loader
Foto

Немислар 1941 йил ёзида қизил армияни варварак қилган

Ғалаба тантанаси каби янграган «Танк қўшинларида тартиб» маршлари ва урушдан олдинги «душманни озгина қон, кучли зарба билан енгамиз» деган ваъдаларга, танк ва авиацияда етти карра устунликка қарамасдан, 1941 йил ёз ойларида таркибий Қизил Армия фақат саноқли ҳафталар ичида тор-мор этилди. Уруш арафасида Вожднинг ўз юзига қараб: «Сиз бизга тобутларда учишни мажбурлаяпсиз!» деб айтгани учун отиб ташланган Ҳаво кучлари қўмондони Павел Рычагов ҳақ эди. Ғарбни «қувиб етиб олиш» уринишида мислсиз қуролланиш пойгасини бошлаб, мамлакатни очарчилик ва қашшоқликка олиб келиб, самарасиз ва аслида жангга лаёқатсиз қурол–яроғ тўплаб ташлаган ҳолда, Сталин Қизил Армияни ҳалок қилди ва СССРни ҳам йўқ қилиб юбора ёзди... «Сталин қирғийлари» ва «Иккинчи жаҳон урушидаги энг яхши танк» ҳақидаги совет афсоналарини инкор этар экан, бу китоб Қизил Армия барча жиҳатдан Вермахтдан орқада қолганини исботлайди, СССРнинг танк ва самолётсозликдаги камдан-кам ютуқлари ғарб ютуқларини ўғирлаш ва кўчириш натижаси бўлган, авиацияда ҳам, танк қўшинларида ҳам тартиб бўлмаган, ва уруш тугагунига қадар Қизил Армия душманни жасадлар билан кўмган, Кремл зўравонининг айби билан «тобутларда уруш олиб бориш»га мажбур бўлган.

1941 йилдаги Киев мудофаа операцияси (Киев қазони)

1941 йил июль ойи охирида немис қўмондонлиги ўз олдига қўйган мақсад — Киев атрофидан Қизил Армиянинг йирик қисмларини Совет ҳудудининг ичкари қисмига чекинишини олдини олиш ва уларни Днепрнинг ғарбий томонида йўқ қилиш эди. Август ойи бошларида (7–16), Киевни ҳимоя қилиш йўлида беқиёс уринишлар эвазига совет қўшинлари душманнинг ҳужумларини қайтаришга ва бир муддат вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлишди. Бироқ немисларнинг Днепрга томон янада илгарилаши, дарёни кечиб ўтишлари ва Запорожье ҳамда Кременчуг-Черкасс атрофида плацдармларни эгаллаши Днепр қайирисида жойлашган Жануби-Ғарбий фронтнинг 5 та совет армияси учун муҳосара хавфини юзага келтирди. Бу ерда шимолдан жанубга қуйидаги армиялар жойлашган эди: 21-армия (В. И. Кузнецов), 5-армия (М. И. Потапов), 37-армия (А. А. Власов), 26-армия (Ф. Я. Костенко), 38-армия (Д. И. Рябышев). Жануби-Ғарбий фронтни тор-мор этиш ва шундан кейин Қрим ҳамда Украинадаги кўмир-саноат районларини эгаллаш мақсадида Гитлер Москвага асосий зарба беришни кечиктирди ва бир қисм қўшинларни Москва йўналишидан жанубга бурди. Сталин эса немисларнинг Москвага яқин орада ҳужум қилишига ишонган ҳолда, вақтли чекиниш буйруғини бермади ва август охири — сентябрь бошларида Киев учун жанглар янада кучайди.



Август ойи охирига келиб Гудериан қўшинлари Десна дарёсининг Контоп ва Новгород-Северский ҳудудларида икки плацдармни эгаллашга муваффақ бўлди ва бу билан Жануби-Ғарбий фронт қўшинларининг чуқур ортига чиқиб кетиш хавфини юзага келтирди. Конотоп, Новгород-Северский, Полтава, Ромни ва Лохвиц томон йўналган ҳужумлар натижасида 1941 йил 15 сентябрь куни немислар 5-, 21-, 26- ва 37-армияларни қамраб олган улкан муҳосара ҳалқасини ёпишди. Муҳосарага Жануби-Ғарбий фронт қўмондонлиги ҳам тушиб қолди. 17 сентябрда, армиялар штаблари билан алоқа бутунлай узилишидан бир неча дақиқа олдин Кирпонос барча армияларга шарқ томон йўналишда муҳосарадан чиқиш буйруғини беришга улгурди. Қазондан ташқарида бўлган 38- ва 40-армиялар Ромни ва Лубни йўналишидаги зарбалар орқали бизнинг қўшинларнинг муҳосарадан чиқишига ёрдам бериши керак эди. 19 сентябрга ўтар кечаси совет қўшинлари Киевни тарк этди.



Улкан миқдорда одамлар ва техника шарққа томон ҳаракатлана бошлади; Жануби-Ғарбий фронтнинг қўмондонлиги ва штаби назоратни бутунлай йўқотди. Қўшинларни режали равишда эвакуация қилишнинг иложи бўлмади — бошқарувсиз қолган, катта йўқотишларга учраган бўлинмалар душман зарбалари остида оз-оз гуруҳлар билан, техникасини ташлаб чекинишди. Жангни давом эттирган 37-армия 21–23 сентябргача чидам берди, 5- ва 21-армиялар қўшинларидан иборат гуруҳ 25 сентябргача қаршилик кўрсатди, 26-армия қолдиқлари эса душман билан 26 сентябргача жанг қилди.

Совет аскарлари асирликда

20 сентябрь куни Жануби-Ғарбий фронт ва 5-армия штабларидан иборат тахминан 1000 кишилик қўшма колонна Лохвица шарқида немисларнинг 3-танк дивизияси асосий қувватлари томонидан ҳужумга учради ва натижада ҳалок бўлишди: фронт қўмондони М. П. Кирпонос, Ҳарбий кенгаш аъзоси М. А. Бурмистенко, фронт штаби бошлиғи В. И. Тупиков, фронт бошқарувининг генераллари — Добыкин, Данилов, Панюхов, армия ҳарбий кенгаши аъзолари — Никишев, Кальченко, армия штаби бошлиғи Писаревский. 5-армия қўмондони Потапов оғир яраланди ва асирга олинди.



26 сентябрь куни Киев стратегиявий мудофаа операцияси якунланди. Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг Бош штаби томонидан 1993 йилда эълон қилинган маълумотларга кўра, бу операциядаги совет йўқотишлари 700 минг нафардан ортиқни ташкил этган, шундан 627,8 минг нафар — беқайтиш йўқотишлар. Жануби-Ғарбий фронтнинг мағлубияти немисларга Шарқий Украина, Приазовье ва Донбассга йўл очди, бироқ фашист қўшинларининг шарққа илгарилашини секинлаштирди ва совет қўмондонлигига Москва мудофаасига тайёргарлик кўриш имконини берди.

Абу Муслим