loader
Foto

Работи Малик (XI аср)

Марказий Осиёдаги монументал архитектура ёдгорликларидан. Қадимги Бухоро—Самарқанд йўлининг чўли Маликдаги йирик чегара ва савдо бекатида бунёд этилган (ҳозирги Навоий шаҳри яқинида). Тахминан 1069—1070 йилларда қурилган бўлса керак. Унинг кўп қисми бузилиб кетган. Ўртадаги улкан пештоқ (бўй 18 м., эни 12 м.) Ўрта Осиёдаги энг қадимги пештоқдир.