Франциянинг Реймс шаҳрида, Иттифоқчи қўшинлар Олий Бош қўмондони генерали Эйзенхауэр қароргоҳида, 1945 йил 7 май куни Германиянинг таслим бўлиши тўғрисидаги протокол имзоланди.
Франциянинг Реймс шаҳрида, Иттифоқчи қўшинлар Олий Бош қўмондони генерали Эйзенхауэр қароргоҳида, 1945 йил 7 май куни Германиянинг таслим бўлиши тўғрисидаги протокол имзоланди.
Германиянинг таслим бўлиши актини вермахтнинг Олий қўмондонлиги жанговар бошқарув штаби бошлиғи, генерал-полковник Альфред Йодль имзолади. СССР номидан бу қарорни Иттифоқчилар қўмондонлигидаги Олий Бош қўмондонлик вакили генерал-майор Иван Суслопаров иштирок этган, инглиз-американ томонидан эса АҚШ армияси генерал-лейтенанти, Иттифоқчи экспедицион кучлар Бош штаби бошлиғи Уолтер Беделл Смит имзолади. Ҳужжатга Франция миллий мудофаа штаби бошлиғи ўринбосари, бригада генерали Франсуа Севез ҳам гувоҳ сифатида имзо чекди.
Протоколга кўра, Германия Олий қўмондонлиги 1945 йил 8 май куни тун яримидан бошлаб барча жанговар ҳаракатларни тўхтатиш мажбуриятини олди. Германия қўшинлари ва флоти шу вақтда эгаллаб турган позицияларда қолиши керак эди.
Бироқ СССР раҳбарияти Германиянинг Реймсда таслим бўлиши актининг имзоланишидан норози бўлди. Бу қарор Совет Иттифоқига ёқмади ва урушдаги энг катта ҳиссани қўшган давлатни иккинчи даражага суриб қўярди.
Сталин кундузи Жуков билан телефон орқали суҳбатда ўз норозилигини билдирди: «Урушнинг асосий оғирлигини совет халқи елкасида кўтарди, иттифоқчилар эмас. Шу сабабли таслим бўлиш акти Олий Бош қўмондонлик олдида имзоланиши керак».
Совет ҳукумати ва шахсан Сталин таклифига биноан, Реймсдаги жараённи фақат дастлабки таслим бўлиш деб ҳисоблашга қарор қилинди. СССР ўзини биринчи планга олиб чиқиш учун барча имконияиятини ишга солди, бўлмаса иккинчи жаҳон уруши Германия ва СССР иттифоқ тузиб, Польшага бостириб кириши билан бошлаган. Унгача Болтиқбўйи давлатларини босиб олди (Гитлер билан келишган ҳолда). Хуллас, бу тадбирни СССР қайта ўтказган.
Абу Муслим