Ҳақиқий исми — Иосиф Джугашвили.
Сталин СССРни 1920-йиллар ўрталарида бошқаришни бошлаб, 1953 йилдаги вафотига қадар раҳбарлик қилди. Унинг бошқарув даврида дунё тарихидаги қуйидаги муҳим воқеалар содир бўлган:
- Совет Иттифоқида тоталитар тузум ва шахсга сиғиниш ўрнатилиши;
- Совуқ урушнинг бошланиши;
- Водород бомбасининг яратилиши.
ГУЛаг тизими ва репрессиялар
Сталин буйруғи билан ГУЛаглар (қамоқ-меҳнат лагерлари) тизими яратилган. Унинг бошқаруви даврида 20 миллиондан ортиқ инсон ГУЛаглар орқали ўтган, яна 6 миллион киши махсус қишлоқларга депортация қилинган.
1932 йилдаги очарчилик даврида Сталин номаълум бўлдиган касалликларни тарқатмоқда деган айбловлар билан етим болаларни отиб ташлашга ҳам буйруқ берган.
1937–1938 йиллар «катта тозалаш» даври сифатида танилган, бу вақтда бир йил ичида қарийб миллион киши ўлдирилган, 1936–1938 йилларда эса беш миллиондан тўққиз миллионгача инсон қамоққа олинган. Сталин бу ҳақда: «Ушбу ахлатлар ҳақида ўн йилдан кейин ким эслайди? Ҳеч ким!» деган.
Депортация
СССРда бир қанча миллатлар тотал депортацияга учраган, жумладан:
- Немислар,
- Қарачайлар,
- Қалмиқлар,
- Ингушлар,
- Чеченлар,
- Балқарлар,
- Қрим татарлари.
Сталин мероси
Сталин номи ҳалигача баҳсли бўлиб қолмоқда. Унинг раҳбарлиги даврида Совет Иттифоқи саноат ва ҳарбий куч сифатида ўсган бўлса-да, миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётини қурбон қилган репрессия ва зўравонлик сиёсати бутун дунёда қораланган.
Сталин ва репрессиялар: ГУЛаглар ва катта тозалаш
Сталин буйруғи билан Совет Иттифоқида ГУЛаг (қамоқ-меҳнат лагерлари) тизими яратилган. Унинг бошқаруви даврида 20 миллиондан ортиқ инсон ГУЛаг орқали ўтган, яна 6 миллион киши махсус қишлоқларга депортация қилинган.
Абу Муслим