Уммол (закотчилар)га бирор амал берарканлар, унга халқ билан яхши яшаб, яхши муомалада бўлиб, хирождан бошқа солиқ талаб қилмаслик йўл-йўриғини кўрсатадилар. Хирожни ҳам у шундай йўл билан талаб қилсинки, одамларга зиён етмасин. Солиқ ўз вақтидан олдин олинса, раиятга ранжу азоб етади, улар мажбурликдан мол-давлатларини ярим бақода сотиб, уй-жойларини ташлаб кетиб, овора ва сарсонликда ғарибликка мубтало бўладилар.
Ҳикоят
Шундай эшитдимки, Қайқубод даврида етти йил қаҳатчилик бўлиб, ёмғир ҳам ёғмабди. У амалдорларига буюриб, бор ғалла-ларини соттиради-да, бир қисмини садақа тариқасида халққа ҳадя этади. Байтулмол, хазинадан бева-бечоралар ҳамда заифаларга мадад бериб туради. Шу етти йил давомида унинг мамлакатида бирор киши очлйкдан ўлмайди.
Омил (амалдор) ишларини ҳамиша текшириб бориш керак. Юқорида айтганимиздек, у ўз вазифасига тўғри амал қилаётган бўлса, вазифасида қолади. Акс ҳолда бу амални шойиста ва лойиқ кишига берадилар. Раиятдан зўрлик билан мол тортиб олган бўлса, эгаларига қайтарилади. Сўнгра у орттирган молу бойликларни мусодара қилиб, хазинага топширадилар ва ўзини ҳам жазолайдилар, бошҳалар ибрат олиб, халҳҳа ситам қилмаслиги учун унга бошқа амал ҳам бермайдилар.
Вазирлар ва эътимодли кишилар, уларнинг аҳволини, қандай иш олиб бораётганликларини махфий йўллар билан хам текшириб қўядилар, чунки шоҳлик ва мамлакатнинг тинч ва тотувлиги ҳамда уларнинг фасоду зиёнлари ҳам ўша вазирларга боғлиқ. Агарда вазир яхши, ниятлари нек бўлмаса, мамлакатга зиёну зарар етади, уни тузатишнинг иложини топиб бўлмайди ва подшоҳ ҳамиша овора, хафа бўлиб, изтиробга тушади.
Ҳикоят
Айтишларича, Баҳром Гўрнинг бир вазири бўлиб, унинг исми Ростравшан эди. Баҳром Гўр ҳамма давлат ишларини унинг қўлига топширганди ва унга ишонарди, вазир устидан бировнинг шикоят қилганини эшитмасди. Ўзи кечаю кундуз ов ва сайру томошалар билан машғул эди. Ростравшан бундай ишончдан ботирлашиб Баҳромга дейди:
- Халқ жуда адабсиз бўлиб, адолат сероблигидан ўткирлашиб кетди, жазо бермасак, ёмон бўлади, деб қўрқаяпман.
Подшоҳ ов қилишу шароб ичиш билан машғул бўлиб, раият аҳволидан бехабар эди.
- Энди эса икки хил йўл билан жазо берсак: ёмонларни камайтириб, яхшилар бойлигини тортиб олайлик. Кимни «ол» десам, шуни зиндонбанд қиласан,- дейди яна вазир.
Шундан сўнг халифа вазири айтганини қилиб, у кўрсатган кишини тутиб зиндонга ташлайверади. Ростравшаннинг ўзи пора олиб, Баҳромнинг қўл остидан баъзиларини озод этади. Мамлакатда кимнинг яхши оти ёки гўзал қуллари, мол ва ерлари бўлса, ҳаммасини тортиб олади, халқ қашшоҳлашиб, маъруф кишилар дарбадар бўлиб, оворагарчиликка мақкум этилади. Хазинага бирор танга ҳам тушмай қолади.
Бир замон Баҳром Гўрга душмани қужум қилади. У қўшинга қадялар инъом этиб, қуроллантириб, душманга ҳарши юбормоқчи бўлади. Кириб ҳараса, хазина бўм-бўш. Машҳур кишилар ва бошлиқларни сўраттирса:
- Бир неча йил бўлдики, улар уй-жойларини ташлаб, фалон вилоятга кўчиб кетганлар,- деб жавоб беришади.
- Нима учун? - сўрайди Баҳром.
- Билмаймиз, - деб жавоб қилишади.
Вазирдан қўрқиб хеч ким овоз чиҳармабди.
Бир неча кун Баҳром ўй-хаёлларга ғарқ бўлади. Кўнгли сиқилганидан бир куни эрталаб биёбон сари йўл олади. Етти фарсанг йўл босиб, қуёш иссиғидан чанқаб кетганини ҳам билмай қолади. Сув ичишни хохлаб турганида узоқда, даштнинг бир чеккасида тутун кўтарилаётганини кўради. Ўзича «Ҳар қолда у ерда одамлар яшаса керак», деб ўша тутунга ҳараб юради. Яқин кегач, бир капага ва унинг эшиги олдида осиб қўйилган итга кўзи тушади. Капага яқинлашганида ундан бир киши чиқиб салом бериб, ичкарига таклиф этади. У меқмони Баҳром Гўр эканлигини билмайди. Бор овқатини шоҳ олдига қўяди. Баҳром сўрайди:
- Авваламбор менга бу ҳолни тушунтир, кейин нон еймиз, бу нимани англатади?
Ул киши жавоб беради:
- Бу ит менинг қўйларимга посбон эди. Уни шу молларимга ҳарасин, деб сақлардим. У чўпонга ўхшарди, бирорта ҳам бўри бу қўтонга яқин келолмасди. Кўпинча шаҳарга кетсам, ўзи сурувни ўтлатгани даштга олиб чиқиб, қайтариб олиб келарди. Бир куни қўйларимни санаб кўриб, бир нечтасини топмадим.
Кейинчалик ҳарасам, яна бир нечта қўй кам чиқди. Бу жойларга ўғри келганини ҳеч ким эслолмайди. Қўйларимга нима бўлаётганлигини ҳеч тушунолмадим. Тез орада шундай ақволга тушдимки, садақа омили келиб закотини сўраганда, қолган қўйларим шу закот адоси учун кетди. Энди мен шу омил учун чўпонлик қиламан. Яхши хабарим йўқ эдию, лекин «бу ит урғочи бўри билан топишган бўлса керак», деб ўйлаб қолдим. Бир куни ўтин териш учун даштга чиқдим. Қайтаётиб ажойиб ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Қарасам, бир бўри ўтлаб юрган қўйлар ичига кириб олиб, қўйларга бемалол яқинлашаяпти. Бир бута орқасига яшириниб олиб кузатдим. Ит бўрини кўриб, олдига келиб думини ликиллатиб турарди. Бўри жим эди. Кейин ит у билан жуфт бўлиб, сўнг бир чеккага бориб ётди. Бўри ўзини қўйларга уриб, биттасини тутиб олиб ёриб ташлади. Ит индамади. Мен бўри ва итимнинг муомаласини кўриб, нима учун бундай аҳволга тушганим сабабини англадим. Буларнинг ҳаммаси итнинг хиёнатидан экан. Мен итни тутиб олиб, қилган хиёнати учун дорга осиб қўйдим.
Баҳром Гўр ҳайратга тушиб ажабланади. Йўлда қайтаётиб, ўй-хаёлларга ботди ва охири шундай хулосага келди: «Раият, халқ бу бир галадир, вазиримиз эса - чўпон! Мен мамлакат ва халқ аҳволини ёмон ҳолатда кўраяпман. Кимдан ахвол сўрасам, ҳақиқатни яширади. Энди халқ аҳволи ва Ростравшаннинг қилмишларини текширишим лозим».
У саройга қайтиб келиши билан энг аввало кундалик ҳужжатларни талаб қилиб, улардан Ростравшаннинг халққа ёмонлик қилиб, ситам кўрсатганини англайди. Бу Ростравшан рост ва ёруғлик эмас, балки ёлғону қоронғуликнинг ўзи экан. Баҳромнинг эсига доноларнинг «Ким бировга хиёнат қилса, нон топа олмайди, нонга хиёнат қилса, яланғоч қолади», деган сўзи келиб, уларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилади.
Мен бу вазирга мансаб, манзалат ва мартаба бердим, у куч-қувватга эга бўлди. Одамлар давлати ва ҳашаматини кўриб, ундан қўрқиб, менга рост гапни айтмайдилар. Бунга шундай чора кўрамиз: эртага вазир саройга келиши билан уни зиндонбанд этишга фармон бераман-да, кейин: «Биз Ростравшанни мансабидан олиб, ҳибс қилдик ва унга бошқа амал бермаймиз. Ким ундан ранжу азоб кўрган бўлса, даъво ва шикояти бўлса келсин, инсоф қиламиз», - деб эълон қиламан. Агарда одамлар буни эшитиб ишонсалар, ҳақиқат ҳам аён бўлажак. Агарда у одамларга яхшилик кўрсатган ва халқнинг молу мулкини тортиб олмаган бўлса, унга шукр ва сипослар баён этсалар, уни сийлаб қайта амал берамиз. Аксинча бўлса, уни жазолаймиз».
Эртаси куни Баҳром кабул маросимини ташкил этади, улуғ кишилар ва меқтар (катта) амалдорлар кириб келиб, ўз жойларини эгаллайдилар. Баҳром Ростравшанга ҳараб дейди:
-Сен бизнинг мулкимизга қандай зиён ва зарар етказдингки, қўшинимиз заифлашиб, муқтож бўлди? Раиятимизни эса хор қилдинг! Биз сенга одамлар ризқ-рўзини ўз вақтида бериб, вилоят ишларидан ғофил қолмаслик, раиятдан хирождан бошқа солиқ олмаслик ва хазинани обод тутишингни буюрган эдик. Энди эса мен хазинани бўм-бўш, қўшинни муқтож ва раиятни қашшоҳ кўраяпман. Сен мени шаробу базм ва ов қилишга берилиб кетиб, халқ аҳволидан хабарсиз қолган, деб ўйлаганмидинг?
Фармон беради, уни тутиб зиндонбанд қиладилар.
Сарой олдида жарчилар чиқиб жар солишади: «Малик Баҳромнинг Ростравшандан кўнгли қолиб, амалидан бўшатди ва унга энди қайта вазифа бермайди. Ким ундан ранжу ситам ва зулм кўрган бўлса, ҳеч қўрқмай саройга келиб аҳволини бизга маълум қилсин, шоҳ адл ва инсоф билан ишларини кўриб чиқади!».
Подшоҳ зудлик билан зиндонларни очиб, бацдиларни ҳузурига олиб келишни буюради. Уларнинг ҳар биридан нима учун зиндонбанд этилганликларини сўрайди. Бири дейди:
- Молу давлати кўп биродарим бор эди. Ростравшан уни тутиб олиб, азоб ва шиканжаларда ўлдирди ва ҳмма бойликларини эгаллаб олди. Мен ундан:
- Акамни нега ўлдирдинг? - деб сўрасам:
- У бизнинг душманларимиз билан алоқада, - деб жавоб берди. Мени подшоҳ олдига келиб шикоят килмаслигим учун зиндонбанд қилди.
Бошқа бир маҳбус дейди:
- Отамдан мерос қолган катта бир боғ соҳиби эдим. Унинг ёнида Ростравшаннинг ҳам мулки бор эди. Бир куни у менинг боғимга кирдию, ёқтириб қолди. Сотиб олмоқчи бўлди. Мен уни сотмадим. Шунда у менга:
- Сен фалон кишининг қизини севасан ва бу жиноятинг бизга аён бўлди. Шу боғни сотиб, бу боғ асли Ростравшаннинг мулкидир, деган ҳужжат олиб келгин, деди. Мен бунга рози бўлмадим. Мана беш йилдирки, зиндонда ўтирибман. Яна бири ҳикоя қилди:
- Мен бир савдогар кишиман. Ишим шундан иборатки, ҳар хил жойларга қатнайман ва озгина пулим бор. Бир шаҳардан бирор яхши нарса сотиб олиб, бошқа шаҳарга олиб бораман ва уни сотиб, озгина фойдасига ҳам қаноат қиламан. Менда бир боғ-лам марварид бор эди. Шу шаҳарга келганим вазирга аён бўлиб-ди. У киши юбориб, мени олдига чақирди-да, ўша марваридни талаб қилиб, пулини бермай хазинасига олди. Бир неча маротаба унинг ёнига бордим, лекин у мени кўрса ҳам на пулимни ва на маржонимни қайтариб бермади. Охири унинг йўлини тўсиб:
- Агарда маржон ёққан бўлса, буюринг, пулини беришсин. Ёқмаган бўлса, марварид маржонимни қайтарсинлар, мен йўл кишисиман, кетишим керак! - дедим.
У ҳеч нима демади.
Уйимга қайтдим. Бир вақт тўрт нафар аскар билан бир сарҳанг келиб: «Сени вазир сўраяпти», дейишди. Маржоннинг пулини берса керак, деб хурсанд бўлдим. Аскарлар билан бирга келдим. Улар мени зиндонга олиб бориб зиндонбонга: «Буни ҳибс қилиб, оёғига занжир бойлаб қўйишингни буюришди», дейишди. Мана бир йилдан бери зиндондаман.
Яна бир маҳбус дейди:
- Мен фалон ноқиянинг раисиман ва менинг уйим меқмонлар, ақли илм ва ғарибларга ҳамиша очиқдир, мен ғарибу бечораларга мадад бериб, камбағалларга ҳар доим садақа улашаман. Менга отамдан мерос қолди ва шу меросий мол-мулкимни хайру эқсонга, мусофирларга сарфладим. Подшоҳнинг вазири: «Сен хазина топгансан», деб зиндонга ташлади. Молу бойликларимни талаб қилиб, азоблади. Ҳаммасини ярим баҳосига сотиб, унга бердим. Энди эса тўрт йилдан бери зиндонда ётибман ва бир дирҳамга ҳам зорман.
Бошқаси гапирди:
- Мен фалон мулкдорнинг ўғлиман. Подшоҳнинг вазири отамнинг мол -мулкини мусодара этиб, ўзини уриб ўлдирди, мени эса зиндонбанд этди. Етги йилдан буён шу ерда азоб тортаяпман.
Яна бир банди дейди:
- Мен қўшиннинг сарбозиман. Бир неча йилдан буён мали-ким ва унинг отасига хизмат қилиб келдим ва хизматим учун девондан қақ олардим. Ўтган йили менга хазинадан ҳеч нима тегмади. Шу йил вазирга дедим:
- Менинг оилам бор ва ўтган йили девондан ҳеч қақимни ол-мадим. Буюргин, бу йили менга қақимни берсинлар, бир қисмини ҳарзларимга, қолганини нафаҳам учун харж этсам.
- Подшоҳнинг бирор бир муҳим иши йўқ, лашкарга ва махсус сенга ўхшаганларга ҳожати ҳолмаган. Нон емоҳчи бўлсанг, бо-риб мардикор бўлгин, - жавоб ҳилди у.
- Бу саройда менинг хизматларим ҳаҳи бор. Менинг марди-кор бўлишим ва сенинг кадхудолик қилишинг тўғри эмас. Подшоҳ менинг қилич кўтаришга ва сенинг қалам тебратишга уста эканлигимизни билиши керак. Мен қурол кўтариб, жонимни шоҳ учун фидо айлашим, сен девон ишларида ўзингни шоҳим деб қурбон қилишинг лозим. Бизга нон бермай, подшоҳ фармонини бажармаяпсан, ваҳоланки сен ҳам, мен ҳам подшоҳ хизматчисимиз. Сенга вазирликни, менга сарбозликни буюрган. Урта-миздаги фарҳ шундан иборатки, мен фармонбардорман, сен эса ундай эмас, ёғийсан. Агар подшоҳ мени девон рўйхатидан ўчир-ган бўлса ва бунга буйруғи бўлса, кўрсатгин, акс ҳолда бизга нимаики тегишли экан, бергин! - деган гапимга у:
- Даф бўл, сени ва подшоҳ жонини мен асрайман. Агарда мен бўлмасам, сенларнинг ўликларингни калхатлар еб кетарди, деб жавоб ҳилди. Сўнгра шу куни мени ҳибсга ташлади. Тўрт ойдан буён зиндондаман.
Етти юздан ортиқ киши маҳбус бўлиб, улардан фақат йигирма нафари ўғри ва ўлимга ҳукм қилинган экан, холос. Қолганларини вазир тамаъ ва зулм билан ҳибс этган.
Шаҳар ва ноҳиялар аҳолиси шоҳ фармонини эшитиб, адолат тилаб саройга келардилар. Уларнинг сон-саноғи йўқ эди.
Баҳром халкнинг аҳволини, вазир зулм-ситамларнни кўриб, бу ишларни чуқуррок ва жиддийроқ текширишга қарор қилади. Одамларига Ростравшан қасрига бориб, унинг харита-қоғозларини олиб, уйини муҳрлаб келишларини буюради. Эътимодли хизматкорлар бориб, шоҳ фармонини бажарадилар. Вазирнинг коғозларини текширишганда, улар орасида Баҳромда қасди бор бир душманининг илтифотга тўла мактубини топадилар. Уша мактубга Ростравшан ҳам жавоб ёзган экан: «Донолар айтганларидек, ғофиллик давлатни қўлдан кеткизар. Подшоҳ ҳам шунга ўхшаб сусткашлик қилаяпти. Мен сени деб бандалигимда нимаики қўлимдан келса, бажо келтирдим. Қўшинни муҳтожликда қолдириб, баъзиларини гуноҳкор қилиб, ҳайдаб юбордим. Шунча йил нима бойлик орттирган бўлсам, ҳаммасини сен учун хазина қилиб йиғиб қўйганман. Ҳозир шунча бойлик ҳеч бир подшоҳда йўк. Мен тожу камарлар, кийим-кечакларни безаб қўйдим, бундай нарсалар эса оламда йўқ. Мен бу шоҳдан тўйиб кетганман. Майдон бўш ва душман ғофилдир энди. Бу шоҳ ғафлат уйқусидан уйғонмасдан туриб келсангиз, яхши бўларди».
Баҳром бу ёзувни кўриб:
- Офарин, яшавор! У бизнинг бошимизга душманни чақиртириб, шундан мағрур бўлибди-да. Энди унинг ёмонлиги ва хиёнатига шак-шубҳа йўқ,- дебди.
Подшоҳ буйруғига биноан вазирнинг бутун йиққан бойлиги тортиб олиниб, хазинага топширилади, қуллари ва моллари ҳам мусодара этилиб, у кимдан пора олган, зулм билан мол-мулкини тортиб олган бўлса, қайтариб берадилар. Кейин фармон чиқариб, сарой дарвозаси олдида баланд дор қурдирадилар ва унга Ростравшанни чўпоннинг итига ўхшатиб осиб қўядилар. Сўнгра у билан шерик ва ёр бўлганларни осадилар. Подшоҳ: «Кимда-ким подшоҳга хиёнат қилса ва қарши чиқса, халққа ситам қилиб, омонатига хиёнат этса, Худога ва унинг сояси бўлмиш шохга қарши бош кўтарса, ақволи шундай бўлади», - деб етти кун жар солдиради. Бундай сиёсатни кўриб, ҳамма ситамкорлар Баҳромдан қўрқиб қоладилар. Ростравшан кимгаки амал берган бўлса, подшоҳ уларни ишдан олади.
Бу хабар Баҳромга қасд қилган подшоҳ қулоғига етиб боради ва у ўз фикридан қайтиб, пушаймон еб, шоҳ Баҳромга кўп ҳадялар юбортириб, узр сўрайди, ўзининг тобелигини бўйнига олиб дейди:
- Мен ҳеч қачон шоҳга ҳарши фикрга келмасдим. Шоҳнинг вазири менга хат йўллаб, кишилар юбориб, шу ишга бош қўштирди. У айбдор эмас ва мендан паноҳ излаяпти, деган фикр хаёлимдан ўтди.
Шоҳ Баҳром унинг узрини қабул қилиб, гуноқини кечади. Бир эътимодли, ишончли ва мўмин кишини вазирликка тайинлайди. Халқ ва қўшин ишларини тартибга солади. Ишлар изга тушади. Мулк обод бўлиб, халқ ранжу азобдан қутулади.
Шоҳ Баҳром ўша ўз итини осган чўпонни капасидан чақиртириб, унга бир ўқни ўқдонидан олиб бериб:
- Мен нону тузингни едим, бошингга тушган ранж энди менга аён бўлди. Мен сендан қарздорман. Мен малик Баҳромнинг ҳожибларидан бўламан. Маликнинг ҳамма уруғлари ва ҳожиблари менга дўст ва яқин, мени улар ҳурмат қиладилар. Ушбу ўқни олиб саройга келсанг, уни кўрган киши сени менинг ҳузуримга бошлаб киради. Ўшанда сенинг ҳақингни қайтараман, баъзи зиён-зарарларинг йўқ бўлади,- деб чиқиб кетади.
Бир неча кундан сўнг ўша кишининг хотини:
- Туриб шаҳарга боргин. Бу ўқни ҳам ўзинг билан ола кет. Ўша отлиқ мартабали, куч-қудратга эга муҳташам бир кишига ўхшайди. Унинг озгина яхшилиги ҳам сенга етиб ортади. Тур, ўйлаб ўтирма, бундай кишиларнинг сўзлари чиндир,- дейди.
Чўпон кечаси шаҳарга келиб тунаб, эрталаб шоҳ саройига боради.
Баҳром ҳам сарой ақли ва қожибларига: «Бирор киши қўлида менинг ўқимни олиб келса, дарров олдимга бошлаб киринглар», - деб тайинлаб қўйган эди.
Ҳожиблар ўша кишини шоҳ ўқи билан кўрганларида олдиларига чорлаб:
- Эй жумард, қайда юрибсан? Бир неча кундан буён сени кутиб турибмиз. Ўтириб тургин, биз сени ўқ соқиби қузурига олиб борамиз, - дейишди.
Бир вақт Баҳром чиқиб, тахтига ўтириб, қабул маросимини бошлаб юборади. Ҳожиблар ўша кишини тахт яқинига олиб ке-ладилар. Кишининг кўзи Баҳромга тушиб, уни таниб қолади:
«Э воҳ ўлдим, ул суворий шоҳ Баҳром экан-ку, мен керакли даражада унга қурмат кўрсатмабман ва шоҳга нисбатан бирор камчилик ўтган бўлса керак», деб ўйлайди. Шоҳ тахтига яқинлашиб таъзим бажо келтиради. Баҳром улуғларига ҳараб:
- Мамлакат ақволини билиб олиб ғафлатдан уйғонишимга шу киши сабабчи бўлди,- дея шоҳ ит ва бўри қиссасини айтиб бергач:
- Мен шу кишидан сабоқ олдим, - дейди. Сўнгра фармон бериб, бу кишига сарпо кийгизадилар. Етти юз қўй ва бошқа моллардан ҳадя қилишади. Ундан олинган солиқларни қайтариб бериб, токи Баҳром тирик экан, ундан хирож олмасликка амр қилади.
Искандарнинг Дорони мағлуб этиши Доро вазирининг Искандар билан тил бириктириши оқибатида рўй берди. Доро ўлимидан кейин Искандар:
- Амирнинг ғофиллиги ва вазирнинг хиёнати подшоҳликни йўқ қилади,- деб айтган эди.
Подшоҳ ҳамиша қўл остидагилар ҳол-аҳволидан хабардор бўлиб, ғофил қолмаслиги, доимо уларнинг ишлари ва қилмишларини билиб юриши лозим, токи улардан бирор-бир хиёнат ва гуноҳ зоҳир бўлмасин. Уларнинг гуноҳларига яраша жазо бериш шартким, токи бу бошқаларга ибрат бўлсин. Шунда подшоҳ сиёсатидан қўрқиб бирор киши ёмонлик қилмайди. Бировга катта мансаб берсалар, унинг устидан яна бир кишига вазифа бериб, унинг ишлари ва амалларини махфий равишда текшириб юришни буюрадилар.
Аристотилис шоҳ Искандарга:
- Шу мамлакатда ҳурмати, обрўси бор кишиларни хафа қилсанг, ёки мансабларидан олсанг, уларга дарров бошқа амал бер-гин, бўлмаса, улар душманлар билан бирлашиб, сени йўқ қилиш йўлига киришлари мумкин,- деган эди.
Шоҳ Парвиз шундай айтади:
- Подшоҳ тўрт тоифа кишиларнинг гуноҳларини кечирмас-лиги керак. Биринчиси, унинг мамлакатига қасд қилганлар, иккинчиси, унинг ҳарамига кўз олайтирганлар, учинчиси - унинг сирларини фош этганлар ва тўртинчиси шоҳ билан тилда биру дилда бегона бўлганлар ва душманлари билан яширинча шоҳга қасд қилганлар гуноҳини. «Марднинг қилмишлари унинг сирларидан дарак беради». Подшоҳ уйғоқ бўлса, ундан ҳеч бир нарса яширин қолмайди.