«Учлик» томонидан 1938 йилнинг 22 мартида отиб ташлашга ҳукм қилинган, ҳозирги Кемерово вилояти Крапивинск тумани Ново-Борчатск қишлоқ совети «Труженик» колхози колхозчиси Григорий Чазов жазога ҳукм қилинган бошқа шахслар гуруҳи билан гўёки этапга жўнатиш учун чақирилган. Улар битта-биттадан камерадан чиқарилган ва биродарлар қабристони тайёрлаб қўйилган уйнинг орқасига олиб борилган. Григорий Чазов бошиинниг орқа қисмига қамоқ комендантидан зарба еган, номаълум икки шахс эса унинг бош кийимини кўзларига тушириб, уйнинг орқасига олиб ўтган ва қаттиқ куч билан чуқур ўрага итариб юборган. Ўрага йиқилиб тушгач, Чазов тагида инграб ётган одамлар танасини ҳис қилган. Номаълум шахслар бу одамлар устидан юрарди ва уларга ўқ узарди. Мурдалар орасида ётган Чазов қимир этмади ва шу тариқа тирик қолди. Маҳкумларни отиб ташлашда иштирок этганлар ўрани кўммасдан кетиб қолгач, Чазов бир амаллаб у ердан чиқиб олди ва бу жойдан 45 км масофада жойлашган колхоздаги уйига қайтиб борди.[1]
Кейинчалик, акаси Фёдор билан биргаликда Чазов Москвага адолат излаб келди – Михаил Калининнинг олдига борди, бу ерда улар иккаласи СССР Прокуратурасига жўнатилди. У ерда эса СССР Прокурори ўринбосари Г.Рогинскийнинг санкция билан сўроқдан сўнг ака-ука ҳибсга олинди ва Рогинский Фриновскийга «отиб ташлаш ҳақидаги ҳукмни бепарво, эътиборсиз бажарган» шахсларни жавобгарликка тортиш зарурлиги ҳақида ёзди. 1938 йилнинг 20 июнида Григорий Чазов Москвада отиб ташланди, унинг акаси эса 29 июль куни Рогинскийнинг хабари бўйича ижтимоий-зарарли элемент сифатида 5 йилга қамалди .[2]
[1] Расстрелянный дважды
[2] НКВД. Меморандум № 424 заместителя наркома внутренних дел СССР М. П. Фриновского всем начальникам УНКВД в дополнение приказа № 00447. 8 августа 1937 г.. istmat.info (8 августа 1937).
"Қора кунлар" китобидан, Абу Муслим