Барлослар (мўғ. барулас, қалм. бурул, ўзб. barlos, уйғ. بارلاس, қоз. барлос, форс. بارلاس, урду بارلاس) — Чингизхон юришларида иштирок этган мўғул қабилаларидан бири. Барлосларнинг Ўрта Осиёда кўчманчи бўлган бир қисми туркийлашди.
Келиб чиқиши
Барлослар ҳақида «Мўғулларнинг сирли тарихи» ва Алтан дэбтэр («Олтин китоб»)да ҳам мавжуд бўлиб, ундан кўчирмаларни Рашидиддин ҳам келтириб ўтган.
Рашидиддиннинг фикрига кўра, барлослар уруғи Бодончар асос солган Боржигин уруғидан келиб чиқади. Мўғул тарихчиси Х. Пэрлээ фикрига кўра, 970 йил туғилган Бодончардан келиб чиқадиган «Алтан Уруғ» (Олтин дарахт) оилавий тўплам мўғулларга ҳам, бутун дунёга ҳам Чингизхон номини берган.
Хабичи-баатур ва Бааридай Бодончарнинг ўғиллари бўлган.
Хабичи-баатурдан Мэнэн-Тудун (Дутум-Мэнэн) туғилган.
Мэнэн-Тудуннинг еттита ўғли бўлган: Хачи-хулэг (Хачи-Кулюк), Хачин, Хачиу, Хачула, Хачиун, Харандай ва Начин-баатур.
Хачи-Кулюкнинг ўғли Хайдудан (Рашидиддинда Хайду Дутум-Мэнэннинг ўғли деб кўрсатилган) Чингизхон туғилган.
Хачиунинг ўғли - Барулатай, ундан, шунингдек, Хачуланинг ўғиллари Еке-Барула ва Учуган-Баруладан Барулас уруғи тарқалган.
Кўнгилдаги қисса. «Мўғуллар кундалик тўплами» боби. I. бўлим «Темучин (Чингиз) насл-насаби ва болалиги». Абзац § 46[8].
Хачи-Кулюкнинг ўғли, Хайду, она томонидан Намолундан келиб чиққан. Хачиннинг ўғлига эса Ноягидай исми берилган. Ўта такаббурлиги (noyansiy aburity) туфайли унинг уруғи Ноякин деб атала бошлаган. Хачиунинг ўғлини Барулатай деб аташган. Унинг бўйи жуда баланд бўлиб, ўзи ҳам жуда кўп овқат ерди. Унинг уруғини Барулас деб аташган. Хачуланинг ўғиллари ҳам Барулас уруғини ташкил қилган, ака-укаларнинг овқат борасида очкўзлиги туфайли Еке-Барула ва Учуган-Барула уруғ лақаблари келиб чиққан, бундан эса Баруласлар уруғ бўлинмалари: Эрдемту Барулас, Тодоен-Барулас ва бошқалар пайдо бўлган. Харандайнинг болалари Будаад-кашник қабиласи асосчилари бўлган, улар аралаштирилмаган каша каби, каттаси ҳам, бошлиғи ҳам бўлмаганлиги сабабли шундай аталган. Хачиуннинг Адаркидай исмли ўғли бўлган. У ака-укалар ўртасидаги низолар туфайли Адаркин-сутяги деб аталган қабила асосчиси бўлган. Начин-Баатурнинг ўғиллари Уруудай ва Мангутай деб аталган. Улардан Урууд ва Мангуд қабилалари тарқлаган. Начин-Баатурнинг биринчи, катта хотинидан яна Шичжуудай ва Дохолодай туғилган.
Бошқа бир фаразга кўра, барлослар келиб чиқиши азалдан туркий бўлган. Туркман шоири Нурмуҳаммад Андалибнинг (1712-1780) «Ўғузнома» тарихий асарида Барлослар уруғи ўғузларнинг Халаж кабиласидан ажралиб чиққани ҳақида гапирилади.
Тарихий маълумотлар
Барлом этноними Чингизхон давридан маълум. Рашидиддин ёзишича, Чингизхон ўғли Чиғатойга ажратган 4 минг кишилик қўшин, хусусан, барлослардан иборат бўлган, жалойирлар каби, дастлаб барулос номи остидаги мўғул қабиласи бўлган, мўғул тилидан таржима қилганда «семиз, кучли» маъносини англатарди. У, шунингдек, «саркарда, йўлбошчи, жасур жангчи» маъносини англатган ва қабила вакилининг ҳарбий жасорати билан боғлиқ бўлган.
Абулғозихон (1603-1664), халқ этимологиясига асосланиб, барлос сўзи «қўмондон, саркарда» маъносини англатади дея таъкидлаган.
Дастлаб замоновий Монголия ҳудудида яшашган. XIII асрга оид мўғул манбаси барлосларнинг айрим уруғ бўлинмаларини ёдга олиб ўтади: эрдемту барулас ва тодоен-барулас.
Тарих фанлари доктори, этнограф Б.Х.Кармишеванинг фикрига кўра, барлослар ўзбеклар таркибига кирган энг қадимий ва қудратли туркий қабилалардан бири бўлган.
Аксарият манбаларда барлослар XIII асрнинг иккинчи ярмида туркийлаштирилган ва XIV асрга келиб, тўлалигича туркий чиғатой тилида (эски ўзбек) гапирган қабила сифатида шарҳланади. Шу билан бир пайтда, Ибн Арабшоҳ барлос уруғидан бўлган замондоши Амир Темурга қуйидагича таъриф беради: «Форс, туркий ва мўғулга келадиган бўлсак, буларни у ҳар кимдан яхши билган». Уларнинг бир қисми 1266 йилдан кейин Ўрта Осиё воҳаларига кўчиб ўтган. Асосан улар Кеш ҳудудида (ҳозирги Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз тумани) жойлашган.
Б. Х. Кармишеванинг фикрига кўра, Мовароуннаҳр ҳудудида яшаган барлос уруғлари номлари мўғуллар уруғлари билан боғлиқ эмас, балки минтақанинг туб аҳолисини ифодалаган.
Темурийлар даврида барлослар
Туркийлаштирилган барлослар Амир Темур (1370-1405) ва Темурийлар (1405-1507) ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда қудрат чўққисига чиқишган. Темурнинг ўзи бирлослар уруғидан бўлиб, ўз юришларида барлос саркардаларига таянган, гарчи турли уруғ ва қабилаларга мансуб бўлса-да. Барлослар XIV асрда Қашқадарё воҳасида жойлашган. Амир Темур ҳомийлигида барлослар бошқа минтақаларда ҳам тарқала бошлади. Маълумки, Амир Темурнинг ўлимидан кейин ҳам барлослар темурийлар давлатларида фахрли мавқега эга бўлганлар. XVI аср бошларида барлослар бир қисми, дашти-қипчоқлик ўзбеклар билан жанглардаги мағлубиятдан сўнг Бобур билан биргаликда Афғонистон томон йўл олган.
Мовароуннаҳр барлослари темурийлардан кейинги даврда
XVI асрда барлослар Амударёнинг чап ва ўнг соҳилида яшаган. Бу пайтга келиб, кабила унга бошқа қабилаларнинг қўшилиши ҳисобига катталашган, чунки у билан иттифоқ тузиш обрўли саналарди. Бироқ келгусида, шайбонийлар ҳукмронлиги ўрнатилгач, барлослар ўз мавқеини йўқотди.
Бухоро хонлиги даврида барлосларнинг бир қисми, ўз номи ва анъанавий ички бирлигини сақлаган ҳолда, ярим кўчманчи турмуш тарзини давом эттирган ва чорвадорлик билан шуғулланган. Бу асосан қабила аъзолари ўртасида никоҳ қурилиши, шунингдек, барлос қабиласи аъзоларининг ўзига хос «ташриф қоғози» бўлган сўзамоллик, гапга чечанликда намоён бўлган.
Самарқанд вилоятига яқин жойлашган Шаҳрисабз барлослари, аксинча, уларнинг аждодлари узоқ вақт давомида Ҳисорда яшаган, шундан сўнг жонажон ўлкаси – Қашқадарё воҳасига қайтиб келган деб ҳисоблайди. Юқори Тарағай қишлоғи (Қашқадарё) аҳолиси орасида тарқалган афсоналардан бирига кўра, ўтмишда улар бу жойларни тарк этганлар ва Ҳисорга йўл олиб, у ердан XIX асрнинг бошларида қайтиб келган. Бошқа манбаларга кўра, XVIII аср ўртасида манғит Муҳаммад Рахим 20 мингга яқин барлосни Самарқанд ва Шаҳрисабз ҳудудига кўчириб ўтказган.
Барлослар асосан туркийлашган ва ўзбек этноси таркибида ассимиляция қилган, унинг этнографик гуруҳи ҳисобланган. Барлослар Мовароуннаҳрда XVI асрда тузилган 92 ўзбек қабиласи рўйхатида кўрсатилган, масалан, Ўзбекистон шарқшунослик институти тўпламида 4330.3 рақамли қўлёзмада шундай қайд этилган.
XX асрнинг бошига келиб, Мовароуннаҳрда уларнинг сони кам қолганди, кўпчилик ассимиляция қилганди ёки Афғонистон, Покистон ва Шимолий Ҳиндистонга кўчиб кетган. 1920 йил барлослар фақат Самарканд вилоятининг тоғ туманларида ва Шаҳрисабз воҳасида қайд қилинган. Барлослар, шунингдек, Ҳисор водийсида яшаган. Улар қуйидаги уруғларга бўлинган: толиббачча, қозибачча, пўлатбачча, ахсакбачча, неъматбачча, шашбачча, ката калхопизи, майда калхопизи, жатта.
1920 йилги аҳолини рўйхатга олишда Самарқанд вилоятида барлосларнинг асосий қисми Қоратепа, Магиан-фараб, Панжикент волостларида 3002 киши миқдорида қайд этилган. 1924 йилги районлаштириш маълумотларига кўра, собиқ Ҳисор беклигида 7501 ўзбек-барлос ва собиқ Денов беклигида 468 ўзбек-барлос яшаган. 1926 йилги районлаштириш маълумотларига кўра, Юкори Қашқадарёда 710 барлос рўйхатдан ўтказилган ва улар Саёт, Хасан-тепа, Оммагон, Тошқалоқ, Аёқчи, Хонака, Тарағай қишлоқларида яшаган. Бу қишлоқларда толиббачча, қозибачча, неъматбачча каби уруғлар яшаган.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида барлосларнинг икки уруғи – олтибачча ва калхофизи яшайди. Олтибаччалар, афсоналарга кўра, олти ака-укадан тарқалган. Шунингдек, қозибачча, пўлатбачча, ахсакбачча, неъматбачча каби уруғлар ва авлодлар фарқланади. Барлосларнинг анча йирик гуруҳи – Қашқадарё ҳавзасидан кучиб келлганларнинг авлодлари XIX асрнинг биринчи ярмида Панжикентдан шарқда маркази Сужинда бўлган қишлоқлар гуруҳини ташкил қилди. Ундан жанубда, Магианда улар Чорбоғ қишлоғига, шимолда, Афтобруеда эса Юқори-кишлоққа (Турки дач) асос солдилар.
Айни вақт Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида турк-барлос қабила номи сақланган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида эса, бу ном этнотопоним шаклида сақланиб қолган. Масалан, Сурхандарё вилоятидаги Барлос қишлоғи каби.
Ҳозирги ҳолат
Ички Монголия ҳудудида мўғуллар таркибида барлсоларнинг икки уруғи вакиллари яшайди (барулас, ехэ барулас). Барулас, Барлос оилавий фамилиялари соҳиблари Монголиянинг ўзида ҳам маълум. Барлос уруғлари: ики бурул ва бага бурул қалмиқлар субэтнослари таркибига киради: дербетлар ва бузавлар. Ушбу уруғ гуруҳлари номидан Қалмиқистонда аҳоли пунктлари номи ҳам келиб чиққан: Ики-Бурул, Бага-Бурул, Бурул.
2010 йил Тожикистонда аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари бўйича мамлакатда барлослар сони 5271 кишини ташкил қилган.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти тарибида ҳам барлослар мавжудлиги қайд этилади.
Барлос шеваси ўзбек тилининг қарлуқ-чигил шевасига мансуб бўлиб, кўплаб белгилар бўйича ўзбек тилининг шаҳарча шеваларига яқин. Шу билан бирга, бу шева қипчоқ шеваларида қисман топилган лингвистик хусусиятларга эга. Бироқ, қипчоқ шеваси шаҳарча шевага тегишли эмаслиги сабабли, барлосларнинг шеваси қарлуқ-чигил ва қипчоқ ўртасида оралиқ, яъни ўзбек тилининг алоҳида тури сифатида қўлланилади. Шунингдек, барлос вакиллари хазарийлар халқининг шаклланишида иштирок этган.
Абу Муслим таржимаси