Чингизхоннинг невараси бўлган Боту-хон XIII асрда Рус тарихидаги ҳал қилувчи шахсдир. Ачинарлиси, тарих унинг портретини сақлаб қолмаган ва унинг ҳаёт давридаги тасвирлари ҳам оз.
Аммо мавжуд маълумотларга кўра, у ғайриоддий шахс бўлган. Туғилган жойи – Бурятия... Боту-хон 1209 йилда туғилган. Эҳтимол, бу воқеа Бурятия ёки Олтой ҳудудида содир бўлган. Унинг отаси Чингизхоннинг катта ўғли Жўчи эди (у асирликда туғилган ва баъзи манбаларга кўра, у Чингизхоннинг ўғли эмас), онаси эса Чингизхоннинг катта хотини билан қариндош Уки-хотун эди. Шундай қилиб, Боту Чингизхоннинг невараси ва унинг хотинининг жияни эди. Жўчи Чингизхон сулоласидаги энг катта мулкка эга эди. Боту 18 ёшда бўлганида, унинг отаси, эҳтимол Чингизхоннинг буйруғи билан, ўлдирилган.
Боту исми "қатъий", "кучли" деган маънони англатади. У тириклигида Сайин-хон деган лақаб олган бўлиб, бу мўғул тилида "асил", "сахий" ва "адолатли" маъноларини англатади. Боту ҳақида мақтовли фикр билдирган ягона тарихчилар форслар бўлган. Европаликлар эса у қўрқинчли шахс, аммо "илтифотли" ва ҳис-туйғуларини яшира олади, деб ёзишган. Боту бизнинг тарихимизда "золим", "қотил" ва "разил" сифатида қолган.
Жўчининг Ботудан ташқари яна 13 ўғли бўлган. Бир ривоятга кўра, уларнинг барчаси отанинг ўрнини бошқасига бермоқчи бўлган ва бу можарони ҳал этишни бобосидан сўрашган. Чингизхон Ботуни танлаб, унинг тарбиясига Субедей қўмондонни топширган. Аслида, Боту ҳеч қандай ҳокимиятга эга эмас эди ва ерларини укасига берган, ўзи эса ваколатли вазифаларни бажарган. Унинг отасининг қўшинини катта акаси Орду-Ичжен бошқарган. Бир ривоятга кўра, ёш хон уйига қайтиб келганда байрам ўтказган ва бу байрам мотамга айланган, чунки Чингизхоннинг вафоти ҳақида хабар келган.
Ботунинг ўлими ҳақида
Боту-хон 1256 йилда 48 ёшида вафот этган. Ўша давр кишилари уни заҳарлаган бўлиши мумкин деб ҳисоблашган. Айтишларича, у жангда ҳалок бўлган, лекин эҳтимол у ирсий ревматик касалликдан вафот этган бўлиши мумкин. Хон кўпинча оёғида оғриқ ва карашликдан шикоят қилган, баъзан шу сабабли муҳим қарорлар қабул қилинадиган курултайларга келмаган. Хоннинг юзи қизил доғлар билан қопланган, бу унинг саломатлиги ёмонлашганини кўрсатади. Унинг она томонидан бўлган қариндошлари ҳам оёқ оғриқларидан азият чекканлар, шу боис, у шу хасталикдан вафот этган бўлиши мумкин. Ботунинг жасади Ахтуба дарёси Волгага қўшиладиган жойда ерга берилган. Мўғул урф-одатларига кўра унинг қабрининг устида отлар подаси юриб ўтказилган, шунда ҳеч ким унинг қабрини топа олмас эди.
Абу Муслим тайёралади