loader
Foto

Ривожланган Европанинг ваҳшийлиги

Ўрта асрларда жодугарларни ов қилиш оқибатида юз мингга яқин европалик аёл ўтда ёқилган. Дастлаб уларни черков таъқиб қилган. Кейин бу ишга давлат ҳам қўшилган. Охир-оқибат иш назорат ҳам қилиб бўлмайдиган «халқ ташаббускорлари» қўлига тушган. Бунда кўп жиҳатдан целибат – руҳонийларнинг уйланмаслик ҳақида аҳди айбдор бўлган.

ИНКВИЗИЦИЯ МИЖОЗЛАРНИ АЛМАШТИРМОҚДА

Муқаддас инквизиция ёки шартли равишда, католик трибунал 1215 йил Папа Иннокентий III томонидан бидъатчиларга қарши курашиш учун ташкил этилган. Бир асрдан ошиқ вақт мобайнида, "таъсис ҳужжатлари" да белгиланганидек, инквизиторлар католик таълимотининг нозик «биноси»ни силкитишга ҳаракат қиладиган албигойлар, катарлар, манихейлар, валденслар ва бошқа эркин фикрловчиларга жиддий курашган.

Бироқ XIV аср бошларида инквизиция жодугарлар масаласига қизиқиб қолди. Бу қизиқиш борган сари ўсиб борди ва шу даражага етдики, жодугарларга овни «аёллар холокости» деб аташ ҳам мумкин.

Социологлар эътиборни бидъатчилардан жодугарларга қаратишнинг бир нечта механизми ҳақида баҳс юритадилар. Лекин, асосий сабаб бу – нафақат католик роҳиблар, балки барча руҳонийлар учун целибат ҳисобланади.

Албатта, кўпчилик бу аҳдга риоя қилмасдан, гуноҳга ботиб яшарди. Лекин католик руҳонийларнинг аксарият қисми организмини тийилиб туришга мажбур қиларди. Бундай кишилар учун эса агар аёл руҳни азоблайдиган фикрлар уйғоитадиган бўлса, у жодугар деб ҳисоблаш табиий бўлган. Аёлларнинг орасида жодугарлар кўпчиликни ташкил қилиш ҳам табиий ҳол саналган. Умуман олганда, ўрта асрларда Европада аёл киши – гуноҳлар ўчоғи ҳисобланган.

ХАЛҚ ВА ИНКВИЗИЦИЯ ҲАМЖИИҲАТЛИКДА

Жодугарларнинг катта қисми испан инквизицияси гулханида ёқиб юборилган деган кенг тарқалган фикрдан фарқли ўлароқ, бу ерда биринчи ўринларни шимолий мамлакатлар - Германия, Швейцария, Франция, Ирландия, Шотландия эгаллайди.

Дастлабки жараёнларнинг бири 1324 йил Ирландияда бўлиб ўтган. Йил бошида епископ Ричард де Ледреде леди Алиса Кайтелерни католик черковидан юз ўгиришда; жинлар ёрдамида келажакни билишга ҳаракат қилишда; «жаҳаннамнинг энг қуйи синф вакилларидан бири бўлган жин» билан алоқада ва унга ўнлаб тирик хўрозларни қурбон қилишда; гўёки улар ёрдамида ўзининг учта эрини ўлдирган ва энди тўртинчисини ҳам ўлдириш ниятида бўлган ҳолда сеҳрли кукун ва суркама мойлар тайёрлашда айблаган.

Эҳтимол шу тарзда епископ аёл билан шахсий ҳисоб-китоб қилиб олишни мўлжалланган эди, аммо тарих уларнинг муносабатлари тафсилотлари ҳақида маълумот қолдирмаган.

Ҳеч бир воситасиз, осонгина қўллга олиш қийин бўлган. Нуфузли Алиcа Кайтелер дастлабки ҳужумларни қайтарди, лекин кейин Англияга кўчиб ўтди. Унинг ўрнига бечора хизматкори Петронилла де Митс жавоб беришга мажбур бўлди. Қийноққа солинган қиз епископ эшитишни кутган гапларни  - тунлари бекаси билан айш-ишрат қилиш учун бориб, аёлнинг шайтон билан бўлган алоқалари ҳақида айтганига қарамай, бу уни қутқармади. 3 ноябрь куни хизматкор аёл гулханда ёқиб юборилди.

Жодугарлик васвасаси маховиги аста-секин кучая бошлади. Дастлаб айри  аёллар томонидан ҳар қандай мўъжизаларни намойишларга сабр-тоқатли бўлган аҳоли жуда мўътадил бўлиб, ўз ҳамюртлари ва ҳатто қўшниларининг ёқиб юборилишини катта иштиёқ билан қабул қилмади. Лекин аста-секин қоннинг ҳиди оммавий жодугарлик васвасасига олиб келди. XVI асрнинг ўрталарида кўплаб қон тўкилди ва фақат 200 йил ўтибгина йўқ бўлди. "Катта ов" фақат аҳоли барча қатламлари томонидан жодугарлик жараёларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш орқали амалга ошди.

Айтганча, инквизиция эътиборини бидъатчилардан жодугарларга кўчиришнинг яна бир сабаби бор. Ҳақиқатдан ҳам, диний эътиқодга қарши судлар кўпинча сиёсий судлар сифатида, яъни диссидентларни шафқатсиз жазолаш сифатида қабул қилинган. Ва бу баъзан инквизицияга қарши жуда кучли ва қонли оммавий тартибсизликларга сабабчи бўлди.

Жодугарлар билан эса ҳаммаси осон эди – уларнинг ичига кириб олган шайтон улар теккан ҳар бир нарсани расво қиларди. Ҳаммаси яққол кўриниб турарди. Шайтонни эса ўтда ёқиш талаб қилинарди. Ҳаттоки агарда у боланинг ичига кириб олган бўлса ҳам. Икки ёшли болалар қатл этилгани ҳақида ҳолатлар ҳам маълум.

Шундай таассурот туғиладики, баъзида инквизиция шунчаки жамиятни шафтон ифлосликларидан тозалаш бўйича «режани бажарган». Масалан, 1589 йил Саксониянинг аҳолиси 10 минг киши бўлган Кведлинбург шаҳрида бир кунда 133 аёл ўтда ёқилди.

Жодугарлар ови бутун даври давомида турли баҳоларга кўра, 80 мингдан 100 минггача одам йўқ қилинди. Қатл қилинган орасида эркаклар – жодугарларнинг ёрдамчилари ҳам бор эди. Лекин бу камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлган.

ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИ

Албатта, жодугарларни қирғин қилишда ўша пайтда тушунилган даражада қонунга қатъий риоя қилинган эди. Суриштирув, суд жараёни ва жазоларни ижро этиш технологияси аниқ бўлмаган папа «булл»и асосида дунёвий жиноят қонунларига янги моддалар киритилди. Улар анча аниқрок эди. Ўша пайтдан бошлаб инквизиция билан дунёвий судлар ҳам жодугарликни йўқ қилиш билан шуғулланган. Адолат нуқтаи назаридан айтиш керакки, жазолар ҳар хил - нафақат гулханда ёқиш ёки бошини танасидан жудо қилиш, балки қамоқ жазоси ҳам бўлган. Бундан ташқари, суд жараёнларининг тўртдан бир қисми оқлов ҳукми билан якунланган.

«Катта ов»ни тизимлаштиришга 1487 йил папа Иннокентий VIII топшириғи бўйича роҳиб-доминиканлар Якоб Шпренгер ва Генрих Инститорис томонидан тайёрланган «Жодугарлар ва уларнинг бидъатини қудратли қилич каби йўқ қиладиган Жодугарлар босқони». Бу кенг қамровли асарда шайтонга хос бўлган хусусиятлар батафсил кўриб чиқилган, жодугарларни таниб олиш мумкин бўлган белгилар батафсил таҳлил қилинган, сўроқ қилиш усуллари ва қийноққа солиш усуллари батафсил ёритилган.

Жодугарларни қиладиган жуда кўп зўравонликлардан бири орасида айниқса, жодугарлар эркакларни олатидан маҳрум қилиш усуллари батафсил тасвирланган. Эътиборли томони шундаки, эркакларнинг жодугарликда гумон қилинган аёлларга муносабати ўта салбий бўлган.

Қийноқ усуллари жула шафқатсиз бўлганлиги учун биз уларни кўриб чиқмаймиз. Шайтон билан алоқани аниқлаш усулларига келадиган бўлсак, уларни роҳиб-бенедектинлар, жумладан, Кёльн университети декани томонидан қўплаб ўйлаб топилган. Тушунарлики, яққол аломатлар орасида «рад қилиш қийин бўлган шаҳвоний истаклар ила жалб қилиш» ҳам бўлган. Тажрибадан ўтказилаётган аёлларнинг танасида махсус - "шайтон" тамғалари қидирилган. Улар қўлларига боғланган сувга ташланган - агар чўкиб кетмаган бўлса демак, демак уларга жинлар ёрдам беришади.

Рисола сатрлари орасидан унинг муаллифлари аёлларни кўрарга кўзи йўқлиги билиниб туради. Масала, улар «аёлларга хос бўлган хусусиятлар – йиғлаш, тўқиш ва алдашбир» деб таъкидлайдилар.

САҲНАГА ЁЛЛАНГАН ШАХСЛАР ЧИҚАДИ

«Катта ов» даврида жодугарларга қарши кураш бобида нафақат инквизиция, балки оддий фуқаролар ҳам ташаббус кўрсатган. Иш, айтиш мумкинки, тозалашга бориб етган. «Профессионал овчилар» пайдо бўлган, лекин улар ҳеч қандай ваколатларга эга эмасди. Уларнинг энг машҳури – инглиз. 1645 йилда у жодугарларни бехато таниб-билиш қобилиятини ҳис қилди. Ва у ўзини "жодугарлар билан уруш бошлиғи" деб эълон қилсада, ёлланма аскар бўлиб қолди. Дўсти Жон Стерн билан биргаликда у Эссексдаги шайтон малайларига қарши жангга қўшилди. Кейин у бошқа мамлакатларга ташриф буюрди. Тез орада Ҳопкинс шуҳрати бутун мамлакат миқёсида кенгайди ва одамлар уни қишлоқлар ва кичик шаҳарлардаги ахлоқсизликдан тозалашга таклиф қила бошладилар.

Хопкинслар фақат ўзига маълум бўлган билимлар асосида жодугарларни аниқларди, уларни қийноққа соларди ва ҳукм ўқирди. Мисол учун, гумон қилинган аёл ўтирган хонага ҳашарот кириб келса, у шайтоннинг элчиси деб эълон қилинарди.

Хопкинсда оқлов ҳукмлари бўлмаган. Ўлимга маҳкум қилиш учун қўшнисининг жодугарлиги туфайли товуқ ҳалок бўлган ёки болалар ич кетганлиги сабабли хабар бериш кифоя эди. Хопкинс, албатта, фанатик эди. Шу билан бирга, у ўзининг фойдасини ҳам унутмасди. Унинг фаолияти қишлоқ жамоалари яшовчилари томонидан саховатли тарзда ҳақ тўланарди.

Хопкинснинг ҳеч ким томонидан рухсат берилмаган фаолияти католик руҳонийларнинг ғашига теккан бўлсада, унга ҳеч ким тегмасди, эҳтиёткорлик билан танқид қилинарди, холос. Чунки «халқ қаҳрамони»га ошкора қарши чиқишга ҳеч ким жазм қилолмасди.

Қонунсизлик зафарини ифодалайдиган Ҳопкинс, ёлғиз эмас эди. Кичикроқ миқёсда ҳаракат қиладиган афсунгарлар Европа тарихида кенг тарқалганди.

XVIII аср ўрталарида черков томонидан жодагуарларни таъқиб қилиш тўхтатилди. Бироқ бу ишни бирданига тўхтатишнинг имкони йўқ эди. Бир мунча вақт давомида суд жараёнлари ўрнини аёлларнинг айбдорлиги ғазабланган оломон томонидан аниқланган судсиз жазолаш эгаллади. Бу ерда иш ўз айбига иқрор бўлиш ва ҳукм ўқишни ҳам талаб қилмасди.

Абу Муслим таржимаси