КАТТА НОҒОРА ВА БАЙРОҚ АТО ЭТИШ ТУЗУГИ
Амр қилдимкц, ўн икки катта амирларнинг ҳар бирига битта байроқ (алам) ва бир ноғора берилсин, Амир ул-умарога байроқ ва ноғора, тумон туғи ва чортуғ(Байроқнинг икки хили ёки амирларнинг даражасини билдирувчи учи ўткир найза) такдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай (нафир) береинлар. Юзбоши ва ўнбошига биттадан катта ноғора (табал) берсинлар. Аймокдарнинг амирларига бўлса, биттадан бурғу такдим этсинлар. Тўрт бегларбеганинг ҳар бирига биттадан байроқ, ноғора, чортуғ ва бурғу берсинлар.
[Ўн икки] амирдан қайси бири душман фавжини синдирса ёки ғаним кўли остидаги бирор мамлакатии фатҳ этса уни такдирлаб, агар биринчи [даражали] амир бўлса, иккинчи [даражали], иккинчи бўлса, учинчи [даража.ии], учинчи бўлса, тўртинчи [даражали] амир мартабасинй берсинлар. Шу тартибда ўн биринчи [даражали] амиргача давом эттирсинлар. Агар ўн биринчи [даражали] амир бўлса, уни ўн иккирчи [даражали] амир қилиб, байроқ, туғ ва ноғора берсинлар. Шу йўсинда биринчи [даражали] амирга битта туғ, иккинчисига — иккита, учинчиси-га — учта, тўртинчисига — тўртта туғ ва ноғора бериб, уларни тумонтуғ ва чортуғ олиш мартабасига етказиб рағбатлантирсинлар.
СЮВДҲНИНГ ЯРОҚ-ЖАБДУҚЛАРИ ВА АНЖОМ-ЖИҲОЗЛАРИ ТУЗУГИ
Шундай буйруқ бердимки, юриш вақтида оддий аскарлардан ҳар ўн саккиз киши ўзи билан бирга бир чодир (хайма) олсин, ҳар бир аскар икки от, бир камон, бир садоқ ўкдон (таркаш), бир қилич, арра, бигаз, бир қоп (жувол),. жуволдўз, болта, ўнта игна ва орқага осиладиган чарм халта (чарм пўшт) олсин.
Баҳодирлардан ҳар беш киши бир чодир олсин. Ҳар бири битта оддий темир совут (жавшан)1, дубулға (хўди), бир қилич, садоқ — ўқдон, камон ва бешта от олсин.
Ўнбошилардан ҳар бири ўзи билан бирга бир чодир, зириҳ, қилич, садоқ — ўкдон, камон ва бешта от олсин.
Юзбошилардан ҳар бири бир чодир, ўнта от, курол-аслаҳадан — қилич, садоқ — ўкдон, камон, гурзи, чўқмор, коскан, зириҳ, багтар олсин.
Мингбошилардан ҳар бири ўзи билан бирга битта чодир, бир соябон, курол-аслаҳадан — жавшан, дубулға, найза, қилич, садоқ-ўкдон ва ўқ-ёйдан кўтарганича олсин.
Биринчи амир бир чодир, бир ўтов, бир жуфт соябон, курол-аслаҳадан шу микдорда олсинларки, кўл остидагиларга ҳам бергудек бўлсин. Шунга ўхшаш иккинчи, учинчи, тўртинчи амирдан тортиб то амир ул-умарогача; ҳар қайсилари, ўз мартабаларига яраша чодирдан, ўтовдан, отлардан бошлаб, то бошқа ҳарбий анжомларгача саранжом-саришта қилиб кўйсинлар. Биринчи амир бир юз ўн от, иккинчи амир бир юз йигирма, учинчи амир бир юз ўттиз, тўртинчи амир бир юз қирқ от, амир ул-умарога етгунча тартиб шундай бўлсин. У эса ўзи 'билан бирга уч юздан кам от олмасин.
Пиёдалар бўлса ҳар бири ўзи билан бирга бир қилич, бир камон ва кўтарганларича ўқ-ёйдан олсинлар. Бироқ жанг пайтида тузукларда кўрсатилганидан кам бўлмасин,
УРУШ ВА ТИНЧЛИК [ВАҚТИДА] СОҚЧИЛИК ҚИЛИШ ВА МАЖЛИС-ЙИҒИНЛАРДА ҲОЗИР БЎЛИШ ТУЗУГИ
Амр қилдимки, сипоҳилар; амирлар, мингбошилар, юзбошилар ва ўнбошилар девонхонага, базм-мажлисларига кулоҳсиз (бош кийимисиз, этиксиз, сармузасиз, бўрк ёқалик чакмонсиз, бўкда;, қиличсиз ҳозир бўлмасинлар. Ўн икки минг қилич осган аскар урушу тинчлик вақтида бутун яроқ-аслаҳалари билан кўшкда, девонхонанинг ўнг ва сўл тарафидан, орқасидан ва олдидан қуршаб турсинлар. Шу тартибда ҳар кеча улардан минг киши соқчилик .қилиш учун ҳозир бўлишсин. Ҳар юз қиличли устига бир юзбоши қўйилсин ва унга шартлашилган махфий сўзни айтсинлар;;
Яна. амр қилдимки, уруш пайтида ўн икки амирдан ҳар бири, мингбошилар, юзбошилар, ўнбошилар ўн икки минг қуролланган отлиқ сипоқи билан бир кеча-кундуз давомида ҳар қайсилари ўз хонларини қўриқлаш учун ҳозир бўлсинлар. Бу ўн икки минг отлиқ лашкарни тўрт фавжга бўлиб, бир фавжини баронғорга, бошқасини жавонғорга, биттасини ўрдунинг олдига, бошқасини эса ўрдунинг орқа тарафкга тайинласинлар. Ушбу фавжлар навбатма-навбат ўрдудан ярим фарсанг узоқлашиб соқчилик қилсинлар. Ушбу тўрт сипоҳий фавж ўзлари учун ҳировул белгиласинлар, ҳировулдан эса қоровуллар тайинлансин. Улар бўлса эҳтиёткорлик ва ҳушёрликни қўлдан бермай, ўрдуга хабар етказиб турсинлар.
Яна ҳукм қилдим, атрофимда жойлашган лашкар ва ўрдуга, ҳар бирида [алоҳида] биттадан кутвол тайинласинлар ва ўрдуни қўриқлаш, соқчилик қшшш ишлари шулар устига юклансин, бозор аҳлидан солиқ олиш ҳам шулар зйммасида бўлсин. Агар ўрду аҳлидан бирон кймсанинг нарсаси ўғирланса, улар жавобгарликка тортилсинлар.
[Қўшин орасидан] тўрт фавж чопқунчилар тайинлашни буюрдим. Булар тўрт фарсанг масофада лашкар ёнида юриб, уларни қўриқлаб борсин. Бордию лашкардан бирон киши ўлдирилганини ёки яраланганини кўрсалар, унинг ишини ўз зиммаларига олишла-ри лозим. Агар бирон кимсанинг нарсаси ўғирланса улар жавобгар бўлсин.
Яна буюрдимки, лашкарнинг учдан бир қисми сарҳадларни қўриқлаш ишига белгилансин; [учдан] икки қисми эса доим салтанат хизматига ҳозир бўлиб турсин.