loader

Гўзал ҳаёт саҳифалари

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ СИЙРАТЛАРИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ

1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – Фил йили, 12-робиъул-аввал.

2. Пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари билан Мадинага боришлари ва оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили.

3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Абдулмуттолибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг кафолатига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили.

4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили.

5. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг ўн тўртинчи йили.

6. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.

7. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадийжанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.

8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.

9. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.

10. Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.

11. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили.

12. Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили.

13. Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили.

14. Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг тўққизинчи йили.

14. Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.

15. Хадийжа розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.

16. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳога уйланишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.

17. Қурайшнинг Пайғамбар алайҳиссаломга озорининг кучайиши – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.

18. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Тоифга чиқишлари –пайғамбарликнинг ўнинчи йили.

19. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларини қабилаларга таништиришлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.

20. Оиша розияллоҳу анҳога ақди никоҳ қилишлари –пайғамбарликнинг ўн биринчи йили.

21. Исро ва Меърож – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.

22. Намознинг фарз бўлиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.

23. Ансорлар билан танишув – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи.

24. Биринчи Ақоба байъати – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи.

25. Мисъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг Мадинага юборилиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.

26. Иккинчи Ақоба байъати – пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.

27. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари –пайғамбарликнинг ўн тўртинчи йили, сафар ойи, биринчи ҳижрий сана.

27. Масжиди Набавийни қуриш – биринчи ҳижрий сана, сафар ойи.

28. Азонни жорий қилиниши – биринчи ҳижрий сана.

29. Мусулмонларни биродарлаштириш – биринчи ҳижрий сана, жумадул ула ойи.

30. Урушга изн берилиши – биринчи ҳижрий сана.

31. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша розияллоҳу анҳога уйланишлари – биринчи ҳижрий сана, шаввол ойи.

32. Қибланинг ўзгартирилиши – иккинчи ҳижрий сана, ражаб ойи.

33. Рўза ва закотнинг фарз қилиниши – иккинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

34. Бадр ғазоти – иккинчи ҳижрий сана, 12-рамазон.

35. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг вафотлари – иккинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.

36. Ҳазрати Али ва Фотималарнинг никоҳлари – иккинчи ҳижрий сана.

37. Бану Қайниқоъ уруши – иккинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.

38. Сувайқ уруши – иккинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.

39. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Ҳафса розияллоҳу анҳога уйланишлари – учинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.

40. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳога уйланишлари – учинчи ҳижрий сана, 14-шаввол.

41. Уҳуд уруши – учинчи ҳижрий сана, 15-шаввол.

42. Хамрнинг ҳаром қилиниши – тўртинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

43. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Умму Салама розияллоҳу анҳога уйланишлари – тўртинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.

44. Давматул жандал ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, робийъул аввал ойи.

45. Бани Мусталиқ ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

46. Ифк ҳодисаси – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

47. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланишлари – бешинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.

48. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳога уйланишлари – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

49. Хандақ уруши – бешинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.

50. Бани Қурайза ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.

51. Ҳудайбия сулҳи – олтинчи ҳижрий сана, зул¬қаъда ойи.

52. Пайғамбар алайҳиссаломнинг подшоҳларга мактуб юборишлари – еттинчи ҳижрий сана, муҳаррам ойи.

53. Хайбар уруши – еттинчи ҳижрий сана, сафар ойи.

54. Пайғамбар алайҳиссаломнинг София бинти Ҳуяай розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана.

55. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана.

56. Зотур Риқоъ ғазоти – еттинчи ҳижрий сана.

57. Қазо умраси – еттинчи ҳижрий сана, зул¬қаъда ойи.

58. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойининг охири.

59. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг вафотлари – саккизинчи ҳижрий сана, муҳаррам ойи.

60. Муъта ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, жумадул ула ойи.

61. Макканинг фатҳ қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.

62. Хамр ва ўлимтик сотиш ва Мутъа никоҳини ҳаром қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.

63. Ҳунайн ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.

64. Тоиф ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.

65. Жаърона умраси – саккизинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.

66. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳимнинг туғилиши – саккизинчи ҳижрий сана, зул¬ҳижжа ойи.

67. Вакиллар келиши йили – тўққизинчи ҳижрий сана.

68. Нажоший розияллоҳу анҳунинг вафоти – тўққизинчи ҳижрий сана, ражаб ойи.

69. Табук ғазоти–тўққизинчи ҳижрий сана, ражаб ойи.

70. Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг вафотлари – тўққизинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

71. Рибонинг ҳаром қилиниши – тўққизинчи ҳижрий сана.

72. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг одамлар билан ҳаж қилиши –тўққизинчи ҳижрий сана, зул¬ҳижжа ойи.

73. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳимнинг вафоти – ўнинчи ҳижрий сана, робийъул Аввал ойи.

74. Видолашув ҳажи – ўнинчи ҳижрий сана, зулҳижжа ойи.

75. Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотлари – ўн биринчи ҳижрий сана, иккинчи робиъул аввал.