loader
Foto

Ғарбнинг қатлиомлар тарихи

Христиан ғарб тарихини “Қатлиомлар ва геноцидлар тарихи” деб атасак ҳам бўлади. Бу қатлиомлар шунчалик кўпки, жилд-жилд китобларга сиғмайди. Европаликлар 1492 йили Америка қитъасига қадам босди. Испаниялик ва америкаликлар 22 йил ичида “Аравак” туб аҳолисига қарши олиб борган қатлиоми натижасида (1514) уларнинг сони 8 миллиондан 28 мингга тушди.

Норвегияликлар 1920-1930 йиллар орасида Норвегияга бошпана излаб борган “Татар”ларнинг қизларини мажбуран бепушт қилдилар. Ахта қилинмаганларга эса инсулин ва электрошок татбиқ этишди. Бу ишни скандинав ирқини ҳимоялаш учун зулм билан амалга оширдилар. Инглизлар австралиялик маҳаллий аҳолини эпидемик хасталиклар ва овқатларига заҳар қўшиш билан қатл этишди. 750 минг қора танли аборигендан фақатгина 31 минг нафари омон қолди.

Олмонлар Ғарбий Африкада Намибияда олтин ва зумрад конларини қўлга киритиш учун Героро ва Намалар деб аталадиган маҳаллий аҳолини қатл этди. 132 минлик маҳаллий аҳолидан 15 минги омон қолди. Олмонлар 1933-45 йиллар орасида Ромен (лўли) деб аталадиган халқнинг 94 фоизини бепушт қилди, 1 миллионга яқин яҳудий қатл этилди, иккинчи жаҳон урушида турли халқлардан ёки этник гуруҳлардан 21 миллион инсоннинг ўлимига сабаб бўлишди.

Америкаликлар ва инглизлар урушда Германия мағлубиятга учрагандан кейин Дрезден шаҳрига жон сақлаб борган немис эмигрантларининг устига ҳаводан бомба ёғдирди. Ўч олиш мақсадида 3900 тонна бомба, 200 минг напалм бомбаси билан 200 минг немис қатл этилди. Америка Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташлаган атом бомбаси орқали 135 минг одамни қатл этди. Совет армиясидан қочган 250 минг немис (учдан бири ёш болалар) Даниядан паноҳ топди. Концлагерларда бу 250 минг немис қасддан тиф, ичтерлама, ичак ҳарорати кўтарилиши ва ичбуруғ хасталиклари юқтирилиб, ўлдириб юборилди.



Кипрда юнонлар 1912-1974 йиллар орасида туркларга қарши геноцид олиб боришди. Кипрнинг 35 та бошқа-бошқа нуқталарида туркларга оид иш жойлари, масжидлар ва уйларга ўт қўйилди. 1952 йили ЭОКА деб аталадиган террор ташкилоти қурилди. ЭОКА 30 нафар турк деҳқонини тириклай ёқди. 1963 йилдан кейин яна 130 нафар турк миллатига мансуб тинч аҳоли ўтда куйдириб ўлдирилди. 25 минг турк уйларини ташлаб кетди. Минглаб турклар қатл этилди.



Туркия учун зарар ва ғарб учун ғалаба бўлган Лозан келишувидан кейин юнонлар этник ва маданий геноцидни амалга оширди. Туркларнинг полизлари “Ҳарбий минтақа” ниқоби остида ишғол этилди. Қишлоқлар орасидаги бориш-келиш фақат рухсат билан амалга оширилди. Полиз ва бино сотиб олиш, уни таъмирлаш тақиқланди. Ибодатларига рухсат берилмади. Сиёсий, маданий ва диний ҳуқуқларининг тақиқланиши ва босимлар орқали 400 минг турк Ғарбий Фракиядан кўчиб кетди. 1970-1989 йиллар орасида болгарлар 2 миллион турк, помак ва роменларни ўзларига мажбурий ассимиляция қилиб олишди. 310 минг туркнинг исмлари мажбуран болгар ва христиан исмларига ўзгартирилди. 360 минг турк бош олиб кетди. Туркларнинг турли инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва диний ибодатларини бажариши таъқиқланди.



Туркия архивларига кўра, арманлар Россия ва бошқа ишғолчи кучлар билан бирга 520 минг аёл, ёш бола ва қарияларни шаҳид қилган. Бутун бу қатлоимлар ва шаҳидларнинг сони ҳужжатларда сақланиб турибди. АҚШнинг Ироқни ишғол қилишда 2 миллион аҳолиси ўлдирилди, яна 2 миллион киши у ердан кўчиб кетди. Россия 1944 йили чечен, месхетиялик турклар, ингуш, қорачой, балкар ва қрим туркларидан миллионлаб туркни Сибир ва Қозоғистонга сургун қилди. 500 минг турк йўлда ҳалок бўлди. Чеченистонда 1994-2001 йиллар орасида бўлиб ўтган урушда 200 минг аёл, қария ва ёш бола қатл этилди. 200 минг киши сургун қилинди. Чор Россияси ва комуннистлар режимида қатл этилган туркистонликлар сони миллионлардан ошди.



Франция Жазоирда 1945-1962 йиллар орасида 2 миллион мусулмонни шаҳид этди. Исроил бу қатлиомда Францияга шерик бўлди. Серблар Боснияда 250 минг босняликни шаҳид қилди. Болқон, Кавказ, Ҳиндистон, ҳатто ғарбий Европада католикларнинг протестантларга қатлиомлари, Африка, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америкадаги ғарб қатлиомларини бошқа бир мақолада баён қиламиз.

Россия Сталин даврида (1934-39): 13 миллион сургун ва 1 миллиондан ошиқ ўлик.

Адолф Гитлер (1939-45): 12 миллион сургун ва 2 миллиондан ошиқ ўлик.

Мао Цзедун Хитойда (1966-99): 11 миллион ассимиляция ва 1 миллион ўлик.

Америкада Испания (1492-1800): 7 миллион 972 минг ўлик.

Японияда Тодзио (1941-44): 5 миллион ўлик.

Камбоджиада Пол Пот (1975-79): 1 миллион 700 минг ўлик.

Шимолий Кореяда Ким Ир Сен (1948-94): 1 миллион 600 минг сургун, 1 миллион ўлик.

Эфиопияда Менгисту (1976-78): 1 миллион 500 минг ўлик.

Нигерияда Якубу Говон (1967-70): 1 миллион ўлик.

Афғонистонда Леонид Брежнев (1979-82): 900 минг шаҳид...

Эслатма: Бу рақамлар БМТ архивларидан олинди.