loader
Foto

Македонлик Искандар (Александр Македонский)

Македония қироли ва тарихдаги энг машҳур қўмондонлардан бири бўлган. Македон қироли Филиппнинг ўғли бўлиб, ёшлигида Аристотелнинг тарбиясида бўлган. 336 йилда эрамиздан аввал отаси ўлдирилгандан сўнг Искандар қирол бўлди. Бу вақтда Тебес шаҳрида қўзғолон бошланди, ва Искандар ўзининг биринчи юришини қўзғолонни қаттиқ бостириш ва шаҳарни вайрон қилиш билан бошлади. 30 минг аҳолини асир олиб, уларни қулликка сотди. Бундай шафқатсиз ҳаракат орқали Искандар юнон провинцияларини тинчлантирди. 334 йилда эса, Искандар Эронга юриш бошлади.



Дарийнинг катта армиясини Граникос дарёси бўйида (ҳозирги Каражабей, Туркия) мағлуб этган Искандар, Осиёга барча йўлларни очиб берди.



Дарийнинг қўшинини иккинчи марта Иссос водийсида (ҳозирги Искандарун яқинида) мағлуб этганидан сўнг, Искандар Финикияга юриш қилиш учун Тир шаҳрини (Сур) қоршиб олди ва бир муддат ўтиб шаҳарни эгаллади. Кейин Искандар Фаластинга йўл олди ва Газани ўз ичига олган бир қанча шаҳарларни забт этди. Искандар Персия ҳукмронлигида бўлган Мисрга етиб келди ва уни босиб олди. Бу ерда, Нил дарёси бўйида, 332 йилда Искандария (Александрия) шаҳрига асос солди.



Мисрдан сўнг Искандар яна Эронга қайтиб, Осиёнинг чуқур қисмига кириб борди ва Ниневия яқинидаги Эрбил водийсида Дарий қўшини билан юзма-юз келди. Бу жанговар тарихда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Искандарнинг ғалабаси билан якунланди. Шу ғалабадан сўнг Бобилнинг икки шаҳри ҳам таслим бўлди ва Искандар улкан бойликка эга бўлди.



Эрбил жангида Дарий персиялик саркарда томонидан ўлдирилганидан сўнг, Искандар Персия императори бўлди ва дунёнинг барча ерларини забт этишга тайёргарлик кўра бошлади. Ҳиндистонга йўл олди ва 329 йилда Бухорони забт этди. 327 йилда эса Искандар қўшинлари Ҳиндистоннинг бой заминларига кириб борди.



Искандар дунёнинг катта қисмини қўлга киритишга ҳаракат қилган илк ҳукмдорлардан бири сифатида тарихга кирди ва Эгей денгизидан шимолий Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни забт этгани учун "Катта" деб аталди. У Осиё ва Европани ягона давлатга бирлаштиришни истади. Искандар ғалабалар ортидан бойиди, лекин мағрурлашди ва бузуқ ҳамда хунук турмуш тарзини бошлади. Кўплаб ёвуз ишлар қилди ва қон тўкди.



Кўплаб йиллик урушлардан сўнг армиясининг заифлашуви ва мамлакатда норозилик пайдо бўлиши уни Бобилга қайтишга мажбур қилди. Арабистонга юриш учун тайёргарлик кўраётган пайтида, бузуқ турмуш тарзи туфайли касалланиб, кундан-кунга ҳолсизланиб борди.



33 ёшида вафот этди. Унинг жасади Мисрга олиб борилди ва Искандарияда улкан маросим билан дафн қилинди. Унинг вафотидан сўнг, Македон империяси бирликни сақлаб қололмади ва тарқалиб кетди.

Абу Муслим тайёрлади