Билишлари уларнинг халққа қиладиган хайру эҳсон ва адолатларидан маълум бўлади. Агарда халқ дуолари эзгулик билан қўшилса, мулк мустаҳкам бўлиб, кун сайин кучга тўлади, шу мулк ўз давлат ва тинчлигидан баҳраманд бўлади, бу оламда .яхши ном ва у дунёда раҳм-шафқат насиб қилади Дин улуғлари айтганларки, «Ал мулку ябқа маъал-куфри ва ло ябқа маъаз-зулми». Маъноси шуки, «Мулк куфр ила мавжуд «бўлиши мумкин, зулм билан эса барбодликка маҳкумдир.
Ҳикоят
Ахборда шундай келтирилганки, Юсуф алайҳиссалом оламдан ўтибди, уни Иброҳим салавотуллоҳу алайҳ олдида, яъни бобо ва аждодлари яқинида дафн қилмоқчи бўлибдилар. :Жаброил алайҳиссалом келиб айтибди Шу ерда тўхтанглар, бу жой унинг жойи эмас, бир мулкнинг» «жавобини қиёматда бериши керак.
Юсуф пайғамбарнинг аҳволи шундай бўлса, кўрингки, бошқаларнинг аҳволи нима бўлади?
Пайғамбар саллаллоҳи алайҳи васаллам хабарида бордирки, қиёмат кунида кимки бирор халққа бошлиқ бўлиб, фармон берувчи бўлса, қўлларини боғлаб олиб келар эканлар. Одил бўлган бўлса, қўллари адлу инсофидан очилиб, жаннатга олиб борар эканлар. Агарда золим бўлган бўлса, шу боғланган қўллари билан дўзахга ташлар эканлар. Яна ҳадисларда айтилишича, қиёмат куни фармон берувчи киши ўз қўли остида бўлган одамлар жавобини беради ва қўйлар жавобини берган чўпонга ўхшайди.
Ҳикоят
Шундай маънода Абдуллоҳ ибн Умар ал-Хаттоб ўз отасига айтган экан:
Эй ота, оламдан ўтсанг, сени тезроқ иккинчи ё учинчи-кечада тушимда кўришни истайман.
Орада ўн икки йил ўтиб ҳам уни тушида кўрмабди. Ун икки йилдан кейин тушига отаси кирибди. Тушида ўғли ундан сўрабди.
Ота, сен менга уч кечадан кейин тушингга кираман, деган -эдинг-ку?
Отаси жавоб берибди:
Наҳарвонда бир кўприк бузилган экан ва хизматчилар уни тузатмаган эканлар. Қўйлар шу кўприкдан ўтаётган вақтда бир қўйнинг оёғи тешикка тушиб синибди. Ҳозиргача шунинг жавобини бердим.
Ҳақиқатан, подшоҳи олам биладики, шу буюк кун - қиёматда унинг қўл остида бўлган халойиқ жавобини ундан сўрайдилар. Агарда бошқа кишига ҳавола этилса, қабул қилмайдилар. Шундай экан, бу мулк муҳимотини ҳеч кимга топшириш ва халойиқ ишларидан ғофил қолиш ҳам керак эмас. Шоҳ қўлидан келганича яширинча ва ошкора тарзда халқ аҳволидан хабардор бўлиши шарт. Бедодликка йўл бермай, золимлар зулмидан аҳолини қутқариши керак. Шу ишларининг баракаси унинг давлатига тегиб, халқ уни дуо қилади, қиёматгача унинг номига дуойи хайр юборадилар. Унинг номайи аъмолида эса буюк савоблар ёзилган бўлади.