ишларига аралашиш фурсатини қўлга киритдилар. Жунғорлар орасидаги рақобатчи гурухдардан бири билан иттифоқ тузишди. 1749 йилдан бери жунғорлар ичида тахт ғавғоси давом этарди. Дебасти ўртоғи Амурсаннинг ёрдами билан муваффақиятли бир жанг натижасида 1752 - 1753 йилларда жунғорларнинг хони бўлди. 1753 - 1754 йилларда эса мавқеини мустаҳкамлади. Бу даврда унинг аввалги қадрдон дўсти ашаддий душманига айланди. 1754 йил ёзда икки собиқ қадрдон дўст орасидаги илк тўқнашув бўлиб ўтди. Амурсан жангни бой бериб, хитойлар тарафига қочди(Atif, 223-6.). У Дебастининг кучларига қарши хитойлар билан иттифоқда урушишга ҳозир эканлигини маълум қилди. 1755 йилда хитойлар қўшини, Амурсан кучлари билан биргаликда жунғор тупроқларига кирдилар.

1755 йил 14 майида Текес ирмоғи воҳасида жунғорлар билан хитойлар орасида илк жанг бўлди. Хитойлар бошида Амурсан турарди. Дебасти жангни бой берди ва Уч-Турфонга қочди. Лекин у Уч-Турфон волиси Сидак томонидан хитойларга тутиб берилди. Хитойлар Амурсанни Или ўлкаси(«Или» қуйидаги маъноларни ташийди: 1) дарё; 2) бу дарёнинг юқори оқимидаги ўлка; 3) 1764 йили қурилиб кейинроқ Ғулжа номини олган шаҳар, Мирзо Шамси Бухорий, Қозон, 1861, Баёни баъзи ҳаводисот Бухоро ва Ҳўқанд ва Қошғар, 94-6, Монах Якинов [-Бичурин), «Описание Джунгарии и Восточного Туркестана в древнем и нмнешнем состоянии», СП, 1829, бу асарга кўра Или шаҳри билан Ғулжа шаҳри бир эмас.) хукмдори қилиб тайинладилар. У уч шахдр-давлатнинг (Қошғар, Ёркент, Хўтан) мустақиллигига хотима беришга зўр бериб хдракат қиларди. Хитойлар қўлига ўтган дастлабки шахдр Оқсув бўлди. Фақат на Амурсан, на хитойлар Уч шаҳар давлатига қарши куч қўллаш имконига эга эмасди. Уч-турфон волийси Сидак ва Оқсув волиси Абдулваҳоб Или ноҳиясида жунғорларнинг назорати остида яшаётган Хўжа Аҳмад ўғилларида бирининг хдрбий бўлмага бош қилиб, Қошғарга жўнати-лишини ва Қошғар хони ўлароқ эълон этилишини Амурсанга тавсия қилдилар. Бунинг учун Хўжа Аҳмаднинг фарзандлари Хонхўжа ва Бурҳониддин сургундан Ғулжага келтирилдилар. Хонхўжа бу ерда гаров сифатида қолади. Бурҳониддин 5 минг мусулмон, 1000 жунғор ва уч юз хитой аскарлари билан Оқсувга юрди. Қошғар уру-шида бу ер асосий ҳаракат нуқтаси бўлиши керак эди.

Ёркентда истиқомат қилаётган Қошғар хукмдори Юсуф Бурҳониддинга ва умуман, хитой-жунғор истило-сига қарши мудофаа чораларини кўрди. 1756 йилда Юсуф оламдан ўтди. «Пошшохўжа» унвонини олган унинг вориси Абдуллахўжа Қошғар, Янги Ҳисор, Ёркент ва Хўтандан аскарлар тўплаб ва ташкилий тадбирларни амалга ошириб, хитойларнинг йўлини тўсиш учун Уч-Турфонга юрди. Аммо Бурҳониддин қирғизларнинг ёрдами ила Қошғарни ишғол қилди. Бу ерда хдм Оқ тоғликлар билан Қора тоғликлар орасидаги душманлик ўзига хос бир кўринишда намоён бўларди. Масалан, Оқ тоғлик хўжалар хитой ва жунғорлар қўлида бир ўйинчоқ эди.

Бурҳониддин бўлинмалари 1757 йилда Ёркенттомон юрдилар. Ёркент хукмдори Жаҳон ортиқча қон тўкилишини истамади. Жаҳон кўнгли бўш одам ва олим эди. Аммо Хитой ва жунғорларга ҳам тобе бўлишни истамас эди. Бурҳониддин Ёркент деворларигача етиб келди ва Жаҳонга таслим бўлишни таклиф қилди.

Жаҳон эса ўзининг мусулмон хукмдори эканлиги ва динсизлар билан ғазовотдан бошқа алоқа йўлини билмаслигини аён қилди. Бурҳониддин шаҳарни қамал қилди. Эски хоин, Ёркент волийси Ғозибек, агар бундан кейин ҳам волий мансабида қолдириладиган бўлса, шаҳар дарвозаларини очтира олажаги хусусида Бурҳониддин билан хуфия битим тузиш билан яна хиёнат қилди. Жаҳон халқни ғазовотга чақирди. Қирқ мингга яқин қуроллилар инсон Бурҳониддин етакчилигидаги хитойликларга ва жунғорларга қарши чиқди. Ғозибек шаҳар дарвозаларини очиб, ўзи Бурҳониддин ўрдасига қочди. Жаҳоннинг шахдрни тарк этишдан бошқа имкони қолмади. Ғозибек кучларни шаҳарга йўналтирди. Бурҳониддин қочаётган Жаҳонни таъқиб этди. Жаҳон Baрафшон ирмоғини (бу ирмоқ Ғарбий Туркистондаги шу номли ирмоқ билан чалкаштирилмасин) кечиб ўтаркан, асирга олинди. Жаҳон ва унинг оиласи Ёркентда қатл қилинди. Жаҳоннинг фақат бир ўғлигина - Назирхўжагина Ҳиндистонга қочишга муваффақ бўлди.

Хитойлар Бурҳониддин ёрдамида Шарқий Туркистонда мавқеларини мустаҳкамлаб олгач, унга Қошғар ҳокимиятини бериш ниятидан қайтдилар. Аксинча, 1758 йилда Қошғарни ўзлари ишғол қилдилар.

Хитойларнинг сукути ва эътиборсизлиги Бурҳониддиннинг хитойларга қарши уруш очишига асос бўлди. Ҳали Бурҳониддин хитойлар билан иттифоқ бўлиб иш кўраётган пайтдаёқ унинг укаси Хонхўжа хитойларга қарши қўзғалган эди. 1758 йилда Бурҳониддин укаси Хонхўжа ва бошқа тарафдорлари билан бирга хитойларга қарши жанг бошлади. Фақат бирон натижага эришмади. Хитойларга қарши туриш учун жуда кўп вақт ўтказиб юборилган эди. Улар Қошғарнинг мустаҳкам мавзеларига маҳкам жойлашиб олган эди. Хитойлар Бурҳониддинга қарши Илидан 10000 кишилик бир куч ташладилар. Бурҳониддин 1759 йилда Бадахшонга қочди. Бадахшон(Амударёнинг чап қирғоғидан Кўксув дарёсигача бўлган жойдаги Бадахшон вилояти темурийлардан сўнг 1645 йилдан бошлаб ўзбеклар ҳокимияти остида бўлди ва Бухоро ҳамда Балх хукмдорлари томонидан идора қилинди. Бадахшон XVIII аср ўрталарида Ёрбек бошчилигида мустақилликка эришди. Бурхониддин Бадахшонга қочганда, Хитой аскарлари уни таъқиб қилиб, 1760 йилда Бадахшоннинг маркази бўлмиш Файзободгача кириб келдилар. Махдллий хукмдор Султоншоҳ Хитойга тобе бўлишга мажбур бўлди. Қиёсланг:\У. Н. Wathen’s «Memoir Chinese Tartary und Koten», journal of Asiatie Society of Bengal, 1835, IV; 1763 йили Қандаҳор хукмдори Аҳмад Бадахшонни қўлга киритди ва Бурҳониддинни Хитойларга топширгани учун Султоншоҳни қатл қилдирди, қаранг: Валихонов 312-бет; John Wood, A Personal narrative of the River Oxus by the route of Indus, Kabul and Badakhshan in the years 1835-38, London 1841, 247-48, 1835 йили Файзободда ёлғиз бир дарахт ва ёлғиз бир инсон қолганди. Бу хусусда қаранг: Barthold, III жилд, 343 - 347-бетлар.) хукмдори Султон Шоҳуни 1760 йилда хитойларга топширди.

Бурҳониддин Пекинда қатл этилди. Жаҳоннинг оиласи бошига шунча мусибат келтирган Хўжа Бурҳониддиннинг энди айни шу ҳолатдаги фожиа ўз оиласи бо-шига келди. Ўзи қатл қилинди. Икки ўғли хитойликларга асир тушди ва бошқа тўрт ўғли эса рақиби Жаҳон хўжа билан бўлган жангда ўлган эди. Фақат вояга етмаган ўғли Хўжа Саодат (Саримсоқ) ҳаёт қолди. Кейинроқ шу ўғли Шарқий Туркистон учун курашларда муҳим бир роль ўйнади. Хитойликларнинг қўшни кучлар воситасидаги зафаридан сўнг Шарқий Туркистонга уларнинг жойлашиши билан боғлиқҳолда хитойликлар ва туркистонликлар орасида орқа-олди кўринмаган кураш даври бошланди.

Др.Боймирза Ҳайитнинг

"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан