Рус босқини ва Туркистоннинг мудофаа қудрати жуда катта тарихий воқеа бўлиб, бу тарихий воқеалар тўлалигича ва атрофлича ўрганувчиларини кутмоқда. Руслар бу даврнинг тарихига оид хужжатларни тўплаб, нашр этишга астойдил киришганлар(В.А. Межов, Туркестанский сборник, Сочинении и стать и относяшиеся до Средней Азии вообце и Туркестанского края в особенно-сти, СПб, 1878-88; А.Г. Серебриков, Туркестанский край, Сборник материалов для истории его завоевания (1840 - 1852), Ташкент, 1912, 1916.). Хива ва Қўқон давлат архивлари истилодан сўнг мусодара қилиниб, Петер-бургга жўнатилгани учун аслида, Туркистонда хужжатлар қолмади(П.П. Иванов, Архив Хивинских ханов XIX века, Ленинград, 1940, 10-6. Хива хонлиги архивини фон Кауфман 1873 йили мусодара қилдиргани маълум. Анна И.Троицкая, Каталог архива кокандских ханов XIX века, Москва, 1968. 582-6. Қўқон архивининг асосий қисми тахминан 1875 йилда талон-торож қилинган. Соғ қолган материаллар рус қисмлари раҳбарлари томонидан 1876 йили Петербургга жўнатилган. Бу архив 1939 йилгача тадқиқотчиларга номаълум бўлиб, аралаш-қуралаш ҳолида сақланган эди. Қаранг: Троицкая, З-4-б.). Рус тарихчиларининг нашр этган архив хужжатлари ёки хонликлар архивларининг тузилган каталоги Туркистон хонликлари билан Русия орасидаги дипломатик курашларга ёки урушга доир маълумотларни ўз ичига қамраб ололмаган, Бухоро амирлигининг архиви ҳам ғойиб бўлди(Бухоро амирлигининг Самарқанддаги архивига 1868 йили босиб олиниш мақоми бўйича қўл урилган эди. Ҳозиргача бу архив на каталоглаштирилган ва на афкор оммага аён қилинган. Амирликнинг Бухородаги архиви 1920 йили Қизил армия томонидан мусодара қилиниб, унинг жуда оз қисми Бухорода қолдирилди. Архивнинг бир қисми 1920 - 1921 йилларда амир билан бирга Қобулга келтирилди. Кейинги зикр этилган архив материалларини 1968 йил майида излай бошладим. Маълум бўлишича, архив муҳофаза қилинар экан. Бартольд 1920 йилдан кейин Бухорода бўлганида уруш даврида китоб ва васиқаларнинг 1920 йили ёниб кетганлигини афсус билан баён қилди. Қиёсланг: Togan, Biigunkii..., Истанбул, 1942,-405 - 406-6. Бухорода 27 кутубхона мавжуд бўлиб, уларнинг баъэдлари сомонийлар даврида қурилган эди.).
Бу бобда Туркистон тупроқларидаги 42 йилли курушнинг бир қисмини ёритишига уриндик. Эиди мағлубият сабабларини ўргансак бўлади. Кўпчиликка маълумки, туркистонликлар уруш асносида «ўлим оташи рўпарасида ўзларини йўқотмади, ўлдилар, лекин таслим бўлмадилар. Аммо қудратли оташ шиддатидан қутулишнинг иложи йўқ эди(Костенко, Туркестанский край. Опмт военностатического обозрения туркестанского военного округа; СПб., 1880, 288-6.). Скобелевнинг бу борадаги фикри шундай: «Шуни эсда тутиш керакки, биз Ўрта Осиёни олтин билан эмас, аксинча, билим ва тиғ билан ишғол этдик(Гродеков, Война, II., 42-6.). Шунинг учун Туркистоннинг «руслар тарафидан осонликча ишғоли»(Kurat, Rusya Tarihi, 352-6.) ва юзасидан ҳар хил иғво бўҳтонлар ҳамда ҳақиқатни билмаслик, рус манбаларидан фойдаланиш оқибати сифатида баҳоланиши керак. Чунки Туркистон осонликча жон бергани йўқ. Туркистоннинг истилоси учун жалб қилинган куч ва унинг енгилиши ҳар икки томон учун ҳам машаққатли бўлди. Бу босқин жуда-жуда кўпчилиги туркистонликлар бўлган сон-саноқсиз кишиларнинг ҳаётига зомин бўлди ва 1715 йилдан 1895 йилгача бўлган узоқ муддатда Туркистоннинг маданий марказларини харобага айлантирди. Князь Лобанов-Ростовскийнинг таъбири билан айтганда, «Туркистоннинг босиб олиниши, рус империясининг ҳаракати билан ислом давлатларини мунтазам ҳарбий сафарлар воситасида мустамлака занжирига боғланиши ва ҳарбий куч воситасида ерларини кенгайтириш» деб ҳисобланиши керак(Prince A.Lobanov Rostovski, Russian Imparializm in Asian. Its origin evolution and character «the Slavonic and East European Review» London, 1929, No22, 31-6.). Туркистоннинг ижтимоий, маданий ва сиёсий тузилиши баъзи жиҳатдан русларнинг ғалабасини осонлаштирди. Мағлубиятдан аввал Туркистон халқининг ижти-моий ва ўзига хос ҳаёти хатардан холи эди. Инглиз сайёҳи Александр Бёрнс Бухоро сафаридан қайтгач, ўрус манбалари ҳам такрорлаб турадиган қуйидаги хабарни берди:
«Осиёликларга хос табиий сахийлик ва очиқкўнгил-лик Оврўпода учрамайди. Энг қуйи табақадан тортиб, энг юқори табақагача ҳамма нарсани, ҳатто бир бурда нонигача ўзаро бўлишадилар. Мусулмонларда эътиборли кишилар билан фақирлар ўртасида фарқ йўқ, айниқса, давлат ишлари бўйича муносабатларда хон бир қишлоқи каби соддадир(Александр Бёрнс. Путешествие в Бухару (1822 - 1833] III., СПб. 1850, 29 - 30-6. Костенко, Средняя Азия, 81-6.). Бу қўли очиқлик халқнинг фаровонлиги туфайли давом этарди. Аҳоли, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланар эди. Деҳқончилик ва чорва маҳсулотлари мамлакат эҳтиёжини қондирибгина қолмай, ташқи савдода ҳам муҳим рол ьўйнарди. Туркистон бош волилиги (Хива, Бухоро ва Дашт бош волилиги бундан истисно) 1870 - 80 йилларда сунъий суғориладиган 1 738 000 гектар ерга эга эди. Худди ўша йилларда Ҳиндистонда 1 788 000, Мисрда 1 053 000 гектар сунъий суғориладиган ерлар бор эди(Аминова А., Экономическое развитие Средней Азии. Колониальнмй период, ОНУ, 1968, 61 - 63-6.). Рус истилосидан аввал Туркистонда халқнинг фаровон ҳаётини таъминлашнинг асоси бўлган 4 671 000 гектар сунъий суғориладиган ер мавжуд эди(B.Hayit, Die wirtschafts probleme Turkestans, 86-6.). Шу боисдан сартлар (ўзбеклар) орасида жуда оз йўқсил бўлиб, ҳеч бир тиланчи йўқ эди. Туркистонда бир бурда нон, ким нонидан маҳрум бўлса, ўша одам билан баҳам кўрилар эди(Костенко, Туркестанский край., 373-6.). Насибани топиб ейиш ҳам қийин эмас эди. Масалан, экин ери кам бўлган Ҳазар ҳавзасининг Шарқида 1856 йили бир пуд (16,8 кг) буғдой фақат 20 тийин, 1 пуд пахта 2 с. 70 тийин эди. Уруш иқтисодий ҳаётга катта зарар етказган бўлишига қарамай, 1866 йили Тошкентда ярим килограмм қўзи гўштининг баҳоси 2-3,5 тийин, битта тухумнинг нархи бир тийин эди(Галкин М., Этнографические и исторический материалм по Средней Азии и Оренбургскому краю, СПб., 1869, 45-46 б.). Ердан фойдаланишда шариатга таяниларди. Шариат қоидаларига кўра ер давлат мулки (амлок) - даштлар, ўрмонлар, кўл, дарё ва экилмаган ерлар шахсий мулк ва диний мулк (вақф) деб тақсимланар эди. Хусусий мулк мерос бўлиб ўтар эди. Вақф ерлари хусусий бўла олмас эди(Атрофлича маълумот учун қаранг: М.М. Ростиславов, Очерки видов земельной собственности, «Трудм третьего международного съезда Оренталистов в Петербурге 1876 года», СПб., 1879. т. 1. 329 - 359-6.). Давлат мулки - ер одам-ларга ижарага берилиши мумкин эди. Кўчманчиларга тегишли ерлар жамият мулки ҳисобланарди, шундан кўринадики, бундай ерлар хусусий мулк тушунчасидан ташқарида эди. Зироатда ва зироатчиликда ерга боғланиб қолган қул - деҳқонлар тизими бу ерда йўқ эди. Баъзи хукмдорларнинг ерларини ҳисобга олмасак, феодаллик йўли билан ерни кенгайтириш - ер эгали-ги ҳам йўқ эди. Масалан, Бухоро амири ёки Хива хони феодал деб ҳисобланса, унда шу ҳолатга эътиборни жалб қилиш керакки, уларнинг эгалик қилган ерининг ҳажми оқ подшонинг фақат Мурғоб воҳасидаги еридан ҳам оз эди(Кисляков, 34-6., Бартольд, II., 425-6: «На Хива хонининг ва на Бухоро амирининг оқ подшонинг Мурғобдаги мулки каби фақат ўз шахсига тегишли ери йўқ эди».). Мачит, мадраса ва диний тариқатлар хукмдорлар ва хусусий мулкдорларга нисбатан кўпроқ унумли ер эгалари эдилар(С.Е. Толибеков. 0 патриархально-феодальнмх отношениях в кочевмх народов, «Вопросм истории», 1955, Nol, 83-6. «Кўчманчи хонликларнинг барчаси ҳам (XV - XVII юзйилликлар] хонники, сул-тонники ва бошқа шахсларга хос ер деган мулк эгасини билмас эди». А.Е. Еренов, Очерки по истории, 73-6. «Афсуски, кимнинг қанча ери борлигини кўрсатувчи аниқ бир маълумотга эга эмасмиз». Sergali E.Tolibekov, obsfestrenro-ekonomifeskikh stray, 121-6. «Кўчманчи қозоқларда ер мулки тушунчасининг ўзи йўқ. Ер уруғники ёки ўрдага тегишли бўлади».). Масалан, Хўжа Муҳаммад Ислом (Хўжа Жубайри 1563 йил 15 октабрида ўлган) нинг халафларига тегишли вақф ерлари 2500 гектар доирасида эди(П.П. Иванов, Хозяйство джубарских шейхов, М., 1954., 57-6.). Бу ерлардан келадиган кирим диний мақсадлар (мачит, мадраса ва дарвешлар) учун харжланарди. Бундай вақф ерлари деҳқонларга ижарага берилар ёки тариқат аъзолари томонидан ишланарди. Ердан маҳсулотларни йиғиб олишда кўплашиб ёрдам бериш (ҳашар) одатий ҳолат эди. Экиш, йиғиштириш, каналларни тозалаш, ариқ қазиш ишларида ҳашар усулидан фойдаланилар эди. Яна бир қанча одамлар кўнгилли бўлиб, ёрдам учун чақириларди. Ҳашарда иштирок этганларга овқатдан ташқари иш ҳақи берилмас эди. Бу одат туркистонликлар ижтимоий ҳаётига хос бўлиб, балки дунё тарихида ўхшаши йўқ ҳодиса эди(Қишлоқ аҳлидаги ҳашар одати қисқа муддатли ёмғир ва иссиқ кунлардан сўнг ҳосилни тез йиғиштириб олиш ва ишчи кучи танқислигини қоплашга жуда қулай эди. Бу одат ҳашарчиларга овқатдан бўлак ҳеч қандай ҳақ тўланмаслиги билан ўзига хосдир. Дунёда бошқа бирор миллатда мана шундай кўп кишилар йиғилиб, ихтиёрий ёрдам бериш удуми борлигини мен била олмадим.). Суғориш учун ажратиладиган сув ҳам шариатга таянган ҳолда тақсимланар эди. Сув Аллоҳники деб ҳисобларди улар. Уни ишлатишга белгили шартлар асосида рухсат этилар эди(Тўлиқ маълумот учун қаранг: Did Bewasserung swift schaft in Turan und ihre Anwendung in der Landkultur, Jena, 1915, 55 - 56 6. Hayit, Die wirtschafsprobleme, 82 - 83 6.). Сув қонунини ислом шариатига Султон Санжар идорасидаги салжуқ турклари (1057 -1157) киритганлар(Osman Turan, Prof, Selfuklular Tarihi, 1965, 248-6.). Сувдан фойдаланиш хуқуқи қатьий бир қонун ҳолига келган эди, чунки сунъий суғориш шуни тақозо қилар эди.
Туркистон шаҳарлари жаҳоннинг бошқа ерларидаги каби тижорат, санъат ва бошқарув марказлари эди. Айни замонда улар маънавий ҳаётнинг таянч нуқтаси (мадрасалар, кутубхоналар) бўлиб, илм, дин кишиларининг ва шоирларнинг тўпланадиган жойи ҳамда меъморчи-лик маркази ҳисобланарди. Туркистон шаҳарларидан Чимкент, Авлиёота, Ясса (Туркистон), Тошкент, Хўжанд, Андижон, Ўш, Асака, Қўқон, Косон, Чуст, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қарши, Жиззах, Каттақўрғон, Ҳисор, Термиз, Кармана, Хива, Урганч, Қунғирот, Марв, Вазир, Хазорасп ва бошқалар буюк бир ўтмишга эга бўлибгина қолмай, Туркистоннинг замонавий ва маданий ўчоқлари ҳам эди. Ўзган (Қорахонийлар пойтахти), Ахсикент, Ўтрор, Сайрам каби баъзи шаҳарлар аҳолисининг бош-қа томонларга кўчиб кетиши натижасида XVII асрдаёқ ўз мавқеларини йўқота бошлаган эди. Аксинча, Наманган, Гўктепа, Қўқон Жалолобод, Шаҳрихон, Китоб каби шаҳарлар маданиятнинг янги марказлари сифатида майдонга чиқа бошладилар. Давлатни бошқариш тамомила бошлиғининг қўлида бўлиб, у мамлакатни ўз истагича идора қилар эди. Учала хонликда (Бухоро, Хива, Қўқон) давлат раисларидан (хон ёки амир) ташқари кенг мухтор ҳақ-хуқуққа эга бўлган (ўлим жазоси истисно) вилоятларнинг хукмдорлари (бек ёки ҳокимлар) бор эди. Улар тез-тез марказий ҳокимиятга боғлиқ эмасликларини кўрсатиш учун ёки мустақил бўлиш учун ҳаракат қилардилар.
Қозоқ юзларида салтанат уруғ раҳбарлари қўлида эди. Ўзининг мустақил хукмронлигини ўрнатиш учун бекларнинг олиб борган курашлари омманинг яхлит давлат тушунчасига путур етказарди. Оддий халқ хонларнинг фармонларидан кўра ўзларига яқинроқ бўлган бекларнинг, ҳокимларнинг ёки уруғ бошлиқларининг қарорларига муҳтож эди. Шунинг учун ҳам вилоят хукмдорлари марказий хукуматга қарши қўзғалган-да, омма орасидан етарли миқдорда куч тўплай оларди. Давлатни бошқариш ижроси бош вазир (девонбеги ёки қушбеги) қўлида эди. Хонлар ноибларини маҳаллий зодагонлардан танлаб қўярди. Хонларнинг ўзи эса ворислик силсиласи ҳуқуқига кўра сайланар эди. Шунинг учун ҳам бош нозир ақлли қобилиятли эски қуллардан ҳам, масалан, Бухорода, танланиши мумкин эди. Шайхулислом давлатнинг алоҳида салоҳиятли бир шахси сифатида эътиборга эга бўлган. Унинг қарори ҳатто хукмдорга ҳам тааллуқли эди. XVI юзйилликдан бери давлат ишлари билан дин бир-биридан ажралмаган ҳолда эди. Шу боис шайхулислом хон хузурида тиз чўкиши мумкин эмас, аксинча, хон хузурида ҳар ким, ҳатто маъмурлар ҳам аввал шайхулисломга таъзим қилишга мажбурдирлар. Туркистон хукмдорлари орасида Бухоро амирлари ўзларининг хос хизматчиларига катта аҳамият беришарди(Хаников бўйича (Описание) амирнинг шахсий эҳтиёжлари учун қуйидаги ходимликлар мавжуд эди: қўлга сув қуювчилари, ти-кувчиси, соатчиси, кутубхоначи, шарбатчи, қабул қилувчи мутасадди, амирнинг саломловчилари (3 киши: котиб иккаласи вазифасини бажаришга киришарди], амирни уйқу пайтидаги йўриқчиси, овқат тайёрловчи баковул.). Хукмдорларнинг бирортаси ҳам асосий қонун (конституция)га боғлиқ эмасди (бундай қонун мутлақо бўлган эмас). Барчаси ислом қонунлари асосида ўз раъй ва виждонидан келиб чиқиб, шариат доирасида иш тутарди. Сиёсат ва имон - бири иккинчисининг ажралмас қисми бўлиб, бири иккинчисини ҳимоя қиларди(Костенко, Средняя, 81-6.). Хонлар (амирлар) беклар ва қабила оқсоқолларидан ташкил топган Қурултойда сайланар ёки тахтдан туширилар эди. Халқ хукмдорга итоат этарди, аммо уни хурмат қилмасди, ҳатто бўйсунишдан бош тортарди. Хонлар ва беклар агар сафарда бўлмаса, шахслар орасидаги низоларни, уларнинг қайси синфга мансублигидан қатъи назар, арзини тинглаб ечишга мажбурдирлар.
Туркистон давлатларининг ҳарбий қурилиши замонавий урушнинг йўналиши ва идорасига мос эмас эди. Тинчлик вақтида қўшинда мунтазам аскарий машқлар бўлмасди. Аскарлар ва зобитлар ўлимига қадар хизмат қила оларди. Фақат уруш бўлгандагина миршаблар сафарбарлик ҳолатига келтириларди. Маҳкамалар сафарбар қилинган аскарларни от ва кийим билан таъминлаши лозим. Қўшин ихтиёрида милтиқ ва санчқи ҳамда рус оташ отувчи қуроллари олдида ожиз бўлган оз миқдордаги тўп мавжуд эди. Русия эса узоқ муддат ўз қуролларини янгилашга қаратди. Туркистон хонликлари Оврўпонинг янги қурол техникасидан узоқ эди. Хонликларнинг қўшини сувори, пиёда ва оз миқдордаги тўпчилардан ташкил топган. Аскарлар урушда «ўлдирган ғози, ўлган шаҳид» деган ислом шиоридан илҳомланиб, жасорат кўрсатар эдилар. Маълумки, туркилар тарих майдонига чиққан вақтидан бери урушдан асло қўрқмасдилар(Турклар ўзига хос ҳарбий санъат соҳиби эканлигини тарих тасдиқлайди. Улар ҳеч қачон урушдан ва жангдан қўрқмаганлар. Аммо бу баъзи муаллифлар, жумладан, Вамбери кабилар айтганидай, вайронгарчилик келтириш билан мутлақо алоқаси йўқ.). Уруш ҳадиси ва йўриғини олган аскарлар душман рўпарасида тўда-тўда бўлиб тўпланиб, жанг қилишни тавсия қиларди. Жасур жангчилар душманга қоплондай ташланар, тезда нобуд бўларди, чунки зич тўда рус қуролларига яхши нишон эди.
Ислом туркистонликлар учун фақат бир дин сифатидагина эмас, балки туркистонликларнинг турмуш тарзи ҳам эди. Маълумки, Туркистон исломнинг энг машхур диний марказларидан бири бўлган. Исломнинг энг буюк сиймоларида исмоил Бухорий (исломнинг ғоят машхур шархдовчиси), Форобий (ислом файласуфи), шариат хуқуқининг муаллифи Термизий ва бошқалар шу ерда таваллуд топиб, ислом фикрларини тарқатдилар (Ҳозирги кунда ҳам ислом бу сиймоларни сарфи назар қила олмайди). Рус истилосидан аввал Туркистонда ислом диний марказлари бўлган 595 тадан ортиқ мадрасалар бор эди(Hayit, Turkestan in XX Jahrhundert. 305-6.). XVI асрдан эътиборан асосан Бухорода дунёвий илм соҳаларида ўзгаришлар кўзга ташланарди, яъни дунёвий илм тармоқлари ҳа-нуз дарс дастурларидан тўлиқ ўрин олмаган эди. XIX юзйилликнинг бошларида мадрасаларда назм, тарих, жуғрофия, метафизика, математика ва мунозара илмлари ўргатиларди(Хаников. Описание, 220 - 221 б.). Табиийки, бу дарслар дастлабки пайтлардаги ҳажмда эмасди. Чунки ҳамма мадрасалар чиқими диний вақфлардан тушадиган даромад ҳисобидан эканлиги ўзини кўрсатарди. Мусулмонлар ислом динига ишонади ва амал қиладиган мўминлардир. Фақатуларнинг кўпчилиги ислом таълимотини ўз диллари билан идрок қила олмасди. Бир ҳовуч дин пешволари ислом таълимотини шахсан ўзлари белгиларди. Уларнинг вазифалари намоз ўқитиш, диний маросимларни ўтказиш (жаноза, уйланиш) ва болаларни ўқитишдан иборат эди. Ҳолбуки, улар мусулмонларнинг ижтимоий вазифалари мавзусида иш олиб боришлари ҳам зарурдир. Бу хонликларда эса ижтимоий онгнинг юксалишига тўсиқ бўлган шахсларнинг мавқеи кўтарилди. Айниқса, ислом дин раҳбарларининг тахдикали тадбирларидан бири бир хонликнинг иккинчисига қарши урушга фатво бериши эдики, бу мудофаа даврларида Туркистон мусулмонларининг кучини кесарди, заифлаштирарди. Рус хужумлари вақтида ички урушларнинг тўхтатилишига, худбин хукмдорларни инсофга келтириш ва бирлаштиришга, имкон бўлгани ҳолда дин пешволари бу ишга киришмади, чунки улар бу масаланинг Туркистон ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етмадилар. Дин пешволари халққа фақат «жиҳод» фикрини сингдирди, халқ ҳам бунга тайёр эди. Аммо раҳбарлар ва дин арбоблари бу катта кучни ташкил қилиб, унга керакли даражада бир шакл, бичим беришга ожиз эдилар.
Мусулмонлар орасида нақшбандийлик тариқати жуда нуфузли бўлиб, унинг маркази Бухоро эди. Дарвешлар, эшонлар ва шайхлар фақат Бухорода эмас, балки бутун Ўрта Шарқда фаолият кўрсатардилар. Тариқат ўзини тасаввуфнинг бир қисми ҳисоблаб, дунёвий масалаларга жуда оз эътибор берарди. Мадрасалар пештоқида шундай лавҳалар учрарди: «Илмни ўрганиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир». Бироқ тахминан XVI асрдан эътиборан диний арбобларнинг кўпчилиги буни фақат ислом дини илмларини ўрганиш деб тушунарди. Агар мусулмонлар дунё тараққиётида иштирок этишни қўлдан бой берган бўлсалар, бу фанатик дин одамларининг ўз ўлчови бўйича фанатизмга йўналтиришнинг оқибатидир. Аслида, ислом бир дин сифатида бунга жавобгар эмас. Мадрасалар ҳамда бошқа диний ўқув даргохдарида барча дин вакиллари муштарак иш олиб борардилар. Нима бўлганда ҳам Пайғамбаримиз(с.а.в.) нинг «ўз миллатини севмаганнинг имони йўқдир» ҳадисига биноан турклар ўз миллатларини ҳимоя қилиши керак бўлса ҳам ҳеч кимса туркларни асосий планга қўйишни хаёлига ҳам келтирмасди. «Миллат» сўзи «мўмин сўзи маъноси билан Қориштирилиб, «миллат»нинг маъноси Мухдммад уммати деган умумий маънога келтирилди. Руслар мусулмонлар орасига аввалроқ қўлга киритган мусулмон ўлкалардаги кишилардан жосусларни жойлаштирдилар. Рус императорлиги хизматида бўлган баъзи мусулмонлар дин ниқобидан фойдаланиб, диний қардошларини Русияга оғдиришга уриндилар.
Туркистон хукумати ўз нуфузи доирасида ҳам мусулмонларнинг бирлигини ҳимоя қилишдан ожиз эди. Туркистондаги мусулмонлар орасидаги парчаланиш фақат уларгагина хос бўлмай, балки бутун ислом дунёсига хос ҳодиса эди. Ислом оламида дунё ишларига бефарқлик қоида тусини олди. Ислом динини бундай янглиш тафсири, унинг Туркистондаги мағлубиятига сабаб бўлди. Бир рус ёзувчисининг айтишича, рус бошчилари бу хусусда куйидаги фикрларни ўзлаштириб олгандилар: «Москва подшолигининг яқиндагина Осиё қароқчиларига - хонликларга қарши ҳар томонлама олиб борган юзйиллик уруши, ҳар жиҳатдан аввало, мусулмончиликка қарши қаратилгандир. Буюк славян дарёсини («Волга» назарда тутиляпти - муаллиф) ҳокимиятимиз остига олиш, Ҳазар, Азов, Қора денгиз кечувларининг қўлга киритилиши... бошқа муваффақиятлар қатори Муҳаммаднинг зулматли ҳокимиятига қарши ортодоксал русларнинг зафари эди. Русиянинг тарихий тараққиётдаги ҳар бир қадами ислом учун бир ўлим зарбасини билдиради»(Марков Е., Россия в Средней Азии, СПб., 1901 476-6. Немис исломшуноси проф. Бекер қуйидаги фикрни ёқлайди: «Русия ис-ломга қарши курашда буюклашди». Қиёсланг: Hayit, Turkestan in XX Jahrhundert, S. 305, dipnot 908. Vambery. Der Islam im neunrehn ten Jahrhundert, Leiprig, 1875, 293-бетда Русия ҳозиргача исломга кучли зарба берган яккаю ягона куч эканлигини ва бу бошлаган иши билан у исломнинг узлуксиз ҳормас душмани бўлиб қолишини баён қилган.).
Туркистондаги ислом дини йўлбошчилари бу зарбага тайёр эмасди. Агар шу зарба кутилганда ҳам Русиянинг қудратига (аҳоли нуфузи), замонавий қурол, ҳарбий захирага қарши тура оладиган ҳолатда эмас эди. Бошқа томондан эса ислом динининг ҳаётда чуқур илдиз отганлиги, 42 йиллик қуролли урушнинг чўзилиб кетиши, рус ҳокимияти остида бўлса ҳам ўзича осойишта яшаш орзусидан маҳрум қила олмади.
Туркистон ерида ислом динини ҳимоя қилиш учун мусулмон дунёси ҳам жуда заиф эди. Исломнинг кўзга кўринган ягона кучи бўлган усмонлилар ҳам Русияга қарши урушларда жуғрофий узоқлик туфайли ўзаро мулоқот ўрната олмадилар. Бошқа ислом давлатлари аслида Оврўпо нуфузи остида эди. Оврўпо нуфузидан фориғ бўлганлари эса заиф бўлишлари билан бирга ўзаро урушлар ва ўзларининг инқирозига замин тайёрлар эди. «Оврўпо эса Туркистондаги Русия истилосига томошабин бўлиб турарди. Давлатлари ҳам кучсиз бўлганлиги сабабли бу ҳолат олдида ислом дини ҳаракатсиз қолди ва қарши тадбирлар кўра олмади». Бундан келиб чиқадики, на ислом олами ўзаро боғлиқлиги тўғрисида ва на Туркистон мавзуси билан боғлиқ «панисломизм» даъво қилувчилар бор эди. Аслида, бундай ҳаракатнинг ўзи йўқ эди(Муҳаммад Зоҳир Бегиев, Мовароуннаҳрга саёҳат, Қозон, 1908, 52-6. Ушбу муаллиф 31-бетда шундай ёзади: «Ислом хонликлари тарихининг саҳифалари ўз қонларига беланган».).
Маданий иншоотлар (каналлар, карвонсаройлар, мадрасалар ва масжидлар) қурилиши рус босқинчиларидан, аввал бўлгани каби истило даврида ҳам давом этди. Бу маданий фаолиятнинг тафсилотларига тўхталмасдан, XIX асрда бир қатор мадраса ва шу каби иншоотлар қад ростлаганини ишорада кўрсатиб ўтаман(Юқорида зикр этилган иншоотлар XIX аср маданияти нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Тош ҳовли 1838 йили бунёд қилиниб, 163 хона, 3 катта, 2 кичик саройдан иборат эди. Меъморлар хивалик Нурмухдммад уста Тожи ва Қаландар Хивақийлар эди. Саройбозор эса 105 хонали бўлиб, ёнида карвонсарой хам бор эди. У 1832 - 1833 йилларда қурилган. Оллоқулихон мадрасаси (1834 - 1835) 30 хонали бўлиб, икки қаватли эди. Қутлимурод Иноқ мадрасаси (1804 - 1812). Муҳаммадаминхон мадрасасининг баландлиги 25 метр бўлиб, 1852 - 1853 йилда иншо этилган. Жонқалъа 6250 m2 майдонни эгаллаб, 10 дарвозаси бор эди. 1842 йили бунёд қилинган. Буларнинг хаммаси Хива шаҳрида қурилган. Қиёс: Н.Қаландаров ва бошқалар, Хоразм, краткий справочник путеводитель, Ташкент, 1962., 54 - 64-6.
Бундан ташқари, Қорасувда Қорачинор мадрасаси (1862), Андижон атрофида Қўқонқишлоқ мадрасаси (1865), Каттақўрғон мадрасалари (1804); 1870 йилгача Ўратепада бта мадраса, Занги-отада Зта мадраса (1835-60) ва бошқалар. Қиёс қилинг: К.Е. Бендриков, Очерки по истории народного образования в Туркестане. - Москва: 1960, 52-6.
Қўқон хонлигида маданий фаолият Мухдммад Али замонида (1822 - 1842) Қўқондаги энг катта мадраса қурилиши ва Хонариқ иншоотини қуриш охирига етказилди. Худоёрхон замонида ҳам шундай ҳаракатлар сезилади. Масалан, ўрда биноси, канал қурилиши каби. Шулардан бири 1868 йилда ишга туширилган Улуғнор каналидир. Қиёсланг: II, 1, 289 - 290-6. Фақат Хоразмдагина 1865 йилда Қилич Ниёзбой ёпи 1831 йили Эски Урганч ёпи 1856 - 1864 йилларда Тўрткўл ёплари вужудга келтирилди. Яна қиёсланг: Иванов, Очерки, 150-6.).
Моддий маданият билан бир қаторда маънавий ҳаётни белгиловчи шоирлар ҳам фаолият кўрсатарди. Шеърият анчагина ривожланган эди. Мир Алишер Навоий шеърияти кейинги авлодга ўрнак вазифасини ўтади. Шоирларнинг бир қисми икки тилда ижод қиларди (туркча-тожикча). XIX юзйиллик бошларида Қўқон хони Умархон саройида Нодира, Увайсий каби аёл шоирлар ҳам бор эди(Barthold II, I. 289-бет. Умархон ўзи шоир бўлиб, Озодий тахаллуси билан ёзарди. Умархон давридаги адабий муҳит ҳақида қаранг: B.Hayit, Die Jiingste, «Central Asiatic Journal». 1962, VII 2,121 - 124-6.). XVI асрнинг охиридаёқ фақат Бухоро ва Самарқанднинг ўзида 320дан ортиқ шоир яшарди. XIX асрда эса Бухорода 100 нафардан ортиқ шоирлар бор эди(Материалм третьего объединенной научной конференции, 182 - 190 бетлар. А.Муталлибов, Туҳфат ул-аҳбоб фи тазкират ул асҳоб, Тошкент, 1946. Бу асарда шоирларнинг исм-шарифлари ва асарларидан намуналар нашр этилган.). Хивада Муҳаммад Раҳимхоннинг саройида эса 40дан ортиқ шоир ижод қиларди(Хива хони Мухдммад Раҳимхон «Феруз» тахаллуси билан асарлар ёзган шоир эди. Хива хонлиги шоирларидан Шермуҳаммад Аваз ўғли Мунис (1778 -1829) Муҳаммад Ризо Эрниёз ўғли - Огаҳий (1809 - 1874) кенг шуҳрат қозонган эди. Тарихга оид бирмунча асарларни номи зикр қилинганлар яратган эди. Кўпроқ маълумот учун қаранг: В.Абдуллаев, Ўзбек адабиёти тарихи, П., Тошкент, 1964, 236 - 265-6 (Мунис ҳақида), 347 - 380-бетлар (Огаҳий ҳақида). Уларнинг тарихий асарларига доир маълумот Bartold, т. 285-6.). Туркистоннинг бошқа диёрларида ҳам жуда кўп ҳисобсиз шоирлар ўз ижодий фаолиятларини давом эттирардилар(Туркистон шоирлари орасида қуйида номи қайд қилинганлар, айниқса, машхур бўлган: Маҳтумқули (тахм. 1735 - 1780) ўзининг лирик, фалсафий, маърифий ва диний шеърлари билан халқ орасида танилган. Қиёсланг: Spuler, Yemeinsamkeit der (West) innerausiatischen Enwiklung seit 1600, «Al Bittig», XXXII, 1-2 сонлари, 182-6. Маҳтумқули ҳақида яна қаранг: Маҳтумқули, Сборник статей, ношир А.Кекилов, Ашхабад, 1960, 272-6. Маҳтумқулининг (тахаллуси Фироғий) қайта-қайта нашр қилинган қатор асарларидан энг мукаммали Мурод Дурди Қози (Теҳрон, 1967 й.) тарафидан чиқарилган «Куллиёти Ҳазрат Маҳтумқули - Фироғий» асаридир. Бу асар матни ўз аслига мос. Маҳтумқудидан бошқа яна қуйидагиларнинг номини тилга олиш мумкин: Камина (1770 - 1840), Мулла Дулат Боботой (1802 - 1871), Муҳаммад Ўтамиш (1804 - 1846), Шерниёз Жарилгаш (1817 - 1881), Шортонбой Кунай (1818 - 1881), Бердимурод Қарғабой (1824 - 1901) ва бошқалар.). Шоирлар ўзлари яшаётган муҳитни англашга ва ўша давр муаммолари билан машғул бўлиб, уни таҳлил қилиш ҳамда тушунтиришга интилдилар.
Уларнинг кўпчилиги табиатшунос, файласуф ва фольклокшунослар бўлиб, матбаа соҳаси ҳали умуман йўқлигидан уларнинг асарлари тор доирадаги ўқувчилар орасидагина тарқалди. Шунга қарамай, «Ҳикмат» асарлари ва Сўфи Хожа Аҳмад Яссавийнинг, Оллоёрнинг асарлари халқ орасида шуҳрат қозонган эди. Бухоро мадрасаларида Навоий асарлари мунтазам ўқитиларди. Омма руҳий озуқани мистик ривоятлар билан бир қаторда «Манас», «Алпомиш» каби миллий достонлардан оларди. Достон яратувчи ва айтувчиларнинг гуруҳи бўларди. Қирғизларда «Манас ҳикоятчилари» (Манасчи), бошқаларда «бахши»лар(«Бахши» сўзи санскритча бўлиб, «ўқитувчи» ёки «билимли одам» маъносини билдиради. Қиёсланг: Радлов, Опьгг словаря, 2., 1445-6. Бу сўзни уйғурлар ишлатган. Туркистонда ҳозирги кунда бу сўз бирор мусиқий асбоб (кўбиз, дўмбира, дутор) жўрлигида қаҳрамонлик достонларини ўқийдиган одам тушунчасини беради. «Бахши» унвонига эга бўлиш учун камида 20 та достон билиш ва созанда бўлиш керак бўлади. Улар айни замонда шоир ҳамдир. Ҳар бир бахши камида 5-7 йил давомида устозга шогирд тушиши керак. Улар тўлақонли санъаткор ҳисобланади.
Номдор бахшиларга ҳам фақат 7-10 шогирд етиштириш учун рух-сат берилган. Тўлиқ маълумот учун қаранг: Х.Зарипов, «Узбекский народнмй героический эпос». - Москва: 1947 й., 23-43 б.) ва «оқин»лар(К.К. Юдахин. Қирғизча-русча луғат, Москва, 1965, 42-6. «Оқин» сўзи овози бор, ёзувчи маъноларини ифодалайди. Оқинлар бир замонлардаги каби ҳозир ҳам халқ достонларини ўқувчи шоирлардир. Оқинлар мусиқа асбоблари жўрлигида достон ўқийдилар ёки ўз шеърларини ижро этишади. Оқинларнинг Туркистон адабиётидаги ўрни ҳақида қаранг: Есмагамбет Исмайлов, Акинлар. - Алма-Ата: 1956,17-97 б.) майдонга келди. Улар фақат достон айтиш билангина чегара ланмай, устасанъаткор, шоир ҳам ҳисобланар эди.
Рус истилосидан аввал ва истило даврида Туркистоннинг миллий қадриятлари ўзига хос эди. Уч халқнинг уюшмаси - турклар, тожиклар ва турклашган мўғуллар Туркистондаги ҳар бир давлатнинг асосий унсурлари жамланган эди. Шу билан бирга аҳолининг жуда кўпчилигини ташкил қилган турклар ҳоким унсур эди. У пайтда турклар туркликка мансублигини ҳис этарди, фақат аввало ўз уруғи билан чамбарчас боғлиқ эди. Уруғ улар учун ҳам миллат, ҳам мамлакат ва ҳаётнинг асоси эди. Турклар ва турклашган мўғуллар [булар миқдор жиҳатдан озчиликни ташкил этарди) Қўқон ва Бухоро амирлигини вужудга келтирган халқнинг бир қисмини ташкил этиб, давлат ҳаётида ҳал қилувчи мавқега эга эди. Рус босқини даврида турк қавмлари (ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар ва туркманлар) мавжудликларини давом эттириш масаласида алоҳида роль ўйнадилар. Уларнинг орасида ўзбек хонадонлари темурийлар инқирозидан то рус истилосига қадар Туркистоннинг жуда катта қисмида давлат ташкил килган ҳолда яшаб келдилар. Қозоқлар XIX асрнинг биринчи ярмида рус истилоси натижасида ўз давлат тузумини йўқотишди. Қирғизлар XIII асрда эски ватанлари Енисей (Янгисой дарё) билан Иртиш дарёси оралиғидан кўчиб, Тянь-Шанга (Шарқий Туркистон], Олой водийси ва Фарғона водийсига жойлашдилар (История Киргизи, I. - Фрунзе: 1963, 243-6.). Қозоқлар қадимдан Шарқий Туркистонда муҳим роль ўйнаганлари каби XIX асрдан эътиборан Қўқон хонлигида давлат идора этишда ҳам қатнашдилар. Туркманларнинг бир қисми Бухоро хонлиги, бошқа қисми эса Хива хонлигида яшар эди. Шу билан бирга, туркманларнинг яна бир катта қисми мустақил ҳаёт кечирарди. Бу мустақил уруғлар, асосан, Амударё билан Ҳазар денгизи оралиғининг чап тарафида жойлашган бўлиб, Эрон ва қўшнилари (Бухоро ҳамда Хива) билан тез-тез урушиб турардилар.
Ички урушлар фақат катта уруғлар орасидагина бўлмай, кичик уруғлар орасида ҳам бўлиб турарди. Масалан, 1835 - 1858 йиллардан қирғизларнинг сарибағиш ва буғу уруғлари ўзаро яйлов талашиб уришдилар. Буғу уруғининг манапи Бўронбой сарибағиш уруғига қарши урушда Русиядан ёрдам сўради ва 10 000 юрт билан бирга Русия тобелигини қабул қилди(Sarkesyanz, Geschichte der Orientalischen Volker, 340-6.). Икки уруғ орасидаги уруш чўзилиб, 1864 йилгача давом этди. Алибек бошчилигидаги сарибағиш уруғи Қўқон хонлиги тарафидан қўллаб-қувватланди, буғуларга эса Русия ёрдам берди. Қозоқларнинг кичик уруғлари орасидаги ўзаро урушлар, айниқса, даҳшатли тусда бўларди. Ғолиб чиққан уруғ мағлубининг чорвасини ғанимат (баримта) қилиб олар эдики, натижада мағлуб уруғ иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда танг ҳолга тушарди.
Туркманлар форсларга қарши уруш қилганда, қўлга тушганларни қул қилиб сотарди. Шунинг учун рус ишғолидан аввал, яъни XIX аср бошларида Туркистон ва Бухоро амирлигида 50 000, Хива хонлигида 15 000 га яқин форс қуллар бор эди(Аминов, Экономическое, 38-6.). Туркистонда қулчилик ўзига хос жиҳатларига эга эди. Қуллар сотиб олингач, уларга эркинлик берилиши хайрли (савоб) ҳисобланарди. Шу боис Бухорода анчагина қуллар сотиб олиниб, озод қилинганлиги маълум. Улар озод қилингач, шу ерда қолиши ёки ватанига қайтиши ўз ихтиёрларида эди.
Бир давлат доирасидаги уруғлар уруш ҳолатида биргаликда мудофаа уюштирар эдилар. Масалан, Тошкент ҳимоясида унинг уруғидан Алимқул ва унинг бош қўмондонларидан бири қирғиз уруғларидан бўлган Пўлатбек раҳбарлик қилишди. Рус истилоси даврида уруғлар «давлат ичидаги давлат» эди. Уруғ оқсоқоли ўз кайфиятига кўра иш тутарди. Давлат бошлиғи эса уларнинг фойдали қарорларига муҳтож эди. Уруг оқсоқоллари ва давлат бошлиғи орасида бирликнинг йўқлиги русларнинг истило режаларини амалга оширишида қулайлик яратди. Бу бирликнинг йўқлиги русларга айрим шахсларни пора билан хоинликка ундашни ҳам осонлаштирди. Кўринадики, пора билан айрим ватанфурушларни қўлга олиш рус ҳарбий раҳбарларининг асосий қуролларидан бири бўлган. Анчагина туркистонлик ёки Туркистонда фаолият кўрсатган рус императорлигига мансуб мусулмонлар пора ҳисобига ўз хукмдоридан норози бўлганлиги учун ва ё хушомад қилиб, ўз миллатига, ўз давлатига оид сирларни ошкор қилганликлари маълум. Маъмурларнинг порага мойиллиги (уларнинг маошлари оз эди), савдогарлар гуруҳининг манфаатпарастлиги, ўз молларини йўқотмаслик ва русларнинг совғаларидан бебаҳра қолмаслик нияти ҳамда баъзи уруғ катталарининг бошқалардан устунлик ҳисси - барчаси Туркистоннинг ижтимоий касали эди. Бу очкўзлик фақат Туркистонгагина хос жиҳат бўлмай, балки бутун мусулмонлар Шарқига ҳам хос бир хусусият эди. Бу ҳол Шарқ миллатларини Оврўпо давлатлари қўл остига ўтишида иш берди. Рус раҳбарияти ҳам баъзи инсонларнинг қалбини, шуурини оёқости қилиб, пора билан сотиб олдилар(Дакостаб, 2-бетда Осиёликлар ҳақида шундай дейди: «Сиёсий жосуслар миллатни ўз нуфузига олмоқ учун Шарқликлар наздида доим муваффақият қозонган, уларнинг дилини эгаллаб олган ва ақлдан оздирадиган энг яхши воситани ишга солдиларки, бу - порадир (пулдир).).
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан